Facebook Pixel Code

Ringer Jurabek infuzion eritmasi 250 ml (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Hajmi:
100 ml 500 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ringer Jurabek infuzion eritmasi 250 ml (shisha)

1 л эритма сақлайди:

фаол моддалар: натрий хлориди - 8,6 г, кальций хлориди - 0,33 г, калий хлориди - 0,3 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1 литргача.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритмалар. АТХ коди: B05BB.

Рингер эритмаси йўқотилган экстрацеллюлар суюқликнинг ва асосий электролитлар (натрий, калий, кальций) ва хлоридларнинг ўрнини тўлдиради.

Регидратацияловчи ва дезинтоксикацияловчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Айланаётган қон ҳажмини тўлдирувчи восита сифатида қўлланганида, қон томир хавзасидан ташқаридаги бўшлиққа тез чиқиши сабабли, самараси фақат 30-40 минут давомида сақланади (шунинг учун эритма айланаётган қон ҳажмини фақат қисқа муддатли тўлдириш учун яроқлидир).

Сийдик билан чиқарилади.

Эритроцитлар ўрнини тўлдиришнинг зарурати бўлмаган ҳолларда плазма ўрнини босувчи восита сифатида: шок, коллапс, куйиш, давомли қайт қилиш ва диареяда қўлланади.

Препарат турли генезли дегидратацияда, гипонатриемияда, гиповолемик шокда (ёрдамчи даволаш сифатида), суюқликни йўқотилиши билан боғлик бўлган метаболик алкалозда қўлланади.

Эритма фақат вена ичига (в/и) юбориш учун мўлжалланган.

Доза пациентнинг ёшига, тана вазнига, клиник ҳолатига ва лаборатор кўрсаткичларига қараб, шифокор томонидан буюрилади. В/и томчилаб суткада 500 мл дан 1000 мл гача юборилади, юборишнинг ўртача тезлиги тана вазнига - 3,0 мл/кг ёки минутига 70 томчини ёки соатига 250 мл ни ташкил қилади.

Эритмани буюриш, ҳар бир пациент учун суюқликни тутиб турувчи ёки эҳтиёжини ўрнини босувчи ҳажмини назарда тутилгани ҳисобига асосланган бўлиши керак.

Умумий суткалик доза тана вазнининг 2-6% ни ташкил қилади.

Парентерал препаратларни ишлатишдан аввал заррачалар борлигини текшириш ва рангини ўзгаришишини визуал текшириш лозим.

Суюқликнинг катта ҳажми юборилганда ацидоз ривожланиши мумкин.

Ноадекват юқори дозада сув-электролит баланси бузилиши, шу жумладан гиповолемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия бўлиши мумкин.

  • препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;
  • гиперкалиемия;
  • олигурия ва анурия;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • ўпка шиши;
  • мия шиши;
  • гиперкоагуляция;
  • гипергидратация;
  • тромбофлебит;
  • метаболик ацидоз;
  • гиперкальциемия;
  • ёндош даволаш.

Қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида организмда натрийни тутилиши ошиши мумкин: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, анаболик гормонлар, эстрогенлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар.

Калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва калий препаратлари билан қабул қилинганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи кучаяди.

Юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганда, уларнинг заҳарли самараларининг эҳтимоли ошади.

Катта ҳажмда тез юборилган ҳолларда кислота-ишқор мувозанатини ва электролитларнинг даражасини назорат қилиш керак. Қон рН нинг ўзгариши кислотали бўлиши К+ - ионларини қайта тақсимланишига олиб келади (рН ни пасайиши зардобда К+ - ионларининг миқдорини ошишига олиб келади).

Узоқ муддат қўлланганида плазмадаги электролитларнинг концентрациясини ва суткалик диурезни назорат қилиш керак.

Хлор ионларининг даражасини юқорилиги туфайли, препаратни узоқ муддат қўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик даврида она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллангади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Доза сезиларли ошириб юборилганида, ацидоз ва гипергидратация кўринишлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 млдан флаконларда.

Қуруқ. ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК

Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч. 165,

тел/факс: (99871) 150-03-03

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Kaliy xlorid: 300 mg/flakon, Kaltsiy xlorid: 330 mg/flakon, Natriy xlorid: 8600 mg/flakon

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
250 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Ringer Jurabek infuzion eritmasi 250 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ringer Jurabek infuzion eritmasi 250 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Jo'rabek hisoblanadi.