Facebook Pixel Code

Ambroksol 30

Tovarlar: 1
Ambroksol 30 (Ambroxol30) siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon)
Borshagovskiy Hfz (Ukraina)
dan 25200 so'm
Без рецепта
в 7 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 25200 so'm (7 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Ambroksol 30 (Ambroxol30) siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ambroksol 30 (Ambroxol30) siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon)»

5 мл сироп қуйидагиларни 30 мг амброксол гидрохлоридини (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) сақлайди;

ёрдамчи моддалар: натрий бензоати (Е 211), пропиленгликоль, глицерин, натрий сахарини, сорбит (Е 420), гидроксиэтилцеллюлоза, лимон кислотаси моногидрати, ўрик ароматизатори, апельсин ароматизатори, ментол, тозаланган сув.

Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли ўзига хос хидли тиниқ, қовушқоқ суюқлик.

Сироп.

Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган восита. Муколитик воситалар. Амброксол. АТХ коди: R05CB06.

Амброксол нафас йўлларининг безлари секрециясини оширади, нафас йўлларининг қилча (ворсинка) лари фаоллигини рағбатлантиради, ўпкада сурфактантни ҳосил бўлишини кучайтиради. Бу самаралар балғамни кўчишини ва чиқарилишини (мукоциллиар клиренсни) енгиллашишига олиб келади. Суюқликни секрециясини фаоллашуви ва мукоцилиар клиренсини ошиши шиллиқни чиқарилишини енгиллаштиради ва йўтални камайтиради.

Препаратнинг таъсири қўллангандан сўнг 30 минутдан кейин кузатилади ва тахминан 10 соат давом этади.

Препаратни сўрилиши тез ва етарлича тўлиқ бўлади. Қон плазмасида максимал даражасига 0,5-3 соатдан кейин эришилади. Амброксолни плазма оқсиллари билан боғланиши даражаси 80-90% ни ташкил этади.

Амброксолни қондан тўқимага тақсимланиши тез юз беради ва ўпкада фаол модданинг концентрацияси юқори бўлади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига киради.

Амброксол жигарда конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 10 соатни ташкил этади; организмда тўпланиши аниқланмаган. Сувда эрувчан метаболитлар ҳолида буйрак орқали тахминан 90%, ўзгармаган ҳолда - 5% чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври оғир даражадаги сурункали буйрак етишмовчилигида узаяди.

Бронхиал секрецияни бузилиши ва балғамни ажралиб чиқишини сусайиши билан боғлиқ бўлган ўткир ва сурункали бронхопульмонал касалликларида секретолитик даволаш учун қўлланади.

Катталарга ва болаларга 12 ёшдан бошлаб - 10 мл (2 дозаловчи қошиқ) дан суткада 2 марта буюрилади, бу суткада 120 мг амброксол гидрохлоридига эквивалентдир;

Препаратни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Овқатланиш препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

Нафас йўлларининг ўткир касалликларини даволаш ва сурункали ҳолатларни бошланғич даволаш муддати - 14 кунни ташкил қилади. Агар касаллик симптомлари препаратни қабул қилинишига қарамай, 14 кундан ортиқ давом этса ёки кучайса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Юқори дозали дозалаш тартибини бошланғич даволашда қўллаш керак, дозани препарат билан 14 кун даволангандан сўнг икки баробар камайтириш мумкин.

Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади.

Овқат ҳазм қилиш йўллари: диспепсия, жиғилдон қайнаши, қусиш, қоринда оғриқ, ич кетиши, қабзият, гиперсаливация, оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи ва/ёки халқумнинг шиллиқ қаватини гипестезияси.

Нафас тизими: ринорея, юқори нафас йўллари шиллиқ қаватини қуриш, хансираш (ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптоми сифатида).

Сийдик чиқариш тизими: дизурия.

Нерв тизими: дисгевзия (таъм билиш хиссини бузилиши).

Иммун тизими, тери ва тери ости тўқималари: қичишиш, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар (шу жумладан, анафилактик шок), иситма, эт увишиши, бошқа аллергик реакциялар.

Бошқалар: шиллиқ қават томонидан реакциялари.

Жуда кам холларда Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми каби терининг оғир даражадаги шикастланишлари ривожланиши мумкин.

  • амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия);
  • фруктозани наслий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Амброксолни антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин) билан бира қўллаш, ўпка тўқимасида антибиотикларнинг концентрациясини ошишига олиб келади. Амброксол 30 ни йўталга қарши препаратлар билан қўллаш йўтални камайиши оқибатида балғам ажралиб чиқишини қийинлашишига олиб келади.

Амброксол гидрохлориди каби муколитик воситалар қўлланганида Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми (токсик эпидермал некролиз) каби терини оғрир даражадаги шикастланишларини ягона холларда ривожланганлиги юзасидан хабарлар берилган. Уларни асосан касалликнинг оғирлиги ва/ёки ёндош даволаш билан боғлиқ деб тушунтириш мумкин. Бундан ташқари, Стивенс-Джонсон синдроми ёки Лайелл синдромининг бошланғич босқичида пациентларда иситма, танада оғриқ (зирқираш), ринит, йўтал, томоқда оғриқ каби гриппсимон носпецифик продромал симптомлар кузатилиши мумкин. Уларни нотўғри бахолаш оқибатида пациентлар йўтал ва шамоллашни симптоматик даволаш учун препаратларни қабул қилишлари мумкин бўлган. Шу сабабли, Амброксол 30 қўлланганида тери ва/ёки шиллиқ қаватларни шикастланиши пайдо бўлганида препарат қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Буйрак фаолиятини бузилишларида ёки жигарнинг оғир касалликларида Амброксол 30 ни фақат шифокорнинг маслаҳатидан сўнггина қўллаш керак, қабул қилишлар орасидаги интервални узайтириш ёки препаратнинг дозасини камайтириш мумкин. Амброксол гидрохлориди жигарда метаболизмга учрайди ва организмдан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида жигарда амброксол ва/ёки унинг метаболитларини тўпланиши юз бериши мумкин.

Даволаниш вақтида препаратнинг муколитик самарасини кучайтириш учун етарли миқдорда суюқлик (шарбатлар, чой, сув) истеъмол қилиш керак.

Препарат таркибида сорбит сақлайди. Фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштиролмаслик муаммолари бўлган пациентлар ушбу препаратни қўлламасликлари керак. Сорбит, шунингдек енгил сурги самарасини чақириши мумкин.

Амброксол 30 таркибида қанд сақламайди, шунинг учун уни қандли диабети бўлган беморларда қўллаш мумкин.

Препарат таркибида алкоголь сақламайди.

Амброксол 30 йўталга қарши препаратлар билан бирга йўтал камайганида балғамни ажралиб чиқишни камайишига олиб келади.

Шиллиқни секрецияси кучайганида, бронхомотор фаолият бузилганида (масалан, бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган генетик детерминацияланган касалликларда шиллиқ катта миқдорда тўпланиши мумкинлиги сабабли, муколитик воситаларни (шу жумладан, амброксолни) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликни I уч ойлигида препаратни қўллаш тавсия этилмайди, ҳомиладорликни II ва III уч ойликларида препаратни она учун кутилган фойда ва ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавф нисбати яхшилаб бахолангандан сўнг қўллаш мумкин.

Амброксол кўкрак сутига ўтади, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар

12 ёшгача бўлган болаларга Амброксол 15 буюрилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Таърифланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтда амброксолнинг дозасини ошириб юборилишининг специфик симптомлари номаълум. Дозаси бехосдан ошириб юборилганида ва/ёки нотўғри қўлланганида амброксол гидрохлоридининг ножўя самараларига хос бўлган симптомлар кузатилиши мумкин. Даволаш симптоматик.

100 мл дан флаконларда ва банкаларда, 1 флакон ёки 1 банка ўлчов қошиғи билан бирга қутида.

Оригинал ўрамда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

“Научно-производственный центр “Борщаговский химико-фармацевтический завод” жамоа акционерлик жамияти.

Украина, 03134, Киев ш., Мир кўч., 17.

Ambroksol 30 narxi dan boshlanadi 25200.00
Nomi Narxi so'm
Ambroksol 30 (Ambroxol30) siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) 25200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish