Riboksin (Riboxinum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Riboksin (Riboxinum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: инозин (рибоксин) 20 мг;
ёрдамчи моддалар: метенамин (гексаметилентетрамин), 1 М натрий гидроксиди эритмаси (натрий ишқори), инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Вена ичига юбориш учун эритма.
Метаболик восита. АТX коди: С01ЕВ.
Рибоксин метаболик жараёнларни рағбатлантирувчи анаболик ностероид воситаларга мансуб. Пурин ҳосиласи, аденозинтрифосфат (АТФ) ўтмишдоши; антигипоксик, метаболик ва антиаритмик таъсир кўрсатади. Миокарднинг энергетик мувозанатини оширади, коронар қон айланишини яхшилайди, операция жараёнида ишемияга дучор бўлган буйракларни фармакологик ҳимоя қилади. Глюкоза алмашинувида бевосита иштирок этади ва гипоксия шароитида ва АТФ йўқлигида алмашинувни фаоллашишига ёрдам беради. Тўқима нафасининг нормал жараёнини таъминлаш учун пироузум кислотаси метаболизмини фаоллаштиради, шунингдек ксантин-дегидрогеназани фаоллашувига ёрдам беради. Нуклеотидлар синтезини рағбатлантиради, Кребс халқасининг баъзи энзимларининг фаоллигини кучайтиради.
Фармакокинетикаси
Глюкурон кислотасини ҳосил қилиб ва кейинчалик уни оксидланиши билан жигарда метаболизмга учрайди. Аҳамиятсиз миқдорда сийдик билан ажралади.
Юрак ишемик касаллиги, юрак гликозидлари қўллаш, ўтказилган миокард инфаркти билан боғлиқ, ўтказилган инфекцион касалликлардан кейинги миокардиодистрофия фонидаги юрак ритмини бузилишларини мажмуавий даволаш. Жигар касалликлари (гепатитлар, цирроз, ёғли дистрофия). Изоляцияланган буйракдаги операцияларда (қон айланиши тўхтатилишида фармакологик ҳимоя воситаси сифатида) қўлланади.
Вена ичига оқим билан (секин) ёки томчилаб (минутига 4060 томчи) юборилади. Даволашни кунига 1 марта 200 мг (2% ли эритма 10 мл) юборишдан бошланади, сўнгра яхши ўзлаштирилганида дозани кунига 1-2 марта 400 мг (2% ли эритма 20 мл) гача ошрилади. Даволаш давомийлиги 10-15 кун.
Юрак ритмининг ўткир бузилишларида 200-400 мг (2% ли эритма 10-20 мл) бир марталик дозада оқим билан юбориш мумкин.
Ишемияга дучор бўлган буйракни фармакологик ҳимоя қилиш учун рибоксинни вена ичига 1,2 г (2% ли эритма 60 мл) бир марталик дозада буйрак артериясини қисишдан 5-15 минут олдин оқим билан юборилади, сўнгра қон айланиши тикланган заҳоти яна 0,8 г (2% ли эритма 40 мл) юборилади.
Вена ичига томчилаб юбориш учун препаратнинг 2% ли эритмаси глюкозанинг 5% ли эритмаси ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади.
Аллергик реакциялар (эшакеми, тери қичишиши, тери гиперемияси) (препарат бекор қилинади). Кам ҳолларда қонда сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши. Подаграни зўрайиши мумкин (узоқ муддат қўллашда).
Препаратга юқори сезувчанлик, подагра, гиперурикемия, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).
Эҳтиёткорлик билан: буйрак етишмовчилиги.
Иммунодепрессантлар (антитимоцитар иммуноглобулин, циклоспорин, гамма-D-глутамил-D-триптофан ва бошқ.) бир вақтда қўлланганида Рибоксиннинг самарадорлигини пасайтиради.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиш холлари номаълум.
5 ёки 10 мл дан 20 мг/мл вена ичига юбориш учун эритма нейтрал шиша ампулаларда.
10 ампула ампулани очиш учун пичоқ ёки скарификатор ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Кертикли, ҳалқали ва нуқтали ампулаларни қўллашда скарификатор ёки ампула пичоғи жойланмайди.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Шифокор рецепти бўйича.
«ДАЛЬХИМФАРМ» ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровск ўлкаси, Хабаровск ш., Ташкентская кўч, 22, т/ф (4212) 53-91-86.
Inozin: 20 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Riboksin (Riboxinum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) narxi 1020 so'm - 1 шт.
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Riboksin (Riboxinum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Riboksin (Riboxinum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Riboksin (Riboxinum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Inozin hisoblanadi.