Facebook Pixel Code

Riboksin (Riboxinum) Texnolog plyonka bilan qoplangan tabletkalar 200 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 13000 so'm gacha 16000 so'm
Retsept bo'yicha
11 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Riboksin (Riboxinum) Texnolog plyonka bilan qoplangan tabletkalar 200 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

Фаол модда: рибоксин (инозин);

1 таблетка 200 мг рибоксин (инозин) сақлайди;

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза, гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза), натрий кроскармеллоза, повидон 25, магний стеарати, тальк, титан диоксиди (Е 171), полиэтиленгликоль 6000 (макрогол 6000), полисорбат 80, сариқ хинолин (Е 104).

Оч­сариқдан сариқ ранглигача бўлган, қобиқ билан қопланган, юқори ва қуйи юзаси қавариқ, думалоқ шаклли таблеткалар. Кесимида лупа остида яхлит қатлам билан ўралган ядро кўриниб туради.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кардиологик препаратлар. Инозин. АТХ коди: С01ЕВ.

Рибоксин ­ анаболик препарат бўлиб, антигипоксик ва анаболик таъсир кўрсатади.

У АТФ нинг ўтмишдоши ҳисобланади, глюкоза алмашинувида бевосита иштирок этади ва гипоксия шароитида ва АТФ нинг йўқлигида метаболизмни фаоллашувини рағбатлантиради. Препарат тўқималарнинг нафас олиш жараёнини нормаллашиши учун пировиноград кислотасини метаболизмини фаоллаштиради, шунингдек ксантиндегидрогеназани фаоллашувига ёрдам беради. Рибоксин миокардда модда алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади, хусусан ҳужайраларнинг энергетик мувозанатини оширади, нуклеотидлар синтезини рағбатлантиради, Кребс циклидаги бир қанча ферментлар фаоллигини оширади. Препарат қўзғалиш вақтида ҳужайрага кирган кальций ионларини боғланишига ёрдам бериши хисобига диастолада миокарднинг қисқарувчанлик фаоллашни нормаллаштиради, тўқималарни регенерациясини (айниқса миокард ва овқат хазм қилиш йўлининг шиллиқ қаватида) фаоллаштиради.

Фармакокинетикаси

Меъда­ичак йўлларида яхши сўрилади.Жигарда метаболизмга учрайди, глюкурон кислотасини ҳосил қилади ва кейинчалик уни оксидланиши билан кечади. Оз миқдорда буйрак орқали ажралиб чиқади.

Юракнинг ишемик касалликларини мажмуавий даволашда (миокард инфарктидан сўнгги ҳолатлар, стенокардия), юрак ритмини бузилишида, юрак гликозидлари препаратлари билан интоксикацияда комплекс даволашда, турли генезга эга кардиомиопатияларни, миокардиодистрофия (оғир жисмоний юкланишлар, инфекцион ва эндокрин килиб чиқиш фонидаги), миокардитларни даволашда; жигар касалликларида (гепатитлар, жигар циррози, жигарнинг ёғли дистрофияси); урокопорфирияда қўлланади.

Препарат ичга овқатдан олдин қабул қилинади.

Катталарга суткалик доза шахсий равишда танланади ва суткада 0,6­2,4 г ни ташкил қилади. Даволашни бошида одатда дори воситасини суткада 0,6­0,8 г дозада (1 таблеткадан суткада 3­4 марта) буюрилади. Яхши ўзлаштириш ҳолларида дозани аста­секин суткада 1,2 г гача (2 таблеткадан кунига 3 марта) оширилади (2­3 кун давомида), зарурати бўлганида доза суткада 2,4 г гача (4 таблеткадан кунига 3 марта) оширилиши мумкин. Даволаш курсининг давомийлиги 1­3 ой.

Кардиал бузилишлар: тахикардия, бош оғриғи, хансираш, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, терлаш билан кечувчи артериал гипотензия.

Иммун тизими ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик/анафилактик реакциялар, шунингдек тери тошмаси, қичишиш, тери гиперемияси, эшакеми, анафилактик шок.

Моддалар алмашинуви, метаболизми томонидан: гиперурикемия, қонда сийдик кислотасининг даражасини ошиши, узоқ вақт даволашда - подагра зўрайиши мумкин.

Бошқалар: умумий ҳолсизлик.

Таъсир этувчи модда ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Подагра, гиперурикемия. Рибоксинни қўллашга чеклов буйрак етишмовчилиги ҳисобланади.

Рибоксинни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаганда:

гепарин билан ­ гепариннинг самараси кучайиши, унинг таъсирининг давомийлиги ошиши мумкин;

юрак гликозидлари билан ­ аритмияни пайдо бўлишини олдини олиши, мусбат инотроп таъсирни кучайтириши мумкин;

гипоурикемик воситалар билан ­ гипоурикемик воситаларнинг самараси пасайиши мумкин.

Бета­адреноблокатор препаратлари билан бир вақтда қўлланганда Рибоксиннинг самараси камаймайди.

Нитроглицерин, нифедипин, фуросемид, спиронолактон билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Терини қичишиши ва гиперемияси пайдо бўлганида препаратни қўллаш тўхтатилади.

Даволаш вақтида қонда ва сийдикда мочевинанинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак. Препаратни қўллашга чеклов буйрак етишмовчилиги ҳисобланади.

Препаратни буйрак етишмовчилигида фақатгина шифокор фикри бўйича кутилаётган фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ушбу гуруҳ пациентлари учун препаратни қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги сабабли, Рибоксинни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида буюрилмайди.

Болалар

Болаларда қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги сабабли қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари ҳақида ҳабар қилинмаган. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда ножўя самаралар кучайиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

200 мг дан дозаланган 10 таблетка блистерда; 5 блистердан картон қутида.

Оригинал ўрамда 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Технолог» ЁАЖ Украина, 20300, Умань ш., Черкасская тум., Мануильский кўч., 8.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Inozin: 200 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
50
Og'irligi:
200 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Riboksin (Riboxinum) Texnolog plyonka bilan qoplangan tabletkalar 200 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) narxi 2600 so'm - 10 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Riboksin (Riboxinum) Texnolog plyonka bilan qoplangan tabletkalar 200 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Riboksin (Riboxinum) Texnolog plyonka bilan qoplangan tabletkalar 200 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Inozin hisoblanadi.