Facebook Pixel Code

Sereton Soteks tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 148400 so'm gacha 205000 so'm
Retsept bo'yicha
72 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sereton Soteks tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar)

1 ампула (4 мл) куйидагиларни сақлайди:

фаол модда: холин альфосцерати полигидрати (сувсиз холин алъфосцератига ҳисобланганда) - 1000 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув - 4 мл гача.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Ноотроп восита. АТХ коди: N07АХ02.

Ноотроп воситадир. Марказий холиностимулятор, унинг таркибида 40,5% метаболик ҳимояланган холин сақланади. Метаболик ҳимоя холинни бош мияда ажралиб чиқишига ёрдам беради. Нейронал мембраналарда ацетилхолин ва фосфатидилхолин синтезини таъминлайди, марказий нерв тизимида қон оқимини яхшилайди ва метаболик жараёнларни кучайтиради, ретикуляр формацияни фаоллаштиради. Миянинг травматик шикастланган томонида қон оқимини чизиқли тезлигини оширади, миянинг спонтан биоэлектрик фаоллигини фазовий-вақтли характеристикаларини нормаллашишига, ўчоқли неврологик регрессияга ва онгни тикланишига ёрдам беради, бош миянинг кон томир касалликлари бўлган беморларда (дисциркулятор энцефалопатия ва мия қон айланишининг бузилишларини қолдиқ кўринишлари) билиш ва ҳатти-ҳаракат реакцияларга ижобий таъсир кўрсатади. Инволюцион психоорганик синдромнинг патогенетик омилларига профилактик ва мувофиқлаштирувчи таъсир кўрсатади, нейронларнинг мембраналарини фосфолипид таркибини ўзгартиради ва холинэргик фаолликни пасайтиради. Физиологик шароитларда ацетилхолинни дозага боғлиқ ажралиб чиқишини рағбатлантиради; фосфатидилхолиннинг синтезида иштирок этиб (мембрана фосфолипиди), синаптик ўтказилишни нейронал мембраналарнинг пластиклигини рецепторларнинг фаолиятини яхшилайди. Репродуктив циклга таъсир кўрсатмайди ва тератоген, мутаген таъсирга эга эмас.

Фармакокинетикаси

Гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон ўтади, 85% карбон диоксиди кўринишида ўпка орқали чиқарилади, қолган миқдори (15%) буйрак ва ичак орқали чиқарилади.

  • бош-мия оғир жарохати ва ишемик инсультни ўткир ва тикланиш даври, ўчоқли яримшарли симптоматика ёки мия ўзагини шикастланиши симптомлари билан кечувчи геморрагик инсультни тикланиш даври;
  • миянинг дегенератив ва инволюцион ўзгаришлари фонидаги психоорганик синдром;
  • когнитив бузилишлар (фикрлаш фаолиятини, хотирани бузилишлари, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивация, ташаббускорлик ва диққатни жамлашни пасайиши), шу жумладан деменция ва энцефалопатиядаги;
  • қарилик сохтамеланхолияси.

Ўткир холатларда вена ичига (аста-секин) ёки мушак ичига суткада 1000 мг (1 ампула) дан 10-15 кун давомида юборилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, диарея, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги, фарингит.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, уйқусизлик, тажаввузкорлик, хавотирлик, асабийлик, бош миянинг ишемияси, тиришишлар, бош айланиши.

Тери қопламалари томонидан: тошма, эшакеми.

Бошқалар: юборилган жойда оғриқ, сийишни тезлашиши.

Аллергик реакциялар.

Кўнгил айниши пайдо бўлиши мумкин (асосан, дофаминэргик фаолланиш оқибатида), бундай холларда препаратнинг дозаси пасайтирилади.

  • препаратга ёки унинг компонентларига ўта юкори сезувчанлик;
  • геморрагик инсульт (ўткир босқичи);
  • 18 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври.

Бошқа препаратлар билан аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Церетон® психомотор реакциялар тезлигига таъсир кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Церетон® препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Церетон® препарати билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари ва мехапизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Церетон® транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Кўнгил айниши кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 250 мг/мл.

4 мл дан рангли синдириш халқаси ёки рангли нуқтаси ва ўйиқчаси бўлган I тур рангсиз нейтрал шиша ампулаларда. Ампулаларга қўшимча бир, икки ва уч рангли халқа ва/ёки икки ўлчамли штрих-код, ва/ёки харф-рақамли код ёки қўшимча рангли халқаларсиз, икки ўлчамли штрих-код, ҳарф-рақамли код қўйилади. 3 ёки 5 ампуладан контур уяли ўрамда.

1 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

"ФармФирма "Сотекс" ЁАЖ, 141345, Россия, Москва вилояти, Сергиево-Посадский муниципал р-ни, Березняковское қишлоқ ҳудуди, Беликово посёлкаси, 11 уй.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Xolin alfosserat: 250 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
4 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Sereton Soteks tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar) narxi 29680 so'm - 1 шт.

Sereton Soteks tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:

Sereton Soteks tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Sereton Soteks tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Xolin alfosserat hisoblanadi.

Sereton Soteks tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 250 mg/ml, 4 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Soteks hisoblanadi.