Sereton Artlife kapsulalari 400 mg №56 (4 blister x 14 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 100000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Sereton Artlife kapsulalari 400 mg №56 (4 blister x 14 kapsula)
1 капсула сақлайди:
Фаол модда: 100% моддага қайта хисобланганда - 400 мг холин альфосцерати.
Ёрдамчи моддалар: глицерол, тозаланган сув.
Капсула таркиби: желатин, сорбитол, глицерол, метилпарагидоксибензоат, пропилгидроксибензоат, титан диоксиди, бўёвчи темир II оксиди, тозаланган сув.
Таърифи: овал шаклли, сариқ ёки оч-жигарранг тусли сариқ рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси мойли тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Капсулалар 400 мг. 14 капсуладан контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ноотроп восита. АТХкоди: №7АХ02.
Ноотроп восита. Марказий холиностимулятор, унинг таркибида 40,5% метаболик ҳимояланган холин сакланади. Метаболик ҳимоя холинни бош мияда ажралиб чиқишига ёрдам беради. Нейронал мембраналарда ацетилхолин ва фосфатидилхолин синтезини таъминлайди, марказий нерв тизимида қон оқимининг яхшилайди ва метаболик жараёнларни кучайтиради, ретикуляр формацияни фаоллаштиради.
Миянинг травматик шикастланган томонида қон оқимини чизиқли тезлигини оширади, миянинг спонтан биоэлектрик фаоллигини фазовий-вақтли характеристикаларини нормаллашишига, ўчоқли неврологик регрессияга ва онгни тикланишига ёрдам беради, бош миянинг томирли касалликлари бўлган беморларда (дисциркулятор энцефалопатия ва мия қон айланишининг бузилишларини қолдиқ кўринишлари) билиш ва ҳатти-ҳаракат реакцияларга ижобий таъсир кўрсатади. Инволюцион психоорганик синдромнинг патогенетик омилларига профилактик ва мувофиқлаштирувчи таъсир кўрсатади, нейронларнинг мембраналарини фосфолипид таркибини ўзгартиради ва холинэргик фаолликни пасайтиради. Физиологик шароитларда ацетилхолинни дозага боғлиқ ажралиб чиқишини рағбатлантиради; фосфатидилхолиннинг синтезида иштирок этиб (мембрана фосфолипиди), синаптик ўтказилишни нейронал мембраналарнинг пластиклигини рецепторларнинг фаолиятини яхшилайди. Репродуктив циклга таъсир кўрсатмайди ва тератоген, мутаген таъсирга эга эмас.
Фармакокинетикаси
Парентерал қабул қилинганида (10 мг/кг) Церетон® асосан мия, ўпкалар ва жигарда тўпланади. Сўрилиши - 88%, гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон ўтади (перорал қабул қилинганида миядаги концентрация плазмадагидан 45%). Ўпкалар орқали препаратнинг 85% карбон диоксиди кўринишида чиқарилади, қолган қисми (15%) буйраклар ва ичак орқали чиқарилади.
- оғир калла суяги-мия травмаси ва ишемик инсультдан кейинги тикланиш даври, ўчокли яримшарли симптоматика ёки мия ўзагининг шикастланиши симптомлари билан кечувчи геморрагик инсультнинг тикланиш даври;
- миянинг дегенератив ва инволюцион ўзгаришлари фонидаги психоорганик синдром;
- когнитив бузилишлар (фикрлаш фаолиятини, хотирани бузилишлари, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивация, ташаббускорлик ва диққатни жамлашни пасайиши), шу жумладаан деменция ва энцефалопатиядаги;
- қарилик сохтамеланхолияси.
Калла суяги-мия травмасини, ишемик ёки геморрагик инсультни тикланиш даврида Церетон® эрталаб 800 мг ва кундузи 400 мг дан 6 ой давомида буюрилади.
Сурункали цереброваскуляр етишмовчиликда ва деменция синдромида Церетон® 400 мг дан (1 капсула) суткада 3 марта, яхшиси овқатдан кейин, 3-6 ой давомида буюрилади.
- препаратга юқори сезувчанлик;
- геморрагик инсультнинг ўткир босқичи;
- ҳомиладорлик ва лактация;
- 18 ёшгача бўлган болалар (маълумотларнинг йўқлиги туфайли).
Кўнгил айниши пайдо бўлиши мумкин (асосан, дофаминэргик фаолланиш оқибатида). Бекор қилишни талаб қилмайди, вақтинча препаратнинг дозасини пасайтириш кифоя қилади. Аллергик реакциялар.
Бошқа препаратлар билан аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Церетон® психомотор реакциялар тезлигига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Кўнгил айниши кузатилиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
”Европа-Биофарм” ИИЧК ЁАЖ, 400078, Волгоград ш., 2-Горная кўч., 4
”ФармФирма ”Сотекс” ЁАЖ
141345, Россия, Москва вилояти, Сергиево-Посадский муниципал р-ни,
Березняковское қишлоқ ҳудуди, Беликово посёлкаси, 11 уй.
Тел/факс: (495)956-29-30
ёки
”Артлайф” МЧЖ
634034, Томск ш., Нахимов кўч., 8/2 уй
”ФармФирма ”Сотекс” ЁАЖ
141345, Россия, Москва вилояти, Сергиево-Посадский муниципал р-ни,
Березняковское қишлоқ ҳудуди, Беликово посёлкаси, 11 уй.
Тел/факс: (495) 956-29-30
Қайд килиш гувохномасипингэгаси:
”ФармФирма ”Сотекс” ЁАЖ
Истеъмолчиларнинг эътирозлари ”ФармФирма ”Сотекс” ЁАЖ манзили бўйича юборилсин
Xolin alfosserat: 400 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Sereton Artlife kapsulalari 400 mg №56 (4 blister x 14 kapsula) narxi 109750 so'm - 14 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Sereton Artlife kapsulalari 400 mg №56 (4 blister x 14 kapsula) ning to`liq analoglari:
Sereton Artlife kapsulalari 400 mg №56 (4 blister x 14 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Sereton Artlife kapsulalari 400 mg №56 (4 blister x 14 kapsula) ning asosiy faol moddasi Xolin alfosserat hisoblanadi.