Ringer River-Med Farm infuziyalari uchun eritmasi 400 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Analoglar (dan 3900 so'm)
da mavjud emas Toshkent
Kaliy xlorid: 3 mg/ml, Kaltsiy xlorid: 2.5 mg/ml, Natriy xlorid: 8.6 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Ringer River-Med Farm infuziyalari uchun eritmasi 400 ml (shisha)
1 л эритма фаол модда ҳисобида қуйидагиларни сақлайди: натрий хлориди 8,60 г , кальций хлориди 0,25 г , калий хлориди 0,30 г.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
Тузли эритмалар.
Рингер эритмаси экстрацеллюляр суюқлик ва асосий электролитлар (натрий, калий, кальций) ва хлоридларни йўқотилишини ўрнини тўлдиради.
Рингер эритмаси сув-туз ва кислота-ишқор мувозанатини нормаллаштиради ва дегидратация оқибатида ёки катта куйишлар ва жароҳатлар ўчоқларида ҳужайра ташқарисида суюқликни тўпланишида, қорин бўшлиғи аъзоларининг операцияларида, перитонитда ривожланувчи инсон организмидаги суюқлик танқислигини бартараф этади. Рингер эритмаси қоннинг реологик хусусиятларини ва тўқималар перфузиясини яхшилайди, катта қон кетишларида ва шокнинг оғир шаклларида гемотрансфузион даволаш чоралари самарадорлигини оширади.
Шунингдек суюқлик ҳажмини қисқа вақтга ошириши, қонда заҳарли маҳсулотларнинг концентрациясини пасайтириши, диурезни фаоллаштириши натижасида дезинтоксикацион самара кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Қон-томир тизимидан тез чиқарилади. Препарат қон-томир хавзасида 30-40 мин сақланиб туради ва интерстициал майдонга ва ҳужайра ичига жуда тез ўтади. 1 соатдан сўнг қон-томирида юборилган эритманинг атиги тахминан ярми қолади. Туз ва суюқлик диурезни ошириб, буйраклар орқали жуда тез чиқарила бошлайди.
Эритроцитлар ўрнини тўлдиришнинг зарурати бўлмаганида плазма ўрнини босувчи восита сифатида, шунингдек шокда, коллапсда, куйишларда, совуқ уришида, узоқ давом этган қусишда, ўткир кўп қон кетишларида, диареяда, операциядан кейинги даврни оғир кечишида, турли келиб чиқишга эга заҳарланишларда кўлланилади. Препарат турли генезли дегидратацияда, гипонатриемияда, гиповолемик шокда (ёрдамчи терапия сифатида), суюқлик йўқотилиши билан кечадиган метаболик ацидозда ишлатилади.
Рингер эритмаси шунингдек жароҳатларни ювиш учун сиртга ҳам қўлланилади.
Суткада 500дан 1000 мл гача вена ичига томчилаб юборилади, юборишнинг ўртача тезлиги - 1 кг тана вазнига соатига 3,0 мл ёки минутига 70 томчи ёки соатига 250 мл. Умумий суткалик доза тана вазининг 2-6% ни ташил қилади.
Эритмани катта ҳажмда юбориш оқибатида ацидоз ривожланиши мумкин.
Ноадекват юқори дозаларда сув-электролит мувозанати бузилиши мумкин, шунингдек гиповолемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия, гипергидратация бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда, декомпенсацияланган юрак етишмовчилигида, ўпка шишида, мия шишида, олигурияда, анурияда, ацидозда, тромбофлебитда, қон ивиши кўрсатмалари юқори бўлган ҳолатларда, гиперволиемияда, гиперхлоремияда, гиперкальциемияда, гипернатриемияда қўллаш мумкин эмас. Юрак етишмовчилигида, артериал гипертензияда, жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Қуйидаги дори воситалари: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, анаболик гормонлар, эстрогенлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар билан бир вақтда қўлланганда организмда натрий тутилиши ошиши мумкин.
Калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва калий препаратлари билан бирга қабул қилинганда гиперкалиемияни ривожланиши хавфи ошади.
Юрак гликозидлари билан мажмуада қўллаганда, уларнинг токсик самараларини эҳтимоли ошади.
Препаратни бошқа дори воситалари учун эритувчи-ташувчи сифатида қўллаш мумкин.
Узоқ вақт давомида қўлланилганида плазмада электролитлар концентрациясини ва суткалик диурезни назорат қилиш керак.
Хлорид ионларининг юқори даражаси туфайли, препаратни узоқ вақт қўллаш тавсия қилинмайди.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозани сезиларли даражада ошириб юборилганда алкалозни ва гипергидратацияни юз бериши кузатилиши мумкин. Бундай холларда препаратни юбориш дарҳол тўхтатилади. Симптоматик даволаш ўтказилади.
Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл ва 400 мл дан шиша бутилкаларда.
+25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«REKA-MED FARМ» ҚК МЧЖ,
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, С. Рахимов номли ф/х, М. Захидов кўчаси №36
Kaliy xlorid: 3 mg/ml, Kaltsiy xlorid: 2.5 mg/ml, Natriy xlorid: 8.6 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Ringer River-Med Farm infuziyalari uchun eritmasi 400 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Ringer River-Med Farm infuziyalari uchun eritmasi 400 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ringer River-Med Farm infuziyalari uchun eritmasi 400 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Reka-Med Farm hisoblanadi.