Facebook Pixel Code

Beklometazon

Tovarlar: 4
Beklometazon  nafas olish uchun aerozol 100 mkg / doza 200 dozada (silindr)
Jewim Pharmaceutica (Xitoy)
dan 58700 so'm
Retsept bo'yicha
в 23 dorixonalarda
Beklometazon  nafas olish uchun aerozol 250 mkg / doza 200 dozada (silindr)
Jewim Pharmaceutica (Xitoy)
dan 23600 so'm
Retsept bo'yicha
в 8 dorixonalarda
Beklometazon  nafas olish uchun aerozol 250 mkg / doza 200 dozada (tsilindr)
Binnofarm (Rossiya)
dan 54600 so'm
Retsept bo'yicha
в 92 dorixonalarda
Beklometazon Binnofarm aerozol D/ing. 100 mkg dan 200 doz (balon)
Binnofarm (Rossiya)
dan 53000 so'm
Retsept bo'yicha
в 45 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 23600 so'm gacha 58700 so'm (23 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Beklometazon nafas olish uchun aerozol 100 mkg / doza 200 dozada (silindr)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Beklometazon nafas olish uchun aerozol 100 mkg / doza 200 dozada (silindr)»

Ҳар бир доза қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мкг, 100 мкг ёки 250 мкг беклометазон дипропионати;

ёрдамчи моддалар: Беклометазон 50 мкг/доза: сувсиз этанол, 1,1,1,2- тетрафторэтан.

Беклометазон 100 мкг/доза: сувсиз этанол, пропиленгликоль, 1,1,1,2 тетрафторэтан.

Беклометазон 250 мкг/доза: сувсиз этанол, изопропил спирти, 1,1,1,2- тетрафторэтан.

Дозаловчи мослама ва пуркагичли учлиги бўлган контейнерда босим остида рангсиз тиниқ беклометазон дипропионати эритмаси.

Ингаляция учун аэрозоль.

Бронхиал астмани даволаш учун ингаляцион препаратлар. Глюкокортикостероидлар. АТХ коди: R03BA01.

Фармакодинамикаси

Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Беклометазон дипропионати олддори бўлиб, ГКС-рецепторларга кучсиз яқинликка эга. Эстеразалар таъсирида фаол метаболити беклометазон-17-монопропионатга (Б-17-МП) айланади ва бу метаболити яққол маҳаллий яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Хемотаксис субстанцияни ҳосил бўлишини пасайиши ҳисобига яллиғланишни камайтиради (аллергиянинг «кечки» реакцияларига таъсир қилади), «дарҳол» ривожланадиган аллергик реакцияни ривожланишини тормозлайди (арахидон кислотасининг метаболитларини ҳосил бўлишини тормозлаши ва семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини пасайтириши ҳисобига) ва мукоцилиар ташилишни яхшилайди. Беклометазон таъсирида бронхлар шиллиқ пардасидаги семиз хужайраларнинг миқдори пасаяди, эпителийни шиши, бронхиал безларнинг шиллиқ ажралиб чиқиши, бронхларни ўта юқори реактивлиги, хужайра четида нейтрофилларни тўпланиши, яллиғланишда ҳосил бўладиган экссудат ва лимфокинларни ҳосил бўлиши камаяди, макрофагларнинг миграцияси тормозланади, инфильтрация ва грануляция жараёнларининг жадаллиги пасаяди.

Фаол бета-адренорецепторларнинг миқдорини оширади, беморнинг бронходилятаторларга реакциясини тиклайди, уларни қўллаш тез-тезлигини камайтириш имконини беради. Ингаляцион йўл билан юборилгандан кейин деярли резорбтив таъсир кўрсатмайди.

Бронхоспазмни бартараф қилмайди, одатда беклометазон дипропионатини 5-7 кунлик курсли қўллашдан сўнг терапевтик самараси аста-секин ривожланади.

Фармакокинетикаси

Ингаляция қилинаётган препаратнинг 25% дан кўпроғи нафас йўлларида қолади; қолган қисми оғизда ва томоқда қолади ва ютилади. Ўпкада сўрилишидан олдин беклометазон дипропионати жадал метаболизмга учраб, Беклометазон-17-монопропионати (Б-17-МП) ни ҳосил қилади. Б-17-МП метаболитининг тизимли сўрилиши ўпкада (36% ўпка фракцияси), меъда-ичак йўлларида (ютилганида кирган дозанинг 26%) содир бўлади. Ўзгармаган беклометазон дипропионати ва Б-17-МП метаболитининг мутлоқ биокираолишлиги ингаляцион дозанинг мувофиқ равишда тахминан 2% ва 62% ни ташкил қилади. Беклометазон дипропионати тез сўрилади, қон плазмасида максимал концентрациясига эришиш вақти (Тmax) 0,3 соатни ташкил қилади. Б-17-МП метаболитини секинроқ сўрилиши туфайли, қон плазмасидаги максимал концентрациясининг вақти (Тmax) 1 соатни ташкил қилади. Препаратни ингаляция қилинган дозасини оширилиши ва унинг тизимли экспозицияси орасида тахминан пропорционал боғлиқлик кузатилади.

Тўқималардаги тақсимланиш беклазон дипропионати учун 20 л ни ва Б-17-МП учун 424 л ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши нисбатан юқори - 87%.

Беклометазон дипропионати ва Б-17-МП юқори плазма клиренсига эга (мувофиқ соатига 150 л ва соатига 120 л). Организмдан ярим чиқарилиш даври мувофиқ 0,5 соат ва 2,7 соатни ташкил қилади.

Бронхиал астмани базис даволаш.

Катталар ва болалар

Енгил даражадаги астма

Бронходилататор билан вақти-вақти билан симптоматик даволашни талаб қилувчи пациентлар

Ўртача даражадаги астма

Доимий астмага қарши даволашга талаб этиладиган пациентлар ва ностабил астма ёки мавжуд профилактик даволаш ёки битта бронходилататор билан даволаш фонида холатини ёмонлашиши кузатилган пациентлар.

Оғир даражадаги астма

Оғир сурункали астмаси бўлган пациентлар. Беклометазон аэрозолини қўллашни бошлагандан кейин тизимли стероидларга қарамлиги бўлган, кўпчилик пациентлар, астма белгиларини адекват назорат қилиш учун, кортикостероидларни перорал қўллашдан тўлиқ воз кечишлари ёки аҳамиятли камайтиришлари мумкин.

Беклометазон ингаляция учун аэрозоль препарати фақат ингаляцион қўлланилади. Беклометазон ингаляция учун аэрозоль касалликларидан профилактика учун қўлланилишини ва шунинг учун мунтазам равишда ва хаттоки астма хуружлари бўлмаган даврда ҳам қўлланилишини пациенлар билишлари керак. Препарат дозаси шахсий реакцияга боғлиқ ҳолда белгиланади. Агар қисқа вақт таъсир этувчи бронходилататорларни қўллашдан кейинги холатни яхшиланиши камроқ самара бераётган бўлса ёки ингаляция сонини кўпайтириш одатдагидан кўпроқ талаб қилинаётган бўлса, мутахассис кузатуви остида назоратли даволаш зарур. Ингалаяторни қўллаш билан нафас олишни синхронизация қилиш қийин кечаётган пациентларда ингаляцион препаратни қўллашда нафас чиқаришни осонлаштириш учун спейсер мосламадан фойдаланиш тавсия қилинади.

Болаларга ҳам махсус болалар учун спейсерини қўллаш тавсия қилиш мумкин.

Ингаляцион беклометазон дипропионатини бошланғич дозасига касалликни оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритиш шарт. Астмани назорат қилишни бошқаришга эришгач дозага тузатиш киритиш мумкин, ундан кейин эса дозани энг кичик даражагача етгунча титрлаш зарур, шунда астмани назорат қилиш самарадорлиги сақланади.

Катталар (шу жумладан кексаларда):

Беклометазон 50 мкг/доза:

Одатдаги бошланғич доза кунига икки марта 200 мкг ни ташкил қилади. Оғир ҳолатларда доза кунига 600800 мкг гача оширилиши мумкин (бу холатда препаратнинг фаол моддаси юқори бўлган шакли қўллаш тавсия қилинади). Препарат дозасига кейинчалик астма симптомларини назорат қилишни эришилган ҳолатигача тузатиш киритиш ёки беъморнинг шахсий реакциясига қараб минимал самарадорликкача камайтириш мумкин.

Умумий кундалик доза кунига иккидан тўрт марттагача қўлланилиши мумкин.

Беклометазон 250 мкг/доза:

Одатдаги доза 1000 мкг кунига, у 2000 мкг гача оширилиши мумкин.

Агар пациентда астма барқарорлашса дозани камайтириш мумкин.

Одатдаги кундалик доза икки мартадан тўрт мартагача қўлланилиши шарт. Спейсер мосламаси умумий кундалик 1000 мкг ва ундан юқори дозада катталар ва 16 ёш ўсмирларда қўллашда ҳар доим ишлатилиши керак.

Болалар:

Беклометазон 50 мкг/доза:

Одатдаги бошланғич доза кунига икки марта 100 мкг ни ташкил қилади. Бронхиал астма оғирлик даражасига қараб суткалик доза 400 мкг гача ошириш мумкин, уни 2-4 марта қабул қилишгача ошириш мумкин.

Беклометазон 250 мкг/доза:

Беклометазоннинг 250 мкг/дозаси болалар учун тавсия қилинмайди.

Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда:

Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Қуйидаги ножўя таъсирлар аъзолар ва тизимлар бўйича юзага келиш тезлигига қараб: жуда тез-тез (1/10), тез тез (1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (1/10000 ва <1/1000) ва жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар. Жуда тез-тез, тез тез ва тез-тез эмас ҳолатларда учрайдиган ножўя таъсирлар ҳақидаги маълумотлар, асосан клиник тадқиқодларга асосланади. Кам ҳолларда ва жуда кам ҳолларда юзага келадиган ножўя таъсирлар хақида маълумотлар асосан спонтан равишда олинган.

Инфекциялар ва инвазия

Жуда тез тез: оғиз бўшлиғи ва томоқда кандидоз.

Баъзи беморларда оғиз бўшлиғи ва томоқда кандидоз ривожланиши мумкин, уни юқори дозаларда қўллаганда тез-тезлиги ошади (суткада 400 мкг дан ортиқ беклометазон дипропионати). Бундай асоратлар қонда Candida precipitins даражаси юқори бўлган беъморларда тез-тез юзага келади, бу эса аввал инфекция ўтказганлигидан далолат беради. Бундай ҳолатда ингаляциядан сўнг оғиз бўшлиғини чайиш тавсия қилинади. Зарурият бўлганда, даволашни хамма даври давомида беклометазон қўлланилишини давом эттирган ҳолда замбуруғларга қарши препарат буюрилади.

Иммун тизими

Қуйидаги кўринишларда гиперсезувчанлик реакциялари ҳақида хабарлар бўлган:

Тез-тез эмас - тери тошмаси. Қизамиқ, қичишиш, эритема;

Жуда кам ҳолларда: кўзлар, юз, лаблар ва халқумнинг антионевротик шиши, респиратор симптомлар (ҳансираш ва/ёки бронхоспазм) ва анафилактоид/анафилактик реакциялар.

Эндокрин тизими

Тизимли таъсир қилиши мумкин, шу жумладан:

Жуда кам ҳолларда: Кушинг синдроми, кушингсимон белгилар, буйрак усти безлари фаолиятини сусайиши, ўсмирлар ва болаларда бўй ўсиши кечикиши, суяклар минерализацияси пасайиши, катаракта ва глаукома.

Руҳий бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: хавотирлик ҳисси, уйқуни бузилиши, хулқини ўзгариши, шу жумладан гиперфаоллик ва таьсирчанлик (асосан болаларда).

Нафас олиш тизими ва кўкрак қафаси

Тезтез: овоз бўғилиши , томоқ қичиши.

Айрим беморларда овоз бўғилиши ёки томоқ таъсирланиши беклометазон дипропионати ингаляцияси сабаб бўлиши мумкин, бу ҳолатда ингаляциядан сўнг дарров томоқни чайиш тавсия қилинади.

Жуда кам ҳолларда: парадоксал бронхоспазм.

Худди бошқа ингаляцион препаратлар билан даволашдаги каби, ингаляциядан сўнг тез кучаювчи ҳансираш билан кечувчи парадоксал бронхоспазми ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатларда зудлик билан тез таъсир қилувчи ингаляцион бронходилататор қўлланилади, беклометазон ингаляцияси дарҳол тўхтатилади, пациентни текшириш ўтказилади ва зарур бўлса муқобил даволаш буюрилади.

Юқори сезувчанлик, туберкулёз (фаол ва фаол бўлмаган) инфекция, юқори нафас йўллари кандидомикози, ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, 4 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Беклометазонни тизимли ёки интраназал қўллаш учун бошқа глюкокортикостероидлар билан бир вақтда қўллаганда буйрак усти бези пўстлоқ қисмининг фаолиятини пасайиши кучайиши мумкин. Аввал бетаадреностимуляторларни ингаляцион қўллаш беклометазоннинг клиник самарадорлигини ошириши мумкин. Фенобарбитал, фенитоин, рифампицин ва бошқа микросомал оксидланиш индукторлари самарадорликни сусайтиради. Юқори сезувчанлиги бўлган, дисульфирам ёки метронидазол қабул қилаётган пациентларда таркибида кичик миқдорда этанол мавжудлиги сабабли ўзаро таъсир вужудга келиши мумкин.

Беклометазон қисқа таъсирли ингаляцион бронходилататор талаб қилувчи астманинг ўткир симптомларини бартараф қилмайди. Пациентлар хуружларни бартараф қилиш учун воситаларга эга бўлишлари шарт. Оғир турдаги астма мунтазам тиббий текширувни талаб қилади, шу жумладан, ўпка фаолиятини текшириш керак, чунки оғир хуружлар ва хаттоки ўлим хавфи бор. Агар қисқа таъсирли бронхолитик воситалар билан даволаниш самарасиз бўлиб бораётган бўлса ва ингаляция сонини одатдагидан кўпайтириш талаб қилинаётган бўлса, чунки бу астмани назоратини қийинлашишига олиб келиши мумкин, шунинг учун пациентлар зарур ҳолатларда тиббий ёрдамга мурожат қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари шарт. Агар шундай ҳолат вужудга келса, беморлар тиббий текширувдан ўтишлари керак ва яллиғланишга қарши воситалар (масалан, юқори дозада ингаляцион кортикостероидлар ёки перорал кортикостероидлар даволаш курси) билан даволашни кучайтирилиши зарурати кўриб чиқилиши керак. Зўрайган оғир астмани даволаш одатдаги тартибда ўтказилиши керак, яъни ингаляцион беклометазон дипропионати дозасини ошириш эвазига, тизимли стероидларни буюриш ва/ёки мувофиқ антибиотик, агар инфекция бўлса β-агонистлар билан бир қаторда даволаш ўтказилади. Беклометазон билан даволашни кескин тўхтатиб бўлмайди. Ингаляцион кортикостероидларнинг тизимли самараси юзага келиши мумкин, айниқса, улар узоқ муддатга ва юқори дозаларда буюрилган бўлса. Бундай оқибатларни, орал кортикостероидлардагидан эҳтимоли камроқ. Кутилиши мумкин бўлган тизимли самаралар қуйидагиларни ўз ичига олади: бурак усти бези фаолиятини сусайиши, болалар ва ўсмирларда бўй ўсишини кечикиши, суяк тўқималарининг минерал зичлигини пасайиши, катаракта ва глаукома, бир қатор руҳий ёки хулқий самаралар, психомотор гиперфаолликни хисобга олиб, уйқу бузилиши, ҳавотирлик хисси, депрессия ёки тажавузкорик (айниқса болаларда). Ингаляцион кортикостероидлар дозаси астмани самарали назорати сақланиб қоладиган, энг паст дозагача титрланиши мухимдир. Ингаляцион кортикостероидлар билан узоқ муддат даволанаётган болаларда бўй ўсишини назорат қилиш тавсия қилинади. Агар бўй ўсиши секинлашса, ингаляцион кортикостероидларни дозасини пасайтириш мақсадида даволашни кўриб чиқиш лозим, агар бунинг имкони бўлса, астмани назорат қилишни самарадорлиги сақланадиган энг паст доза буюрилиши керак бўлади.

Ингаляцион кортикостероидларнинг юқори дозалари узоқ муддат даволанганда буйрак усти безини клиник аҳамиятли сусайишига олиб келиши мумкин. Қўшимча тарзда тизимли кортикостероидларни буюрилиши стресс ёки режали операция даврида кўриб чиқиш керак. Беклометазон буюрилган, тизимли стероидлар билан узоқ муддатли ёки юқори дозаларда даволанаётган беморлар алоҳида парваришга мухтожлар, чунки, буйрак усти бези пўстлоғини сусайиши юзага келгандан сўнг тикланиш анча вақтни талаб қилиши мумкин.

