Ardeysedon Naxt
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ardeysedon Naht qoplangan tabletkalar №20 (2 blister x 10 tabletka)»
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 200 мг валериана илдизининг қуруқ экстракти (47:1 нисбатда), 68 мг қулмоқ ғуддасининг қуруқ экстракти (48:1 нисбатда);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, глюкоза сиропи, коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, целлюлоза кукуни, натрий карбоксиметил крахмали (А тури), стеарин кислотаси, магний стеарати;
қобиғининг таркиби: эудрагит Е100, сахароза, тальк, кальций карбонат, гуммиарабик, трагакант, титан диоксиди (Е171), поли (Оацетил) крахмали, монтангликоль муми.
Кандли қобиқ билан қопланган, жигарранг-оч сариқ ядроли ва ўзига хос валериана ҳидли, оқ, думалоқ, ялтироқ таблеткалар.
Ухлатувчи восита. АТХ коди: N05СМ.
Фармакодинамикаси
Ардейседон® Нахт препаратининг фармакологик хусусиятлари унинг таркибига кирувчи фаол моддаларга асосланади.
Валериана (илдизи): эфир мойи (борнилизовалерианат, борнеол, камфен, пинен), алкалоидлар (валерин, хатинин), ошловчи моддалар, сапонинлар, қанд, валепотриатлар (валтрат, ацетоксивалтрат), органик кислоталар (олма, сирка, чумоли), елимли ва ошловчи моддалар, селен, темир сақлайди. Валериана марказий нерв тизимининг қўзғалувчанлигини камайтиради, коронар қон айланишини яхшилайди, сафро чиқарилишини ва меъдаичак йўлларида темир секрециясини кучайтиради, спазмолитик, гипотензив таъсир кўрсатади.
Қулмоқ (ғуддалар): эфир мойи, аччиқ люпулин моддаси, аскорбин, қулмоқошловчи моддалари, гумулен ва валериана кислоталари, триметиламин, елим, камедь, бўёвчи ва тери ошловчи моддалар, холин, аччиқ моддалар, гипоксантин, мум, фитонцидларни сақлайди. Хмель невр қўзғалувчанлигида, уйқусизликда ва енгил депрессияда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Ардейседон® Нахтнинг таъсири доривор ўсимликларнинг - валериана ва қулмоқ компонентларининг биргаликдаги таъсири ҳисобланади, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотларни ўтказишнинг иложи йўқ.
- уйқуни бузилишида;
- юқори асабий қўзғалувчанликда;
- хавотирликда қўлланилади.
Препарат ичга қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга:
- юқори асабий қўзғалувчанлик ва хавотирлик ҳолатини даволашда 1 таблеткадан кунига 3 мартагача қабул қилинади;
- уйқусизликда 1 таблеткадан уйқудан ½ 1 соат олдин; зарур бўлганида қўшимча яна 1 таблеткани олдинроқ кечки пайтда қабул қилиш мумкин.
Таблеткаларни чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик (1 стакан ичимлик суви бўлса мақсадга мувофиқ) билан қабул қилинсин.
Максимал суткалик доза 3 таблеткани ташкил қилади.
Даволаш курси 24 ҳафта. Зарур бўлганида такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.
Жуда кам ҳолларда:
- терининг аллергик реакциялари;
- уйқучанлик;
- умумий ҳолсизлик.
Ножўя таъсири йўқ бўлиши учун препаратни қабул қилишни тўхтатишни ўзи кифоя. Ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- болалар ва 12 ёшгача ўсмирлар;
- ҳомиладорлик ва лактация даври.
Марказий нерв тизими (МНТ) ни сусайтирувчи дори воситалари (шунингдек седатив ва ухлатувчи) билан бирга қўллаганда охиргиларнинг таъсирини кучайишига олиб келади.
Алкоголь билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди, чунки алкоголь препаратнинг таъсирини кучайтиради.
Ардейседон® Нахт да лактоза ва сахароза сақланади, шунинг учун агар Сизда қандни ўзлаштираолмаслик ва қандли диабет бўлса биринчи қабулдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Агар Сиз янглишиб тавсия қилинганидан ёки шифокор буюрганидан икки ёки уч баробар кўп (ушбу препаратнинг 23 таблеткасига мос равишдаги) дозани қабул қилган бўлсангиз, бу одатда соғлигингизга катта зарар кўрсатмайди. Бундай ҳолларда препаратни тавсия қилинган ёки шифокор буюрган дозада қабул қилишни давом эттиринг.
Транспорт воситасини ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Препарат қабул қилинганидан кейин 2 соат давомида транспорт воситасини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш ёки техника ҳавфсизлигига риоя қилмаган ҳолда ишлаш тавсия қилинмайди, чунки Ардейседон® Нахт препарати психомотор реакцияларни пасайтириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.
Дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган.
10 таблеткадан поливинилхлорид ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
2 ёки 5 контур уяли ўрам давлат ва рус тилидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
“Ардейфарм ГмбХ”, Германия 58313 Хердеке, тел: (+0-23-30)-977-677, факс 977-697.
Қайд этиш гувоҳномаси эгаси
“Ардейфарм ГмбХ”, Германия.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Ardeysedon Naht qoplangan tabletkalar №20 (2 blister x 10 tabletka) | 40700 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent