Facebook Pixel Code

Benzilpenitsillin natriy tuzi

Tovarlar: 1
Eng ko‘p sotib olinadigan
Benzilpenitsillin natriy tuzi sintez kukuni D / in. 1000000 dona (shisha)
Sintez (Rossiya)
dan 3200 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 3200 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Benzilpenitsillin natriy tuzi sintez kukuni D / in. 1000000 dona (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Benzilpenitsillin natriy tuzi sintez kukuni D / in. 1000000 dona (shisha)»

Бензилпенициллин натрий (бензилпенициллиннинг натрийли тузи) 1000000 ТБ.

Ооқ кукун.

Мушак ичига ва тери остига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Антибиотик, биосинтетик пенициллин. АТХ коди: J01CE01.

Биосинтетик («табиий») пенициллинлар гуруҳига мансуб бактерицид антибиотик. Микроорганизмларнинг хужайра девори синтезини ингибиция қилади. Граммусбат қўзғатувчилар: Staphylococcus spp. (пенициллиназани ҳосил қилмайдиганлар), Streptococcus spp., (шу жумладан Streptococcus pneumoniae), Corynebacterium spp. (шу жумладан, Corynebacterium diphtheriae), Bacillus anthracis, Actinomyces spp.; грамманфий микроорганизмлар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, шунингдек Treponema spp., Spirochaetes синфига нисбатан фаол. Кўпчилик грамманфий бактериялар (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa), Rickettsia spp., соддаларга нисбатан фаол эмас. Препаратнинг таъсирига Staphylococcus spp. нинг пенициллиназа ҳосил қилувчи штаммлари чидамли.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришиш учун керакли вақт 20-30 минутни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 60%. Ликвор, кўз ва простата безининг тўқималаридан ташқари аъзолар, тўқималар ва биологик суюқликларга ўтади, менингиал пардалар яллиғланганида гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 30-60 минутни, буйрак етишмовчилигида эса 4-10 соат ва ундан кўпроқни ташкил қилади.

Пенициллинга сезгир қўзғатувчилар чақирган бактериал инфекциялар: касалхонадан ташқари пневмония, плевра эмпиемаси, бронхит; перитонит остеомиелит; сийдик-жинсий тизимнинг инфекциялари (пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, цервицит), ўт-сафро чиқариш йўлларининг инфекциялари (холангит, холецистит); жароҳат инфекцияси, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар; дифтерия; скарлатина; куйдирги; актиномикоз; ЛОР-аъзолари инфекциялари; гонорея, сифилис.

Бензилпенциллин натрийли тузини мушак ичига, тери остига юборилади.

Мушак ичига: касалликни ўртача оғирлик даражасида кечишида (юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, сийдик чиқариш йўлларининг ва ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари, юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари ва бошқалар) суткада 4-6 млн.ТБ 4 га бўлиб юборилади.

1 ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза тана вазнига 50-100 минг ТБ, 1 ёшдан ошган болаларга тана вазнига 50 минг ТБ; зарурат бўлганида тана вазнига 200-300 минг ТБ, “ҳаётий” кўрсатмаларга қараб, дозани тана вазнига 500 минг ТБ гача ошириш мумкин. Юборишлар сони суткада 4-6 марта.

Инфильтратларга инъекция қилиш учун тери остига 100-200 минг ТБ концентрацияда 0,25-0,5% ли прокаин эритмасининг 1 мл да эритиб юборилади.

Бензилпенициллин билан даволаш давомийлиги касалликнинг шакли ва оғирлигига қараб 7-10 кунни ташкил қилади.

Эритмаларни тайёрлаш усули

Эритмаларни тайёрлагандан сўнг, уларга бошқа дори воситаларни қўшишга йўл қўймай дарҳол ишлатилади.

Мушак ичига юбориш учун флаконни ичидагисига 1-3 мл инъекция учун сув, 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 0,5% прокаин (новокаин) эритмасини қўшиб тайёрланади. Тайёрланган эритма мушак ичига чуқур қилиб юборилади.

Бензилпенициллин прокаин эритмасида эритилганида бензилпенициллин новокаинли кристалларини ҳосил бўлиши оқибатида эритма хиралашиши мумкин, бу препаратни мушак ичига ва тери остига юборишга тўсқинлик қилмайди.

