Facebook Pixel Code

Felofrin

Tovarlar: 1
Felofrin ko'z tomchilari 10%, 10 ml (shisha)
Likvor (Armaniston)
dan 66500 so'm
Retsept bo'yicha
в 29 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 66500 so'm (29 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Felofrin ko'z tomchilari 10%, 10 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Felofrin ko'z tomchilari 10%, 10 ml (shisha)»

1 флакон куйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фенилэфрин гидрохлориди - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди 0,1 мг, натрий метабисульфити, динатрий эдетати, инъекция учун сув 1 мл гача.

Рангсиз ёки сарғиш тусли тиниқ суюқлик.

Кўз томчилари.

Симпатомиметиклар (глаукомага қарши препаратлардан ташқари). АТХ коди: S01FB01.

Фармакодинамикаси

Альфа-адренергик рецепторларни рағбатлантирувчи бевосита таъсирга эга симпатомиметик бўлиб ҳисобланади. Қорачиқларни кенгайтириб қорачиқни кенгайтирувчининг альфа-адренорецепторига, артериолаларни торайишини чақириб конъюнктива артериолаларининг альфа-адренорецепторларига таъсир кўрсатади. Циклоплегик таъсирга эга эмас.

Максимал мидриазга 60-90 минутдан кейин эришилади. Қорачиқ ўлчамларини тўлиқ тикланиши қўллагандан кейин 5-7 соат ўтгач кузатилади.

Фенилэфриннинг мидриатик самарасини тимоксамин ёрдамида бартараф этиш мумкин.

Фармакокинетикаси

рН нинг физиологик кўрсаткичларини фенилэфрин кучсиз ишқор бўлиб ҳисобланади. Тўқималар ва кўз структуралари оркали кириши даражаси кўз шох пардасининг ҳолатига боғлик. Соғлом шох парда фенилэфринни кириши учун физиологик тўсиқ ролини бажаради, бунда ушбу самара кўзнинг ушбу структурасининг айрим метаболик фаоллиги билан тўлдирилади.

Шох парда эпителийсининг бутунлиги бузилганда фенилэфринни сўрилиш даражаси ошиши мумкин.

Препарат диагностик ёки даволаш мақсадида қорачиқни кенгайтириш учун қўлланади.

Катталар

1 томчидан текширалаётган/шикастланган кўзга томизилади. Зарурати бўлганида доза такрорлаш мумкин, аммо фақат бир марта ва биринчи дозадан кейин камида бир соатдан кейин.

Ачишишни олдини олиш учун, препарат инстилляциясидан бир неча минут олдин анестетик сақловчи кўз томчиларини қўллаш тавсия этилади.

Педиатрик ва кекса пациентлар

Тизимли токсиклиги ривожланиши хавфи ошиши туфайли, ушбу тоифадаги пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ножўя реакциялар тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди).

Маҳаллий реакциялар: кўзларда оғриқ, кўзларни таъсирланиши, кўришни ноаниқлиги, фотофобия, аллергик конъюнктивит.

Тизимли реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, юрак уриб кетиши, тахикардия, экстрасистолия, аритмия, артериал гипертензия, коронар артериялар спазми, қоринчалар аритмияси ва миокард инфаркти (айниқса юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда).

  • фенилэфринга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • юрак-қон томир касалликлари, гипертензия, аневризма, тиреотоксикоз, узоқ вақт вақти-вақти билан зўраювчи қандли диабет, тахикардия;
  • болалар ва кексалар (тизимли токсиклиги ривожланиши хавфи ошиши туфайли);
  • моноаминоксидаза ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар ва антигипертензив воситаларни (шу жумладан бета-блокаторларни) қабул қилиш;
  • ёпиқ бурчакли глаукома (дастлаб иридэктомия билан даволашсиз), кўзнинг олд камерасининг тор бурчаги ва тор бурчакли глаукомада қўллаш мумкин эмас.

Фенилэфрин антигипертензив воситаларнинг таъсирини блоклаши мумкин, уларни бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат моноаминоксидаза ингибиторлари билан бирга ёки улар бекор қилингандан кейин 21 кун давомида қўлланилганда адренергик реакциялар ривожланиши хавфини оширади.

Трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда ёки улар бекор қилингандан кейин бир неча кун давомида қўлланилганда фенилэфрин вазопрессор самараси ва аритмия ривожланиши хавфи ошиши мумкин.

Қоринчалар фибрилляцияси ривожланиши хавфи туфайли, галотан ингаляцион наркоз ўтказганда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Юрак гликозидлари ёки хинидин билан бирга қўлланилганда аритмиялар ривожланиши хавфи ошади.

Қандли диабет, бош мия қон-томирлари атеросклерози ва узоқ вақт вақти-вақти билан зўраювчи бронхиал астмаси бўлган пациентларда препаратни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратни қўллашдан олдин тор бурчакли глаукома хуружи ривожланишини хавфини пасайтириш учун кўз олд камерасини чуқурлигини баҳолаш керак.

Конъюнктива гиперемияси маҳаллий қўлланилганда фенилэфринни сўрилишини ошириши мумкин.

Фенилэфриннинг 10% ли эритмасини шох парда эпителийси шикастланганида қўлланилиши уни хиралашишини чақириши мумкин.

Тизимли сўрилишни камайтириш учун инстилляциядан кейин дарҳол кўз ёши каналини босиш керак.

Препарат кўзларни таъсирланиши ва юмшоқ контакт линзаларни рангсизланишини чақириши мумкин бўлган бензалконий хлориди саклайди. Контакт линзалар тақадиган пациентлар препаратни томизишдан олдин уларни ечишлари ва томизгандан кейин камида 15 минутдан кейин тақишлари керак

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик даврида фақатгина, она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган жуда зарур ҳолатларда қўллаш мумкин.

Машиналарни бошқариш ва ишлатиш қобилиятига таъсири

Препарат кўзларда ачишиш ҳисси ва кўришни вақтинча хиралашишини чақириши мумкин.

Ушбу симптомлар юзага келганда, машиналарни бошқариш ёки мураккаб техникалар, ускуналар билан ёки бирон-бир мураккаб қурилмалар билан ишлашдан олдин улар бартараф этилгунча кутиш керак.

Фенилэфринни қўллаганда огир токсик реакциялар тез ривожланиши ва қисқа давомийликка эга эканлиги туфайли, уларни даволаш асосан тутиб турувчи бўлади. Зарурати бўлганда тез таъсир этувчи а-адреноблокатор фентоламинни 2-5 мг дозада вена ичига юбориш мумкин.

10 мл дан полиэтилен флакон-томчилагичларда. Ҳар бир флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан картон қутига жойланади.

25 °С дан юкори бўлмаган хароратда саклансин. Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Препаратни ўрамида кўрсатилган яроклилик муддатигача ишлатиш керак.

Флакон очилгандан кейин 4 хафта давомида ишлатилсин.

Рецепт бўйича.

«Ликвор» ЁАЖ, Арманистон 0089 Ереван, Кочиняна 7/9

Тел: +37460 37 88 00.

Felofrin narxi dan boshlanadi 66500.00
Nomi Narxi so'm
Felofrin ko'z tomchilari 10%, 10 ml (shisha) 66500 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish