Facebook Pixel Code

Эрвы Шерстистой Трава (Пол-Полы)

Tovarlar: 1
Pol-pola o`ti (Aervae lanatae herba) Zamona Rano dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 50 g (paket)
Zamona Rano (O`zbekiston)
dan 5300 so'm
1 %
Без рецепта
в 115 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 5300 so'm (115 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Pol-pola o`ti (Aervae lanatae herba) Zamona Rano dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 50 g (paket)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Pol-pola o`ti (Aervae lanatae herba) Zamona Rano dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 50 g (paket)»

Флавоноидлар (кемпферол ва изорамнетин ҳосилалари), фенол кислоталари, ферулоиламидлар, кантин ва карболин алкалоидларини сақлайди.

Доривор ўсимлик хом ашёси.

Диуретик восита.

Яққол сийдик ҳайдовчи самараларга эга, шунингдек ўт-сафро, сийдик йўллари ва меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига нисбатан спазмолитик таъсир кўрсатади.

Пиелонефрит ва сийдик тош касаллиги юз ва оёқ шишларини, яллиғланиш белгиларини камайтиради, тошларни тушишига ёрдам беради.

Ўт-сафро қопчасидаги яллиғланиш ҳолатларида ўт-сафрони ажралишига ёрдам беради ва яллиғланиш белгиларини камайтиради.

Cурункали гастритни зўрайишида меъда мушакларининг оғриқли спазмини сусайтиради.

Тукли эрва сурункали пиелонефритда, сийдик-тош касаллигида, циститда, сурункали персистирловчи ва ўртача фаол гепатитда, сурункали холециститда, ўт-сафро йўлларининг дискинезиясида, сурункали гастритнинг зўрайиш босқичида, пилороспазмда қўлланади.

Ичга, дамлама кўринишида. Дамламани тайёрлаш учун 10 г майдаланган ўтни сирланган идишга солиб, 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопкоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб олинади ва қолган ҳом-ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

1/4 ёки 1/2 стакандан овқатдан 30 минут олдин кунига 2-3 марта 2-3 ҳафта давомида қабул қилинади.

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

30, 50, 100 г дан картон ёки полиэтилен қутиларда ва 10-50 кг дан қопларда, бўхчаларда.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«ZAMONA-RANO» МЧЖ

Тошкент вилояти, Паркент тумани, Номданак қишлоғи тел.:(+998 93) 183-11-99.

Эрвы Шерстистой Трава (Пол-Полы) narxi dan boshlanadi 5300.00
Nomi Narxi so'm
Pol-pola o`ti (Aervae lanatae herba) Zamona Rano dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 50 g (paket) 5300 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish