Facebook Pixel Code

Amlonon

Tovarlar: 4
Amlonon  tabletkalari 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
Farmak (Ukraina)
dan 33600 so'm
Retsept bo'yicha
в 120 dorixonalarda
Amlonon tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
Farmak (Ukraina)
dan 55000 so'm
Retsept bo'yicha
в 113 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 33600 so'm gacha 55000 so'm (120 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Amlonon tabletkalari 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Amlonon tabletkalari 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 13,90 мг ёки 6,95 мг амлодипин бесилати (амлодипинга қайта ҳисоблаганда 10 мг ёки 5 мг);

Ёрдамчи моддалар:

Амлонон 10 мг ли таблеткалари - лактоза моногидрати; картошка крахмали; кросповидон, коповидон; сувсиз коллоид кремний диоксиди; магний стеарати;

Амлонон 5 мг ли таблеткалари - лактоза моногидрати; маккажўхори крахмали; натрий кроскармеллоза; повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди; магний стеарати;

Амлонон 10 мг - оқ ёки деярли оқ рангли, ясси юзали, риска ва фаскали таблеткалар;

Амлонон 5 мг - оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки томони қавариқ юзали таблеткалар. Таблеткаларнинг юзасида мармарлик бўлишига йўл қўйилади.

Таблеткалар.

Асосан томирларга таъсир қилувчи кальцийнинг селектив антагонистлари. Дигидропиридин ҳосилалари. АТХ коди: С08СА01.

Амлодипин - миокардга ва силлиқ мушак хужайраларига кальций ионларини киришини блокловчи кальций антагонистидир (дигидропиридин ҳосиласи).

Амлодипинни антигипертензив таъсир механизми томирларнинг силлиқ мушакларига бевосита бўшаштирувчи таъсири билан боғлиқ.

Амлодипинни антиангинал самарасини аниқ механизми етарлича ўрганилмаган, аммо қуйида келтирилган самаралар мухим роль ўйнайди.

Амлодипин периферик артериолаларни кенгайтиради ва шу тарзда периферик қаршиликни пасайтиради (постюклама). Юрак ритми турғун бўлиб қолиши туфайли, юракка юклама камайтирилганда энергия истеъмол қилинишини ва миокардни кислородга бўлган эҳтиёжини камайишига олиб келади.

Шунингдек, асосий коронар артериялар ва коронар артериолаларни (нормал ва ишемияга учраган) кенгайиши эҳтимол амлодипиннинг таъсир механизмида роль ўйнайди. Бундай кенгайиши коронар артериялар спазми (Принцметалл стенокардияси ёки вариант стенокардия) бўлган пациентларда миокардни кислород билан тўйинишини оширади

Артериал гипертензияси бўлган пациентларда препаратни суткада 1 марта қўлланиши артериал босимни 24 соат давомида ётган ҳолда ҳам, тик турган ҳолда ҳам клиник аҳамиятли пасайишини таъминлайди. Амлодипин таъсири секин бошланиши сабабли ўткир артериал гипотензия одатда кузатилмайди.

Стенокардияси бўлган пациентларда препаратнинг суткалик бир дозаси қўлланганида жисмоний юкламанинг умумий вақти, стенокардия бошлангунигача бўлган вақт ва ST сегментининг депрессияси вақти 1 мм гача ошади. Препарат стенокардия хуружларини тез-тезлигини камайтиради ва нитроглицеринни қўллаш эҳтиёжини камайтиради.

Амлодипин бирон-бир ножўя метаболик таъсирлар ёки қон плазмасида липидлар даражасини ўзгариши билан ассоциацияланмайди ва астма, қандли диабет ва подаграси бўлган пациентларда қўлланиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши/тақсимланиши. Терапевтик дозаларда перорал қўлланганидан кейин амлодипин аста-секин қон плазмасига сўрилади. Ўзгармаган молекуланинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 64-80% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга қўлланганидан кейин 6-12 соат давомида эришилади. Тақсимланиш ҳажми тахминан 21 л/кг ни ташкил қилади; амлодипин кислотасининг диссоциация константаси (рКа) 8,6 ни ташкил қилади. Амлодипинни қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланиши тахминан 97,5% ни ташкил қилади.

Овқат билан бир вақтда қабул қилиш амлодипинни сўрилишига таъсир қилмайди.

Метаболизми/чиқарилиши. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври тахминан 35-50 соат. Қон плазмасида мувозанат концентрациясига препарат 7-8 кун узлуксиз қўллангандан кейин эришилади. Амлодипин асосан нофаол метаболитлар ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Юборилган дозанинг тахминан 60% сийдик билан, тахминан 10% ўзгармаган амлодипинни ташкил қилувчи ҳолда чиқарилади.