Беклометазон билан даволашни бошлагандан сўнг икки хафта ўтгач тизимли стероидларнинг дозасини қисқартиришни бошлаш керак. Дозани қисқартириш самарани бир маромда сақлаб турувчи тизимли стероидлар дозасига мувофиқ бўлиши керак. Преднизолоннинг 10 мг кунига (ёки эквивалент) самарани бир маромда сақлаб турувчи дозасини қабул қилувчи беъморлар учун хафтасига 1 мг дозадан кўп бўлмаган холда камайтириш керак. Юқорироқ дозалар учун дозалар оралиғини қисқартириш, интервали каттароқ бўлгани мақсадга мувофиқ бўлади.

Буйрак усти бези пўстлоғи фаолиятини тизимли стероидларнинг дозаси астасекин пасайтирилишида мунтазам равишда назорат қилиб турилиши керак.

Айрим беморлар тизимли стероидларни чиқирилиши вақтида нафас фаолиятини яхшиланиши ва сақланишига қарамай ўзларини ёмон хис қилишлари мумкин. Агар буйрак усти бези етишмовчилигини объектив белгилари бўлса ингаляцион беклометазон дипропионатини қатъий қабулини рағбатлантириб туриш ва тизимли стероидлар чиқарилишини давом эттириш керак.

Буйрак усти бези пўстлоғи фаолиятини бузилиши бўлган беморларда орал стероидлардан четлаштирилганда, стресс даврида қўшимча тизимли стероидлар буюрилиши талаб қилинганда керак бўлиши мумкин бўлган маълумотлар мавжуд бўлган огоҳлантирувчи стероид картага эга бўлишлари керак, масалан, астма хуружларини ёмонлашиши, торакал инфекция, жиддий интеркуррент касалликлар, жаррохлик аралашуви, шикастланиш ва бошқалар. Айрим ҳолларда тизимли стероидли даволашни ингаляцион даволашга ўзгартирилганда, илгари тизимли дори воситаси ёрдамида назорат қилса бўладиган аллергик ринит ёки қичишиш каби аллергияни фош қилади. Бундай аллергияда симптомларга асосланган ҳолда антигистаминлар билан ва/ёки маҳаллий қўлланиладиган воситалар билан, шу жумладан маҳаллий стероидлар билан ҳам даволаш керак. Барча ингаляцион кортикостероидлар каби ўпка туберкулёзининг фаол ёки фаол бўлмаган шакллари бўлган беморлар алохида эътибор талаб қилади.

Беморлар бу дори воситаси таркибида оз миқдорда этанол (тахминан 9 мг ҳар қабул учун) борлиги ҳақида хабардор бўлишлари керак. Одатдаги дозаларда этанол миқдори аҳамиятли даражада эмас ва беморлар учун хавф туғдирмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин. Ҳомиладорлик вақтида беклометазонга ўрганган оналарнинг чақалоқларини буйрак усти бези фаолиятини етишмовчилиги синчковлик билан текширув ўтказиш керак бўлади.

Зарур бўлганда лактация даврида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг дозасини ўткир ошириб юборилиши буйрак усти безларининг фаолиятини вақтинчалик пасайишига олиб келиши мумкин, бу шошилинч даволаш чораларини талаб этмайди, чунки буйрак усти безларининг фаолияти бир неча кунда тикланади ва плазмадаги кортизолнинг миқдори буни тасдиқлайди.

Дозани сурункали ошиб кетишида буйрак усти безларининг фаолиятини турғун сусайиши кузатилади. Бундай ҳолларда буйрак усти безларининг резерв фаолиятининг мониторинги ўтказилиши тавсия этилади. Доза ошириб юборилганида беклометазон дипропионати билан даволаш препаратнинг терапевтик самарани тутиб туриш учун етарли бўлган дозада давом эттирилиши мумкин.

200, 400 доза 50 мкг, 100 мкг ёки 250 мкг Беклометазон сақловчи алюмин баллонча, дозаловчи қурилма ва пуркагич-учлик билан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга иккиламчи ўрамда - картон қутида.

Сақлаш шароити

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

Джевим Фармасьютикал (Шаньдун) Ко. Лтд.

Beklometazon narxi dan boshlanadi 23600.00
Nomi Narxi so'm
Beklometazon nafas olish uchun aerozol 250 mkg / doza 200 dozada (silindr) 23600 so'm
Beklometazon Binnofarm aerozol D/ing. 100 mkg dan 200 doz (balon) 53000 so'm
Beklometazon nafas olish uchun aerozol 250 mkg / doza 200 dozada (tsilindr) 54600 so'm
Beklometazon nafas olish uchun aerozol 100 mkg / doza 200 dozada (silindr) 58700 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish