Seftriakson-Sanita 1 g № 10 in'ektsiya eritmasini tayyorlash uchun kukun (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Seftriakson-Sanita 1 g № 10 in'ektsiya eritmasini tayyorlash uchun kukun (flakon)
Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
Стерил цефтриаксон натрий - 1,0 г
Оқдан то оқ сарғиш тусли ранглигача бўлган кукун.
Инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.
Антибиотик (цефалоспориноар гуруҳи). АТХ коди: J01DA13.
Цефтриаксон - парентерал қўлланувчи узоқ вақт таъсир этувчи III авлод цефалоспорин антибиотиги. Цефтриаксоннинг бактериоцид таъсири ҳужайра мембраналари синтезини сусайтириши билан боғлиқ. Кўпчилик грамманфий ва граммусбат микроорганизмларга нисбатан in vitro шароитида, кенг таъсир доирасига эга. У грамманфий ва граммусбат бактериялар ишлаб чиқарадиган кўпчилик b-лактамазаларга (пенициллиназа ҳамда цефалоспориназалар каби) нисбатан турғундир. Цефтриаксон одатда қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол:
Граммусбат аэроблар:
Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир), коагулазоманфий стафилококклар, Streptococcus pyogenes (b-гемолитик, А гуруҳи), Streptococcus agalactiae (b-гемолитик, В гуруҳи), b-гемолитик стрептококклар (А ва В гуруҳидан ташқари), Streptococcus viridans, Streptococcus pneumoniae.
Изоҳ. Метициллинга турғун Staphylococcus spp. цефалоспоринларга, шу жумладан цефтриаксонга ҳам резистент. Одатда, Enterococcus faecalis, Enterococcus faecium ва Listeria monocytogenes лар ҳам турғундир.
Грамманфийлар аэроблар:
Acinetobacter lwoffi, Acinetobacter anitratus (асосан A. baumanii)*, Aeromonas hydrophila, Alcaligenes faecalis, Alcaligenes odorans, алкалигенсимон бактериялар, Borrelia burgdorferi, Capnocytophaga spp., Citrobacter diversus (шу жумладан, C. amalonaticus), Citrobacter freundii**, Eschericha coli, Enterobacter aerogenes*, Enterobacter cloacae*, Enterobacter spp. (ва бошқалар)*, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Hafnia alvei, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae**, Moraxella catarrhalis (аввал Branhamella catarrhalis деб номланган), Moraxella osloensis, Moraxella spp. (ва бошқалар), Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Proteus mirabilis, Proteus penneri*, Proteus vulgaris*, Pseudomonas fluorescens*, Pseudomonas spp. (ва бошқалар), Providencia rettgeri*, Providentie spp. (ва бошқалар), Salmonella typhi, Salmonelle spp. (нетифоидлар), Serratia marcescens*, Serratia spp. (ва бошқалар)*, Shigella spp., Vibrio spp., Yersinia enterocolitica, Yersinia spp. (ва бошқалар).
*Бу турларнинг айрим изолятлари цефтриаксонга чидамли, асосан хромосомалар томонидан мувофиқлаштирилмаган кодланадиган b-лактамазалар ҳосил қилиши оқибатида.
**Бу турларнинг айрим изолятлари бир қатор плазмасида боғлиқ b-лактамаза ҳосил бўлиши оқибатида чидамли.
Изоҳ. Аминопенициллинлар ва уреидопенициллинларга биринчи ва иккинчи авлод цефалоспоринлар ва аминогликозидлар каби бошқа антибиотикларга полирезистент микроорганизмларнинг кўпчилик штаммлари цефатриаксонга сезгирдирлар. Treponema pallidum in vitro ҳолида ва ҳайвонлардаги тажрибаларда цефтриаксонга сезгир. Клиник тадқиқотлар цефтриаксонни бирламчи ва иккилачи сифилисда яхши самарага эга эканлигини кўрсатди. Айрим ҳоллардан ташқари, P.aeruginosa нинг клиник изолятлари цефтриаксонга чидамли.
Анаэроблар:
Bacteroides spp. (сафрога сезувчан)*, Clostridium spp. (C. difficile дан ташқари), Fusobacterium nucleatum, Fusobacterium spp. (ва бошқалар), Gaffkya anaerobica (аввал Peptococcus деб номланган), Peptostreptococcus spp.
*Бу турларнинг айрим изолятлари b-лактамазалар ҳосил бўлиши туфайли цефтриаксонга чидамли.
Изоҳ: Bacteroides spp. нинг b-лактамаза ишлаб чиқарадиган кўпчилик штаммлари (хусусан B. fragilis) чидамли. Clostridium difficile ҳам чидамли.
Цефтриаксонга сезгирликни диско-диффузион усул ёки агарда ёки бульонда серияли суюлтириш усули билан, клиник лаборатория стандартлари Миллий қўмитаси (КЛСМҚ) тавсия этган усулга ўхшаш стандарт усул билан аниқлаш мумкин.
Цефтриаксон учун клиник лаборатория стандартлари Миллий қўмитаси синамалар натижаларини баҳолашга ўлчови қуйидаги мезонларни белгилаган:
- | Сезгир | Ўртача сезгир | Чидамли |
Суюлтириш усули Бостирувчи концентрацияси мг/мл | =8 | 16-32 | =64 |
Дисклар усули (диск 30 цг цефтриаксон билан) ўсишни тўхтатилиш зонасининг диаметри, мм | =21 | 20-14 | =13 |
Аниқлаш учун цефтриаксон сақловчи дискларни олиш лозим, чунки in vitro текширишларда цефтриаксонни алоҳида штаммларга нисбатан фаоллиги аниқланган, улар цефалоспоринларнинг ҳамма гуруҳи учун мўлжалланган дисклардан фойдаланилганда чидамлилик кўрсатиши мумкин. Микроорганизмларнинг сезгирлигини аниқлаш учун КЛСМҚ стандартлари ўрнига бошқа яхши стандартланган, сезгир ҳолатини адекват изоҳлаш имкониятини берувчи, масалан Немис стандартизация институти DIN (Deutsches Institut fur Normung) ва ҳалқаро тавсиялар ICS (International Collaborative Study) усулларини ишлатиш мумкин.
Фармакокинетикаси
Цефтриаксоннинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли характерга эга эмас. Препаратнинг умумий концентрациясига асосланган, барча асосий фармакокинетик параметрлари, яримчиқарилиш давридан ташқари, дозасига ҳам боғлиқдир.
Сўрилиши
Мушак ичига бир марта 1 г препарат бир марта юборилганидан кейин, қон плазмасидаги максимал концентрацияси ўртача 81 мг/л ни ташкил қилади ва бунга юборгандан кейин 2-3 соат давомида эришилади. Препаратни вена ичига ва мушак ичига юборилганидан сўнг «Плазмадаги концентрация - вақт» эгри чизиғи остидаги майдон бир хилдир. Бу мушак ичига юборилганидан кейин цефтриаксоннинг биокираолишлиги 100% ни ташкил қилишини билдиради.
Тақсимланиши
Цефтриаксоннинг тақсимланиш ҳажми 7-12 л га тенгдир. Цефтриаксон 1-2 г дозада юборилганидан кейин организмнинг тўқима ва суюқликларига жуда яхши киради.
24 соатдан кўпроқ вақт давомида унинг концентрацияси, 60 дан ортиқ тўқима ва суюқликларда (шу жумладан ўпкада, юракда, ўт-сафро йўлларида, жигарда, бодомсимон безларда, ўрта қулоқда ва бурун шиллиқ қаватида, суякларда, шунингдек орқа мия, ўпка пардаси, синовиал суюқликларда ва простата безининг секретида) кўпчилик инфекция қўзғатувчиларни йўқотувчи минимал концентрациясидан анчагина кўп бўлади. Вена ичига юборилгандан кейин цефтриаксон тезда орқа мия суюқлигига киради, у ерда сезгир микроорганизмларга нисбатан бактерицид концентрациялари 24 соат давомида сақланади.
Оқсиллар билан боғланиши
Цефтриаксон альбуминлар билан қайтар боғланади, бунда боғланиш даражаси концентрацияси ошиши билан камаяди, масалан, плазмадаги концентрацияси 100 мг/л дан камроқда 95% дан, плазмадаги концентрацияси 300 мг/л да 85% гача камаяди. Тўқима суюқлигида альбумин концентрациясини камлиги туфайли, унда эркин цефтиаксоннинг улуши плазмадагига қараганда юқори бўлади.
Алоҳида тўқималарга кириши
Цефтриаксон болалар, шу жумладан янги туғилган чақалоқларнинг яллиғланган мия пўстлоғи орқали киради. Цефтриаксонни вена ичига, тана вазнига 50-100 мг/кг дозаларда (янги туғилган чақалоқлар ва эмизикли болаларга, мувофиқ равишда) юборилганидан 24 соатдан кейин цефтриаксоннинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси 1,4 мг/л дан ошади. Вена ичига юборилгандан тахминан 4 соат кейин орқа мия суюқлигидаги энг юқори концентрацияга эришилади ва ўртача 18 мг/л ни ташкил қилади. Бактериал менингитда орқа мия суюқлигида цефтриаксоннинг плазмадаги ўртача концентрациясига нисбатан 17% ни, асептик менингитда эса - 4% ни ташкил қилади. Менингит билан оғриган катта ёшдаги беморларга тана вазнига 50 мг/кг дозада юборилганидан 2-24 соатдан кейин, цефтриаксоннинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси, энг кўп тарқалган менингит қўзғатувчиларни йўқотувчи минимал концентрациясидан кўп марта юқори бўлади. Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кам концентрацияларда кўкрак сутига ўтади.
Метаболизми
Цефтриаксон тизимли метаболизмга учрамайди, лекин ичак флораси таъсири остида фаол бўлмаган метаболитларга айланади.
Чиқарилиши
Цефтриаксоннинг умумий плазмали клиренси минутига 10-22 мл ташкил қилади. Буйрак клиренси минутига 5-12 млга тенг. Цефтриаксоннинг 50-60% сийдик билан, 40-50% сафро билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Цефтриаксоннинг катталардаги яримчиқарилиш даври тахминан 8 соатни ташкил қилади.
Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси
Янги туғилган чақалоқларда дозанинг тахминан 70% буйрак орқали чиқарилади. Эмизикли чақалоқларни ҳаётининг биринчи 8 кунида, ҳамда 75 дан катта ёшдаги шахсларда ярим чиқарилиш даври етук ёшдагиларга нисбатан ўртача икки ёки уч марта кўп.
Буйрак ёки жигар фаолияти бузилган беморларда цефтриаксоннинг фармакокинетикаси деярли ўзгармайди, фақат яримчиқарилиш даври бироз узайиши мумкин. Агар фақат буйрак фаолияти бузилган бўлса, сафро билан чиқарилиши кўпаяди, агар фақат жигар фаолияти бузилган бўлса, буйрак орқали чиқарилиши кўпаяди.
Цефтриаксон-Sanita препаратига cезгир қўзғатувчилар чақирган инфекциялар:
- сепсис; менингит;
- диссеминирланган Лайма касаллиги (касалликнинг эрта ва кечки босқичлари);
- қорин бўшлиғи аъзолари инфекциялари (перитонит, сафро йўллари ва меъда-ичак йўлларининг инфекциялари);
- суяклар, бўғимлар, юмшоқ тўқималар, тери инфекциялари, шу жумладан жароҳат инфекциялари;
- иммунитети сусайган беморлардаги инфекциялар, буйрак ва сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, нафас йўллари инфекциялари;
- айниқса пневмония ва қулоқ, томоқ, бурун инфекциялари;
- жинсий аъзолар инфекциялари, шу жумладан гонорея.
Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун қўлланади.
Дозалашни стандарт тартиби
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1-2 г дан суткада бир марта (ҳар 24 соатда). Цефтриаксонга ўртача сезгир қўзғатувчилар чақирган инфекцияларда ёки касалликни оғир кечиши ҳолларида суткалик дозани 4 г гача ошириш мумкин.
Даволашнинг давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Ҳамма вақтдаги антибиотикотерапиядаги каби, ҳарорати меъёрлашганидан ва қўзғатувчини йўқолганлиги тасдиқланганидан кейин ҳам яна камида 48-72 соат давомида Цефтриаксон-Sanita препаратини юборишни давом эттириш лозим.
