Septolete Total topikal spreyi 0,15 mg + 0,5 mg/doza 250 doza 30 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8250 so'm)
Benzidamin: 0.15 mg/ml, Setilpiridinyum xlorid: 0.5 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Septolete Total topikal spreyi 0,15 mg + 0,5 mg/doza 250 doza 30 ml (shisha)
Септолете® тотал нима сақлайди:
таъсир этувчи моддалар: бензидамин гидрохлориди ва цетилпиридиний хлориди.
1 мл спрей 1,5 мг бензидамин гидрохлориди ва 5 мг цетилпирадиний хлориди сақлайди;
ёрдамчи моддалар: этанол (96%), глицерол, макрогол, глицерилгидроксистеарат, натрий сахаринати, ялпиз баргининг мойи, тозаланган сув.
Препаратнинг 1 дозаси - 0,1 мл эритма: 0,15 мг бензидамин гидрохлориди ва 0,5 мг цетилпиридиний хлориди сақлайди.
30 мл эритма бирламчи ўрамда 250 дозани сақлайди.
Септолете® тотал спрей оғиз бўшлиғида маҳаллий қўллаш учун яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва антисептик дори препарати ҳисобланади. Оғиз бўшлиғига дисперсияланувчи спрей оғиз бўшлиғи ва томоқни дезинфекция қилади ва оғриқ, қизариш ва фаолиятни бузилиши каби томоқни яллиғланиш белгиларини камайтиради.
Септолете® тотал яллиғланишга қарши оғриқ қолдирувчи ва антисептик даволаш сифатида қуйидагиларда ишлатилади:
- томоқ, оғиз бўшлиғи ва милкларни таъсирланиши;
- гингивитда, фарингитда ва ларингитда, шунингдек;
- тишни ёриб чиқишдан олдин ва кейин.
Агар препаратни 3 кун қўллагандан кейин Сизнинг ҳолатингиз яхшиланмаса ёки ёмонлашса, Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
Септолете® тотални қуйидаги ҳолларда қўлламанг: агар Сизда бензидамин гидрохлоридига, цетилпиридиний хлоридига ёки ушбу препаратни бошқа компонентларига аллергия бўлса (6-бўлимга қаранг), ушбу дори препарати 6 ёшгача бўлган болаларга қўлланмайди, чунки ушбу дори шакли мазкур ёш гуруҳида қўллаш учун тўғри келмайди.
Септолете® тотални қўллашдан аввал шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Септолете® тотални 7 кундан ортиқ вақт давомида қўлламанг. Агар 3 кундан кейин симптомлар ёмонлашса ёхуд ўтиб кетмаса, агар иситма каби симптомлар ривожланса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Маҳаллий қўллаш учун препаратларни, айниқса узоқ вақт давомида қўллаш сенсибилизацияни ривожланишга олиб келиши мумкин, бундай ҳолларда даволашни бекор қилиш керак.
Септолете® тотални тиш пасталарида сақланадиган анион бирикмалар билан бирга қўллаш мумкин эмас, шунинг учун препаратни бевосита тишларни тозалашдан олдин ёки кейин қўллаш тавсия қилинмайди.
Септолете® тотал спрейни кўзга тушишидан сақланиш керак.
Препаратни нафас билан ютиш мумкин эмас.
Септолете® тотални 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас, чунки оғиз бўшлиғини шиллиқ қавати орқали юбориш учун спрей ушбу ёш гуруҳида қўллаш учун тўғри келмайди.
Агар Сиз бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз, яқинда қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг.
Бошқа антисептикларни Септолете®тотал билан бир вақтда ишлатманг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёхуд эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилаётган бўлсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, шифокор ёки фармацевт билан ушбу дори препаратини қабул қилишдан аввал маслаҳатлашинг.
Септолете® тотални ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.
Сизга эмизиш тўғрисидаги масалани шифокор билан муҳокама қилиш ва у Сизга эмизишни тўхтатиш ёки Септолете®тотал билан даволашни тўхтатиш кераклигини ҳал қилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлари билан ишлаш
Септолете®тотал транспорт воситаларини бошқаришга ва механизмлар билан ишлашга таъсир кўрсатмайди.
Ушбу дори препарати этанол (спирт) нинг оз миқдорини 1 дозада 100 мг дан камроқ сақлайди.
Препаратни ҳар доим ушбу илова-варақада кўрсатилгандек ёки Сизга шифокор ёки фармацевт айтганидек қўллаш керак. Агар Сизда шубҳа пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар
Бир марталик дозани қўллаш учун дозаторга бирикки марта босинг. Сиз дори воситасини ҳар 2 соатда 3-5 кун такрор қабул қилишингиз мумкин.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар
Бир марталик дозани қўллаш учун дозаторга бир марта босинг. Сиз дори воситасини ҳар 2 соатда 3-5 кун қабул қилишингиз мумкин.
6 ёшдан кичик болалар
Септолете® тотални 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.
Кўрсатилган дозани оширманг.
Самарага эришиш учун препаратни бевосита тишларни тозалашдан олдин ёки кейин қўллаш тавсия қилинмайди.
Септолете® тотал препаратини биринчи бор қўллашдан аввал бир хил пуркалишга эришиш учун дозаловчи қурилмаларнинг пурковчи бошчасига бир неча марта босиш керак. Агар Септолете®тотал препарати узоқ вақт (камида 1 ҳафта давомида) қўлланмаган бўлса дозаловчи қурилманинг дозаторга бир хил пуркалишга эришилгунича 1 марта босиш лозим.
Септолете® тотал препаратини ҳар гал қўллангандан кейин дозаторни рангли ҳимоя қалпоқчаси билан ёпинг.
Дозатор бир марта босилганда 0,1 мл спрей кўринишидаги эритма чиқарилади, у 0,15 мг бензидамин ва 0,5 мг цетилпиридиний хлориди сақлайди.
Даволаш давомийлиги
Ушбу дори препаратини 7 кундан ортиқ қўлламанг. Агар 3 кундан кейин симптомлар ёмонлашса, ёки ўтиб кетмаса ёки агар иситма каби симптомлар ривожланса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Касаллик қайта авж олганда ёки агар Сиз унинг характеристикасида бирон-бир ўзгаришларни сезсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз Септолете® тотални керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз
Ушбу дори препаратини тасодифан ҳаддан зиёд дозасини ютиб юборган ҳолларда, дарҳол шифокорга ёки яқинда жойлашган шифохонага мурожаат қилинг.
Септолете®тотал дозаларини ўтказиб юборсангиз
Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.
Агар Сизда ушбу дори препаратини қўлланиши тўғрисида қўшимча саволлар пайдо бўлса шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳамма дори воситалари сингари ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада юз бермаса-да, ножўя самаралар чақириши мумкин.
Кам ҳолларда (1000 одамдан 1 нафарида юз бериши мумкин):
ўта юқори сезувчанлик реакцияси, эшакеми, терини қуёш нурига реактивлигини ошиши (фотосезувчанлик), ўпкада нафас йўлларини тўсатдан назорат қилинмайдиган торайиши (бронхоспазм).
Жуда кам ҳолларда (10000 одамдан 1 нафари юз бериши мумкин; оғиз бўшлиғини маҳаллий таъсирланиши, оғиз бўшлиғида енгил ачишиш ҳисси.
Номаълум (маълум маълумотлар асосида тезтезлигини аниқлаш мумкин эмас): оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини ачишиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини сезувчанлигини йўқолиши (анестезия).
Одатда ушбу ножўя ҳолатлар вақтинчадир. Улар пайдо бўлганида шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Ушбу аннотацияда келтирилган йўриқномага риоя қилиб, Сиз ножўя самараларни ривожланиш хавфини камайтирасиз.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Ушбу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлламанг.
Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Флакон очилгандан кейин препаратни 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланганда 6 ой давомида ишлатиш мумкин.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бошқа қўлланмайдиган дори препаратларини қандай йўқотиш тўғрисида фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Маҳаллий қўллаш учун дозаланган спрей 0,15 мг +0,5 мг/доза. Рангсиздан сарғимтир ранглигача бўлган тиниқ суюқлик.
30 мл (250 доза) препарат юқори зичликдаги полиэтиленли, дозаловчи қурилмаси (дозатор), мажмуавий материалдан бўлган аппликатор бўлган пурковчи бошча ва полипропиленли рангли ҳимоя қопқоқчаси билан таъминланган флаконда.
1 флакон илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланади.
КРКА, д.д., Ново место, Шмарьешка цеста 6, 8501 Ново место, Словения.
Benzidamin: 0.15 mg/ml, Setilpiridinyum xlorid: 0.5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Septolete Total topikal spreyi 0,15 mg + 0,5 mg/doza 250 doza 30 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Septolete Total topikal spreyi 0,15 mg + 0,5 mg/doza 250 doza 30 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Septolete Total topikal spreyi 0,15 mg + 0,5 mg/doza 250 doza 30 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.
Septolete Total topikal spreyi 0,15 mg + 0,5 mg/doza 250 doza 30 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi krka hisoblanadi.