Facebook Pixel Code

Semilakt (Semilact) plyonka bilan qoplangan planshetlar 50/20 mg №10 (1 blister)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Semilakt (Semilact) plyonka bilan qoplangan planshetlar 50/20 mg №10 (1 blister)

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка сақлайди:

фаол моддалар: спиринолактон - 50 мг ёки 100 мг; фуросемид - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, повидон К25, натрий крахмалгликоляти, натрий лаурилсульфати, магний стеарати;

қобиғининг таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза Е6, полиэтиленгликоль 6000, титан диоксиди.

Думалоқ, икки томонлама қавариқ, оқ рангдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Диуретик восита. АТХ коди: С03Е.

Семилакт - диуретик ва гипотензив таъсири спиронолактон ва фуросемиднинг хусусиятларини қўшилиши билан боғлиқ бўлган мажмуавий препарат.

Спиронолактон калийни тежовчи диуретик, узоқ муддатли таъсирга эга бўлган альдостероннинг (буйрак усти безлари пўстлоғининг минералокортикоид гормони) специфик антагонистидир. Альдостероннинг рецепторлари билан боғланиб, сув, натрий ва хлор ионларини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради, калий ионлари ва мочевинани чиқарилишини камайтиради, сийдикнинг кислоталилигини камайтиради.

Фуросемид кучли таъсир қилувчи “ҳалқали” диуретикларга киради, натрий, калий ионларини, хлоридларни ва магнийни Генле ҳалқасининг кўтарилувчи бўғимида, шунингдек буйракларнинг проксимал ва дистал эгри найчаларида қайта сўрилишини блоклайди, сувни экскрециясини оширади.

Фармакокинетикаси

Оғиз орқали қабул қилинганида спиронолактон ва фуросемид меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, юқори даражада биокираолишлиги билан характерланади.

Спиронолактон жигарда тез метаболизмга учрайди. Асосий фармакологик фаол метаболитлари бўлиб 7-α-тиоспиронолактон, 7-α-тиометилспиронолактон ва канренон (тахминан 50%) ҳисобланади. Канреноннинг максимал концентрацияси ичга қабул қилинганидан сўнг 2-4 соатдан кейин эришилади, унинг ярим чиқарилиш даври ўртача 12,5 соатни ташкил этади.

Фуросемид организмда метаболизмга учраб, глюкуронидни ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври - тахминан 2 соатни ташкил этади.

  • юрак етишмовчилиги, нефротик синдромдаги (айниқса, агар бошқа дори воситалари етарли даражада самарали бўлмаса ёки диуретиклар томонидан чақирилган гипокалиемия аниқланса) шиш синдроми;
  • гиперальдостеронизм оқибатида электролитлар алмашинувини бузилишларидаги шишлар ва асцит;
  • жигар циррозида кузатиладиган асцит;
  • артериал гипертензияда қўлланади.

Семилакт препарати ичга бутун ҳолда, чайнамасдан овқатланиш вақтида, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади.

Дозалаш тартиби касалликнинг назологик шакли ва сув-электролитлар алмашинуви бузилишининг яққоллигини ҳисобга олиб, индивидуал равишда белгиланади. Даволашнинг биринчи 3-6 кунларида препарат ҳар куни ўртача 4 таблеткагача бўлган суткалик дозада буюрилади. Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза 1 таблеткадан суткада 3 мартагача қабул қилинадиган дозани ташкил этади. Клиник самаранинг яққоллигига қараб бу доза ҳар куни ёки кунора, ёки 2 кундан кейин буюрилади. Даволаш давомийлиги индивидуал белгиланади.

Сув-электролитлар алмашинуви томонидан: узоқ вақт қўлланганида гипонатриемия, гипо- ёки гиперкалиемия; кам ҳолларда - гиперурикемия, гипергликемия, глюкозурия.

Марказий нерв тизими томонидан (МНТ): бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, атаксия, онгни чалкашиши, қулоқларда шовқин, парестезиялар, эишитишни пасайиши, кўришнинг ноаниқлиги.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, панкреатит, холестатик сариқлик, анорексия, оғиз бўшлиғи ва меъда шиллиқ қаватини таъсирланиши.

Сийдик-таносил тизими томонидан: эрекцияни бузилиши, гинекомастия (эркакларда), сут безларида оғриқ, дисменорея, аменория, гирсутизм, овозни дағаллашиши (аёлларда).

Аллергик реакциялар: тизимли васкулит, интерстициал нефрит, некрозланувчи ангиит, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли эритема, иситма, тери тошмалари, қичишиш, эшакеми.

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда - апластик анемия, гемолитик анемия, лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения.

  • спиронолактонга, фуросемидга ёки сульфаниламидларга ўта юқори сезувчанлик;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги, анурия;
  • жигар фаолиятини яққол бузилишлари (жигар прекомаси ва комаси);
  • электролитлар алмашинувини тўғриланмайдиган бузилишлари: гипо- ёки гиперкалиемия, гиперкальциемия, гипонатриемия.

Калий препаратлари ёки калийни тежовчи диуретиклар (триамтерен, амилорид), шунингдек ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари билан бирга қўлланганида гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

Спиронолактон глюкокортикоидлар, шунингдек сурги воситалари билан бирга қўлланганида гипокалиемия ривожланиши мумкин.

Спиронолактон меъда-ичак ярасига қарши қўлланадиган карбеноксолон препаратининг самарасини сусайтириши, норадреналиннинг вазопрессор самарасини камайтириши, дигоксиннинг ярим чиқарилиш даврини узайтириши мумкин.

Салицилатлар спиронолактоннинг самарасини пасайтириши мумкин.

Фуросемид гипогликемик воситалар ва прессор аминларнинг таъсирини сусайтириши ва салицилатлар, теофиллин, литий препаратлари ва қутбсизлантирмайдиган миорелаксантларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (масалан, индометацин) фуросемиднинг таъсирини пасайтириши мумкин.

Фуросемид ва аминогликозид антибиотиклари бир вақтда қўлланганида аминогликозидларнинг нефро- ва ототоксик самаралари кучайиши мумкин.

Семилакт подагра, қандли диабет билан хасталанган беморларга, жигар ва/ёки буйраклар фаолиятини бузилишларида, нафас ва метаболик ацидозни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Семилакт узоқ муддат қўлланганида зардобда электролитларнинг, шунингдек мочевина, креатинин, глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Семилактни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилиш таъқиқланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида препаратни шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича кутилаётдиган фойда, потенциал хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин.

Семилактни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қабул қилишда, айниқса даволашнинг бошида автотранспортни бошқариш ва тезкор жисмоний ва рухий реакцияларни талаб қилувчи бошқа ишларни бажариш таъқиқланади. Кейинчалик уларни амалга ошириш эҳтимоли индивидуал равишда аниқланади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: дегидратация, айланиб юрган қон ҳажмини камайиши, артериал гипотензия, электролитлар мувозанатини бузилиши, шу жумладан гипокалиемия, гипохлоремик алкалоз.

Даволаш: симптоматик - қон-томирлар ичидаги суюқлик ҳажмини ва электролитларнинг танқислигини тўлдиришдан ташкил топган. Гемодиализ фуросемиднинг чиқарилишини тезлаштирмайди.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ жойда, 30 °C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

“Ротaфарм”, Буюк Британия

(“Rotapharm”, Great Britain).

Ишлаб чиқарилган

«Седико Фармасьютикал Ко.», Миср

(Биринчи саноат зонаси, Сикс ов Октобер Сити).

«Sedico Pharmaceutical Co.», Egypt

(First Industrial Zone, 6th October City).

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Furosemid: 20 mg/tabletkalar, Spironolakton: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Semilakt (Semilact) plyonka bilan qoplangan planshetlar 50/20 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Semilakt (Semilact) plyonka bilan qoplangan planshetlar 50/20 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Uorld Medetsin hisoblanadi.