Facebook Pixel Code

Seftriakson kompaniyasi Deco kukuni D/in. 1 g (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Seftriakson kompaniyasi Deco kukuni D/in. 1 g (shisha)

Цефтриаксон динатрийли тузи (фаол моддага қайта ҳисобланганда) - 0,5 г ёки 1,0 г.

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Антибиотик-цефалоспорин.

Фармакодинамикаси

Цефтриаксон - парентерал қўллаш учун кенг таъсир доирасига эга III авлод цефалоспорин антибиотигидир. Препаратнинг бактерицид фаоллиги бактерия деворини синтезини сусайтириш билан боғлиқ. Кўпгина граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар томонидан ишлаб чиқариладиган бета-лактамазаларга (пенициллиназа ҳам, цефалоспориназа ҳам) нисбатан чидамли.

Қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол:

Граммусбат аэроблар: Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир), Staphylococcus spp. (коагулаза манфий), Streptococcus pyogenes (β-гемолитик, А гуруҳи), Streptococcus agalactiae (β-гемолитик, B гуруҳи), Streptococcus spp. (β-гемолитик, А гуруҳи ҳам эмас, В гуруҳи ҳам эмас), Streptococcus pneumoniae, viridans гуруҳи Streptococcus spp.

Изоҳ. Метициллинга чидамли Staphylococcus spp. цефалоспоринлар, шу жумладан цефтриаксонга резистентн. Одатда, Enterococcus faecalis, Enterococcus faecium ва Listeria monocytogenes ҳам чидамли.

Грамманфий аэроблар: Acinetobacter lwoffii, Acinetobacter anitratus (асосан, А. baumannii)*, Aeromonas hydrophila, Alcaligenes faecalis, Alcaligenes odorans, алкалигенсимон бактериялар, Borrelia burgdorferi, Capnocytophaga spp., Citrobacter diversus (шу жумладан С. amalonaticus), Citrobacter freundii**, Escherichia coli, Enterobacter aerogenes*, Enterobacter cloacae*, Enterobacter spp. (бошқалар)*, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzaе, Haemophilus parainfluenzae, Hafnia alvei, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniaе**, Moraxella catarrhalis, Moraxella osloensis, Moraxella spp. (бошқалар), Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Proteus mirabilis, Proteus penneri*, Proteus vulgaris*, Pseudomonas fluorescens*, Pseudomonas spp. (бошқалар), Providencia rettgeri*, Providencia spp. (бошқалар), Salmonella typhi, Salmonella spp. (нотифоид), Serratia marcescens*, Serratia spp. (бошқалар)*, Shigella spp., Vibrio spp., Yersinia spp. (шу жумладан Yersinia enterocolitica).

* Асосан хромосомалар томонидан кодланадиган β-лактамазалар ҳосил бўлиши туфайли, бу турларнинг айрим изолятлари цефтриаксонга чидамли.

** Бир қатор плазмидга боғлиқ β-лактамазлар ҳосил бўлиши туфайли, бу изолятларнинг айримлари чидамли.

Изоҳ: юқорида кўрсатилган микроорганизмларнинг кўпгина штаммлари аминопенициллинлар ва уреидопенициллинлар, I ва II авлод цефалоспоринлар ва аминогликозидлар цефтриаксонга сезгир. In vitro шароитда ва ҳайвонлардаги экспериментларда Treponema pallidum цефтриаксонга сезгир.

Анаэроблар: Bacteroides spp. (сафро-сезгир)*, Clostridium spp. (Clostridium difficile дан ташқари), Fusobacterium spp. (шу жумладан Fusobacterium nucleatum), Gaffkya anaerobica (аввал Peptocoсcus деб номланган), Peptostreptococcus spp.

* β-лактамазалар ҳосил бўлиши туфайли, бу турларнинг айрим изолятлари цефтриаксонга чидамли.

Изоҳ: β-лактамаза ҳосил қилувчи Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis) кўпгина штаммлари чидамли. Clostridium difficile ҳам чидамли.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Цефтриаксон мушак ичига юборилгандан кейин тизимли қон оқимига тез ва тўлиқ сўрилади. Организмнинг тўқима ва суюқ муҳитларига: нафас йўллари, суяк, бўғимлар, сийдик чиқариш йўллари, тери, тери ости клетчаткаси ва қорин бўшлиғи аъзоларига яхши киради. Менингеал қобиқлар яллиғланганида орқа мия суюқлигига яхши киради. Цефтриаксонни мушак ичига юборганда биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Цефтриаксон 0,5 ва 1 г дозада мушак ичига юборилганда қон плазмасидаги максимал концентрацияси мувофиқ равишда тахминан 38 мкг/мл ва тахминан 81 мкг/мл ни ташкил қилади, 0,5 г ва 1,0 г вена ичига юборилганда - мувофиқ равишда 82 мкг/мл ва 168,1 ± 28,2 мкг/мл ни ташкил қилади. Катталарда 50 мг/кг дозада цефтриаксон юборилгандан 2-24 соатдан кейин орқа мия суюқлигидаги концентрацияси менингитнинг энг кенг тарқалган қўзғатувчилари учун минимал бостирувчи концентрациядан кўп марта юқори бўлади. Тана вазнига 50-100 мг/кг (мувофиқ равишда янги туғилган чақалоқларга ва эмизикли болаларга) дозада препарат вена ичига юборилгандан кейин 24 соат ўтгач цефтриаксоннинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси 1,4 мг/л дан ошади. Орқа мия суюқлигидаги максимал концентрациясига вена ичига юборилгандан кейин тахминан 4 соат ўтгач эришилади ва ўртача 18 мг/л ни ташкил қилади. Бактериал менингитда цефтриаксоннинг орқа мия суюқлигидаги ўртача концентрацияси плазмадаги концентрациядан 17%, асептик менингитда эса - 4% ни ташкил қилади.

Препарат юборилишининг 4 суткасида мувозанат ҳолатига эришилади. Цефтриаксон альбуминлар билан қайтувчан боғланади ва бу боғланиш концентрацияга тескари пропорционал: масалан қон плазмасидаги препаратнинг концентрацияси 100 мг/мл бўлганида цефтриаксонни оқсиллар билан боғланиши 95% ни, 300 мг/мл концентрацияда эса - фақатгина 85% ни ташкил қилади. Интерстициал суюқликда альбуминларнинг миқдори камлиги туфайли, ундаги цефтриаксоннинг концентрацияси қон плазмасидагига нисбатан юқорироқ. Тақсимланиш хажми 5,78-13,5 л (0,12-0,14 л/кг), болаларда - тахминан 0,3 л/кг ни ташкил қилади. Оз миқдорда йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Чиқарилиши

Ярим чиқарилиш даври 6-9 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 1 марта қабул қилиш имконини беради. Плазмадаги клиренси - соатига 0,58-1,45 л, буйрак клиренси - 0,32-0,73 л ни ташкил қилади. Ўзгармаган кўринишда 33-67% буйрак орқали; 40-50% - сафро билан ичак орқали чиқарилади, у ерда нофаол метаболитигача метаболизмга учрайди. Тахминан 50% 48 соат давомида чиқарилади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Янги туғилган чақалоқларда препаратнинг тахминан 70% буйрак орқали чиқарилади. Янги туғилган чақалоқларда (8 кунликкача) ва кекса ёшдаги шахсларда (75 ёшдан ошган) ярим чиқарилиш даври аҳамиятли даражада ошади.

Буйрак етишмовчилигида ёки жигар патологиясида катталарда цефтриаксоннинг фармакокинетикаси ўзгармайди, ярим чиқарилиш даври аҳамиятсиз даражада узаяди. Агар фақат буйрак функцияси бузилган бўлса, сафро орқали чиқарилиши узаяди, агар фақат жигар патологияси бўлса, цефтриаксонни буйрак орқали чиқарилиши кучаяди. Гемодиализда бўлган пациентларда, креатинин клиренси (КК) минутига 0-5 мл бўлганда ярим чиқарилиш даври 14,7 соатни; КК минутига 5-15 мл бўлганда - 15,7 соатни; КК минутига 16-30 мл бўлганда - 11,4 соатни; КК минутига 31-60 мл бўлганда - 12,4 соатни ташкил қилади.

Менингити бўлган болаларда 50-75 мг/кг дозада вена ичига юборилгандан кейин ярим чиқарилиш даври 4,3-4,6 соатни ташкил қилади.

Цефтриаксон гемодализда чиқарилмайди.

Цефтриаксонга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: қорин бўшлиғи инфекциялари (шу жумладан перитонит), меъда-ичак йўлларининг, ўт чиқариш йўлларининг яллиғланиш касалликлари (шу жумладан холангит, ўт қопи эмпиемаси), суяк ва бўғим инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (шу жумладан инфекцияланган яралар ва куйишлар), сийдик таносил тизими инфекциялари (шу жумладан пиелит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, простатит, эпидидимит), юқори ва қуйи нафас йўллари ва ЛОР-аъзолари инфекциялари (шу жумладан пневмония, ўткир ва сурункали бронхит, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси), асоратланмаган гонорея, бактериал септицемия, бактериал менингит ва эндокардит, юмшоқ шакр ва сифилис, Лайм касаллиги (кана боррелиози), иммунитети сусайган пациентлардаги инфекциялар.

Операциядан кейинги асоратларни олдини олишда қўлланади.

Препарат ва вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) юборилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: одатдаги доза суткада бир марта ёки икки мартага бўлинган (ҳар 12 соатда) 1-2 г ни ташкил қилади. Оғир ҳолатларда ёки қўзғатувчилар цефтриаксонга фақатгина ўртача сезгирликка эга бўлганида суткалик доза 4 г гача оширилиши мумкин.

Янги туғилган чақалоқлар учун (14 кунликкача): 20-50 мг/кг суткада бир марта буюрилади. Максимал суткалик доза - 50 мг/кг.

Эмизикли болалар ва кичик ёшдаги болалар (15 кунликдан 12 ёшгача) учун: 20-80 мг/кг суткада бир марта буюрилади.

Тана вазни 50 кг ва ундан юқори бўлган болаларга катталар учун мўлжалланган дозалар буюрилади. Вена ичига юбориш учун 50 мг/кг ва ундан юқори дозаларни камида 30 минутлик вена ичига инфузия кўришида буюриш керак.

Болаларда ўткир ўрта отитни даволаганда 50 мг/кг (лекин 1 г дан ортиқ эмас) дозада бир марта мушак ичига юбориш тавсия этилади.

Эмизикли болалар ва кичик ёшдаги болаларда бактериал менингитда доза суткада бир марта 100 мг/кг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза - 4 г.

Даволаш давомийлиги қўзғатувчининг типига боғлиқ ва Neisseria meningitidis чақирган менингитда 4 кун, Enterobacteriaceae нинг сезгир штаммлари чақирган менингитда 10-14 кунни ташқил қилиши мумкин. Қўзғатувчи идетификация қилингандан кейин ва унинг сезгирлиги аниқлангандан кейин дозага тегишли равишда камайтириш мумкин.

Лайм касаллигида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 50 мг/кг дан суткада бир марта буюрилади. Максимал суткалик доза - 2 г. Даволаш давомийлиги 14 кунни ташкил қилади.

Асоратланмаган гонореяда (пенициллиназа ҳосил қилувчи ва пенициллиназа ҳосил қилмайдиган штаммлари) 250 мг препарат бир марта мушак ичига буюрилади.

Кекса ёшдаги пациентларга ёшга доир тузатишлар киритмасдан, катталар учун мўлжалланган дозалар буюрилади.

Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун инфекцион хавф даражасига қараб 1-2 г операция бошланишидан 30-90 минут олдин юборилади. Йўғон ва тўғри ичакдаги операцияда цефтриаксон ва 5-нитроимидазоллар гуруҳига мансуб препаратлардан бирини бир вақтда (лекин алоҳида) юбориш самарали.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда жигар функцияси нормал бўлганида цефтриаксоннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган сурункали буйрак етишмовчилиги ҳолатида препаратнинг суткалик дозаси 2 г дан ошмаслиги керак.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда буйрак функцияси нормал бўлганида цефтриаксоннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Буйрак-жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда суткалик доза қон плазмасида цефтриаксоннинг концентрациясини аниқлашсиз 2 г дан ошмаслиги керак.

Гемодиализда бўлган пациентларга гемодиализ муолажасидан кейин препаратни қўшимча юбориш талаб этилмайди. Бундай пациентларда цефтриаксонни чиқарилиш тезлиги пасайиши мумкин, шунинг учун дозага ўз вақтида тузатиш киритиш мақсадида қон плазмасида цефтриаксоннинг концентрациясини назорат қилиш керак.

Инфекция симптомлари ва белгилари йўқолгандан кейин 2-3 кун давомида цефтриаксон билан даволашни давом эттириш керак. Даволаш курси давомийлиги одатда 4-14 кунни ташкил қилади; асоратланган инфекцияларда давомлироқ даволаш талаб этилиши мумкин. Streptococcus pyogenes чақирган инфекцияларни даволаш курси камида 10 кунни ташкил қилиши керак.

Инъекция учун эритма тайёрлаш қоидаси

Фақат янги тайёрланган эритмаларни қўллаш керак.

Мушак ичига юбориш учун 0,5 г препарат 2 мл инъекция учун сув, 1 г - 3,5 мл инъекция учун сувда эритилади. Мушак ичига инъекцияларда оғриқни камайтириш учун препаратни 1% ли лидокаин эритмаси билан бирга юборишга йўл қўйилади. Думба мушаги ёки сон мушагига чуқур юборилади. Битта мушакка препаратни 1 г гача юбориш тавсия этилади. Лидокаин эритмасини ҳеч қачон вена ичига юборилмасин!

Вена ичига юбориш учун 0,5 г препарат 5 мл инъекция учун сувда, 1 г - 10 мл инъекция учун сувда эритилади. Эритма дарҳол 2-4 минут давомида юборилади.

Вена ичига инфузия учун 2 г препарат 40 мл инъекция учун сувда ёки таркибида кальций сақламайдиган эритмаларнинг бирида (0,9% ли натрий хлориди эритмаси; 0,45% ли натрий хлориди + 2,5% ли декстроза эритмаси; 5% ли декстроза эритмаси; 10% ли декстроза эритмаси; 5% ли декстроза эритмасидаги 6%ли декстран эритмаси; 6-10% ли гидроксиэтилкрахмал эритмаси) эритилади. Эритма 30 минут давомида юборилади.

Аллергик реакциялар: тошма, қичишиш, қалтираш ёки иситма, аллергик дерматит, эшакеми, шиш, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, аллергик пневмонит, анафилаксия, бронхоспазм, зардоб касаллиги, анафилактоид реакциялар.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар, вертиго.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият, таъм билишни бузилиши, метеоризм, сохтамембраноз колит, абдоминал оғриқ, холелитиаз, колит, диспепсия, қоринни дам бўлиши, сафрони димланиши (“сладж-феномени”), сариқлик, стоматит, глоссит.

Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия (шу жумладан гемолитик), эозинофилия, тромбоцитоз, лейкопения, нейтропения, лимфопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, базофилия, лейкоцитоз, лимфоцитоз, моноцитоз, гранулоцитопения.

Сийдик таносил тизими томонидан: қин кандидози, вагинит, олигурия, глюкозурия, гематурия, нефролитиаз.

Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганда - флебит, вена бўйлаб оғриқ, зичлашиш; мушак ичига юборганда - инъекция жойида оғриқ, иссиқлик, тортишиш ёки зичланишиш ҳисси.

Лаборатор кўрсаткичлар: протромбин вақтини ошиши (камайиши), тромбопластин вақтини ошиши, “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, гиперкреатининемия, мочевина концентрациясини ошиши, сийдикда чўкма мавжудлиги.

Бошқалар: кўп терлаш, юза қон “қуйилишлари”, бурундан қон кетиши, юрак уриб кетишини ҳис қилиш, суперинфекция, панкреатит, ўпкада преципитатларни ҳосил бўлиши.

Цефтриаксон ва бошқа цефалоспоринларга, пенициллинларга, карбапенемларга юқори сезувчанлик. Муддатида туғилган янги туғилган чақалоқларда гипербилирубинемия ёки сариқлик. “Тахмин қилинган” 41 хафталиккача (она қорнидаги муддати ва ёши) бўлган чала туғилган чақалоқлар. Кальций сақловчи эритмаларни юбориш кўрсатилган муддатида туғилган янги туғилган чақалоқлар. Муддатида туғилган янги туғилган чақалоқларда ацидоз, гипоальбуминемия. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги. Лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, носпецифик ярали колит, антибактериал препаратларни қўллаш билан боғлиқ энтерит ёки колит, ҳомиладорликнинг II-III уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Бактериостатик антибиотиклар цефтриаксоннинг бактерицид самарасини камайтиради.

Цефтриаксон ва аминогликозидлар кўпгина грамманфий бактериялар (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa) га нисбатан синергизмга эга.

In vitro шароитда хлорамфникол билан антагонизм намоён қилади.

Цефтриаксон ичак микрофлорасини сусайтириб, К витамини синтезига тўсқинлик қилади. Тромбоцитлар агрегациясини пасайтирувчи препаратлар (ностеороид яллиғланишга қарши препаратлар, салицилатлар, сульфинпиразон) билан бир вақтда буюрилганда қон кетишлар хавфи ошади.

Антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганда антикоагулянт таъсирини кучайиши аниқланади.

Цефтриаксон перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтиради, шунинг учун ногормонал контрацептив воситаларни қўшимча қўллаш тавсия этилади.

Препаратнинг юқори дозалари ва “ҳалқали” диуретикларни (масалан фуросемид) бир вақтда қўллаганда буйрак функциясини бузилиши кузатилмаган.

Цефтриаксон аминогликозидларнинг нефротоксиклигини ошириши ҳақида кўрсатмалар йўқ.

Пробенецид билан ўзаро таъсирлашмайди.

Фармацевтик ўзаро таъсири

Цефтриаксонни кальций ионларини сақловчи эритмалар билан аралаштириш ёки бир вақтда юбориш мумкин эмас.

Цефтриаксоннинг кальций тузли преципитатларини ҳосил бўлиши препарат ва бир веноз тизимда кальций сақловчи эритмаларни аралаштирганда ҳам кузатилиши мумкин.

Препаратни вена ичига юбориш учун кальций сақловчи эритмалар, шу жумладан кальций сақловчи эритмаларни давомли инфузиялари, масалан Y-коннекторни қўллаб парентерал озиқлантириш билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Янги туғилган чақалоқлардан ташқари пациентларнинг барча гуруҳлари учун инфузион тизимни юборишлар орасида мутаносиб эритма билан синчковлик билан ювилганда препаратни ва кальций сақловчи эритмаларни кетма-кет юбориш мумкин.

Бошқа антибиотикларни, шу жумладан амсакрин, ванкомицин, флуконазол ва аминогликозидларни сақловчи эритмалар билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб.

Узоқ вақт даволаганда периферик қон манзараси, жигар ва буйрак функционал ҳолати кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш керак.

Цефтриаксон N-метилтиотетразол гуруҳи сақламайди, шунинг учун айрим цефалоспоринларга хос бўлган этанол билан ўзаро таъсирида дисульфирамсимон реакциялар ва қон кетиши ривожланишига олиб келмайди.

Кам ҳолларда ўт қопи УТТ да сояланиш (цефтриаксоннинг кальцийли тузи преципитатлари) аниқланади, улар препарат бекор қилингандан кейин йўқ бўлади. Ўт қопи касалликлари ёки “сладж-феномени” УТТ-белгилари бўлишини кўрсатувчи симптомлар ёки белгилар ривожланганида препаратни юборишни тўхтатиш тавсия этилади.

Препаратни қўллаганда эҳтимол ўт чиқариш йўлларини обструкцияси оқибатида ривожланган панкреатит ҳолатлари кам ҳолларда таърифланган. Кўпчилик пациентларда ўт чиқариш йўлларида димланишнинг хавф омиллари (препарат билан аввалги даволаш, оғир ёндош касалликлар, тўлиқ парентерал озиқланиш) бўлган; бунда цефтриаксон таъсири остида ўт чиқариш йўлларида преципитатларни ҳосил бўлишини бошлаб бериш ролини инкор этиб бўлмайди.

Препаратни қўллаганда протромбин вақтини ўзгаришининг кам ҳолатлари таърифланган. К витамини танқислиги (синтезини бузилиши, озиқланишни бузилиши) бўлган пациентларда протромбин вақти ошганда даволашни бошлашдан олдин ёки даволаш вақтида протромбин вақтини назорат қилиш ва К витаминини (хафтада 10 мг) буюриш талаб этилиши мумкин.

Бошқа цефалоспоринларни қўллагандаги каби препарат билан даволаганда аутоиммун гемолитик анемия ривожланиши мумкин. Катталар ва болаларда оғир гемолитик анемия ҳолатлари, шу жумладан ўлимга олиб келган ҳолатлари қайд этилган. Анемия юзага келган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Препаратни қўллаганда Clostridium difficile чақирган турли оғирлик даражасидаги: енгил колитдан ўлимга олиб келувчи диарея (сохтамембраноз колит) ривожланиши ҳолатлари қайд этилган. Анамнезни синчковлик билан тўплаш керак, чунки антибиотик билан даволагандан кейин 2 ойдан кўпроқ вақт ўтган Clostridium difficile чақирган диарея юзага келиши ҳолатлари кузатилган. Клиник кўрсатмаларга мувофиқ тегишли даволаш (йўқотилган суюқлик, электролитлар, оқсил ўрнини тўлдириш, Clostridium difficile га нисбатан антибиотикотерапияни ўтказиш, жаррохлик усулида даволаш) буюрилиши керак. Сохтамембраноз колит ривожланганида ичак перистальтикасини тормозловчи препаратларни буюриш мумкин эмас.