Мажмуавий даволаш
Кўпчилик грамманфий бактерияларга нисбатан Цефтриаксон-Sanita ва аминогликозидлар орасидаги синергизм экспериментда кўрсатилган. Бундай мажмуаларнинг юқори самарадорлигини ҳар доим ҳам айтиб ўтмасликка қарамасдан, буни ҳаёт учун хавфли оғир инфекцияларда, масалан Pseudomonas aeruginosa билан боғлиқ инфекцияларда уни ҳисобга олиш лозим бўлади. Цефтриаксон ва аминогликозидлар физик номутаносиблиги сабабли, уларни тавсия этилган дозаларда алоҳида юбориш лозим.
Юборилиши
Умумий қоида бўйича, препарат эритмалари тайёрланганидан кейин дарҳол ишлатилиши керак. Тайёрланган эритмалар хона ҳароратида ўзининг физик ва кимёвий турғунлигини 6 соат давомида сақлайди (ёки 2-80С ҳароратда 24 соат давомида). Концентрацияси ва сақлашни муддатига қараб эритмаларнинг ранги оч-сариқдан то тўқ қизилгача бўлиши мумкин. Эритманинг ранги препаратнинг самарадорлиги ёки ўзлаштирилишига таъсир қилмайди.
Мушак ичига инъекция учун 250 мг ёки 500 мг Цефтриаксон-Sanita 2 мл да, 1 г эса 3,5 мл 1% ли лидокаин эритмасида эритилади ва чуқур қилиб думба мушагига юборилади. Бир думба мушагига 1 г дан кўп бўлмаган миқдорда юбориш тавсия қилинади.
Лидокаин сақловчи эритмани вена ичига юбориш мумкин эмас.
Вена ичига инъекция учун 250 мг ёки 500 мг Цефтриаксон-Sanita 5 мл да, 1 г эса - 10 мл стерил инъекция учун сувда эритилади; вена ичига аста-секин 2-4 минут давомида юборилади.
Вена ичи инфузияси 30 минутдан кам бўлмаслиги лозим. Эритма тайёрлаш учун 2 г Цефтриаксон-Sanita препаратини 40 мг кальций ионларини сақламайдиган қуйидаги инфузион эритмаларнинг бирида суюлтирилади: 0,9% ли натрий хлориди, 0,45% ли натрий хлориди 2,5% ли глюкоза, 5% ли глюкоза, 10% ли глюкоза, 6% ли декстран 5% ли глюкоза эритмасида, 6-10% ли гидроксиэтилланган крахмал, инъекция учун сув. Цефтриаксон-Sanita препарати эритмаларини, мумкин бўлган номутаносиблиги эҳтимоли сабабли, юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, бошқа микробларга қарши ёки бошқа эритувчиларни сақловчи эритмаларга аралаштириш ёки қўшиш мумкин эмас.
Вена ичига Цефтриаксон-Sanita препарати эритмасини тайёрлаш учун номутаносибликни келиб чиқиш эҳимоли туфайли Рингер эритмаси ёки Хартман эритмаси каби кальций сақловчи эритувчиларда эритиш мумкин эмас.
Цефтриаксон-Sanita препарати ва кальций сақловчи эритмаларни аралаштириб бир веноз сақловчи эритмаларни аралаштириб бир веноз оқимига ишлатганда цефтриаксонни кальций тузлари чўкмалари ҳосил бўлиши юз бериши мумкин. Цефтриаксон-Sanita ни вена ичига юбориш учун шу жумладан кальций сақовчи эритмаларни давомли инфузия, масалан Y-коннектор иштирокидаги парентерал озиқланишда кальций сақловчи эритмалари билан бир вақтда ишлатиш мумкин эмас. Янги туғилган чақалоқлардан ташқари барча гуруҳ пациентлари учун Цефтриаксон-Sanita ва кальций сақловчи эритмаларин биргаликдаги суюқликларни қуйишлар орасида инфузион тизимчаларни яхшилаб чайиш орқали аста-секин юбориш умумкин.
Цефтриаксон ва перорал кальций сақловчи препаратларни ўзаро таъсири ёки вена ичига юбориш учун цефтриаксон ва кальций саловчи препаратларни (вена ичига ёки пероарал қўллаш учун) ўзаро таъсири ҳақидаги маълумотлар тушмаган.
Алоҳида ҳолатларда дозалаш
Жигар фаолияти бузилган беморлар
Жигар фаолияти бузилган беморларда, буйрак фаолияти бузилиш йўқлиги шарти билан дозани камайтириш зарурати йўқ.
Буйрак фаолияти бузилган беморлар
Буйрак фаолияти бузилга беморларда, жигар фаолияти бузилишлари йўқлиги шарти билан дозани камайтиришни зарурати йўқ. Цефтриаксон-Sanita нинг суткалик дозаси креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган буйрак етишмовчилиг ҳолатларида 2 г дан ошмаслиги лозим.
Бир вақтнинг ўзида оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлганида цефтриаксоннинг плазмадаги концентрациясини мунтазам аниқлаш ва зарурати бўлса, унинг дозасига тўғрилашни киритиш лозим.
Диализда бўлган беморларда диализдан кейин қўшимча препарат юбориш талаб этилмайди. Аммо, бундай беморларда чиқарилиш тезлигини камайиши мумкинлиги тафайли дозасига тўғрилаш киритиш зарур бўлиб қолиши эҳтимоли борлиги учун, цефтриаксоннинг қон зардобидаги концентрациясини назорат қилиш лозим.
Кекса ёшли ва қари беморлар
Катталар учун одатий дозаларда ёшга қараб ўзгартирмасдан буюрилади.
Болалар
Янги туғилган чақалоқлар ва 12 ёшдан кичик болалар
Цефтриаксон-Sanita препаратини суткада бир марта буюришда қуйидаги дозалаш тартибига таяниш тавсия этилади: янги туғилган чақалоқлар (14 кунгача) - тана вазнига 20-25 мг/кг дан суткада бир марта. Суткалик доза тана вазнига 50 мг/кг дан ошмаслиги лозим. Дозани аниқлашда муддатида туғилган ва чала туғилган орасида фарқни ажратмаслик лозим.
Кальций сақловчи эритмаларни, шу жумладан давомли кальция сақловчи инфузиялар, масалан, цефтриаксонни кальций тузларини чўкмаларини ҳосил бўлиш хавфи туфайли паентерал озиқланишда Цефтриаксон-Sanita янги туғилган чақалоқларга (≤28 кун) қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаралсин).
Янги туғилган, эмизикли болалар ёки кичик ёшдаги болалар (15 кундан 12 ёшгача бўлган): тана вазни 20-80 мг/кг дан суткада бир марта буюрилади.
Тана вазни 50 кг дан юқори бўлган болаларга катталар учун буюриладиган дозалар буюрилади.
50 мг /кг ёки ундан кўп дозани вена ичига томчилаб камида 30 минту даомида юборилади.
Менингит
Эмизикли болалар ва кичик ёшдаги болаларда бактериал менингитни даволаш, суткада бир марта 100 мг/кг (бироқ 4 г гача) дозани буюришдан бошланади. Қўзғатувчи ва унинг сезувчанлиги аниқланганидан сўнг, дозани мувофиқ равишда камайтириш мумкин. Менингококкли менингитда 4 кун, Haemophilus influenzae чақирган менингитда - 6 кун ва Streptococcus pneumonia чақирган менингитда - 7 кун даволаганда энг яхши натижаларга эришилган.
Лайма касаллиги:
Катталар ва болаларга 50 мг/кг (суткалик энг катта доза - 2 г), суткада бир марта, 14 кун давомида.
Гонореяда (пенициллиназа ҳосил қилувчи ва пенициллиназа ҳосил қилмайдиган штаммлари чақирган) мушак ичига бир марта 250 мг Цефтриаксон-Sanita препарати юборилади.
Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш
Инфекцион хавфи даражасига қараб, операциядан 30-90 мин олдин 1-2 г Цефтриаксон-Sanita препарати бир марта юборилади. Йўғон ва тўғри ичакдаги операцияларда Цефтриаксон ва 5-нитроимидазоллардан бирини масалан, орнидазолни бир вақтда (лекин алоҳида-алоҳида “Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаралсин”) юбориш яхши натижа бериши кузатилган.
Цефтриаксон-Sanita препарати қўлланилганида ёки ўз-ўзидан, ёки препарат бекор қилинганидан сўнг йўқоладиган қуйидаги ножўя таъсирлари кузатилади:
Тизимли реакциялар
Меъда-ичак йўллари (тахминан 2%): юмшоқ ахлат ёки диарея, кўнгил айнаши, қусиш, стоматит, глоссит, таъмни бузилиши.
Гематологик ўзгаришлар (тахминан 2%): эозинофилия, лейкопения, тез-тездан кам ҳолларда гранулоцитопения, гемолитик анемия, тромбоцитопения, тромбопластин ва протромбин вақтининг ошиши. Агранулоцитознинг (1 мкл да <500 хужайра) алоҳида ҳоллари таърифланган, буни устига уларнинг кўпчилиги цефтриаксон билан даволаш бошланганидан 10 кундан кейин, ҳамда 20 г ва кўпроқ кумулятив доза қўлланганида ривожланган.
Тери реакциялари (тахминан 1%): тошма, аллергик дерматит, қичишиш, эшакеми, шишлар. Оғир ножўя реакцияларнинг алоҳида ҳоллари (экссудатив кўп шаклли эритема (Стивенс-Джонсон синдроми) ёки токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми)).
Бошқалар (кам ҳолларда кузатилади): бош оғриғи ва бош айланиши, мувофиқ симптоматикаси панкреатит билан бирга бўлган ўт қопидаги цефтриаксоннинг кальций тузларини преципитацияси, жигар ферментлари (АЛТ, АСТ), фаоллигини ошиши, ИФ, гипербилирубенимия, олигурия, қон зардобида креатинин концентрациясини ошиши, жинсий йўлларнинг микози, вагинит, ҳароратни кутарилиши, қалтираш, кўп терлаш, “қуйилишлар”, аллергик пневмонит, бронхоспазм, бурундан қон кетиши, гематурия, сариқлик, протромбин вақтини камайиши, тиришишли хушдан кетишлар, юракни уриши, зардоб касаллиги, шунингдек анафилактик ёки анафилактоид реакциялар.
Цефтриаксон ва кальция сақловчи эритмларни қабул қилаётган янги туғилган чақалоқларда аутопсия текширувлари натижаларига кўра ўпка ва буйракда чўкмалар ҳосил бўлишининг алоҳида фатал ҳолатлари таърифланган. Бунда алоҳида ҳолатларда бир венозга юбориш учун ишлатилган ва вена ичига юбориш учун бевосита тизимчада чўкмаларни ҳосил бўлиши кузатилган. Шунингдек, турли веноз юбориш ва цефтриаксон ва кальций сақловчи эритмларни турли вақтда юборишда, ўлим ҳолатининг камида бир ҳолат таърифланган. Бунда ушбу янги туғилган чақалоқларда кузатилган (“Махъсус кўрсатмалар” бўлиимга қаралсиин).
Сохтамембраноз колит (<0,01%) ва қон ивишини бузилишлари, шунингдек буйракда конкрементлар ҳосил бўлишини жуда кам ҳоллари, асосан препаратни катта суткалик дозаларини (суткада ³80 мг/кг) ёки 10 г дан кўпроқ бўлган кумулятив дозаларни қабул қилган, шунингдек қўшимча хавф омилларига эга бўлган (суюқлик истеъмол қилишни чекланиши, ўринда ётиш тартиби ва бошқалар), 3 ёшдан ошган болаларда таърифланган. Буйракларда конкрементларни ҳосил бўлиши белгиларисиз кечиши ёки клиник намоён бўлиши мумкин, бу буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин ва цефтриаксон билан даволаш тўхтатилганидан сўнг ўтиб кетади.
Маҳаллий реакциялар (жуда кам ҳолларда): вена ичига юборилганидан сўнг флебит бўлиши мумкин. Препаратни аста-секин (2-4 минут давомида) юбориш йўли билан ундан сақланиш мумкин.
Мушак ичига юбориш лидокаин қўллашсиз оғриқли бўлади.
Лаборатория таҳлилларининг натижаларига таъсири
Кам ҳолларда цефтриаксон билан даволашда беморларда Кумбс синамасининг сохта мусбат натижалари кузатилиши мумкин. Бошқа антибиотиклар каби, Цефтриаксон-Sanita галактоземияга синамани сохта мусбат натижасини бериши мумкин. Сийдикдаги глюкоза миқдорини аниқлашда ҳам сохта мусбат натижалар олиниши мумкин, шунинг учун Цефтриаксон-Sanita билан даволаш давомида глюкозурияни зарурати бўлганида фақат фермент усули билан аниқлаш лозим.
Цефалоспоринларга ва пенициллинларга нисбатан юқори сезувчанлик.
Эҳтиёткорлик билан: Эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик
Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладорликда қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Ҳоимладорликда асосан биринчи уч ойлигида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан ошган ҳолатдагина, жиддий кўрсатмалар асосида буюрилади.
Эмизиш даври
Цефтириаксон кичик концентрацияларда кўкрак сутига ўтади. Уни эмизувчи онага буюрганда эмизишни тўхтатиш лозим.
Цефтриаксон катта дозалари ва “ҳалқали” диуретиклар (масалан, фуросемид) бир вақтда қўлланганида, буйраклар фаолиятининг бузилиши кузатилмаган. Цефтриаксон -Sanita аминогликозидларнинг нефротоксиклигини оширишини кўрсатадиган маълумотлар йўқ. Цефтриаксон юборилганидан кейин алкоголь истеъмол қилиш дисульфирамсимон реакциялар билан бирга кечмаган. Цефтриаксон айрим бошқа цефалоспоринларга хос бўлган этанолни кўтараолмасликни ва қон оқишини чақириши мумкин бўлган N-метилтиотетразол гуруҳини сақламайди. Пробенецид Цефтриаксон-Sanita ни чиқарилишига таъсир қилмайди.
In vitro шароитда хлорамфеникол ва цефтриаксон орасида антагонизм аниқланган
Вена ичига Цефтриаксон-Sanita препарати эритмасини тайёрлаш учун номутаносибликни келиб чиқиш эҳимоли туфайли Рингер эритмаси ёки Хартман эритмаси каби кальций сақловчи эритувчиларда эритиш мумкин эмас.
Цефтриаксон амсакрин, ванкомицин, флуконазол ва аминогликозидлар билан фармацевтик номутаносиб.
Цефтриаксон-Sanita қабул қилаётган беморларда, сафро йўлларининг обструкцияси оқибатида ривожланиши мумкин бўлган панкреатитни кам ҳоллари таърифланган. Бу беморларни кўпчилигида бунгача сафро йўлларида димланиш омилларининг хавфи бўлган, масалан олдин ўтказилган даволаш, оғир касалликлар ва тўлиқ парентерал озиқланиш. Бунда цефтриаксон таъсири остида сафро йўлларида ҳосил бўлган преципитатларни панкреатит ривожланишига туртки бўлишини истисно қилиб бўлмайди.
Бошқа цефалоспоринларни қўллашдаги каби, цефтриаксон билан даволашда аутоиммун гемолитик анемия ривожланиши мумкин. Цефтриаксон билан даовлашда бўлган пациентда анемия ривожланганда, цефалоспорин - ассоцирланган анемияташҳисини истисно қилиб бўлмайди ва сабаби аниқланмагунга қадар, даволашни бекор қилиш зарур. Кўпчилик бошқа антибактериал препаратни қўллашдаги каби, цефтриаксон билан даволаш Clostridium difficile (C. difficile) чақирган, турли оғирликдаги диарея: енгил диареядан то ўлим ҳолатигача бўлган колит ривожланиш ҳолатлари аниқланган. Антибактериал препаратлар билан даволаш йўғон ичакнинг нормал микрофлорасини бостиради ва C. difficile ўсишига мойиллик яратади. Бу ўз навбатида, C. difficile А ва В токсинлар яратида, бу C. difficile чақирган диареяни патогенез омили ҳисобланид. Токсинларни ўта юқори кўп ишлаб чиқарадиган C. difficile штаммлари юқори асоратлар ва ўлимни хавфли инфекцияларни қўзғатувчиси ҳисобланид, бунинг натижасида микробларга қариш даволашга чидамлиликни натижасида, даволаш колэктомияни талаб этиши мумкин. Антибиотик терапиядан кейин диареяли барча пациентларда C. difficile чақирган диареяни ривожланиши мумкинлиги ҳақида эсда тутиш зарур.
