Beybikol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Beybikol ichki foydalanish uchun tomchilar, 15 ml (shisha)»
Ҳар бир мл қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: Симетикон эмульсияси симетиконга USP га эквивалент 40 мг; Шивит мойи ВР 0,005 мл; Оддий фенхел мойи 0,0007 мл; Хушбўйлаштирилган сироп асоси;
ёрдамчи моддалар: ментол, сахароза, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, ксантон камеди, суюқ сорбитол (сорбитол эритмаси 70%), полисорбат 80, хлороформ, бронопол, аспартам, фенхеля таъмли (арпабодиён эссенцияси №1), натрий цитрати, коллоидлий кремний диоксиди ва тозаланган сув.
Кахрабо рангли шиша флаконга тўлдирилган деярли оқ рангли суспензия.
Ичга қабул қилиш учун томчилар.
Ел ҳайдовчи восита. АТХ коди: А03АХ13.
Фармакодинамикаси
Бейбикол - ичакларда газлар миқдорини камайтирадиган препарат. Таъсир этувчи модда - симетикон юзаси фаол хусусиятларига ва суюқлик - газ мухитини бўлиниши чегарасидаюзаки тортилиш қобилиятини пасайтириш хусусиятига эга. Бунда газ пуфакчаларини қўшилиши ва кўпикларни бузилиши юз беради, натижада ажралиб чиққан газни сўрилиб кетишига имкон яратилади ёки табиий йўл билан ичак перистальтикаси орқали чиқарилади. Меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди. Метаболизмга учрамайди ва ичак орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Шивит мойи -спазмолитик восита сифатида таъсир этади. Овқат ҳазм бўлиш жараёнини бузилишида, ичакда ачиш жараёнида, қорин оғриқларида ёрдам беради. Шунингдек шивит мойи газларни чиқарилишига, спазм оғриқларини бартараф қилишга ёрдам беради. Оддий фенхел мойи - қусишга қарши, сафро ҳайдовчи, ел ҳайдовчи, ич сурувчи, спазмолитик, диуретик, микробларга қарши ва седатив таъсир кўрсатади. Ичак тонусини оширади ва иштаҳани қўзғатади.
Фармакокинетикаси
Меъда ичак йўлларидан сўрилмайди. Метаболизмга учрамайди ва ичак орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади.
Меъда ичак йўлларида газларни хаддан зиёд кўп ҳосил бўлиши ва тўпланиши: метеоризм симптомлари (меъда ости соҳасида ачишиш ва тўлиб қолиш ҳисси ичакни, дам бўлиши), аэрофагия, диспепсия; янги туғилган ва эмизикли чақалоқларда ичак санчиқлари; операциядан кейинги юқори газ ҳосил бўлиши; қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларини диагностик текширувларига тайёргалик (УТТ, рентгенография ва бошқалар), шу жумладан иккиламчи контрастлаш усули бўйича тасвирларни олиш учун контраст воситалари суспензияларига қўшимча сифатида; тензидлар билан заҳарланишда (шу жумладан ювиш воситалари таркибига кирувчи юзаки-фаол моддалар) кўпик ўчирувчи сифатида.
Флаконни қўллашдан олдин чайқатиш керак. Препаратни овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин ичга, зарур бўлганда уйқудан олдин қабул қилинади. 6 ойгача бўлган гўдаклар: 5-10 томчидан кунига 4 марта; 6-12 ойгача бўлган болалар: 20-25 томчидан кунига 4 марта; 1 ёшдан ошган болалар: 20-25 томчидан кунига 4 марта; ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
Айрим ҳолларда - препарат компонентларини индивидуал ўзлаштираолмаслик. Препарат компонентларига юқори сезувчанлик; ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.
Левотироксин симетикон билан боғланиши мумкин. Бейбикол препарати билан бир вақтда қўлланилганда левотироксинни ичакка сўрилиши бузилиши мумкин.
Препарат парагидроксибензоатларни сақлайди, улар аллергик реакцияларни чақириши мумкин (кечикиш бўлиши мумкин).
Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Аниқланмаган.
Шу вақтгача дозани ошириб юборилишиҳоллари маълум эмас. Симетиконни кимёвий ва физиологик инерт бўлганлиги туфайли интоксикация ҳолати деярли истисно қилинади. Тавсия қилингандан юқори дозаларда қўллаш ҳолларида, шифокорга мурожаат қилиш керак.
15 мл томчи томчилагичи бўлган шиша флаконларда, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 года. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Рецептсиз.
Next Wave (Ҳиндистон) Рампургхат Роуд, Паонта Сахиб, Район Сирмоур-173025, Химачал Прадеш.
Ҳиндистон Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
“Ameliya Pharm Service” МЧЖ 100015, Тошкент ш., Ойбек кўч., 36, БМ “East Line”. Тел.: +998 78 150 50 81, +99878 150 50 82. Е-mail: uzdrugsafety@evolet.co.uk
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Beybikol ichki foydalanish uchun tomchilar, 15 ml (shisha) | 44100 so'm |
da mavjud emas Toshkent