Кекса ёшдаги пациентлар. Плазмада амлодипиннинг мувозанат концентрацияга эришиш вақти кекса ёшдаги пациентларда ва катта пациентлардаги каби бир хил. Амлодипин клиренси одатда бироз пасайган, кекса ёшли пациентларда “концентрация/вақт” эгри чизиғи остидаги майдонини (AUC) ва препаратнинг ярим чиқарилиш даврини ошишига олиб келади.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар. Амлодипин нофаол метаболитларгача экстенсив биотрансформацияга учрайди. 10% амлодипин ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Амлодипинни қон плазмасида концентрациясини ўзгариши буйрак фаолиятининг бузилиш даражаси билан мос келмайди. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда амлодипинни одатдаги дозасини қўллаш мумкин. Амлодипин диализ йўли билан чиқарилмайди.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар. Амлодипинни жигар фаолияти бузилишлари бўлган пациентларда қўлланиши ҳақида маълумотлар чегараланган. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда амлодипиннинг клиренси пасайган, бу ярим парчаланиш даври давомийлиги ошишига ва AUC тахминан 40-60% ошишига олиб келади.

Болалар. Одатда препарат қўлланганда 6 ёшдан 12 ёшгача ва 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларга клиренси 22,5 ва 27,4 л/соат мувофиқ ўғил болалар учун ва 16,4 ва 21,3 л/соат мувофиқ қиз болалар учун ташкил қилган. Турли пациентларда аҳамиятли даражадаги экспозициянинг ўзгарувчанлиги кузатилади. 6 ёшдан кичик пациентларга нисбатан маълумот чегараланган.

  • артериал гипертензия;
  • сурункали стабил стенокардия;
  • вазоспастик стенокардия (Принцметалл стенокардияси) да қўлланади.

Катталар. Артериал гипертензия ва стенокардияни даволаш учун Амлонон препаратининг одатдаги бошланғич дозаси суткада 1 марта 5 мг амлодипинни ташкил қилади. Пациентнинг даволашга бўлган реакциясига қараб дозасини суткада 1 марта 10 мг ни ташкил этувчи максимал дозагача ошириш мумкин.

Стенокардияси бўлган пациентларга препаратни монотерапия сифатида ҳам нитратларга ва/ёки бета-блокаторларнинг адекват дозаларига резистентликда бошқа антиангинал дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин.

Артериал гипертензияси бўлган пациентларда препаратни тиазид диуретиклар, альфа-блокаторлар, бета-блокаторлар ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари билан мажмуада қўллаш тажрибаси мавжуд.

Тиазид диуретиклар, бета-блокаторлар ва ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда препаратнинг дозасини тўғрилаш зарурати йўқ.

Артериал гипертензияси бўлган 6 ёшдан катта болалар. Амлонон препаратининг тавсия этилган бошланғич дозаси бундай тоифадаги пациентлар учун суткада 1 марта 2,5 мг ни ташкил қилади. Агар 4 ҳафта давомида артериал босимнинг зарур бўлган даражасига эришилмаса, дозани суткада 5 мг гача ошириш мумкин.

Ушбу тоифа пациентларида препаратнинг 5 мг дан юқори дозаларини қўллаш текширувлари ўтказилмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар. Ушбу тоифадаги пациентларда учун дозани танлаш зарурати йўқ. Дозани оширишни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар. Препаратнинг одатдаги дозаларини қўллаш тавсия этилади, чунки қон плазмасида амлодипиннинг концентрациясини ўзгариши буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражаси билан боғлиқ эмас. Амлодипин диализ йўли билан чиқарилмайди.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар. Енгилдан ўртача оғирликдаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун препаратнинг дозаси аниқланмаган, шунинг учун дозани танлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва қўллашни энг кам дозадан бошлаш керак (“Махсус кўрсатмалар” ва “Фармакологик хусусиятлари. Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг).

Қон ва лимфатик тизими томонидан. Тромбоцитопения, лейкоцитопения.

Иммун тизими томонидан. Аллергик реакциялар.

Метаболизмни бузилишлари ва алиментар бузилишлар. Гипергликемия.

Рухият томонидан. Уйқусизлик, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги (жумладан хавотирлик), депрессия, онгни чалкашиши.

Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи (асосан даволашнинг бошида), чарчоқлик, астения, тиришишлар, кўп терлаш, тремор, дисгевзия, синкопэ, гипестезия, парастезия, гипертонус, периферик нейропатия.

Кўриш аъзоси томонидан. Кўришни бузилиши (жумладан диплопия), кўз ёши оқиши.

Эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан. Қулоқларда шанғиллаш.

Юрак томонидан: юрак уришини тезлашиши, ҳансираш, кўкракда оғриқ. Бошқа кальций антагонистларини қабул қилиш вақтидаги каби, асосий касалликни: миокард инфаркти, аритмия (шу жумладан брадикардия, қоринча тахикардияси ва бўлмачалар хилпиллаши), шунингдек тўш ортидаги оғриқни оқибатидан ажратиб бўлмайдиган табиий кечиши кам учрайдиган нохуш кўринишлар таърифланган.

Қон томир тизими томонидан. Юзни қизариши, қизиш ҳисси, артериал гипотензия, васкулит, периферик шишлар.

Респиратор, торакал ва медиастинал бузилишлар. Диспноэ, ринит, йўтал.

Меъда-ичак йўллари томонидан. Кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диспепсия, эпигастрал соҳада дискомфорт, оғизни қуриши, ичак перистальтикасини бузилиши (шу жумладан қабзият, диарея ва метеоризм) панкреатит, гастрит, милклар гиперплазияси.

Гепатобилиар тизими томонидан. Гепатитлар, сариқлик, жигар ферментлари даражасини ошиши (бу кўпроқ холестаз билан ассоциацияланган).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан. Ангионевротик шиш (Квинке шиши), тошма, қичишиш, кўп шаклли эритема, эшакеми, алопеция, пурпура, тери рангини ўзгариши, иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, фотосезувчанлик, эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми.

Скелет-мушак аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан. Болдирни шиши, артралгия, миалгия, мушакларни тиришиши, белда оғриқ.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан. Суткалик диурезни бироз ошиши, никтурия, сийдик ажралишини бузилиши, сийишни тезлашиши.

Репродуктив тизими ва кўкрак безлари томонидан. Гинекомастия, жинсий дисфункция.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги ҳолат. Шиш, чарчоқлик, оғриқ, лоҳаслик, тана вазнини ошиши ёки камайиши.

Препарат бекор қилинганидан кейин ножўя самаралари одатда бутунлай йўқолади.

Экстрапирамид синдром ривожланишининг айрим ҳолатлари ҳақида хабар бўлган.

  • дигидропиридинга, амлодипинга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига маълум юқори сезувчанлик;
  • оғир даражали артериал гипотензия;
  • шок (шу жумладан кардиоген шок);
  • чап қоринчадан чиқиш йўли обструкцияси (масалан, оғир даражали аорта стенози);
  • уткир миокард инфарктидан кейинги гемодинамик ностабил юрак етишмовчилиги;
  • 6 ёшгача бўлган болалар.

Бошқа дори воситаларини амлодипинга таъсири.

CYP3A4 ингибиторлари. Амлодипинни ва эритромицин каби CYP3A4 ингибиторлари бир вақтда кичик пациентларда ёки дилтиазем катта пациентларда бирга қўлланганида амлодипинни қон плазмасида концентрацияси мувофиқ 22% ва 50% га ошган. Бу маълумотларнинг клиник аҳамияти номаълум. Кучли CYP3A4 ингибиторлари (кетоконазол, интраконазол, ритонавир) қон плазмасида амлодипин концентрациясини дилтиаземга нисбатан оширишини истисно қилиб бўлмайди. Амлодипинни CYP3A4 ингибиторлари билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Аммо бундай мажмуа қўлланганда ўзаро таъсир билан боғлиқ ножўя самараларини ривожланиши ҳақида маълумотлар йўқ.

СУР3А4 индукторлари. СУР3А4 ни индукторларини амлодипинга таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Амлодипин ва СУР3А4 индукторлари (масалан, рифампицин, далачой), ҳисобланган моддалари билан бир вақтда қўллаш қон плазмасида амлодипиннинг концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бундай мажмуаларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратнинг ўзаро таъсирини клиник текширувлари шуни кўрсатдики, бициметидин алюминий ёки магний сақловчи антацидлар ва силденафил қўллаш амлодипин фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Дантролен (инфузия). Ҳайвонларда верапамил ва дантролен вена ичига юборилганидан кейин гиперкалиемия билан ассоциацияланган, ўлим ва юрак-қон томир коллапси билан, қоринчалар фибрилляцияси кузатилган. Гиперкалиемияни ривожланиши хавфи сабабли кальций каналларини блокатори, амлодипин каби хавфли гипертермияга мойил пациентларга ва хавфли гипертермияни даволашда қўллашдан сақланиш керак.

Амлодипинни бошқа дори воситаларга таъсири. Амлодипиннинг гипотензив самараси бошқа антигипертензив воситаларнинг гипотензив самарасини потенциялайди.

Препаратнинг ўзаро таъсирини клиник текширувлари шуни кўрсатдики, амлодипин аторвастатин, дигоксин, этанол (алкоголь), варфарин ва циклоспоринларнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Препаратни қўллашни энг паст дозадан бошлаш керак. Препаратни қўллашни бошида ҳам, дозани ошириш вақтида ҳам эҳтиёткор бўлиш керак. Оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга дозани секин танлаш ва пациентни ҳолатини синчков кузатиш зарур.

Даволашнинг бутун даври давомида тана вазни ва натрийни истеъмол қилишни, мувофиқ парҳез буюрилишини назорат қилиш, шунингдек артериал босимни ҳар куни назорат қилиш керак.

Амлодипинни гипертоник хуружда қўлланишининг хавфсизлиги ва самарадорлиги баҳоланмаган.

Юрак етишмовчилиги бўлган беморларда қўлланиши. Бундай тоифа пациентларда Амлононни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда қўлланилиши. Амлононнинг ярим чиқарилиш даври, бошқа кальций антагонистлариники каби, жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда ошади. Шунинг учун бундай беморларда препаратни алоҳида эҳтиёткорлик ва фақат шифокорнинг синчков кузатуви остида қўллаш керак.

Кекса ёшдаги беморларда қўлланилиши Кекса ёшдаги пациентларга препаратнинг дозаларини эҳтиёткорлик билан ошириш екрак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда қўлланилиши. Бундай тоифа беморларда Амлонон одатдаги дозаларда қўлланади. Қон плазмасидаги амлодипиннинг концентрациясини ўзгариши буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражаси билан мос келмайди. Амлодипин диализ йўли билан чиқарилмайди. Амлодипин лаборатор текширувлар натижаларига таъсир қилмайди.

Препаратни грейпфрут меваси ёки грейпфрут шарбатлари билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди, чунки айрим пациентларда биокираолишлиги ошиши мумкин, бу препаратнинг гипотензив самарасини кучайишига олиб келади.

Препаратни қўллаш даврида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Амлодипинни ҳомиладорлик даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган.

Амлодипинни ҳомиладорлик даврида фақат хавфсизроқ муқобил даволаш усули йўқлигида хавфсиз, касалликни ўзи билан боғлиқ хавфи эса, ҳомила ва она учун даволашдан бўлиши мумкин бўлган зарардан устун бўлса қўллаш мумкин.

Амлодипин кўкрак сутига ўтиши номаълум. Эмизишни давом эттириш ёки амлодипинни қўллашни ҳал қилишда, бола учун эмизиш фойдаси ва препаратни қўллашдан она учун фойдасини баҳолаш керак.

Фертиллик. Кальций каналларининг блокатори қўлланганида айрим пациентларда сперматозоид бошчасини биохимик қайтувчан ўзгаришлари ҳақида хабарлар берилган.

Болалар

Препарат 6 ёшдан катта болаларда қўлланади.

Амлодипинни 6 ёшгача бўлган пациентлардаги артериал босимга таъсири номаълум.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Амлонон автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига аҳамиятсиз ва ўртача даражада таъсир қилади. Айниқса даволашни бошида эҳтиёткор бўлиш керак.

Реакция тезлиги бош айланиши, бош оғриғи, онгни чалкашиши ёки кўнгил айниши каби симптомлар мавжудлигида пасайиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратни дозасини ошириб қасддан юборилиши тажрибаси чегараланган.

Дозани ошириб юборилиши симптомлари: мавжуд бўлган маълумот шуни кўрсатадики, Амлонон препаратининг дозаси аҳамиятли ошириб юборилганда ҳаддан зиёд периферик вазодилатацияга, ва эҳтимол, рефлектор тахикардияга олиб келиши мумкин. Аҳамиятли ва давомий тизимли гипотензия, шу жумладан ўлим билан якунланувчи шок ривожланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

Даволаш: амлодипинни дозасини ошириб юборилиши билан чақирилган клиник аҳамиятли гипотензия, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини, шу жумладан юрак ва ўпка фаолиятининг кўрсаткичларини мониторинги, оёқ ва қўлларни кўтаришни, айланиб юрган суюқлик ҳажми ва сийдик ажралишини тутиб туришни талаб қилади.

Томир тонусини ва артериал босимни тиклаш учун қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари йўқлиги ҳақида иқрор бўлган ҳолда томирларни торайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин. Кальций глюконатини вена ичига қўлланиши кальций каналлари блокадасини самарасини нивелирланиши учун фойдали бўлиши мумкин.

Айрим ҳолларда меъдани ювиш фойдали бўлиши мумкин. Соғлом кўнгиллиларда 10 мг амлодипин юборилгандан кейин 2 соат давомида фаоллаштирилган кўмирни қўллаганда унинг сўрилиш даражасини аҳамиятли камайтирган.

Амлодипинни аҳамиятли даражада қон плазмасининг оқсиллари билан боғланиши сабабли гемодиализни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

10 таблеткадан блистерда. 1, 2 ёки 3 блистер қутида.

Оригинал ўрамида, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“Фармак” ЖАЖ. Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 63.

Amlonon narxi dan boshlanadi 33600.00
Nomi Narxi so'm
Amlonon tabletkalari 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) 33600 so'm
Amlonon tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) 55000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish