Facebook Pixel Code

Rifampitsin (Rifampicinum) Borschagovsky Hfz kapsulalari 150 mg №20 (2 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
dan 28000 so'm gacha 30000 so'm
Retsept bo'yicha
11 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Rifampitsin (Rifampicinum) Borschagovsky Hfz kapsulalari 150 mg №20 (2 blister x 10 kapsula)

1 капсула сақлайди:

Фаол модда: 150 мг рифампицин (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда).

Ёрдамчи моддалар: магний карбонати, лактоза моногидрати, кальций стеарати.

Капсуланинг қопқоқчаси ва корпусининг таркибига сариқ шафақ FCF (Е 110), понсо 4R (Е 124) бўёвчилари ва титан диоксиди (Е 171) киради.

Оқ киритмалари оч-қизилдан жигарранг-қизил ранггача, қисман ёки тўлиқ устун шаклидаги кукун ёки масса сақловчи, залғалдоқ-қизил рангли қопқоқча ва корпусли қаттиқ капсулалар.

Капсулалар.

Туберкулёзга қарши воситалар. Антибиотиклар. АТХ коди: J04A B02.

Рифампицин рифампицин гуруҳига мансуб ярим синтетик антибиотик, туберкулёзга қарши I қатор препарати ҳисобланади. Бактерицид таъсирга эга механизми микроорганизмларда РНК синтезини пасайишига олиб келувчи ДНК га боғлиқ РНК-полимеразани у билан мажмуа ҳосил қилиш йўли билан фаоллигини ингибирлашдан иборат.

Рифампицин туберкулёз микобактерияларига нисбатан яққолроқ фаолликка эга кенг таъсир доирасига эга антибиотикдир.

Препарат ҳар хил турдаги атипик микобактериялар (M. fortuitum), граммусбат кокклар (стафилококклар, стрептококклар), куйдирги таёқчалари, клостридийлар ва бошқаларга нисбатан фаолдир. Грамманфий кокклар - N. meningitidis ва N. gonorrhoeae (шу жумладан, β-лактамаза ҳосил қилувчи штамлар) сезувчан, аммо тез чидамлиликни ҳосил қилади. H. influenzae (шу жумладан, ампицинлин ва хлорамфениколга чидамли), H. ducreyi, B. pertussis, B. antracis, L. monocytogenes, F. tularensis, Legionella pneumophila, Rickettsia prowazekii, Mycobacterium leprae га нисбатан фаол. Рифампицин қутириш вирусига нисбатан вирулицид таъсирга эга, рабик энцефалит ривожланишини бостиради.

Enterobacteriaceae оиласи вакиллари ва фермент таъсирида чидамли грамманфий бактериялар (Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Stenothrophomonas spp. ва бошқалар) - сезгир эмас. Анаэроб микроорганизмлар ва замбуруғларга таъсир қилмайди.

Рифампицинга чидамлилик тез ривожланади. Туберкулёзга қарши бошқа воситаларга (қолган рифампицинлардан ташқари) кесишган чидамлилиги аниқланмаган.

Фармакокинетикаси

Рифампицин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, оч қоринга қабул қилинганида биокираолиши 95% ни ташкил қилади. Овқатланиш вақтида қабул қилида биокираолиши пасаяди.

Балғам, сўлак, назал секрет, ўпка, плеврал ва перитонеал экссудатлар, буйрак, жигарда самарали концентрацияларни ҳосил қилади. Хужайралар ичига яхши киради. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, туберкулёзли менингитда орқа мия суюқлигида самарали концентрацияларда аниқланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутида аниқланади.

Плазма оқсиллари билан 60-90% га боғланади, липидларда эрийди. Қонда максимал концентрацияси оч қоринга қабул қилинганидан 2 соатдан кейин, овқатдан кейин қабул қилганда 4 соатдан кейин кузатилади. Организмда препаратнинг терапевтик концентрацияси 8-12 соат (юқори сезувчан микроорганизмлар учун - 24 соат) давомида сақланиб қолади.

Рифампицин ўпка тўқимасида тўпланиш ва каверналарда узоқ муддат концентрациясини сақлаб қолиш хусусиятига эга. Фаол метаболитини ҳосил қилиб, жигарда метаболизмга учрайди. Организмдан асосан сафро ва сийдик билан, аҳамиятсиз даражада - аҳлат билан чиқарилади.

Мажмуавий даволаш таркибида:

  • турли соҳаларда жойлашган туберкулёз, туберкулёзли менингит, шунингдек атипик микобактериозларда;
  • препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган туберкулёз табиатига эга бўлмаган инфекцион-яллиғланиш касалликлари (шу жумладан стафилококкли инфекция, мохов, легионеллёз, бруцеллёзнинг оғир шакллари);
  • бурун-ҳалқумдан менингококкларни элиминацияси учун N. meningitides ни симптомсиз ташувчанлик ва менингококк менингитни олдини олиш учун.

Рифампицинни овқат қабул қилишдан 30 минут олдин ёки 2 соатдан кейин, етарли миқдордаги сув билан ичга қабул қилинади.

Туберкулёз

  • катталарга суткада тана вазнига 8-12 мг/кг дозада буюрилади. Тана вазни 50 кг дан кам бўлган пациентларга суткада 450 мг, 50 кг ва ундан ортиқ бўлганлари - суткада 600 мг буюрилади;
  • 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга - суткада тана вазнига 10-20 мг/кг дозада буюрилади, максимал суткалик доза 600 мг дан ошмаслиги керак.

Туберкулёзга қарши даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади, у терапевтик самарага боғлиқ ва 1 йил ва ундан кўпроқни ташкил қилиши мумкин. Рифампицинга микобактерийларни чидамлилиги ривожланишинидан сақланиш учун одатда туберкулёзга қарши бошқа I ва II қатор препаратлари билан бирга уларнинг одатдаги дозасида буюрилади.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган туберкулёз табиатига эга бўлмаган инфекцион-яллиғланиш касалликлари - бруцеллёз, легионеллёз, стафилококк инфекциянинг оғир шакллари (резистент штаммлари пайдо бўлишини олдини олиш учун бошқа мувофиқ антибиотиклар билан бирга):

  • катталарга суткада 900-1200 мг дозада 2-3 марта қабул қилишга буюрилади, максимал суткалик доза - 1200 мг. Касаллик симптомлари йўқ бўлганидан кейин препаратни яна 2-3 кун давомида қабул қилиш керак.

Мохов: препаратни (иммунитетни рағбатлантирувчи воситалар билан мажмуада) 3-6 ой давомида суткада 600 мг 1-2 марта қабулда буюрилади (1 ой интервал билан такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин). Бошқа схема бўйича препарат 1-2 йил давомида 2-3 интервал билан 2-3 хафта давомида 3 марта қабул қилишга бўлинган ҳолда, 450 мг суткалик дозада буюрилади.

  1. meningitidis ни ташувчанлик: Рифампицин 4 сутка давомида буюрилади. Катталар учун суткалик доза - 600 мг, болаларга - тана вазнига 10-12 мг/кг ни ташкил этади.

Жигар фаолиятини бузилиши: жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга суткалик доза 8 мг/кг дан ошмаслиги керак.

Кекса ёшли пациентларда қўлланиши: кекса ёшли пациентларда рифампициннинг буйрак экскрецияси буйрак фаолиятини функционал камайишига пропорционал камаяди, шу сабабли препаратнинг жигар экскрецияси компенсатор ортади. Ушбу ёшдаги пациентларга рифампицинни буюришда, , айниқса жигар фаолиятини бузилиши белгилари мавжуд бўлса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Овқат-ҳазм қилиш йўллари

Кўнгил айниши, қусиш, анорексия, диарея, жиғилдон қайнаши, диспепсия, дискомфорт ҳисси, қорин соҳасида спазм/оғриқ, метеоризм, жуда кам - эзофагит, сохтамембраноз энтероколит; узоқ муддат қўллашда дисбактериоз ривожланиши мумкин.

Гепатобилиар тизими

Қон плазмасида жигар трансаминазаларининг фаоллиги, ишқорий фосфотаза, билирубин миқдорини транзитор ошиши, жуда кам - гепатоцеллюляр шикастланиш белгилари билан сариқлик, гепатит, одатда жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ёки бошқа гепатотоксик препаратларни бир вақтда қабул қилган жигар фаолияти нормал бўлган пациентларда гепатотоксикликни потенциал летал оғир даражали белгилари (масалан, шоксимон синдромда). Рифампицин билан узоқ муддатли даволаш ўтказиладиган барча пациентларда дастлабки ва кейинчалик мунтазам равишда жигар фаолиятини текшириш тавсия этилади.

Қон яратиш тизими

Транзитор лейкопения, нейтропения, пурпура билан ёки пурпурасиз тромбоцитопения (асосан юқори дозаларда интермиттирловчи даволашда ёки тўхтатилган даволашни тиклашда, этамбутол билан мажмуавий қўллашда), эозинофилия, гемоглобинни камайиши, гемолитик анемия, жуда кам - агранулоцитоз, эритроцитар аплазия, метгемоглобинемия, гемолиз, томир ички коагуляцияси синдроми, геморрагиялар. Пурпуранинг биринчи белгиларида рифампицин билан даволашни тўхтатиш керак, чунки пурпура ривожланганидан кейин даволашни давом эттириш ёки даволашни тиклашда церебрал қон қуйилишлар ва летал ҳолатлар ҳақида хабарлар берилган.

Нерв тизими

Бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, ҳолсизлик, астения, онгни чалкашиши, уйқучанлик, юқори чарчоқлик, атаксия, ҳатти-ҳаракатни ўзгариши, диққатни жамлашни пасайиши, ҳаракат координациясини бузилиши, дезориентация, миопатиялар, мушак холсизлиги, қўл-оёларда оғриқ, тарқалган увишишлар.

Руҳий бузилишлар

Жуда кам - психозлар.

Иммун тизими

Препаратни қабул қилиш схемаси бузилганида ёки вақтинчалик танаффусдан кейин даволашни тиклашда, даволашни интермиттирловчи схемасида “гриппсимон синдром” (петехиялар, миалгия, артралгия, иситма, қалтираш, кўнгил айниши, қусиш, лоҳаслик ҳисси эпизодлари) бўлиши мумкин.

Диспноэ, бронхоспазм, анафилаксия реакциялари, шу жумладан анафилактик шок, ўта юқори сезувчанликни бошқа реакциялари, шу жумладан қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, тери гиперемияси, тошма, пемфигоид реакция, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, васкулит (шу жумладан, лейкоцитокластик) , стоматит, глоссит, конъюнктивит ривожланиши ҳақида жуда кам хабар берилган.

Сийдик чиқариш тизими

Буйрак фаолиятини бузилиши (қонда азот мочевинаси миқдорини транзитор ошиши, гиперурикемия). Жуда кам - гемоглобинурия, гематурия, интерстициал нефрит, гломерулонефрит, ўткир тубуляр некроз, буйрак етишмовчилиги, шу жумладан, ўткир буйрак етишмовчилиги. Бу реакциялар ўта юқори сезувчанликнинг белгилари бўлиши мумкин, одатда препаратни мунтазам бўлмаган қабул қилиш ёки танаффусдан кейин даволашни тиклашда, даволашни интермиттирловчи схемасида пайдо бўлади ва рифампицин билан даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни ўтказишда қайтувчан характерга эга.

Бошқалар

Артериал босимни пасайиши (ўта юқори сезувчанлик реакциялари билан боғлиқ), оқиб келишлар, юзни ва қўл-оёқларни шишини пайдо бўлиши, буйрак усти бези фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда буйрак усти бези етишмовчилиги, ҳайз циклини бузилиши (ёриб ўтиш қон кетишлари, қонли ажралмалар, аменорея, ҳайз циклини узайиши ва бошқалар), кўришни бузилиши, тери, сийдик, ахлат, сўлак, балғам, тер, шиллиқни зарғалдоқ-қизил ранглилиги, порфирияни индукцияси, подаграни зўрайиши.

  • рифампицин, бошқа рифампицинлар ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражали бузилишлари;
  • сариқлик;
  • яқинда ўтказилган (1 йилдан камроқ) инфекцион гепатит;
  • оғир даражали ўпка-юрак етишмовчилиги;
  • саквинавир/ритонавирни бир вақтда қўллаш;
  • 6 ёшгача бўлган болалар (ушбу шакли учун).

Рифампицин жигар микросомал ферментларининг (цитохром Р450) кучли индуктори ҳисобланади ва дориларнинг потенциал хавфли ўзаро таъсирига олиб келиши мумкин.

Ушбу фермент тизими томонидан метаболизмга учрайдиган препаратларни рифампицин билан бирга қўллаш ушбу препаратларнинг метаболизмини тезлаштириши ва фаоллигини пасайтириши мумкин, шунинг учун қонда уларнинг оптимал терапевтик концентрацияларини тутиб туриш рифампицинни қўллашни бошида ва уни бекор қилгандан кейин ушбу дори воситаларининг дозасини тўғрилишни талаб қилади.

Рифампицин қуйидаги дори воситаларининг мутаболизмини тезлаштиради:

  • антиаритмик препаратлар (масалан, дизопирамид, мекмилетин, хинидин, пропафенон, токаинид);
  • бета-блокаторлар (масалан, бисопролол, пропранолол);
  • кальций каналларининг блокаторлари (масалан, дилтиазем, нифедипин, верапамил, нимодипин, исрадипин, никардипин, нисолпидин);
  • юрак гликозидлари (дигитоксин, дигоксин);
  • тутқаноққа қарши, тиришишга қарши препаратлар (масалан, фенитоин, карбамазепин);
  • психотроп препаратлар - антипсихотик воситалар (масалан, галоперидол, арипипразол), трициклик антидепрессантлар (масалан, амитриптилин, нортриптилин), анксиолитиклар ва ухлатувчи воситалар (масалан, диазепам, бензодиадепинлар, зопиклон, золпидем), барбитуратлар;
  • антитромботик воситалар (К витаминининг антагонистлари), билвосита антикоагулянтлар; ҳар куни ёки антикоагулянтнинг керакли дозасини аниқлаш учун зарур тез-тезликда протромбин вақтини назорат қилиш тавсия этилади;
  • замбуруғларга қарши препаратлар (масалан, тербинафин, флуконазол, итраконазол, кетоконазол, вориконазол);
  • вирусларга қарши препаратлар (масалан, саквинавир, инданавир, эфавиренц, ампренавир, нелфинавир, атазанавир, лопинавир, невирапин);
  • антибактериал препаратлар (масалан, хлорамфеникол, кларитромицин, дапсон, доксициклин, фторхинолонлар, телитромицин);
  • кортикостероидлар (тизимли қўллаш учун);
  • антиэстрогенлар (масалан, тамоксифен, торемифен, гестринон), тизимли гормонал контрацептивлар, эстрогенлар, гестагенлар; перорал контрацептивларни қўллаётган пациенткаларга рифампицин билан даволаш вақтида контрацепциянинг гормонал бўлмаган муқобил усуллари тавсия этилади;
  • тиреоид гормонлар (масалан, левотироксин);
  • клофибрат;
  • перорал диабетга қарши воситалар (сульфонилмочевина ва унинг ҳосилалари, масалан, хлорпропамид, толбутамид, тиазолидиндионлар);
  • иммуносупрессив препаратлар (масалан, циклоспорин, сиролимус, такролимус);
  • цитостатиклар (масалан, иматиниб, эрлотиниб, иринотекан);
  • лозартан;
  • метадон, наркотик анальгетиклар;
  • празиквантел;
  • хинин;
  • рилузол;
  • 5-НТ3 рецепторларининг селектив антагонистлари (масалан, ондансетрон);
  • CYP3A4 томонидан метаболизмга учрайдиган статинлар (масалан, симвастатин);
  • теофиллин;
  • сийдик ҳайдовчи воситалар (масалан, эплеренон).

Бошқа ўзаро таъсирлар.

Рифампицинни қуйидагилар билан бирга қўллаганда:

  • атоваквон билан- қон зардобида атоваквоннинг концентрацияси пасаяди ва рифампициннинг концентрацияси ошади;
  • кетоконазол билан - қон зардобида иккала препаратнинг концентрацияси пасаяди;
  • эналаприл билан - қонда эналаприлнинг фаол метаболити - эналаприлатнинг концентрацияси пасаяди. Клиник ҳолатга боғлиқ ҳолда эналаприлнинг дозасини тўғрилаш мумкин;
  • антацидлар билан - рифампицинни сўрилиши пасайиши мумкин. Рифампицинни антацидларни қабул қилишдан камида 1 соат олдин қабул қилиш керак;
  • пробенецид ва ко-тримоксазол билан - қонда рифампициннинг миқдори ошади;
  • саквинавир/ритонавир билан - гепатотоксиклик хавфи ортади. Бундай мажмуани қўллаш мумкин эмас;
  • сульфасалазин билан - плазмада сульфапиридиннинг концентрацияси пасаяди, бу сульфасалазинни сульфапиридин ва мезаламинга айланишига жавобгар ичакнинг бактериал флорасини ўзгаришини натижаси бўлиши мумкин;
  • галотан, изониазид билан - гепатотоксиклик хавфи ортади.
  • Рифампицин ва галотанни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак. Рифампицин ва изониазидни қабул қилувчи пациентларда жигар фаолиятини кузатиш керак;
  • пиразинамид билан - 2 ой давомида ҳар куни рифампицин ва пиразинамидни қабул қилган пациентларда жигарни оғир даражали шикастланиши, шу жумладан, ўлим билан якунланганлиги ҳақида хабар берилган; бундай мажмуани фақатгина синчков кузатиш ва агар потенциал фойда гепатотоксиклик ва ўлим хавфидан юқори бўлганидагина қўллаш мумкин;
  • клозапин, флекаинид билан - суяк кўмигига токсик таъсири ортади;
  • бентонит сақловчи парааминосалицил кислотаси препаратлари (алюминий гидросиликати) билан - қонда ушбу препаратларнинг қониқарли концентрацияларини таъминлаш учун улар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак;
  • ципрофлоксацин, кларитромицин билан - қонда рифампициннинг концентрацияси ошиши мумкин; рифампицин билан бир вақтда қабул қилишда люпуссимон синдром ҳолатлари ҳақида хабар берилган.

Лаборатор ва диагностик синамалар

Рифампицин билан даволаш даврида бромсульфалеин синамасини қўллаш мумкин эмас, чунки рифампицин бромсульфалиенни чиқарилиш кўрсаткичларини ўзгартиради, бу ушбу кўрсаткич бузилишлари ҳақида нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин. Қон зардобида фолат кислотаси ва В12 витаминининг концентрациясини аниқлашнинг микробиологик усулларини ҳам қўллаш мумкин эмас.

KIMS-усул, миқдорий иммунологик таҳлил усули ёрдамида опиатларни аниқлашда скрининг-синамаларни ўтказишда кесишган реактивлик ва сохта мусбат натижаларга олиб келиши мумкин; назорат синамаларини (масалан, газли хроматография/масс-спектрометрия) ўтказиш тавсия этилади.

Рифампицинни қўллаш синчков шифокор назоратини талаб этади.

Туберкулёзни рифампицин билан монотерапияси кўпинча микобактерияларнинг чидамли шаклларини ривожланишига олиб келади. Шунинг учун Рифампицинни изониазид, этамбутол, пиразинамид ва туберкулёзга қарши бошқа воситалар билан бирга қабул қилиш керак.

Рифампицинни оғир даражали ножўя реакциялар ривожланиши хавфини камайтириш учун даволашни интермиттирловчи даволаш схемасида эмас, ҳар куни қўллаш афзал. Рифампицинни ҳар куни қабул қилинганда интермиттирловчи даволашга қараганда уни ўзлаштирилиши яхшироқ.

Даволашни бошлашдан олдин қонда жигар ферментлари, билирубин, креатинин миқдорини, умумий қон манзараси, шу жумладан, тромбоцитлар сонини аниқлаш керак; узоқ муддат қўллашда қон таркиби ва жигар, буйрак фаолиятини мунтазам (ҳар ой афзал) текшириш керак.

Баъзи пациентларда даволашнинг биринчи кунлари жигар экскрецияси учун рифампицин ва билирубинни рақобати натижасида гипербилирубинемия пайдо бўлиши мумкин.

Жигар касалликлари бўлган пациентларга рифампицинни алоҳида эҳтиёткорлик билан, фақат ўта зарур бўлган ҳолларда ва синчков шифокор кузатуви остида буюрилади. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ёки бошқа гепатотоксик препаратларни бир вақтда қабул қилган жигар фаолияти нормал бўлган пациентларда баъзида ўлим билан якунланувчи гепатотоксикликнининг оғир даражали кўринишари ҳақида хабар берилган. Бу пациентларга рифампинциннинг паст дозалари ва даволашни бошлашдан олдин, биринчи икки ҳафта давомида ҳар ҳафта, кейинчалик - ҳар икки ҳафтада жигар фаолиятини синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади. Гепатоцеллюляр шикастланиш белгилари пайдо бўлганида рифампицинни дарҳол бекор қилиш керак. Жигар фаолиятини клиник аҳамиятли даражада ўзгаришилари пайдо бўлганида ҳам, рифампицин билан даволашни шунингдек тўхтатиш керак.

Жигар фаолияти нормаллашганидан кейин рифампицинни такрорий қўллашда уни ҳар куни назорат қилиш керак.

Жигар фаолиятини ўртача даражада бузилиши одатда ўткинчидир ва препаратни бекор қилишни талаб этмайди.

Аллохол, метионин, пиридоксин, В12 витаминини буюриш мумкин.

Жигар фаолияти бузилган, кекса ёшли пациентлар, тўйиб овқатланмайдиган пациентларда рифампицин ва изониазид билан бирга даволашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Даволаш даврида алкоголни истеъмол қилиш ва анамнезида алкоголизм бўлган пациентларда қўлланганда гепатотоксиклик хавфи ортади.

Даволаш схемаси бузилганида, препаратни қабул қилишни атайлаб ёки беҳосдан ўтказиб юборишда, даволашни интермиттирловчи схемаси (хафтасига 2-3 мартадан камроқ) жиддий ўта юқори сезувчанлик реакциялари ва бошқа ножўя реакцияларнинг (анафилактик шок, гриппсимон синдром, гемолитик анемия, ўткир буйрак етишмовчилиги, тери, овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан оғир даражали реакциялар ва бошқалар) хавфи ошади.

Пациентлар даволашни тўхтатиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Даволашни қайтадан бошлашда препаратни ҳар куни қўллашга ўтиш имконини кўриб чиқиш керак, бунда паст дозадан (суткада 150 мг) бошлаб, уни зарур терапевтик дозагача аста-секин ошириб борилади. Ушбу ўтиш даврида буйрак ва гемопоэтик тизими фаолиятини синчковлик билан кузатиш керак. Буйрак етишмовчилиги, тромбоцитопеник пурпура, гемолитик анемиянинг биринчи белгиларида препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Кейинчалик препаратни қўллаш мумкин эмас.

Антибактериал препаратлар билан даволаш, айниқса кекса ёшли одамларда, шунингдек ҳолсизланган пациентларда, болаларда антибиотик билан ассоциацияланган диарея, колитлар, шу жумладан, сохтамембраноз колит пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун рифампицин билан даволаш вақтида ва даволашдан кейин диарея пайдо бўлганида, бу ташҳисларни, шу жумладан, сохтамембраноз колитни истисно этиш керак. Тегишли даволаш ўтказилмаган ҳолларда токсик мегаколон, перитонит, шок ривожланиши мумкин.

Антибактериал препаратларни узоқ муддат қўллаш сезувчан бўлмаган микроорганизмлар, замбуруғларни ҳаддан ташқари ўсиши ва мувофиқ чора кўришни талаб этувчи суперинфекцияни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Рифампицин билан даволаш вақтида репродуктив ёшдаги аёллар контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари керак, чунки рифампицин гормонал контрацептивларнинг ишончлилигини пасайтиради (қўшимча гормонал бўлмаган контрацепция усулларини қўллаш тавсия этилади).

Гонореяда пенициллиндан фарқли равишда, рифампицин аралаш инфекцияда сифилисни ниқобламайди, сифилиснинг зардоб синамалари ижобий бўлиб қолади.

Рифампицин фермент индуктори хусусиятларига эга (шу жумладан, дельта-аминолевулин кислотаси синтетазасининг индуктори), бу эндоген субстратлар, шу жумладан, буйрак усти бези гормонлари, қалқонсимон бези гормонлари, D витаминининг метаболизмини кучайишига олиб келиши мумкин.

Рифампицин билан даволаш ва порфирияни зўрайиши орасида боғлиқлик ҳақида алоҳида хабарлар бўлган.

Айрим ҳолларда D витаминининг айланиб юрувчи метаболитларини камайиши кузатилган, бу кальций ва фосфатларни камайиши, шунингдек қон зардобида паратиреоид гормон миқдорини ошиши билан кечган.

Рифампицин билан даволаниш вақтида тери, балғам, тер, ахлат, кўз ёши, сийдик зарғалдоқ-қизил рангга киради. Юмшоқ контакт линзалари турғун бўялиши мумкин.

Даволаш вақтида қуйидагалари қўллаш мумкин эмас:

  • бромсульфалеин билан юклама синамаси, чунки рифампицин уни чиқарилишини рақобатли бузади;
  • қон зардобида фолат кислотаси ва В12 витаминини концентрациясини микробиологик аниқлаш усуллари;
  • иммунологик усуллар, опиатларга скрининг-синамаларни ўтказишда KIMS-усули.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Агар аёл учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган айрим ҳоллардагина хаётий кўрсатмалар бўйича ҳомиладорликда қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг сўнги хафталарида рифампицинни қабул қилиш туғруқдан кейинги даврда янги туғилган чақалоқ ва оналарда қон кетиши ривожланиши хавфи ортади.

Рифампицин она сутига киради. Препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар

Препарат ушбу дори шаклида 6 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препаратга пациентнинг шахсий реакцияси аниқланмагунигача, даволаш вақтида ҳаракат координациясини бузилиши, диққатни жамлашни пасайиши, кўришни бузилишини ҳисобга олиб, автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ, бош оғриғи, кучли толиқиш, кучайиб борувчи уйқучанлик, аллергик реакциялар, тана ҳароратини ошиши, ҳансираш, иситма, лейкопения, тромбоцитопения, ўткир гемолитик анемия, буйрак етишмовчилиги, тери реакциялари, қичишиш, булар препаратни қабул қилгандан кейин қисқа муддат давомида пайдо бўлиши мумкин.

Билирубин, жигар трансаминазалари миқдорини транзитор ошиши, жигарни катталашиши, сариқлик, жигар фаолиятини жиддий бузилишларини ҳушдан кетиш мумкин. Тери, сийдик, тер, сўлак, кўз ёши ва ахлатни характерли қизғиш тусли бўлиши, унинг жадаллиги препаратнинг қабул қилинган миқдорига пропорционал.

Асосан болаларда юз ёки периорбитал соҳани шиши ҳақида хабарлар берилган.

Артериал гипотензия, синусли тахикардия, юрак қоринчалари аритмияси, тиришишлар ва юракни тўхташи баъзи летал ҳолатларда қайд этилган.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, биринчи 2-3 соат давомида меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш, симптоматик даволаш. Оғир ҳолатларда - жадаллаштирилган диурез, гемодиализ ўтказиш мумкин, пациентнинг ҳолати нормаллашгунигача жадал тутиб турувчи даволаш ва гематологик, буйрак, жигар фаолиятини мониторинги олиб борилади. Специфик антидоти йўқ.

10 капсуладан блистерда, 2 блистердан қутида; 1000 капсуладан контейнерда.

Оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Научно-производственный центр «Борщаговский химико-фармацевтический завод» Жамоа акционерлик жамияти

Украина, 03134, Киев ш., Мир кўч., 17.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Rifampitsin: 150 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
150 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Rifampitsin (Rifampicinum) Borschagovsky Hfz kapsulalari 150 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) narxi 14000 so'm - 10 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Rifampitsin (Rifampicinum) Borschagovsky Hfz kapsulalari 150 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Rifampitsin (Rifampicinum) Borschagovsky Hfz kapsulalari 150 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Rifampitsin hisoblanadi.