Тери остига юбориш учун флаконни ичидагиси 0,25-0,5% прокаин эритмасида эритилади: 500 минг ТБ 2,5-5 мл прокаин эритмасида, 1 млн ТБ мувофиқ равишда 5-10 мл прокаин эритмасида эритилади.

Аллергик реакциялар: гипертония, эшакеми, тери тошмаси, шиллиқ қаватларда тошма, артралгия, эозинофилия, ангионевротик шиш, интерстициал нефрит, бронхоспазм, анафилактик шок. Даволаш курсини бошланишида (айниқса, туғма сифилисни даволашда) истма, эт увишиши, кўп терлаш, касалликни зўрайиши, Яриш-Герксгеймер реакцияси.

Юрак-қон томир тизими томонидан: миокарднинг насос фаолиятини бузилиши, аритмиялар, юракни тўхтаб қолиши, сурункали юрак етишмовчилиги (катта дозаларда юборилганида гипернатриемия ривожланиши мумкин).

Маҳаллий реакциялар: мушак ичига юборилган жойда оғриқ ва қаттиқлашиш.

Узоқ муддат қўлланганида: дисбактериоз, суперинфекция ривожланиши мумкин.

Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралар оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу хақида шифокорга хабар беринг.

Ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан бошқа пенициллинлар, цефалоспоринларга ўта юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик, аллергик касалликлар (бронхиал астма, поллиноз), буйрак етишмовчилиги.

Бактерицид антибиотиклар (шу жумладан цефалоспоринлар, ванкомицин, рифампицин, аминогликозидлар) синергик таъсир кўрсатади; бактериостатиклар (шу жумладан макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар) антагонистик таъсир кўрсатади.

Бензилпенициллиннинг натрийли тузи билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади (ичак микрофлорасини сусайтириб, протромбин индексни пасайтиради); перорал контрацептивлар, метаболизми жараёнида парааминобензой кислотаси, ҳосил бўладиган дори воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Диуретиклар, аллопуринол, найчалар секрециясининг блокаторлари, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши воситалар найчалар секрециясини камайтириб, бензилпенициллиннинг концентрациясини оширади.

Аллопуринол аллергик реакцияларни ривожланиш хавфини (тери тошмаси) оширади.

Препаратнинг эритмаси бевосита юборишдан олдин тайёрланади. Агар препаратни қўллаш бошланганидан сўнг 2-3 кундан (максимум 5 кун) кейин самара бўлмаса, бошқа антибиотикларни қўллашга ёки мажмуавий терапияга ўтиш керак.

Замбуруғли зарарланишлар ривожланиши мумкинлиги туфайли, препарат билан узоқ вақт даволанганда В гуруҳ витаминларини буюриш, зарурати бўлса замбуруғларга қарши препаратларни буюриш мақсадга мувофиқдир. Препаратнинг етарли бўлмаган дозаларини қўлланиши ёки даволашни ҳаддан ташқари эрта тўхтатиш, қўзғатувчиларнинг резистент штаммларини пайдо бўлишига олиб келишини ҳисобга олиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликда фақат она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.

Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш хусусидаги хақидаги масалани ҳал қилиш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни юбориш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психоматор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликк риоя қилиш керак.

Марказий нерв тизимига токсик таъсири (тиришишлар, бош оғриғи, миалгия, артралгия) билан намоён бўлади.

Даволаш симптоматик.

Мушак ичига ёки тери остига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун 1000000 ТБ.

1000000 ТБ фаол моддадан, резина тиқин билан герметик беркитилган, алюмин қалпоқлар ёки алюмин қалпоқлар пластмасса қопқоқлар билан мажмуада сиқилган, 10 мл ҳажмли флаконларда.

50 флакон стационарлар учун тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалар билан бирга картон қутига жойланган.

15 °C дан 25 °С бўлган ҳароратда сақлансин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Акционерное Курганское общество медицинских препаратов и изделий «Синтез» Очиқ акционерлик жамияти («Синтез» ОАЖ).

640008, Россия, Курган тум., Курган ш., Конституция проспекти, 7.

тел./факс: (3522) 48-16-89.

Интернет-сайти: http://www.kurgansintez.ru

Benzilpenitsillin natriy tuzi narxi dan boshlanadi 3200.00
Nomi Narxi so'm
Benzilpenitsillin natriy tuzi sintez kukuni D / in. 1000000 dona (shisha) 3200 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish
Ko‘rib chiqilgan tovarlar