Facebook Pixel Code

Regidrotonik Forte 100 ml infuziya uchun eritma (shisha)

dagi narxlar
dan 17000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Hajmi:
250 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Regidrotonik Forte 100 ml infuziya uchun eritma (shisha)

1 л қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: глюкоза сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда - 100 г; натрий хлориди - 0,9 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 л гача.

Инфузия учун эритма.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Тузли эритмалар. АТХ коди: В05ВВ.

Регидратация ва дезинтоксикация учун восита, организмда йўқотилган суюқликни ўрнини яхши тўлдиради.

Глюкоза калория манбаидир, осон метаболизмга учрайди, организм томонидан оқсил ва азотни йўқотилишини камайтириши мумкин, гликогенни тўпланишига ёрдам беради ва агарда доза етарли даражада таъминланса кетозни камайтиради ёки бартараф қилади. Глюкозанинг гипертоник эритмаси қоннинг осмотик босимини оширади, суюқликни тўқималардан қонга ўтишини кучайтиради, моддалар алмашинуви жараёнларини рағбатлантиради, юрак мушагининг қисқарувчанлик фаолиятини оширади, жигарнинг детоксикацион фаолиятини яхшилайди, қон томирларни кенгайтиради, диурезни оширади.

Натрий ва хлор ионлари организмда сувни тақсимланишини назорат қилувчи, кислота-ишқор мувозанатини бошқарувчи, қон плазмасида ва ҳужайрадан ташқари суюқликда мувофиқ осмотик босимни тутиб турувчи ҳужайрадан ташқари суюқликнинг муҳим анорганик компонентларидир.

Глюкозанинг натрий хлориди билан инъекция учун эритмаси калориялар ва электролитлар манбаи сифатида қимматлидир.

Катталарда ва педиатрия амалиётда гидратация (организмни суюқлик билан таъминлаш) мақсадида электролитлар, калория ва сув манбаи сифатида вена ичига (в/и) қўлланади. Препарат:

  • Гипогликемияда.
  • Токсикоинфекцияларда.
  • Турли интоксикацияларда.
  • Жигар касалликларида (гепатит, цирроз, жигар комаси).
  • Геморрагик диатезда.
  • Дегидратацияларда (қусиш, диарея, операциядан кейинги давр).
  • Коллапсда.
  • Шокда.
  • Парентерал озиқлантириш учун қўлланади.

Вена ичига (в/и) томчилаб юборилади.

Юборишдан олдин эритмани 36-38 °С гача иситиш керак. Препаратни йирик периферик веналарни таъсирланишини иложи борича камайтириш учун кичик диаметрли игналар ёрдамида секин юбориш тавсия қилинади.

Эритмани қон томирдан ташқари тўқимага тушиши оқибатида инфильтратларни ҳосил бўлишига йўл қўйилмасин. Дозалаш шифокорнинг кўрсатмасига биноан амалга оширилади ва пациентнинг ёши, тана вазни, клиник ҳолати ва лаборатор текширишларининг кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Одатда суткада 300-1500 мл дан, минутига максимал 80 томчигача, болаларга соатига 5 мл/кг тезликда қўлланади.

Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл ни ташкил қилади.

Препаратни гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқлик мувозанатини ҳар 6 соатда аниқланади.

Препарат қўлланганда турли реакциялар: фебрил реакция (бош оғриғи, тана ҳароратини ошиши), инъекция қилинган жойда инфекциялар, инъекция қилинган жойдан бошланадиган веналар тромбози ёки флебити, экстравазация ва гиперволемия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония, буйраклар фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, безовталик, ҳолсизлик, мушакларни тортишиши ва гипертонуси пайдо бўлиши мумкин. Эритмани катта миқдорда юбориш хлоридли ацидозга, гипергидратацияга, организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.

Реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш, пациент ҳолатини баҳолаш, мувофиқ терапевтик қарши чораларни ўтказиш, шунингдек зарурати бўлганида қолган суюқликни экспертиза учун сақлаш зарур.

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, гипергликемия, қандли диабет, ўпка, мияни шишиши билан хавфини солувчи қон айланишини бузилишлари, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаш, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни глюкокортикостероидлар билан бирга қўлланганда гипернатриемия кучаяди. Шунинг учун уни кортикостероидлар, кортикотропин олаётган пациентларга, шунингдек туз тўпланишига мойиллиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препаратда натрий ионлари сақланганлиги сабабли, уни зарурат туғилганда димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, айниқса пациентларда операциядан кейин ва кекса одамларда, оғир буйрак етишмовчилигида, сийдик - чиқариш йўлларини обструкциясида, гиперволемияда, шунингдек натрийни тутилиши туфайли шишлар билан кечадиган клиник ҳолатларда катта эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим.

Узоқ муддат давомида парентерал даволашда глюкоза миқдорини ўзгаришларини, шунингдек қонда суюқлик ва электролитларнинг мувозанатини лаборатор ва клиник текширишларни мунтазам ўтказиш йўли билан кузатиш зарур.

Болалар

Болаларга, айниқса чақалоқларга ва чала туғилган чақалоқларга (буйрак фаолияти ҳали етилмаган ёки суюқликни чиқариш қобилияти чекланган бўлса) в/и эритмани дозалаш ва препаратнинг инфузиясини тезлиги, гиперкалиемия/гипергликемияни ривожланишининг юқори хавфи, зардобни гиперосмолярлиги ва қон қуйилиши эҳтимоли туфайли эҳтиёткорлик билан танланиши керак.

Глюкозанинг зардобдаги концентрацияси, суюқликни истъемол қилиниши, диурез ва зардобдаги электролитлар концентрациясининг доимий мониторинги талаб қилинади. Чақалоқларда ва жуда кичик болаларда хатто суюқликнинг оз миқдори сув-туз мувозанатига таъсир қилиши мумкин.

Препарат глюкоза сақлайди, шунинг учун уни яққол ёки субклиник қандли диабети ёки углеводларга ҳар қандай генезли интолерантлантлиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Регидратоник Фортени бошқа препаратларнинг эритмалари билан аралаштирганда юз бериши мумкин бўлган номутаносибликнинг хавфини иложи борича минимумга етказиш учун, ушбу аралашмалар аралаштирилгандан кейиноқ, юборишдан олдин, шунингдек юбориш вақтида лойқа ёки чўкма борлигини аниқлаш учун визуал текширилиши лозим.

Суюқлик мувозанатини, электролитларнинг концентрациясини ўзгаришини ва узоқ парентерал даволаш вақтида кислота-ишқор мувозанатини кузатиш мақсадида, шунингдек зарур бўлганда беморнинг ҳолатига кўра вақти-вақти билан мунтазам клиник баҳолашни амалга ошириш ва лаборатория таҳлилларини ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш

Препаратни ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни ҳомиладор аёлларга фақат жуда зарур ҳолларда буюриш лозим. Суюқлик мувозанатини, глюкоза ва электролитларнинг концентрациясини, шунингдек она ва ҳомилада кислота ишқор мувозанатини вақти-вақти билан кузатиб туриш зарур. Юборилган суюқликнинг миқдори, чиқарилаётган сийдик ва электролитларнинг зардобдаги даражасини кузатиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ортиқча сувли интоксикацияси (гиперволемия) синдроми билан характерланади. Дарҳол юборишни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Натрий хлоридининг гипертоник эритмасини, кучли диуретикларни (ўткир юрак етишмовчилигида ва ўпкалар шишида) юбориш, электролитлар мувозанатини тўғрилаш тавсия қилинади.

Инфузия учун эритма 100, 250 ёки 500 мл дан флаконларда.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин!

3 йил.

Рецепт бўйича.

"Jurabek Laboratories"МЧЖҚК

Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч., 165,

тел/факс: (99871) 1500303.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Glyukoza: 100 mg/ml, Natriy xlorid: 9 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Regidrotonik Forte 100 ml infuziya uchun eritma (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Regidrotonik Forte 100 ml infuziya uchun eritma (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Regidrotonik Forte 100 ml infuziya uchun eritma (shisha) ishlab chiqaruvchisi Jo'rabek hisoblanadi.