Facebook Pixel Code

Sena-Mig planshetlari №10 (1 blister)

Eng ko‘p sotib olinadigan
dagi narxlar
dan 3700 so'm gacha 5500 so'm
Без рецепта
46 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
20 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sena-Mig planshetlari №10 (1 blister)

Фаол модда: Сано баргларининг қуруқ экстракти 20% А ва В кальций сеннозидлари сақлайди – 140 мг.

Ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза)), маккажўхори крахмали, ванилин, магний стеарати, метил парабен(нипагин), стеарин кислотаси.

Кулранг тусли оч-жигарранг рангдан тўқ-жигарранг ранглигача бўлган, доғлари бўлган, бир томонида фаскали ва рискали, ванилин ҳидига эга, ясси цилиндр шаклли таблеткалар.

Сурги воситаси. АТХ коди: A06AB06.

Ахлат массаларини юмшатиб ёки суюлтириб, ич сурувчи таъсир кўрсатади. Сурги самараси препарат қўллангандан 6-10 соатдан кейин бошланади ва асосан йўғон ичакда суюқликни сўрилишини тормозланиши ва унинг перистальтикасига таъсири билан ифодаланади. Препарат чамбар ичакка танлаб таъсир қилади, ичакнинг нормал фаолиятини тиклайди. Сена-МИГ кўникишни чақирмайди, ичакни таъсирламайди.

Болалар, кексалар, операциядан кейинги даврда ётган ҳолатдаги беморларда сурункали қабзият, геморрой ва тўғри ичак ёриғи билан боғлиқ қабзиятларда қўлланади.

Катталарга 1 таблеткадан уйқудан олдин ёки оч қоринга эрталаб буюрилади. Зарурати бўлганида дозани бир қабул учун 2-3 таблеткагача ошириш мумкин. 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга ½ таблеткадан буюрилади (зарурати бўлганида - 1 таблекагача), 4 ёшдан 12 ёшгача болаларга - 1 таблеткадан (зарурати бўлганида - 11/2-2 таблеткадан). Қўллаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, лекин айрим беморларда ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Нохуш кўринишлар ёки бошқа салбий реакциялар аниқланганда препаратни қўллашни давом эттириш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг!

Метеоризм, қоринда санчиқли оғриқ, кўнгил айниши, қусиш. Узоқ вақт қўлланганда, айниқса юқори дозаларда, электролитларни асосан калий ва натрий йўқотилиши, альбуминурия ва гематурия, протеинурия, ичак меланози, сийдик рангсизланиши мумкин. Кам ҳолларда – толиқиш, терида тошма, тиришишлар, коллапс, аллергик реакциялар.

Ножўя самарлар пайдо бўлган ҳолларда, препаратни қўллашни тўхтатиш ёки дозасини икки марта камайтириш керак.

Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, аппендицит ва қорин бўшлиғи аъзоларининг бошқа ялллиғланиш касалликлари, перитонит, спастик колит, қисилган чурра, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, бачадондан қон кетиши, цистит, нейроген ва эндокрин сабабли қабзият, сув-электролит алмашинувини бузилишлари. 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз бошқа ҳар қандай дори воситасини қабул қилаётган бўлсангиз препаратни қўллаш мумкинлиги хақида албатта шифокор билан маслаҳатлашинг!

Сена-МИГ таблеткаларини бошқа дори воситаларини қабул қилишдан икки соат олдин ва кейин қўллаш мумкин эмас, чунки бу бошқа дори воситаларнинг сўрилишини ва самарасини камайтириши мумкин.

Секин сўриладиган ва ретард шаклидаги дори воситаларини самарасини камайтиради. Тетрациклинлар сўрилишини бузади.

Диарея, дегидратация ва йўғон ичак атонияси ривожланишидан сақланиш учун препаратни шифокор кўрсатмасисиз узоқ вақт қўллаш мумкин эмас (бир хафтадан ортиқ). Сена-МИГ ҳомиладорлик, эмизиш даврида, болаларда (6 ёшгача), жигар, буйрак етишмовчилигида, абдоминал операциялардан кейинги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Сена-МИГ транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари. Ич қотиши, кўп миқдорда суюқлик ва электролитларни йўқотиш (мушак ҳолсизлиги, тиришишлар).

Даволаш: симптоматик даволашни ўтказиш керак (электролит мувозанати ҳолатига боғлиқ равишда натрий ва калий эритмаларини инфузион юбориш керак).

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

«SHARQ DARMON» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўч., 35А

Тел: +99893 184 00 90

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Senna barglari ekstrakti: 70 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
1 yoshdan boshlab
Homilador
ehtiyotkorlik bilan
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Sena-Mig planshetlari №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Sena-Mig planshetlari №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Sena-Mig planshetlari №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Senna barglari ekstrakti hisoblanadi.