Facebook Pixel Code

Disol Seem

Tovarlar: 1
Disol-SEEM  infuziyalar uchun eritma, 250 ml (flakon)
Samarkand England Eco-Medical (O`zbekiston)
dan 8 000 so'm
1 %
Без рецепта
в 4 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 8 000 so'm (4 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Disol-SEEM infuziyalar uchun eritma, 250 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Disol-SEEM infuziyalar uchun eritma, 250 ml (flakon)»

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий ацетати - 2 мг, натрий хлориди - 6 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1 мл гача.

Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Тузли эритма. Код АТХ: В05ВВ.

Гемодинамик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади (сув-электролит мувозанатини тикланишига ёрдам беради, қоннинг қуюқлашишига ва метаболик ацидознинг ривожланишига тўсқинлик қилади, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кучайтиради).

Турли сабабли дегидратация (Эль-Тор (Инаба) вабоси, ўткир дизентерия, овқат токсикоинфецияси ва бошқалар), гиперкалиемияда қўлланади.

Эритмани юборишдан олдин 36-38 °С гача иситилади. Препарат вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) аҳлат, қусиқ массалари, сийдик ва тер билан йўқотилган суюқлик ҳажмини тикланиши учун етарли бўлган миқдорда юборилади. Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик инфекцион - токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсацияланган метаболик ацидоз, анурия) 1-2 соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда, оқим билан юборишдан бошланади, сўнгра минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади.

Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин.

Препаратни қллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг мувозанати ҳар 6 соатда аниқланади.

Айрим ҳолларда этни увишиши пайдо бўлиши мумкин. Катта миқдордаги эритмани юбориш, хлоридли ацидоз, гипергидратация ва гипокалиемияга олиб келиши мумкин.

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, ўпкалар, мия шишининг хавфи, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаниш, препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.

Буйракларнинг ажратиб чиқариш фаолияти бузилган беморларда гипокалиемияда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш гематокрит ва электролитларни назорати остида ўтказилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Инфузия учун эритма 250 мл дан, шиша бутилкаларда ёки полипропилен флаконларда.

Қуруқ, ёруғликдан сақланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

МЧЖ «Samarkand England Eco-Medical» ҚК

Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш., Фарход ш.

Тел: +998662307700.

Disol Seem narxi dan boshlanadi 8 000 so'm
Nomi Narxi so'm
Disol-SEEM infuziyalar uchun eritma, 250 ml (flakon) 8 000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish