Facebook Pixel Code

Rengalin gomeopatik pastillar №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 35000 so'm gacha 48000 so'm
Без рецепта
130 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Rengalin gomeopatik pastillar №20 (2 blister x 10 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

брадикининга аффин тозаланган антителалар - 0,006 г*;

гистаминга аффин тозаланган антителалар - 0,006 г*;

морфинга аффин тозаланган антителалар - 0,006 г*;

ёрдамчи моддалар: 0,506 г изомальтат, 0,0275 г микрокристалл целлюлоза, 0,0055 г магний стеарати, 0,005225 г сувсиз лимон кислотаси, 0,00275 г коллоид кремний диоксиди, 0,00275 г натрий цикламати, 0,000275 г натрий сахарини.

*мувофиқ равишда 10012, 10030, 10050 марта суюлтирилган субстанциянинг сувли-спиртли фаол аралашмалари кўринишида изомальтатга суртилади.

Ясси цилиндрик шаклли, фаскали, ясси бир томонида рискали, бутун қиррали; оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар.

Рискали ясси томонидан MATERIA MEDICA, бошқа ясси томонида RENGALIN ёзуви туширилган.

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар.

Йўталга қарши бошқа препаратлар. АТХ коди: R05DB.

Фармакодинамикаси

Препаратнинг компонентлари эндоген регуляторларни тегишли рецепторлар билан лиганд-рецептор ўзаро таъсири фаоллигини модификация қилиши экспериментларда намойиш этилган; морфинга антителалар - опиат рецепторлар билан; гистаминга антителалар - Н1 гистамин рецепторлари билан; брадикининга антителалар - брадикининнинг В1 рецепторлари билан; бунда компонентларни бирга қўллаш йўталга қарши самарани кучайишига олиб келади.

Йўталга қарши таъсиринидан ташқари, мажмуавий препарат унинг таркибига кирувчи компонентлар ҳисобига яллиғланишга қарши, шишга қарши, антиаллергик, спазмолитик (гистаминга антителалар, брадикининга антителалар) ва оғриқ қолдирувчи (морфинга антителалар) таъсир кўрсатади.

Ренгалин мажмуавий препарати гистаминга-боғлиқ Н1-рецепторлар ва брадикининга-боғлиқ В2-рецепторларни модификация қилиш ҳисобига узунчоқ миядаги йўтал марказининг қўзғалувчанлигини танлаб пасайтиради, йўтал рефлексининг марказий бўғинларини тормозлайди. Таламусдаги оғриқ сезувчанлиги марказларини сусайтириб, бош мия пўстлоғига оғриқ импульсларини ўтказилишини блоклайди. Тўқима ва плазмадаги альгогенлар (гистамин, брадикинин, простагландин ва бошқалар) нинг ажралиб чиқишини камайтириш оқибатида перифериядан оғриқ импульсларини оқимини ингибиция қилади. Наркотик анальгетиклардан фарқ қилиб, нафасни сусайиши, дорига қарамликни чақирмайди, наркоген ва ухлатувчи таъсирга эга эмас.

Бронхоспазмни енгиллаштириб, ўткир фарингит, ларингит ва бронхитни намоён бўлишини енгиллаштиради. Семиз хужайраларда гистамин ва брадикининни синтезини ва ажралиб чиқишига таъсири орқали аллергик реакцияларнинг тизимли ва маҳаллий симптомларини бартараф этади.

Фармакокинетикаси

Замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларининг (газ-суюқлик хроматографияси, юқори самарали суюқлик хромотографияси, хромато-масс-спектрометрия) сезгирлиги Ренгалин препаратининг фаол компонентларини биологик суюқликларда, аъзолар ва тўқималарда аниқлаш имконини бермайди, бу фармакокинетикасини техник жиҳатдан ўрганиб бўлмаслигини билдиради.

Йўтал ва бронхоспазм билан кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари. Грипп ва ЎРВИ, ўткир фарингит, ларинготрахеит, ўткир обструктив ларингит, сурункали бронхит ва юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш ва аллергик касалликларида балғамли ва қуруқ йўталда қўлланади.

Ичга буюрилади. Бир қабул қилишга 1 таблетка (тўлиқ эриб кетгунча оғизда ушлаб туриш керак). 1-2 таблеткадан суткада 3 марта овқатланишдан қатъий назар қабул қилинади. Ҳолатнинг оғирлик даражасига қараб биринчи уч кунда қўллаш тез-тезлиги суткада 4-6 мартагача оширилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмаслиги туфайли, Ренгалинни 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳолатлари ҳозирги вақтгача қайд этилмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Ренгалинни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Препаратни қабул қилиш зарурати бўлганида фойда/хавф нисбатини инобатга олиш керак.

Тиббиётда қўллаш учун дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ренгалин транспорт воситалари ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Преперат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Тўсатдан дозани ошириб юборганда препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ диспептик кўринишлар кузатилиши мумкин.

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тиллаларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«НПФ «МАТЕРИА МЕДИКА ХОЛДИНГ» МЧЖ;

Россия, 127473, Москва ш, 3-чи Самотечный пер., 9 уй.

Тел./факс: +7 (495) 684-43-33.

Ишонч телефонлари:

+7 (495) 681-09-30, +7 (495) 681-93-00

E-mail: hotline@materiamedica.ru

Ўзбекистон Республикаси худудида маҳсулотнинг сифати бўйича истеъмолчилардан эътирозларни қабул қилувчи ташкилот

«НПФ «МАТЕРИА МЕДИКА ХОЛДИНГ» МЧЖ ваколатхонаси;

Ўзбекистон Республикаси, 100090, Тошкент ш, Яккасарой тумани, Таробий кўч, 11 уй.

Тел.: +998712544057.

E-mail: uz@dep.materiamedica.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Biologik
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
3 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Rengalin gomeopatik pastillar №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 17500 so'm - 10 шт.

3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Rengalin gomeopatik pastillar №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:

Rengalin gomeopatik pastillar №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Rengalin gomeopatik pastillar №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Materia Medika hisoblanadi.