Senadeksin Uzhimfarm 6-sonli tabletkalar (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1 000 so'm)
Senna barglari ekstrakti: 70 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Senadeksin Uzhimfarm 6-sonli tabletkalar (blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: сано баргларини экстракти йиғмаси (А ва В сеннозидлари);
ёрдамчи моддалар: сут қанди, маккажўхори крахмали, ванилин, магний стеарати, нипагин, стеарин кислотаси.
Жигарранг рангли, доғлари бўлган, ванилин ҳидли таблеткалар.
Таблеткалар.
Сурги воситалари. Код АТХ: А06АВ06.
Препарат қабул қилингандан кейин 8-10 соат ўтгач ични сурувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг бу самараси, йўғон ичакнинг рецепторларига таъсири билан боғлиқ бўлиб, у ичак перистальтикасини кучайишига олиб келади. Чамбар ичакка танлаб таъсир кўрсатади, ичакнинг меъёрий фаолиятини тиклайди, ўрганиб қолишни чақирмайди, овқатни ҳазм бўлишига таъсир кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг таъсир этувчи моддалари қисман ингичка ичакда сўрилади ва йўғон ичакдан чиқарилади, қисман эса бевосита йўғон ичакда бактериал флора таъсири остида ажралиб чиқади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.
Сенадексин турли спастик ва атоник қабзиятлар, шу жумладан ичак тонуси ва перистальтикасини сусайиши билан боғлиқ қабзиятлар. Геморройда, проктитда ва орқа тешик ёриқларида ич келишини бошқариш.
Ичга, кечқурун овқатдан кейин 1 таблеткадан қабул қилинади. Самараси бўлмаганида бир неча кундан сўнг бир марталик дозани 1,5 таблеткагача ошириш мумкин.
Препарат қабул қилингандан сўнг қоринда санчиқсимон оғриқлар, ични суриши, метеоризм. Бундай ҳолларда дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилиш керак. Узоқ вақт айниқса катта дозаларда қўлланганида, электролитларни йўқотиш (асосан калий), альбуминурия, гематурия, тиришишлар, томирли коллапс, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши ва мушаклараро чигилларнинг шикастланиши бўлиши мумкин.
Спастик колит, аппендицит, ичакнинг ўтказмаслиги, ноаниқ генезли қорин оғриқлари, сув ва электролит алмашинувини бузилиши, қисилган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан ва бачадондан қон кетиши, цистит.
Жигар ва буйракларнинг касалликларида, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Баъзида препарат қабул қилинганида сийдикнинг ранги ўзгариши мумкин, бу клиник аҳамиятга эга эмас.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Симптомлари: диарея, сувсизланишга олиб келувчи.
Даволаш: суюқликни қабул қилишни ошириш. Зарурати бўлганда тузли эритмаларни в/и инфузия қилиш лозим.
Таблеткалар 0,07 г дан. 10 тадан контур уяли ўрамларда. 20, 30, 40, 50, 100 ва 200 таблеткалар блистерда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Узхимфарм, Узбекистан.
Senna barglari ekstrakti: 70 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Senadeksin Uzhimfarm 6-sonli tabletkalar (blister) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Senadeksin Uzhimfarm 6-sonli tabletkalar (blister) ning to`liq analoglari:
Senadeksin Uzhimfarm 6-sonli tabletkalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Senadeksin Uzhimfarm 6-sonli tabletkalar (blister) ning asosiy faol moddasi Senna barglari ekstrakti hisoblanadi.