Бошқа антибактериал препаратлар билан даволагандаги каби суперинфекция ривожланиши мумкин.

Оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги бирга кузатилганда, шунингдек гемодиализда бўлган пациентларда қон плазмасида цефтриаксоннинг концентрациясини мунтазам аниқланиши керак.

Янги туғилган чақалоқларда ўпка ва буйракда цефтриаксон-кальций преципитатларини асоратлари оқибатида ўлимга олиб келувчи реакция ҳолатлари таърифланган. Бошқа ёшдаги пациентлар гуруҳида ҳам цефтриаксон ва вена ичига юбориш учун кальций сақловчи эритмаларнинг ўзаро таъсирининг назарий жиҳатдан эҳтимоли мавжуд, шунинг учун цефтриаксонни кальций сақловчи эритмалар (шу жумладан парентерал озиқлантириш учун) билан аралаштирилиши, шунингдек бир вақтда, шу жумладан турли соҳаларда инфузия учун алоҳида жойлар орқали юборилиши мумкин эмас. Назарий жиҳатдан цефтриаксоннинг 5 Т1/2 ҳисоблаш асосида цефтриаксон ва кальций сақловчи эритмаларни юбориш орасидаги интервал камида 48 соатни ташкил қилиши керак.

Цефтриаксонни кальций сақловчи перорал препаратлар, шунингдек мушак ичига юбориш учун цефтриаксонни кальций сақловчи препаратлар билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Цефтриаксон билан даволаганда Кумбс синамасининг, галактоземияга синаманинг сохтамусбат натижалари кузатилиши мумкин. Сийдикда глюкозани нофермент усулида аниқлаганда ҳам сохтамусбат натижалар олиниши мумкин, шунинг учун цефтриаксон препарати билан даволаш жараёнида глюкозурияни зарурати бўлганида фақат фермент усулида аниқлаш тавсия этилади.

Аллергик реакциялар намоён бўлганда препаратни бекор қилиш керак. Юқори сезувчанликнинг жиддий реакцияларида дарҳол даволаш талаб этилиши мумкин: эпинфринни вена ичига юбориш ва тутиб турувчи даволашнинг бошқа шакллари.

In vitro шароитда ўтказилган тадқиқотлар бошқа цефалоспорин антибиотиклари каби цефтриаксон қон зардобидаги альбумин билан боғланган билирубинни сиқиб чиқариши мумкинлигини намойиш қилган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ножўя кўринишлар ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиб, даволаш даврида транспорт воситаларини бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: препаратнинг ножўя самаралари яққоллигини кучайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш. Махсус антидоти йўқ.

Гемодиализ ва перитонеал диализ самарасиз.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун 0,5 г ёки 1,0 г.

0,5 г ёки 1,0 г дан фаол модда резина ёки мажмуавий тиқин билан герметик беркитилган ва алюмин қалпоқча билан беркитилган 10 мл сиғимли флаконларда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон индивидуал қутида.

Стационарлар учун: 50 флаконлар тенг миқдордаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ишлаб чиқаришнинг комплект шакли: препарат сақловчи 1 флакон (0,5 г фаол модда) тўпламда 5 мл дан 1 ампула эритувчи “инъекция учун сув” ёки препарат сақловчи 1 флакон (1,0 г фаол модда) тўпламда 5 мл дан 2 ампула эритувчи “инъекция учун сув” тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампула скарификатори ёки пичоқчаси билан картон қутида. Синдириш ҳалқаси ёки нуқтаси бўлган ампула ишлатилганида ампула скарификатори ёки пичоқчаси жойланмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«КОМПАНИЯ «ДЕКО» МЧЖ, Россия

Юридик манзили:

129344, Москва ш., Енисейская кўч., 3 уй, 4 бино.

Ишлаб чиқариш майдончаси манзили:

171130, Россия, Тверская вил., Вышневолоцкий тумани,

Зеленогорский қ., Советская кўч., 6а уй

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

ООО "FAGUSAL"

100005, Тошкент ш., Миробод тумани, Инокобод кўч., берк кўч. №1, 7 «А» уй.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Seftriakson: 1 g/shisha

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
1 g
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Seftriakson kompaniyasi Deco kukuni D/in. 1 g (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Seftriakson kompaniyasi Deco kukuni D/in. 1 g (shisha) ning asosiy faol moddasi Seftriakson hisoblanadi.

Seftriakson kompaniyasi Deco kukuni D/in. 1 g (shisha) ishlab chiqaruvchisi Deko kompaniyasi hisoblanadi.