Facebook Pixel Code

Septanazal burun spreyi kattalar uchun 0,1 mg + 5 mg / doza, 10 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 43500 so'm gacha 53600 so'm
Без рецепта
135 ta dorixonalarda
Maqsad:
bolalar uchun
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Septanazal burun spreyi kattalar uchun 0,1 mg + 5 mg / doza, 10 ml (flakon)

1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди:

СептаНазал® болалар учун

фаол моддалар: 0,5 мг ксилометазолин гидрохлориди ва 50 мг декспантенол.

СептаНазал® катталар учун

фаол моддалар: 1 мг ксилометазолин гидрохлориди ва 50 мг декспантенол.

Спрейнинг 1 дозаси қуйидагиларни саклайди:

СептаНазал® болалар учун

фаол моддалар: 0,05 мг ксилометазолин гидрохлориди ва 5 мг декспантенол.

СептаНазал® катталар учун

фаол моддалар: 0,1 мг ксилометазолин гидрохлориди ва 5 мг декспантенол;

ёрдамчи моддалар: калий дигидрофосфати, динатрий фосфати додекагидрати, тозаланган сув.

1 доза препарат - тахминан 0,1 мл эритма.

10 мл препарат бирламчи ўрамда 90дан кам бўлмаган доза сақлайди.

Тиниқ, рангсиз эритма.

Дозаланган назал спрей.

ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита (ксилометазолин бошқа препаратлар билан мажмуада). АТХ коди: R01AB06.

Фармакодинамикаси

Ксилометазолин - альфа-адреномиметик фаолликка эга бўлган маҳаллий томирларни торайтирувчи восита (деконгестант), бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг қон томирларининг торайишини чақиради, бурун йўлларининг ўтказувчанлигини тиклайди, буруннинг битишини йўқотади, бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради. Ксилометазолиннинг таъсири у қўлланганидан кейин бир неча минут ўтгач юз беради ва 10 соатгача давом этади.

Декспантенол - В гуруҳи витамини, пантотен кислотасининг хосиласи. Декспантенол организмда коэнзим А нинг (КоА) таркибий қисми бўлган пантотен кислотасига айланади, ва ацетилланиш жараёнларида, карбонсувлар ва ёғлар алмашинувида, ацетилхолин, кортикостероидлар, порфиринлар синтезида иштирок этади, тери ва шиллиқ қаватларнинг тикланишини рағбатлантиради, митозни тезлаштиради ва коллаген толаларининг мустаҳкамлигини оширади. Регенерацияловчи, метаболик ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Ксилометазолин маҳаллий қўлланганида амалда сўрилмайди. Қон плазмасидаги концентрациялари шунчалик камки, уларни ҳатто замонавий таҳлил усуллари билан ҳам аниқлаш мумкин эмас.

Декспантенол маҳаллий қўлланганида тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, қон плазмаси оқсиллари билан боғланади (асосан бета-глобулинлар ва альбумин билан). Унинг қондаги концентрацияси - 0,5-1 мг/л, қон зардобидаги - 100 мкг/л. Пантотен кислотаси организмда метаболизмга учрамайди (КоА га киритилишидан ташқари), ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

  • Ўткир аллергик ринит, вазомаютор ринит, ринит кўринишлари билан ўткир респиратор касалликлар (ЎРК), поллиноз, синусит, ўткир отит (бурунхалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш ва бурунхалқум шиллиқ қаватининг шикастланишларини битиши учун мажмуавий даволаш таркибида).
  • Беморни бурун йўлларидаги диагностик муолажаларга тайёрлаш ва бурун йўлларидаги хирургик аралашувлардан кейин бузилган бурун орқали нафасни тиклаш.

Интраназал.

СептаНазал® болалар учун - 2 дан 6 ёшлигача бўлган болалар учун тавсия этилади: ҳар бир бурун йўлига бир дозадан зарурутга қараб суткада 3 мартагача пуркалади.

Болаларда қўллашнинг давомийлиги шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин белгиланади.

СептаНазал® катталар учун - катталар ва 6 ёшдан катта болалар учун тавсия этилади

6 дан 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш: ҳар бир бурун йўлига бир дозадан зарурутга қараб суткада 3 мартагача пуркалади.

Болаларда қўллашнинг давомийлиги шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин белгиланади.

12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш катталар кузатуви остида ўтказилиши керак. Агарда 3 кун даволашдан кейин яхшиланиш бўлмаса ёки симптомларнинг ёмонлашиши кузатилса, унда даволашни қайта кўриб чиқиш керак.

Катталарда қўллаш: ҳар бир бурун йўлига бир дозадан зарурутга қараб суткада 3 мартагача пуркалади.

Дозалаш шахсий сезувчанлик ва клиник самарадорликка боғлиқ.

Даволаш курси шифокор томонидан давомлироқ даволаш тавсия этилган холлардан ташқари 7 кундан кўп эмас.

Такрорий ишлатиш фақат бир неча кунлик танаффусдан кейин мумкин.

Қўллаш усули:

Қўллаш олдидан ҳимоя қалпоқчани ечиб олиш керак. Спрейни биринчи қўллаш олдидан ёки давомли танаффусдан кейин, майда томчилар пайдо бўлгунча чанглатувчи бошчага бир неча марта босиш керак.

Тез-тез ва/ёки давомли қўллашда: бурунхалқум шиллиқ қаватининг таъсирланиши ва/ёки қуруқлиги, гиперсекреция, аллергик реакциялар, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг шиши, тери тошмаси, қичишиш, қуруқ ринит, юрак уриши, артериал босимни (АБ) ошиши, уйқусизлик, чарчоқлик (уйқучанлик, седатив самара), бош оғриғи, галлюцинациялар (асосан болаларда), бурундан қон кетиши кузатилиши мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, атрофик ринит, мия қобиқларидаги хирургик аралашувлар (анамнездаги), артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, гипертиреоз, порфирия, простата безининг гиперплазияси, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

СептаНазал® болалар учун - 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

СептаНазал® катталар учун - 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қандли диабет, феохромацитома.

Транилципромин тури МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар ва босимни оширадиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш, АБ ни ошишига олиб келиши мумкин.

Қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш керак.

7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

QT интервали узайиши синдроми мавжуд ксилометазолин қабул қиладиган беморларда қоринчалар аритмияси ривожланиш хавфи юқори бўлиши мумкин.

Сурункали ринитда бурун шиллиқ қаватининг атрофиясининг хавфи туфайли, ишлатиш фақат шифокорнинг кузатуви остида амалга оширилиши мумкин.

Консервантлар сақламайди. Флакон очилганидан кейин препаратни 3 ой давомида ишлатиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

СептаНазал® препаратини репродуктив токсиклиги бўйича маълумотларнинг йўқлигини ҳисобга олиб, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида уни қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш даврида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш, ёки транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолит турлари билан шуғилланишдан сақланиш керак.

Симптомлари: доза ошириб юборилган ҳолларда ёки тасодифан ичга қабул қилинганида қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: мидриаз, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, иситма, тиришишлар, тахикардия, юрак ритмининг бузилиши, томирли етишмовчилик, юракнинг тўхташи, АБ ни ошиши, ўпка шиши, нафас фаолиятининг бузилиши, галлюцинациялар кузатилиши мумкин.

Пациентларда шунингдек уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, шок, нафасни тўхташи ва кома билан бирга кечувчи марказий нерв тизими томонидан сусайиш симптомлари пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, энтеросорбентларни (фаолланган кўмир) қабул қилиш, ўпканинг кислородли ветиляцияси. АБ ни пасайтириш мақсадида 5 мг фентоламин 0,9% ли натрий хлориди эритмасида секин вена ичига юбориш йўли билан ёки 100 мг фентоламин ичга қўлланади. Томирларни торайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас. Зарурати бўлганида иситмани пасайтирувчи ва тиришишга қарши воситалар қўлланади.

Дозаланган назал спрей.

10 мл препарат дозаловчи мослама (помпа) ва ҳимоя қалпоқчаси билан юқори зичликдаги полиэтилен флаконда.

1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутида жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Флакон очилганидан кейин препаратни 12 ой давомида ишлатиш керак.

Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«Krka d.d. Novo mesto»

Шмарьешка цеста 6, 8501 Ново место, Словения.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Dexpantenol: 5 mg/doza, Ksilometazolin: 0.05 mg/doza

Chiqarish shakli:
Spray
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Burunga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Sloveniya
Kimlarga mumkin
Bolalar
2 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Septanazal burun spreyi kattalar uchun 0,1 mg + 5 mg / doza, 10 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Septanazal burun spreyi kattalar uchun 0,1 mg + 5 mg / doza, 10 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.

Septanazal burun spreyi kattalar uchun 0,1 mg + 5 mg / doza, 10 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi krka hisoblanadi.