Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy Ztp in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy Ztp in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar)
5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: инозин 100 мг;
ёрдамчи моддалар: гексаметилентетрамин, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Бошқа кардиологик воситалар. АТХ коди: С01ЕВ.
Ўтказилган миокард инфаркти, юрак ишемик касаллиги, ўтказилган инфекцион касалликлардан кейинги миокардиодистрофия фонидаги юрак гликозидларини қўллаш билан боғлиқ бўлган юрак ритмининг бузилишини комплекс даволаш. Жигар касалликлари (гепатитлар, цирроз, ёғли дистрофия), урокопропорфирия. Изоляция қилинган буйракдаги операциялар (қон айланиши тўхтатилганида фармакологик ҳимоя воситаси сифатида).
Препарат вена ичига аста-секин оқим билан ёки томчилаб (1 минутда 40-60 томчи) қўлланади. Даволаш 200 мг дан (10 мл эритма 20 мг/мл) кунига 1 мартадан бошланади, сўнгра яхши ўзлаштирилганида, доза кунига 1-2 марта 400 мг гача (20 мл эритма 20 мг/мл) оширилади. Даволашнинг давомийлиги - 10-15 кун.
Препаратни оқим билан фақат юрак ритмининг ўткир бузилишларида 200-400 мг (10-20 мл эритма 20 мг/мл) бир марталик дозада юбориш мумкин.
Ишемияга учраган буйракларни фармакологик ҳимоя қилиш учун рибоксин вена ичига оқим билан 1,2 г бир марталик дозада (60 мл эритма 20 мг/мл) буйрак артериясини қисиб ёпишдан 5-15 минут олдин, сўнгра эса яна 0,8 г (40 мл эритма 20 мг/мл) қон айланиши тикланганидан кейин дарҳол юборилади.
Венага томчилаб юборишда 20 мг/мл эритма 5% дектроза (глюкоза) эритмасида ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади.
1 ёшдан ошган болаларга суткада 10-20 мг/кг ҳисобидан 1-2 юборишга буюрилади.
Тахикардия, аллергик реакциялар: терини қичишиши, терини гиперемияси (препаратни бекор қилиш керак).
Кам ҳолларда: қондаги сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши, подагранинг зўрайиши (узоқ муддат қўлланганида).
Препаратга юқори сезувчанлик, подагра, гиперурикемия, буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик, лактация даври, 1 ёшгача бўлган болалар.
Мажмуавий даволаш таркибида қўлланганида рибоксин антиаритмик, антиангинал ва инотроп дори препаратларининг самарасини ошишига ёрдам беради.
Бир вақтда қўлланганида стероидлар ва ностероид анаболик воситаларнинг самарасини кучайтиради.
Теофиллиннинг бронхолитик самарасини ва кофеиннинг психостимулловчи таъсирини сусайтиради.
Рибоксинни бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири таърифланмаган.
Рибоксин юрак фаолиятининг бузилишларини шошилинч тўғрилаш учун қўлланмайди. Рибоксин узоқ муддат қўлланганида подагра зўрайиши мумкин.
Рибоксинни узоқ вақт қўлланганида қонда сийдик кислотасининг даражасини назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ампулаларда 5 мл дан ўрамда №10; №5 х 2.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25 °С гача ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Борисовский завод медицинских препаратов» Очиқ акционерлик жамияти,
Беларусь Республикаси.
Inozin: 20 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy Ztp in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) narxi 1200 so'm - 1 шт.
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy Ztp in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy Ztp in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy Ztp in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Inozin hisoblanadi.