Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №5 (ampulalar)
Фаол модда: 20,0 г рибоксин (инозин).
Ёрдамчи моддалар: гексаметилентетрамин, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита. АТХ коди: C01EB.
Рибоксин - антигипоксик ва антиаритмик таъсир кўрсатувчи анаболик препаратдир.
У АТФ нинг ўтмишдоши бўлиб, глюкоза алмашинувида бевосита иштирок этади ва гипоксия шароитларида ва АТФ бўлмаганида метаболизмни фаоллашишига ёрдам беради. Препарат тўқима нафасининг нормал жараёнларини таъминлаш учун пируват кислотасининг метаболизмини фаоллаштиради, шунингдек ксантиндегидрогеназанинг фаоллашишига ёрдам беради. Рибоксин миокардда моддалар алмашинувига ижобий таъсир қилади, хусусан, хужайраларнинг энергетик балансини оширади, нуклеотидларнинг синтезини рағбатлантиради, Кребс циклининг қатор ферментлари фаоллигини кучайтиради.
Препарат миокарднинг қисқарувчанлик фаоллигини нормаллаштиради ва ҳужайралар қўзғалганида уларга кирадиган кальций ионларини боғлаш қобилияти ҳисобига, диастолада миокардни тўлиқроқ бўшашишига ёрдам беради, тўқималар регенерациясини (айниқса миокарднинг ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг шиллиқ қаватларини) фаоллаштиради.
Фармакокинетикаси
Рибоксин юборилганида тўқималарга тез тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди, организмнинг биокимёвий реакцияларида тўлиқ утилизацияланади. Аҳамиятсиз миқдорда асосан сийдик билан чиқарилади.
Юрак ишемик касаллиги (миокард инфаркти, стенокардиядан кейинги ҳолат), юрак ритмини бузилишлари, юрак гликозидлари билан интоксикация, турли генезли кардиомиопатиялар, миокардиодистрофиялар (оғир жисмоний юкламалар фонидаги, инфекцион ва эндокрин генезли), миокардитларни мажмуавий даволаш; жигар касалликларини (гепатитлар, жигар циррози, жигарнинг ёғли дистрофияси) мажмуавий даволаш; нурланишда лейкопенияни олдини олиш; кўз ички босими нормал бўлган очиқ бурчакли глаукомада кўриш фаолиятини яхшилаш учун қўлланади.
Препарат катталарга оқим билан ёки томчилаб (секин), минутига 40-60 томчи тезликда билан юборилади.
Вена ичига томчилаб юборилганида препарат 5% ли глюкоза эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади. Даволанишни бошида 200 мг (2% эритма 10 мл) суткада 1 марта юборилади, кейинчалик яхши ўзлаштирилганида дозасини 400 мг гача (2% эритма 20 мл) ошириш мумкин, суткада 1-2 марта юборилади. Даволаш курси шахсий равишда аниқланади, ўртача 10-15 кунни ташкил қилади.
Юрак ритмини ўткир бузилишларида 200-400 мг (2% эритма 10-20 мл) бир марталик дозада оқим билан юбориш мумкин.
Кардиал бузилишлар: тахикардия, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши хисси, қусиш, терлаш билан кечиши мумкин бўлган артериал гипотензия.
Иммун тизими, тери ва тери ости ёғ қавати томонидан: аллергик/анафилактик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, терини қизариши, эшакеми, анафилактик шок.
Моддалар алмашинуви, метаболизм томонидан: гиперурикемия, подаграни зўрайиши (узоқ вақт юқори дозаларда қабул қилинганида).
Умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик, юборилган жойда ўзгаришлар (шу жумладан, гиперемия, қичишиш).
Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; подагра; гиперурикемия.
Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашга чеклов ҳисобланади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида, болаларда қўллаш мумкин эмас.
Препарат бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганида қуйидагилар бўлиши мумкин:
- гепарин билан - гепариннинг самарасини кучайиши, унинг таъсир давомийлигини ошиши;
- юрак гликозидлари билан - аритмиялар ривожланишини олдини олиш, мусбат инотроп таъсирини кучайиши.
- β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида рибоксиннинг самараси пасаймайди.
Нитроглицерин, нифедипин, фуросемид, спиронолактон билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Бир идишда алкалоидлар, кислоталар, спиртлар, оғир металл тузлари, танин, В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) билан номутаносибдир.
Номутаносиблиги. Бир шприцда ёки бир инфузион тизимда бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин. Фақат тавсия қилинган эритувчилар ишлатилсин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Терини қичишиши ва гиперемияси пайдо бўлганида препарат билан даволашни бекор қилиш керак.
Даволаш вақтида қонда ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини назорат қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашга чеклов ҳисобланади. Буйрак етишмовчилигида препаратни буюриш шифокорнинг фикри бўйича, кутилган самара, қўллашдан бўладиган хавфдан устун бўлгандагина мақсадга мувофиқдир.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ушбу гуруҳ пациентлари учун препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизли бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди.
Болалар
Қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотларни йўқлиги сабабли, препарат болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.
Маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қичишиш, терини қизариши билан намоён бўлувчи, препаратга шахсий юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.
Даволаш. Препаратни бекор қилиш, десенсибилизацияловчи даволаш ўтказиш керак.
Инъекция учун эритма 2%.
5 мл дан ампулаларда. 5 ёки 10 ампуладан қўллаш йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Ўзкимёфарм» АЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.
Inozin: 20 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №5 (ampulalar) narxi 1120 so'm - 1 шт.
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Riboksin in'ektsiya uchun eritma 2%, 10 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Inozin hisoblanadi.