Facebook Pixel Code

Gentuvax

Tovarlar: 1
Gentuvax sham vaginal. №6 (blister)
Galen Pharmaceuticals (Hindiston)
dan 63800 so'm
Retsept bo'yicha
в 16 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 63800 so'm (16 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Gentuvax sham vaginal. №6 (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Gentuvax sham vaginal. №6 (blister)»

1 суппозиторий куйидагиларни сақлайди:

фаол моддаалр: неомицин сульфат 35000 ХБ, полимиксин В сульфат 35000 ХБ, нистатин 100000 ХБ;

ёрдамчи моддалар: ПЭГ 1500, ПЭГ 6000.

Торпедо шаклидаги оч-сариқ рангли суппозиторийлар.

Вагинал суппозиторийлар.

Асосан акушерлик ва гинекологияда махаллий қўлланиладиган антибактериал ва замбуруғга қарши восита. Код АТХ: G01AA51.

Фармакодинамикаси

Неомицина сульфат аминозидлар гуруҳи антибиотиги хисобланиб, кенг таъсир доирасига эга микроорганизмларнинг бактериал рибосомалари функциясини блоклаш йўли билан бактерицид таъсир кўрсатади. аэробные граммусбат бактерияларга: Corynebacterium, Listeria monocytogenes, Staphylococcus meti-S;

аэробные грамманфий бактерияларга: Acinetobacter (acocan Acinetobacter baumanii), Branhamella catarrhalis, Campylobacter, Citrobacter freundil, Citrobacter koseri, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Klebsiella, Morganella morganii, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Salmonella, Serratia, Shigella, Yersinia, Pasteurella.

Полимиксин В сульфат полипептидлар гурухи антибиотикидир асосан грамманфий аэроб бактерияларга, бактерицид таъсир кўрсатади; унга қуйидаги штаммлар ҳам сезгир: Acinetobacter, Aeromonas, Alcaligenes, Citrobacter freundii, Citrobacter koseri, Enterobacter, Escherichia coli, Klebsiella, Moraxella, Pseudomonas aeruginosa, Salmonella, Shigella, Stenotrophomonas maltophilia.

Полимиксин В бактериал мембраналарнинг осмотик резистентлигини бузади, шунингдек, тинч ва фаол ҳолатда бўлган патогенларга қарши фаол таъсир кўрсатади. Нистатин замбуругларнинг цитоплазматик мембрана эргостеролини боғлаш орқали фунгицид ёки фунгистатик таъсир кўрсатадиган полиенли антибиотикдир. Candida spp. Histoplasma spp., Coccidioides spp., Cryptococcus spp., Aspergillus, Biastomyces dermatidis карши фаолликни кўрсатади.

Гентувакснинг фаол моддалари кан микрофлораси таркибига кирувчи лактобактериялар активлигига таъсир курсатмайди.

Фармакокинетикаси

Шиллиқ қаватда бир маромда тақсимланади, махаллий бактерицид ва фунгицид таъсир кўрсатали, шиллиқ қават юзасидан деярли сўрилмайди.

  • цервицит; вагинит (бактериал, замбуругли ёки аралаш генезли);
  • гинекологик аралашувларда инфекцион асоратларни операциядан олдинги профилактикаси, тугрукдан олдин, контрацептив спираль ўрнатишдан олдин, бачадон бўйни диатермоковгуляциядан оддин ва кейка, бачадон ичи ва уретра ичи текширувларини ўтказишдан олдин қўлланилади.

Уйқудан олдин кечқурун кунига 1 суппозиторийдан махаллий интравагинал қўлланилади. Бир суппозиторийни ётган холатда қинга чуқур киритилади.

Даволаш курси 12 кун. Профилактик курс 6 кун.

Контакт аллергик экзема ривожланиш эхтимоли бор, кўп холларда узоқ қўлланганда (шикастланишлар препаратни қўллаш сохасидан янада узоқроқ сохаларга тарқалиши мумкин).

Кам холларда махаллий қўзғатувчи реакциялар пайдо бўлиши мумкин, шу жумладан шиш, қизариш, кин сохасида кичишиш, контакт дерматит, аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок, эшакеми.

Токсик тизимли самараларни пайдо бўлиш хавфи (буйрак, эшитиш аъзолари томонидан) тавсия этилган даволаш давомийлиги қисқалиги туфайли чегараланган.

Препаратнинг таркибий қисмларига юкори сезувчанлик, ҳомиладорликнинг 1 уч ойлиги, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Ушбу комбинация билан дори-дармонларни спермицидлар билан бир вақтда қўллаш тавсия килинмайди, чунки компонентларнинг фаоллиги пасайиши мумкин, латексдан ишланган маҳсулотлар (презервативлар, диафрагма) билан параллель равишда фойдаланманг ёрилиш хавфи мавжуд.

Препаратни қўллашдан олдин киндан суртма олиш ва бактериологик тахлил ўтказиш керак. Махаллий ўзлаштираолмаслик ёки аллергик реакциялар пайдо бўлса даволашни бекор килиш керак.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида (эмизиш даврида) биринчи учойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II-III учойлигида, агар она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юкори бўлса, қўлланилади.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир килмайди.

Хаддан ташкари кўп ва узоқ қўллаганда тизимли самара чақириши мумкин (эшитиш ва буйрак аъзолари томонидан), айникса буйрак етишмовчилиги бўлган аёл пациентларда. Узоқ кўллаш аллергих экзема ривожланиш хавфини ошиши билан боглик.

6 суппозиторийдая блистерга жойланган.

1 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутила.

Салкин, курук ва коронги, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«GALEN PHARMACEUTICAL» LTD

334/5 G.L.D.C Estate Waghodia, Dist. Vadodara, Gujarat, Хиндистон.

Gentuvax narxi dan boshlanadi 63800.00
Nomi Narxi so'm
Gentuvax sham vaginal. №6 (blister) 63800 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish