Aler G
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Aler G tabletkalari 10 mg №20 (1 donablister)»
Бир қобиқ билан қопланган Алер-G таблеткаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда:10 мг цетиризин дигидрохлориди;
ёрдамчи моддалар:лактоза, микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, кремний диоксиди.
Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган оқ рангли таблеткалар.
Қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Аллергияга қарши восита.
Гипотензив препарат - ААФ ингибитори. Ангиотензин I дан ангиотензин II ни ҳосил бўлишини бузади ва унинг қон томирларни торайтирувчи таъсирини, шунингдек буйрак усти безларида альдостеронни ишлаб чиқарилишига унинг рағбатлантирувчи таъсирини камайтиради. Лизиноприлнинг таъсири остида ТУПҚ пасаяди, ЮҚС ни ўзгармасдан, минутлик ҳажмини оширади, олд ва кейинги юклама камаяди, АБ пасаяди. Лизиноприлнинг таъсир давомийлиги доза катталигига боғлиқ бўлиб, ўртача 24 соатдан кўпроқни ташкил қилади.
Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг лизиноприл МИЙ дан сўрилади. Овқат қабул қилиш лизиноприлнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланмайди. Лизиноприл организмда биотрансформацияга учрамайди. Буйраклар орқали чиқарилади.
- мавсумий ва сурункали аллергик ринит;
- аллергик конъюнктивит;
- қичишиш билан кечадиган дерматозлар;
- эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик эшакеми) ва Квинке шиши.
Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга1 таблеткадан (10 мг) 1 марта эрталаб буюрилади;
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга- 1 таблетка (10 мг) 1 марта эрталаб ёки 1/2 таблетка (5 мг) эрталаб ва кечқурун;
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга- 1/2 таблетка 1 қабулда эрталаб ёки 1/4 таблетка эрталаб ва кечқурун.
Буйраклар етишмовчилиги бўлган беморларга тавсия этилган дозанинг ярми буюрилади.
Буйрак фаолияти меъёрида бўлган кекса ёшдаги беморларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан:оғизни қуриши, кам ҳолларда - диспептик бузилишлар;
Марказий нерв тизими томонидан:яққол бўлмаган ва тез ўтиб кетадиган уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, алоҳида ҳолларда - қўзғалиш;
Аллергик реакциялар:жуда кам ҳолларда - тери кўринишлари, ангионевротик шиш.
Умуман препарат яхши ўзлаштирилади. Ножўя таъсирлари кам пайдо бўлади, одатда кучсиз ва ўткинчи характерга эга.
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври.
АЛЕР-G препарати тавсия этилган дозаларда қўлланганида алкоголь таъсирини кучайтирмайди (шунга қарамасдан эҳтиёткорликни талаб этади), рухий ва ҳаракат реакцияларига таъсир кўрсатмайди, автомобилни ҳайдаш ва юқори диққатни талаб этувчи иш вақтида қўлланиши мумкин (бундай ҳолларда препаратнинг дозаси оширилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим).
Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.
АЛЕР-G препаратининг фаол моддаси - цетиризин бошқа дори воситалири билан ўзаро таъсирга киришмайди. Цитиризинни макролидлар ва кетоконазол билан бирга қўллаш ҳеч қачон ЭКГда ишончли ўзгаришлар чақирмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
10 мг дан қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 таблеткадан ўрамда.
10-25 °С ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецептисиз.
Грузия, Тбилиси ш., Поничала 65
Тел.: +995 32 2404801/02; Факс: +995 32 2404803
Сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот
«GMP» МЧЖ ваколатхонаси
Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент ш., Мустақиллик проспекти, 75
Тел.: 141-03-73
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Aler G tabletkalari 10 mg №20 (1 donablister) | 37706 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent