Rinomax Ingo buzadigan amallar D / rotov. bo'shliqlar 1,5 mg/ml dan 30 ml gacha (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8250 so'm)
Uchun ko‘rsatma Rinomax Ingo buzadigan amallar D / rotov. bo'shliqlar 1,5 mg/ml dan 30 ml gacha (shisha)
20 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: эрувчан стрептоцид - 0,5 г, норсульфазол натрий - 0,5 г;
ёрдамчи моддалар: тимол, эвкалипт мойи, қалампир ялпиз мойи, 96% этил спирти, қанд, глицерин, твин 80, тозаланган сув.
Оч сариқдан тўқ сариқ ранггача бўлган, ўзига хос ҳидли тиниқ суюқлик.
Маҳаллий қўллаш учун спрей.
ЛОР-аъзолари касалликларни даволаш учун воситалар. АТХ коди: R02АА20.
Микробларга қарши, антисептик ва яллиғланишга қарши восита.
Сульфаниламидлар (стрептоцид ва норсульфазол) граммусбат ва грамманфий кокклар, Escherichia coli, Shigella spp., Klebsiella spp., Vibrio cholerae, Haemophilus influenzae, Clostridum spp., Bacillus anthracis, Corinebacterium diphtheriae, Yersinia pestis, шунингдек Chalmydia spp., Actinomyces spp., Toxoplasma gondii ларга нисбатан микробларга қарши (бактериостатик) фаолликка эга.
Сульфаниламидларнинг таъсир механизми ПАБК билан рақобатли антагонизмни ва дигидроптероатсинтетазани рақобатли сусайтириши билан боғлиқ бўлиб, бу нуклеин кислоталарининг синтези учун зарур бўлган тетрагидрофолат кислотасининг синтезини бузилишига олиб келади.
Препаратнинг таркибига кирувчи тимол, эвкалипт мойи ва қалампир мойи ҳам антисептик таъсирга эга ва ўртача яллиғланишга қарши ва муколитик самара кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Препарат ингаляцион қўллаш учун мўлжалланган ва асосан яллиғланиш ўчоғида терапевтик концентрацияни ҳосил қилади.
Сульфаниламид препаратлари: эрувчан стрептоцид ва норсульфазол натрий қисман сўрилади.
Иккала препарат ҳам қон плазмаси оқсиллари билан қайта боғланади: стрептоцид 12-14% га, норсульфазол натрий 55% га.
Биотрансформация жараёнида препаратнинг ацетиллизацияга учраган шакллари ҳосил бўлади, улар шу кўринишда буйраклар орқали чиқарилади.
Стрептоциднинг ярим чиқарилиш даври 10 соатни, норсульфазол натрийники эса - 1,2 соатни ташкил қилади.
Тонзиллитлар, фарингитлар, ларингитлар, афтоз ва ярали стоматитлар, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бошқа патологик яллиғланиш касалликларида қўлланади.
Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини ювиш учун маҳаллий қўлланади. Ишлатишдан олдин вертикал ушлаш керак бўлган флакондан тиниқ ҳимоя қалпоқчасини ечиш ва учликни флаконга нисбатан 90° бурчак остида ўрнатиш керак. Учликни оғиз бўшлиғига киритиш ва суюқлик оқимини ишлов бериладиган соҳага йўналтириб пуркагичга 3-4 марта босиш керак.
Ювишлар суткада 4-5 марта овқатланишдан 2-3 соатдан кейин ёки овқат қабуллари орасидаги танаффусда ўтказилади. Даволаш курси 3-10 кунни ташкил қилади.
Пуркагични тиқилиб қолишидан сақлаш учун, уни пуфлаш ёки қайнаган сув билан ювиш керак.
Препарат компонентларига юқори сезувчанликда шахсий ўзлаштираолмаслик ҳоллари (кўнгил айниши, қусиш), аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари билан мутаносиб, клиник сезиларли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга қарши кўрсатмалар йўқ. Препарат бу гуруҳи беморларида қўлланганда препаратни дозалаш тартибига қатъий риоя қилиш керак.
Қўллашдан олдин флакондан ҳимоя қопқоғини ечиш ва шток клапинига комплектда бўлган пуркагичли учликни кийгизиш керак. Флакон 1 минут давомида силкитилади ва дисперс оқим пайдо бўлгунча учлик 5 мартагача босилади ва оқим бўлмаганда жараённи яна бир марта такрорлашга рухсат этилади.
Сўнгра пуркагичнинг, эркин қисми оғиз бўшлиғига киритилади ва флаконни вертикал ушлаган ҳолда клапаннинг бошчаси 1-2 секунд давомида босилади. Пуркагични тиқилиб қолишидан сақлаш мақсадида, муолажа тугагандан кейин уни пуфлаш ёки тоза сувли стаканга солиш керак.
Ювишдан олдин оғизни илиқ қайнаган сув билан чайқаш керак. Стерил тампон билан оғиз бўшлиғининг шикастланган соҳаларидан (ярали, эрозив юзалари) некротик қараш эҳтиёткорлик билан олиб ташланади.
Препаратни қўллаш транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозанинг ошириб юборилиши ҳолларида препаратни ножўя самаралари кучайиши мумкин.
Даволаш: дозани ошириб юборилиш ҳамма ҳолларида препаратни қабул қилишни бекор қилиш зарур, симптоматик даво.
20 мл дан пургагич клапан ва тиниқ қалпоқчали мослама ёрдамида герметик тўқ шиша флаконларда беркитилган.
1 флакон учлик пуркагич ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
1 йил 6 ой.
Рецептсиз.
КК «Флумед-Фарм» МЧЖ, Молдова Республикаси
«NIKA PHARM» ШХЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А уй.
Benzidamin gidroxloridi: 1.5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Rinomax Ingo buzadigan amallar D / rotov. bo'shliqlar 1,5 mg/ml dan 30 ml gacha (shisha) narxi har bir paket uchun
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Rinomax Ingo buzadigan amallar D / rotov. bo'shliqlar 1,5 mg/ml dan 30 ml gacha (shisha) ning to`liq analoglari:
Rinomax Ingo buzadigan amallar D / rotov. bo'shliqlar 1,5 mg/ml dan 30 ml gacha (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Rinomax Ingo buzadigan amallar D / rotov. bo'shliqlar 1,5 mg/ml dan 30 ml gacha (shisha) ning asosiy faol moddasi Benzidamin gidroxloridi hisoblanadi.