Senadeksin Remedi Group tabletkalari №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1480 so'm)
Senna barglari ekstrakti: 70 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Senadeksin Remedi Group tabletkalari №10 (1 blister)
Фаол модда: 20% А ва Б кальций сеннозиди сақловчи Сано баргларининг қуруқ экстракти.
Ёрдамчи моддалар: сут қанди, маккажўхори крахмали, ванилин, магний стеариннордони, нипагин, стеарин кислотаси.
Кулранг тусли оч-жигарранг рангдан тўқ-жигарранг ранглигача бўлган, оқ ва тўқ рангли доғлари бўлган, бир томонида фаскали ва рискали, ванилин ҳидига эга, ясси цилиндр шаклли таблеткалар.
Сурги восита. АТХ коди: A06AB06.
Препаратни қабул қилинганидан кейин 8 -10 соатдан сўнг бошланадиган ич келтирувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг самараси, йўғон ичакнинг рецепторларига таъсири билан боғлиқ бўлиб, бу перистальтикани кучайишига олиб келади. Чамбар ичакка танлаб таъсир кўрсатади, ичакнинг нормал фаолиятини тиклайди, ўрганиб қолиш чақирмайди ва овқат ҳазм қилишга таъсир қилмайди.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг таъсир этувчи моддалари қисман ичакда сўрилади ва йўғон ичакда ажралиб чиқади, қисман эса бактериал флоранинг таъсири остида бевосита йўғон ичакка ажралиб чиқади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.
Турли этиологияли спастик ва атоник қабзиятларда, шу жумладан йўғон ичакни гипотонияси ва перистальтикасини сусайиши билан боғлиқ қабзиятларда қўлланади. Ич келишини тартибга солиш мақсадида геморройда, проктитда ва анал соха ёриқларида хам ишлатилади.
Ичга кечқурун, овқатдан кейин 1 таблеткадан ичилади. Самараси бўлмаганида бир неча кундан сўнг бир марталик дозани 2 - 3 таблеткагача ошириш мумкин.
Қоринда санчиқсимон оғриқлар, ич кетиши, метеоризм. Бундай ҳолатларда дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилиш лозим. Узоқ вақт, айниқса катта дозаларда қўлланганда, электролитларни, асосан калийни йўқотиш, альбуминурия, гематурия, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши, мушаклараро боғланишларни бузилишлари бўлиши мумкин.
Спастик колит аппендицит, ичак тутилиши, қоринда ноаниқ генезли оғриқлар, сув ва электролит алмашинувини бузилиши, қисилган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, бачадондан қон кетишлари, циститда қўллаш мумкин эмас.
Жигар ва буйрак касалликларида, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Баъзан препаратни қабул қилинганда сийдик рангини ўзгариши кузатилади, бу клиник аҳамиятга эга эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Таблеткалар контур уяли ёки уясиз ўрамларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Британия ҚK
Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. Тел./факс(99871) 248-02-05.
Senna barglari ekstrakti: 70 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Senadeksin Remedi Group tabletkalari №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Senadeksin Remedi Group tabletkalari №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Senadeksin Remedi Group tabletkalari №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Senadeksin Remedi Group tabletkalari №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Senna barglari ekstrakti hisoblanadi.