Regidratonik infuziya uchun eritma, 250 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4700 so'm)
Uchun ko‘rsatma Regidratonik infuziya uchun eritma, 250 ml (shisha)
Глюкоза сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда - 50 г; натрий хлориди 0,9 г; инъекция учун сув 1 л гача.
Инфузия учун эритма 100, 250 ёки 500 мл дан флаконларда.
Тузли эритмалар.
Регидратция ва дезинтоксикация учун восита, организмда йўқотилган суюқликни ўрнини яхши тўлдиради.
Глюкоза осон ўзлаштириладиган қимматли озуқа материали манбаи бўлиб, у ёнганида тўқималарда организмнинг ҳаётий фаолияти учун зарур бўлган аҳамиятли миқдорда энергия ажралиб чиқади.
Натрий ва хлор ионлари организмда сувни тақсимланишини назорат қилувчи, кислота-ишқор мувозанатини бошқарувчи, қон плазмасида ва ҳужайрадан ташқари суюқликда мувофиқ осмотик босимни тутиб турувчи ҳужайрадан ташқари суюқликнинг муҳим анорганик компонентларидир.
Глюкозанинг натрий хлориди билан инъекция учун эритмаси калориялар ва электролитлар манбаи сифатида қимматлидир.
Препаратни турли генезли, қусиш, ич кетиши оқибатидаги дегидратацияда, операциядан кейинги даврда, коллапсда, шокда (турли қон ўрнини босувчилари ва шокка қарши суюқликларнинг комопненти сифатида), йўқотилган суюқликнинг ўрнини тўлдириш учун, операция вақтида ва ундан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туриш учун, организмда карбонсувларни етишмовчилигининг ўрнини қоплаш учун, геморрагик диатезларда, дезинтоксикация мақсадида инфузион даволаш учун, шунингдек бошқа препаратларнинг эритмаларини тайёрлаш учун қўлланади.
Вена ичига (в/и) томчилаб юборилади.
Юборишдан олдин эритмани 36-38 °С гача иситиш керак. Препаратни йирик периферик веналарни таъсирланишини иложи борича камайтириш учун кичик диаметрли игналар ёрдамида секин юбориш тавсия қилинади.
Эритмани томирдан ташқари тўқимага тушиши оқибатида инфильтратларни ҳосил бўлишига йўл қўйилмасин. Дозалаш шифокорнинг кўрсатмасига биноан амалга оширилади ва пациентнинг ёши, тана вазни, клиник ҳолати ва лаборатор текширишларининг кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Одатда суткада 300-1500 мл дан, минутига максимал 80 томчигача, болаларга соатига 5 мл/кг тезликда қўлланади.
Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл ни ташкил қилади.
Препаратни гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқлик мувозанатини ҳар 6 соатда аниқланади.
Препарат қўлланганда турли реакциялар: фебрил реакция (бош оғриғи, тана ҳароратини ошиши), инъекция қилинган жойда инфекциялар, инъекция қилинган жойдан бошланадиган веналар тромбози ёки флебити, экстравазация ва гиперволемия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония, буйраклар фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, безовталик, ҳолсизлик, мушакларни тортишиши ва гипертонуси пайдо бўлиши мумкин. Эритмани катта миқдорда юбориш хлоридли ацидозга, гипергидратацияга, организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.
Реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш, пациент ҳолатини баҳолаш, мувофиқ терапевтик қарши чораларни ўтказиш, шунингдек зарурати бўлганида қолган суюқликни экспертиза учун сақлаш зарур.
Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, гипергликемия, қандли диабет, ўпка, мияни шишиши билан хавфини солувчи қон айланишини бузилишлари, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаш, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Препаратни глюкокортикостероидлар билан бирга қўлланганда гипернатриемия кучаяди. Шунинг учун уни кортикостероидлар, кортикотропин олаётган пациентларга, шунингдек туз тўпланишига мойиллиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Регидротоник эритмасида натрий ионлари сақланганлиги сабабли, уни зарурат туғилганда димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, айниқса пациентларда ва кекса одамларда операциядан кейин, оғир буйрак етишмовчилигида, сийдик - чиқариш йўлларини обструкциясида, гиперволемияда, шунингдек натрийни тутилиши туфайли шишлар билан кечадиган клиник ҳолатларда катта эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим.
Узоқ муддат парентерал даволашда глюкоза миқдорини ўзгаришларини, шунингдек қонда суюқлик ва электролитларнинг мувозанатини лаборатор ва клиник текширишларни мунтазам ўтказиш йўли билан кузатиш зарур.
Болалар
Болаларга, айниқса чақалоқларга ва чала туғилган чақалоқларга (буйрак фаолияти ҳали етилмаган ёки суюқликни чиқарилиш қобиляти чекланган бўлса) в/и эритмани дозалаш ва препаратниин фузиясини тезлиги гиперкалемия/гипергликемияни ривожланишининг юқори хавфи, зардобни гиперосмолярлиги ва қон қуйилиши эҳтимоли туфайли эҳтиёткорлик билан танланиши керак.
Глюкозанинг зардобдаги концентрациясини, суюқликни истъемол қилиниши, диурез ва зардобдаги электролитларнинг концентрацияси доимий мониторинги талаб қилинади. Чақалоқларда ва жуда кичик болаларда хатто суюқликнинг оз миқдори сув-туз мувозанатига таъсир қилиши мумкин.
Препарат глюкоза сақлайди, шунинг учун уни яққол ёки субклиник қандли диабети ёки карбонсувларга ҳар қандай генезли интолерантлантлиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Регидратоникни бошқа препаратларнинг эритмалари билан аралаштирганда юз бериши мумкин бўлган номутаносибликнинг хавфини иложи борича минимумга етказиш учун, ушбу аралашмалар аралаштирилгандан кейиноқ, юборишдан олдин, шунингдек юбориш вақтида лойқа ёки чўкма борлигини аниқлаш учун визуал текширилиши лозим.
суюқлик мувазанатини, электролитларнинг концентрациясини ўзгаришини ва узоқ парентерал даволаш вақтида кислота ишқор мувазанатини кузатиш мақсадида, шунингдек зарур бўлганда беморнинг ҳолатига кўра вақти-вақти билан мунтазам клиник баҳолашни амалга ошириш ва лаборатория таҳлилларини ўтказиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш
Препаратни ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни ҳомиладор аёлларга фақат жуда зарур ҳолларда буюриш лозим. Суюқлик мувозанатини, кузатиш глюкоза ва электролитларнинг концентрациясини, шунингдек она ва ҳомилада кислота ишқор мувозанатини вақти-вақти билан кузатиб туриш зарур. Юборилган суюқликнинг миқдори, чақирилаётган сийдик ва электролитларнинг зардобдаги даражасини кузатиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Ортиқча сувли интоксикацияси синдроми билан харакатланади. Дарҳол юборишни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Натрий хлоридининг гипертоник эритмасини, кучли диуретикларни (ўткир юрак етишмовчилигида ва ўпкалар шишида) юбориш, электролитлар мувозанатини тўғрилаш тавсия қилинади.
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин!
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК,
Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч. 165,
тел/факс: (99871) 150-03-03.
Glyukoza: 50 mg/ml, Natriy xlorid: 9 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Regidratonik infuziya uchun eritma, 250 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Regidratonik infuziya uchun eritma, 250 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Regidratonik infuziya uchun eritma, 250 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Regidratonik infuziya uchun eritma, 250 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Jo'rabek hisoblanadi.