Синчиков анамнезни йиғиш зарур, чунки антибиотиклар билан даволангандан кейин 2 ой ўтиб, C. difficile чақирган диареяни келиб чиқиш ҳолатлари аниқланган, difficile чақирган диареяга шубҳа бўлганда ёки тасдиқланганда, C. difficile га йўналтирилмаган антибиотиктерапияни бекор қилиш талаб этилиши мумкин. Клиник кўрсатмаларга мувофиқ, суюқлик ваэлектролитлар, оқсилларни юбориш, C. difficile га нисбатан антибиотиктерапия хирургик даволашни буюриш лозим.
Бошқа антибактериал препаратлар билан даволаш каби, суперинфекция ривожланиши мумкин.
Цефтриаксон қабул қилаётган пациентларда кам ҳолатларда протромбин вақтининг ўзгариш ҳоллари таърифланган. К витамини етишмовчилиг бўлган пациентларга (синтезини бузилиши, озиқланишни бузилиши) даволаш вақтида протромбин вақтини назорати ва даволаш вақтидан олдин ва даволаш вақтида протромбин вақтини ошишида К витаминини буюриш (хафтада 10 мг) талаб этилиши мумкин.
Цефтриаксон тавсия этилган стандартдан ошувчи дозаларда қўллангандан кейин ультратовуш текширувларда ўт қопида тошга ўхшаш соялар аниқланган.
Улар цефтриаксонни кальций тузи чўкмаларини намоён қилади ва цефтриаксон билан давоалш тугагандан ёки тўхтатилгандан кейин йўқолиб кетади. Шунга ўхшаш ўзгаришлар қандайдир симптоматикани беради, бироқ бундай ҳолларда фақат консерватив даволаш тавсия этилади. Агар ушбу кўринишлар клиник симптоматика билан давом этса, у ҳолда препаратни бекор қилиш ҳақидаги қарорни даволовчи шифокор фикрига қолдирилади. Цефтриаксон ва кальций сақловчи инфузион эритмаларини ёки ҳар қандай бошқа кальций сақловчи препаратни фақат янги туғилган чақалоқларда томири ичида чўкмаларни ҳосил бўлиши ҳақидаги маълумотларни мавжудлигига қарамай, Цефтриаксон-Sanita ни болаларга ва катта пациентларга кальций сақловчи инфузион эритмлар билан бир вақтда аралаштириш ёки буюриш, ҳатто турли веноз оқимдан фойдаланиб ҳам мумкин эмас.
Янги туғилган чақалоқларда, эмизикли болаларда ва кичик ёшдаги болаларда цефтриаксонни хавфсизлиги ва самарадорлиги “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида келтирилган дозалар учун аникланган. Бошқа цефалоспоринларга ўхшаб цефтриаксон зардобли альбуминдан боғламида билирубинни сиқиб чиқариши мумкин.
Цефтриаксон-Sanita ни билирубинли энцефалопатия ривожланиш хавфи бўлган янги туғилган чақалоқларда айниқса, муддатидан олдин туғилган чақалоқларда қўллаш мумкин эмас.
Узоқ муддатли даволашда мунтазам қон тахлилиларни назорат қилиш керак.
Транспорт воситаларини хайдаш ва машиналар ва механизмлар билан ишлашга таъсири
Транспорт воситаларини хайдаш ва машиналар ва механизмлар билан ишлашга препаратни таъсирига гувоҳлик берувчи маълумотлар йуқ. Бироқ, Цефтриаксон -Sanita препарати билан даволашда бош айланиши келиб чиқишини эсда тутиш лозим.
Доза ошириб юборилганида гемодиализ ва перитонеал диализ препарат концентрациясини пасайтирмайди. Специфик антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилишшни даволаш - симптоматик.
Инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
ХК МЧЖ “АТМ SANITA PHARMA”,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Олтинтопган кўч., 40.
Seftriakson: 1000 mg/flakon
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Seftriakson-Sanita 1 g № 10 in'ektsiya eritmasini tayyorlash uchun kukun (flakon) ning to`liq analoglari:
Seftriakson-Sanita 1 g № 10 in'ektsiya eritmasini tayyorlash uchun kukun (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Seftriakson-Sanita 1 g № 10 in'ektsiya eritmasini tayyorlash uchun kukun (flakon) ning asosiy faol moddasi Seftriakson hisoblanadi.
Seftriakson-Sanita 1 g № 10 in'ektsiya eritmasini tayyorlash uchun kukun (flakon) ishlab chiqaruvchisi ATM Sanita Pharma hisoblanadi.