Facebook Pixel Code

Revit Marbiofarm draje № 100 (bank)

dagi narxlar
dan 7500 so'm gacha 12000 so'm
Без рецепта
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Revit Marbiofarm draje № 100 (bank)

фаол моддалар: ретинол пальмитати (А витамини - пальмитат) - 0,00138 г (2500 ХБ); тиамин хлориди - 0,001 г; рибофлавин - 0,001 г; аскорбин кислотаси - 0,035 г;

ёрдамчи моддалари: буғдой уни, крахмал патокаси, сахароза (қанд), ялпиз эфир мойи, асалари муми, кунгабоқар мойи, тальк.

Сариқ-зарғалдоқ рангли драже. Ташқи кўриниши бўйича тўғри шарсимон шаклга эга бўлиши лозим. Драженинг юзаси текис бўлиши керак.

Драже.

Поливитамин препарати. АТХ коди: A11BA.

«Ревит» дражесининг фармакологик самараси унинг таркибига кирган витаминларнинг самараси билан боғлиқ.

Ретинол пальмитати (А витамини) асосан оқсиллар ва карбонсувларнинг алмашинуви жараёнларини меъёрида кечишини таъминлайди.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) нерв, юрак-томир тизимларининг, овқат ҳазм қилиш йўлларининг меъёрий фаолиятларини таъминлайди.

Рибофлавин (В2 витамини) оқсиллар, ёғлар ва карбонсувлар алмашинувининг муҳим компонентли бўлиб, кўзнинг нормал кўришини таъминлашда иштирок этади.

Аскорбин кислотаси (С витамини) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, карбонсувларнинг алмашинуви, қон ивиши, тўқималарнинг регенерациясида иштирок этади.

Препарат болалар ва катталарда витаминларга бўлган юқори эҳтиёж билан кечадиган ҳолатларда (жадал ўсиш даври, юқори жисмоний ва ақлий юкланишлар, ҳомиладорлик ва лактация даври, мувозанатланмаган ёки сифатсиз овқатланишда) профилактик восита сифатида; ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даврида мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади.

«Ревит» ичга, овқатлангандан сўнг 10-15 минут ўтгач қабул қилинади. Катталарга - 1 дражедан кунига 3 марта. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга - кунига 1-2 дражедан, 7 дан 15 ёшгача - 1 дражедан кунига 2-3 марта. Даволаш курси 30-60 кун. Даволаш курси /шифокор тавсиясига кўра 1-3 ойлик танаффусдан кейин такрорланиши мумкин. Ҳомиладорликда - 1 дражедан кунига 1 марта.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. 3 ёшгача бўлган болалар.

Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин (мутлақо безарар ва препарат таркибида рибофлавин бўлганлиги билан боғлиқ).

Дозанинг ошириб юборилишини олдини олиш учун бошқа витаминли препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

100 донадан шиша банкада ёки полимер банкада. 10 донадан контур уяли ўрамларда.

500 дражедан пергамент ёки парафинланган қоғоз тагликлари бўлган металл банкаларда (стационар учун).

Ҳар бир банка 3 ёки 5 контур уяли ўрам қўллаш йўриқномаси билан қутига жойланган.

Картон яшикларга керакли миқдордаги қўллаш йўриқномалари билан банкаларни жойлаштирилишига йўл қўйилади.

24 ёки 30 металл банка тенг миқдордаги қўллаш йўриқномаси билан картон яшикларга жойланади (стационар учун).

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда.

1 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.

Шифокор рецептисиз.

«Марбиофарм» ОАЖ,

424006, Россия, Марий Эл Республикаси, Йошкар-Ола ш., К.Маркс кўч., 121.

Тел.: (8362) 42-03-12, факс: (8362) 45-00-00.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

A vitamini: 1.38 mg/draje, S vitamini: 35 mg/draje, Vitamin b1: 1 mg/draje, Vitamin b2: 1 mg/draje

Chiqarish shakli:
Dragee
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
bonka
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Revit Marbiofarm draje № 100 (bank) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Revit Marbiofarm draje № 100 (bank) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Revit Marbiofarm draje № 100 (bank) ishlab chiqaruvchisi Marbiofarm hisoblanadi.