Rapitus siropi 30 mg / 5 ml, har biri 120 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 75000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Rapitus siropi 30 mg / 5 ml, har biri 120 ml (shisha)
Ҳар 5 мл сақлайди:
фаол модда: леводропропизин Б.Ф - 30 мг;
ёрдамчи моддалар: 5,0 мг натрий сахаринати, 2500,0 мг суюқ сорбитол, 25,0 мг натрий кармеллоза, 6,5 мг натрий метилгидроксибензоати, 1,0 мг натрий пропилгидроксибензоати, 20,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 0,5 мг "Ponceau 4R supra" бўёвчиси, 0,005 мл «Orange sweet №1» ароматизатори, 0,005 мл «Mixed Fruit RSV» ароматизатори, тозаланган сув q.s. 5 мл гача.
Кизғиш рангли, хушбўй сиропсимон суюқлик.
Сироп.
Йўталга қарши восита.
Леводропропизин (S(-)3-(4-phenyl-piperazin-1-yl)-propane-1,2-diol, DF 526), дропропизин-нинг изомери ҳисобланади. Леводропропизин бета-адренергик, мускарин ва опиат рецепторлар билан боғланмайди, Н1-гистамин ва альфа-адренергик рецепторларга аффинликка эга эмас. Леводропропизин марказий нерв тизимига камроқ намоён бўлувчи самара кўрсатади, юрак-томир ва нафас фаолиятига таъсир кўрсатмайди ва қарамлик чақирмайди. Седатив таъсири жуда кучсиз. Леводропропизин сезувчи нервларнинг периферик охирларини рағбатлантирилишини тормозлаш ва йўтал рефлексига жалб қилинган нейропептидларни модуллаш йўли билан йўтални бостиради. Бунда спирометрик параметрларни, бронхиал секретнинг реологик хусусиятларини ва цилиар фаолликни ўзгартирмайди.
Фармакокинетикаси
Леводропропизин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига 40-60 минут ўтгач эришилади. Модда организмда яхши тақсимланади. Ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда ва гидрокси-метаболити кўринишида чиқарилади. 48 соатдан кейин метаболитининг миқдори юборилган дозанинг тахминан 35% ни ташкил қилади.
Фарингит, ларингит, ўткир трахеит ва трахеобронхит, грипп, бронхопневмония, сурункали обструктив бронхит, бронхиал астма, ўпка эмфиземаси, ўпка ўсмаси, нафас йўлларининг аллергик ва инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги қуруқ балғамсиз йўтал (симптоматик даволаш) да қўлланилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 10 мл сироп (бир тўла ўлчов қалпоқча) кунига уч марта, дозалар орасидаги камида 6 соатли интервал билан қабул қилинади.
12 ёшгача бўлган болаларга педиатрик доза 1 мг/кг кунига уч мартагача, максимал кундузги доза 3 мг/кг.
Ёш | Тана вазни (кг) | Доза (мг/мл) | Бир марта қабул қилинадиган сиропнинг миқдори |
1 ёш | 9-10 кг | 9-10 мг/1,5-1,6 мл | ⅓ чой қошиқ |
2-3 ёш | 11-15 кг | 11-15 мг/2-2,5 мл | ½ чой қошиқ |
4-6 ёш | 16-20 кг | 16-20 мг/2,5-3,0 мл | ½ чой қошиқ |
7-12 ёш | 21-32 кг | 21-32 мг/3,5-5,0 мл | 1 чой қошиқ |
Даволаш давомийлиги: даволаш йўтал йўқолгунича давом эттирилади, максимум 7 кун. Лекин, агар 4-5 кундан кейин йўтал тўхтамаса, сабабини аниқлаш ва мувофиқ даволашни давом эттириш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, меъдада дискомфорт ҳис қилиш, диарея, чарчоқлик, уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи, юракни тез уриши кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар: тери тошмалари якка ҳолларда кузатилган.
- пациентда ушбу воситага маълум бўлган ёки мумкин бўлган юқори сезувчанлик;
- балғамни ҳаддан зиёд ажралиши;
- мукоцилиар фаолиятни пасайиши (Картагенер синдроми, цилиар дискинезия);
- жигар фаолиятини яққол бузилиши;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Клиник синовлар вақтида бензодиазепинлар билан ўзаро таъсири кузатилмаган, лекин бир вақтда седатив препаратлар қабул қилинганида, леводропропизинга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Жиддий буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 35 мл дан кам) бўлган пациентларда хавф/фойда нисбати аниқланганидан кейин эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини ҳайдовчиларида ишлаш вақтида эҳтиёткорлик билан қўлланади (уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: тахикардия пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш, суюқликни парентерал юбориш ва бошқа симптоматик чоралар.
Сироп 120 мл тилла рангли буралувчи қопқоқ ва полиэтилен тиқинли, зичлиги юқори жигарранг рангли полиэтилен флаконда, 2,5; 5; 10 мл белгили тиниқ пластик ўлчов қалпоқча ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
25 °C дан паст ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
Маклеодс Фармасьютикалс Лтд 304-310, Атланта Аркад,
Марол роад, черч, Андхери (Вест), Мумбай - 400 059, Ҳиндистон.
Levodropropizin: 6 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Rapitus siropi 30 mg / 5 ml, har biri 120 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Rapitus siropi 30 mg / 5 ml, har biri 120 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Rapitus siropi 30 mg / 5 ml, har biri 120 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Rapitus siropi 30 mg / 5 ml, har biri 120 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Levodropropizin hisoblanadi.