Bolnol relaks
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Bolnol Relaks (Bolnol Relax) tashqi foydalanish uchun gel 30 g har biri (naycha)»
Ҳар бир тюбик қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: диклофенак диэтиламин 1%, зиғир мойи 3%, метил салицилат 10%, ментол 5%;
ёрдамчи моддалар: натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, изопропил спирти, полисорбат-80, пропиленгликоль, карбомер 934 Р, бензил спирти, тозаланган сув.
Оқ рангли юмшоқ гель.
Сиртга қўллаш учун гель.
Маҳаллий таъсир қилувчи яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: М02АХ.
Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши восита.
Диклофенак яққол яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш ўчоғида ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларни носелектив сусайтириш, арахидон кислотасининг метаболизмини бузилиши ва простагландинлар биосинтезини сусайиши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнида Болнол Релакс гелини қўллаш оғриқ синдроми ва тўқималарни шишини камайиши ёки бартараф бўлишига олиб келади.
Зиғир мойи асосий компоненти альфа-линолен кислотаси (тўйинмаган ёғ кислотасини этил спирти) бўлиб, яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Диклофенак ва метилсалицилат маҳаллий қўлланганида, улар тез сўрилади ва тери ости ёғ қавати, мушак тўқимаси, бўғим капсуласи ва бўғим бўшлиғига кириб, бўғимларда оғриқ ва яллиғланишни бартараф қилиб, эрталабки танглик ва бўғимлар шишини камайтириб, ҳаракатлар ҳажмини ошишига олиб келади.
Ментол терига суртилганида қон томирларни кенгайтириб, совуш ва оғриқни камайиши ҳиссини чақиради, шунингдек кучсиз антисептик ҳусусиятларга эга.
Фармакокинетикаси
Болнол Релакс гелининг тери орқали сўриладиган миқдори у қўйилган майдонга пропорционал, шунингдек препаратнинг йиғинди дозаси ва терининг гидратацияси даражасига боғлиқ. Препарат сиртга қўлланганида 6% дан кўп бўлмаган диклофенак сўрилади.
Метаболизми асосан гидроксидланиш йўли орқали бир неча ҳосилаларининг ҳосил бўлиши билан амалга оширилади, улардан иккитаси фармакологик фаол, лекин диклофенакка қараганда аҳамиятли даражада кам. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Қон плазмасидаги диклофенакнинг умумий тизимли клиренси ўртача 263±56 мл/мин, ярим чиқарилишнинг якуний даври эса 1-3 соатни ташкил қилади.
Пайларни чўзилишидаги шиш ва оғриқни, бел, бўғимлар ва мушаклардаги оғриқни камайтиради.
Таянч-ҳаракат аппаратининг оғриқ ва яллиғланиш билан кечувчи қуйидаги касалликларида қўлланади:
- юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг посттравматик яллиғланиши (чўзилишлар, зўриқишлар ва лат ейишлар оқибатидаги, спортдаги жароҳатлар);
- юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарнинг шикастланиши ва бошқалар);
- мушаклар ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ бўлган оғриқ синдроми ва шиш (ревматоид артрид, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас ва бошқалар);
- дюплей синдроми умуртқалараро дискни кўчиши.
Болнол Релакс гель фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Терининг шикастланган соҳаларига кунига 3-4 марта суртилади ва гель йўқолгунича ишқаланади. Суртмани қўллаш майдонига қараб гелнинг оптимал миқдори олинади ва эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Болнол Релакс кам ҳолларда ножўя реакциялар чақиради. Баъзида гель қўйилган соҳада қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси, папулалар, везикулалар, терини кўчиши пайдо бўлади. Алоҳида пациентларда фотосенсибилизация аниқланиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари аниқланади (тошма, эшакеми, бронхиал астма, ангионевротик шиш).
- тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши;
- ҳомиладорликнинг III уч ойлиги;
- лактация даври (эмизиш);
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- препаратнинг компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ юқори сезувчанлик;
- пациентларда аспирин қўзғатган астматик ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.
Ўзаро таъсирининг пайдо бўлиш эҳтимоли кам, чунки Болнол Релакс гели сиртга қўлланганида тизимли сўрилиши жуда кам. Препаратни бошқа НЯҚВ билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Болнол Релакс гели фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Болнол Релакс гелини маҳаллий косметик воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Болнол Релакс гелини очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиб, фақат шикастланмаган терига суртиш керак. Қўйилганидан кейин окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик керак.
Болнол Релакс жигар порфириясида (зўрайиш босқичида), меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг эрозивярали шикастланишларида, жигар ва буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида, сурункали юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада, кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Болнол Релакс гелини ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида қўллаш, фақат она учун фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда мумкин.
Диклофенак ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Болнол Релакс гели автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам, чунки сиртга қўлланганида диклофенакнинг тизимли сўрилиши жуда кам. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида диклофенакнинг перорал шакллари учун характерли бўлган ножўя самараларни чақириши мумкин. Тизимли ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолда меъдани ювиш ва адсорбентни қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш симптоматик.
30 г ламинацияланган тубада.
Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
3 йил.
Рецептсиз.
Lincoln Pharmaceuticals Ltd.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Bolnol Relaks (Bolnol Relax) tashqi foydalanish uchun gel 30 g har biri (naycha) | 22700 so'm |
da mavjud emas Toshkent