Geparin-Belmed
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vena ichiga va teri ostiga yuborish uchun Geparin-Belmed (Heparin-Belmed) eritmasi 5000 IU / ml, 5 ml № 5 (flakon)»
фаол модда: гепарин (гепарин натрий кўринишида) - 25000 ТБ/50000 ТБ;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, натрий хлориди, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма.
Вена ичига ва тери остига юбориш учун эритма 1 мл да 5000 ТБ.
Антикоагулянт восита. Гепарин ва унинг ҳосилалари. АТХ коди: В01АВ01.
Буйрак қон оқимини оширади; мия томирларининг қаршилигини оширади. Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда (ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада) коронар артерияларнинг ўткир тромбозлари, миокард инфаркти ва тўсатдан ўлим ривожланиши хавфини пасайтиради. Миокард инфарктини ўтказган беморларда такрорий инфарктлар ва ўлим тез-тезлигини камайтиради. Юқори дозаларда ўпка артериясининг тромбоэмболияларида ва веноз тромбозда, кичик дозаларда веноз тромбоэмболияларни, шу жумладан хирургик операциялардан кейинги тромбоэмболиялар олдини олиш учун самарали.
- эмболизация билан бирга кечувчи хилпилловчи аритмия; истеъмол қилишнинг ўткир ва сурункали коагулопатияси (ДВС-синдром);
- қон томирлари ва юракдаги операциялар вақтида қон ивишини олдини олиш;
- чуқур веналар тромбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси (шу жумладан периферик веналарнинг касалликларидаги);
- абдоминал-торокал хирургик аралашувлардан кейин беморларда ва тромб ҳосил бўлишини юқори хавфи бўлган пациентларда чуқур веналарнинг тромбози ва ўпка артериясининг тромбоэмболиясини операциядан кейинги олдини олиш;
- ўпка артериясининг тромбоэмболиясини олдини олиш ва даволаш;
- периферик қон томирларининг тромбоэмболиясини олдини олиш ва даволаш.
Гепарин узлуксиз вена ичига инфузия кўринишида ёки мунтазам вена ичига инъекциялар, шунингдек тери остига (қорин соҳасига) буюрилади.
Олдини олиш мақсадида - тери остига суткада 5000 ТБ дан, 8-12 соатлик интервал билан. Тери остига инъекциялар учун одатдаги жой қориннинг олд-латерал девори ҳисобланади (истисно ҳолларда елка ёки соннинг юқори соҳасига юборилади), бунда ингичка игна ишлатилади, эритмани юбориш тугагунича катта ва кўрсатгич бармоқ орасида тутиб туриладиган тери бурмасига чуқур қилиб перпендикуляр юборилади. Ҳар гал юбориш жойини алмаштириб туриш керак (гематома шаклланишидан сақланиш учун). Биринчи инъекцияни операция бошланишидан 1-2 соат олдин қилиш керак; операциядан кейинги даврда 7-10 кун давомида, зарурати бўлганида эса - узоқроқ вақт давомида юборилади. Даволаш мақсадларида юбориладиган гепариннинг бошланғич дозаси одатда 5000 ТБ ни ташкил қилади.
Тутиб турувчи дозалари қўллаш усулига қараб аниқланади: - узлуксиз вена ичига инфузияда соатига 1000-2000 ТБ дан (суткада 24000-48000 ТБ) буюрилади, гепарин 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади; - вақти-вақти билан вена ичига инъекцияларда 5000-10000 ТБ гепарин ҳар 4 соатда буюрилади. Вена ичига юборишда гепариннинг дозалари шундай танланадики, унда фаолланган қисман тромбопластин вақти (ФҚТВ) назоратдан 1,5-2,5 марта катта бўлган. Кичик дозалар (5000 ТБ кунига 2-3 марта) тери остига юборилганида тромб ҳосил бўлишини мунтазам назорат қилиш учун ФҚТВ талаб қилинмайди, чунки у аҳамиятсиз даражада ошади. Узлуксиз вена ичига инфузия гепаринни қўллашнинг энг самарали усули бўлиб, мунтазам (вақти-вақти билан) инъекциялардан яхши, чунки барқарорроқ гипокоагуляцияни таъминлайди ва қон кетишини камроқ чақиради.
Экстракорпорал қон айланиши ўтказилганида 140-400 ТБ/кг дозада ёки 500 мл қонга 1500-2000 ТБ дан юборилади. Гемодиализда олдин вена ичига 10000 ТБ, сўнгра муолажанинг ўртасида - яна 30000-50000 ТБ юборилади.
Кекса ёшли пациентларга, айниқса аёлларга, дозалар пасайтирилган бўлиши керак.
Болаларга препарат вена ичига томчилаб юборилади. Назорат билан солиштирганда ФҚТВ, доимий тезликда узлуксиз инфузия усули билан юбориладиган фракцияланмаган гепариннинг суткалик дозаси, болаларда 700-800 ТБ/кг га етиши мумкин. Ҳаётининг биринчи ёшида бўлган болаларда фракцияланмаган гепаринни юбориш фонида гипокоагуляцион самарага эришиш геморрагик асоратларнинг сабабларидан бири бўлиши мумкин.
Аллергик реакциялар: тери гиперемияси, дори иситмаси, эшакеми, ринит, тери тошмаси ва оёқ кафтларида қизиш ҳисси, бронхоспазм, коллапс, анафилактик шок. Бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, қусиш, диарея. Кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи тромбоцитопения (6% беморларда).
Гепарин-индукцияланган тромбоцитопения фонида: терининг некрози, гангрена, миокард инфаркти, инсультни ривожланиши билан бирга кечувчи артериал тромбоз. Оғир тромбоцитопения ривожланганида (дастлабки сонидан 2 марта ёки 100 минг/мкл дан кам) шошилинч гепаринни юбориш тўхтатилади.
Давомли қўллашда: остеопороз, суякларнинг спонтан синиши, юмшоқ тўқималарнинг кальцификацияси, гипоальдостеронизм, ўткинчи алопеция, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши.
Маҳаллий реакциялар: таъсирланиш, оғриқ, гиперемия, юборилган жойда гематома ва яллиғланиш, қон кетиши.
Қон кетиши: типик - меъда-ичак йўллари ва сийдик йўлларидан, препарат юборилган жойдан, босимга дучор бўлган соҳалардан, операцион жароҳатлардан; турли аъзоларга қон қуйилиши (шу жумладан буйрак усти безлари, сариқ тана, ретроперитонеал бўшлиқ).
Бошқалар: Гепарин-Белмед дори воситасининг таркибида фракцияланмаган гепарин билан стабилизатор сифатида бактерицид таъсирга эга бўлган бензил спиртини бўлиши, хаётининг биринчи 2 ёшида бўлган болаларда, метаболик ацидоз, МНТ сусайиши, нафасни қийинлашиши, буйрак етишмовчилиги, артериал гипертензия билан намоён бўлувчи анафилактоид ва токсик реакциялар чақириши мумкин.
Гепаринга юқори шахсий сезувчанликда, шунингдек қуйидаги ҳолатларда препаратни қўллаш мумкин эмас: эмболик ўпка (қон тупуриш) ёки буйрак (гематурия) заминида пайдо бўлувчи геморрагиядан ташқари, ҳар қандай локализацияли қон кетиши; геморрагик диатезлар ва қоннинг ивишини секинлашиши билан бирга кечувчи касалликлар; томирларнинг юқори ўтказувчанлиги, масалан Верльгоф касаллиги; жойлашашидан қатъий назар анамнездаги такрорланувчи қон кетишлар; нимўткир инфекцион эндокардит; жигар ва буйраклар фаолиятини оғир даражада бузилишлар; жигар паренхимасининг оғир даражада шикастланишлари; жигардаги хавфли ўсмалар; ўткир ва сурункали лейкозлар; апластик ва гипопластик анемиялар; Юракни ўткир ривожланган аневризмаси; веноз гангрена; мия ва умуртқа поғонасидаги операциялар; орқа мия пункциясидан кейинги ҳолатлар; кўзлардаги операциялар; бош мия суяги ички қон қуйилишига гумон; яқинда ўтказилган геморрагик инсульт (узоқлиги 6 ойгача); хавфли артериал гипертензия; нур билан даволаш ўтказиш; меъда-ичак йўлларининг ўсмали ва ярали шикастланишлари; қандли диабетнинг оғир шакллари; шок ҳолатлари; простата бези, жигар ва ўт йўлларидаги операциялардан кейин; бола ташлаш хавфи; бачадон ички ҳомиладорликка қарши воситаларни ишлатиш; янги туғилган ва чала туғилган болалар (бензил спиртини сақлаши туфайли).
Алоҳида эҳтиёткорлик билан: хавфли ўсмалар, анамнездаги меъда-ичак йўлларини ярали шикастланишлари, этиологиясидан қатъий назар кахексия, яқиндаги операциядан кейинги ва биринчи 3-8 сутка давомидаги туғруқдан кейинги давр (гепарин билан даволаш ҳаётий кўрсатмалар бўйича зарур бўлган ҳоллардан ташқари); кексалик ёши (60 ёшдан катта); юқори артериал босим.
Гепарин-Белмед дори воситасининг таркибида фракцияланмаган гепарин билан стабилизатор сифатида бактерицид таъсирга эга бўлган бензил спиртини бўлиши, хаётининг биринчи 2 ёшида бўлган болаларда, метаболик ацидоз, МНТ сусайиши, нафасни қийинлашиши, буйрак етишмовчилиги, артериал гипертензия чақириши мумкин. Ножўя кўринишлар ривожланиши мумкин бўлган қондаги бензил спиртининг минимал концентрацияси номаълум. Шунинг учун Гепарин-Белмед дори воситасини чала янги туғилганлар ва ҳаётининг биринчи ойлигидаги чақалоқларда гипокоагуляцион самара чақирувчи дозаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Гепариннинг антикоагулянт таъсирини дипиридамол, гидроксихлорохин, ацетилсалицил кислотаси, декстран, фенилбутазон, ибупрофен, индометацин варфарин кучайтиради (қон кетишлар хавфи ошади), юрак гликозидлари, тетрациклинлар, антигистамин препаратлар, никотин кислотаси, этакрин кислотаси сусайтиради.
Гепарин ангиотензин II рецепторлариниг антагонистлари ва ангиотензин-айлантирувчи фермент ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганида, гиперкалиемия ривожланиши мумкин.
Нитроглицеринни вена ичига юбориш фонида, гепариннинг антикоагулянт самараси камайиши мумкин.
Соғлом одамларда ўтказилган клиник синовларнинг маълумотлари бўйича клопидогрел гепаринга бўлган умумий талабни ўзгартиради. Бир вақтда гепаринни қўллаш клопидогрелни тромбоцитлар агрегациясига таъсирини ўзгартиради. Лекин бундай мажмуанинг хавфсизлиги хозиргача аниқланмаган, ва бу препаратларни бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади.
Гепарин билан даволашни гемокоагуляция ҳолатини синчков назорати остида ўтказиш керак. Қоннинг ивиш ҳолатини текширишлари қуйидагича ўтказилади: даволашнинг биринчи 7 суткасида - 2 суткада 1 мартадан кам эмас, кейин 3 суткада 1 марта; операциядан кейинги даврини биринчи куни суткада 2 мартадан, 2-нчи ва 3-нчи кунлари - суткада 1 мартадан кам эмас.
Гепарин билан даволашни бирдан тўхтатиш тромботик жараённи кучли фаоллашишига олиб келиши мумкин, шунинг учун гепариннинг дозасини бир вақтда билвосита антикоагулянтларни буюриш билан аста-секин пасайтириш керак. Оғир даражада геморрагик асоратларни пайдо бўлиши ва гепаринни шахсий ўзлаштираолмаслик истисно ҳоллари ҳисобланади.
Эҳтиёткорлик чоралари
Гематомаларни пайдо бўлишини хавфи туфайли, гепаринни мушак ичига юбориш мумкин эмас. Препаратни очиқ жароҳатлар ва шиллиқ қаватларга қўйиш мумкин эмас. Гепарин юқори молекуляр тузилишга эга эканлиги учун, у алоҳида ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциясини чақириш қобилиятига эга. Шундай реакцияларга мойиллиги бўлган беморларга, препаратнинг биринчи дозасини юбориш олдидан гепариннинг катта бўлмаган миқдорини юбориш керак. Ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланган ҳолда, бирон-бир бошқа антикоагулянтларни буюриш тавсия этилади. Гепаринга тасдиқланган ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга ушбу дори воситасини юбориш фақат ҳаёт учун хавфли вазиятларда амалга оширилиши мумкин.
Даволашни бошлашдан олдин ва хамма даволаш курси давомида тромбоцитларнинг миқдорини аниқлаш тавсия этилади. Тромбоцитларнинг миқдорини мониторинги препарат буюрилаётган кўрсатмалар ва унинг дозасидан қатъий назар зарур.
Препарат қуйидаги ҳолларда эҳтиёткорлик билан қўлланади: 2 ёшгача бўлган болаларда метаболик ацидоз, МНТ сусайиши, нафасни қийинлашиши, буйрак етишмовчилиги, артериал гипертензия билан намоён бўлувчи токсик синдромини ривожланиш хавфи туфайли; АБ юқори бўлган кекса ёшли пациентларда; хавфли ўсмаларда, анамнездаги меъда-ичак йўлларини ярали шикастланишларида, этиологиясидан қатъий назар кахексияда, яқиндаги операциядан кейинги даврда ва туғруқдан кейинги даврда биринчи 3-8 сутка давомида (ҳаётий кўрсатмалар бўйича гепарин билан даволаш зарур бўлган ҳоллардан ташқари).
Геморрагик асоратлар (тери ости, мушак ички, қорин пардаси орти гематомаларнинг ҳосил бўлиши, инъекциялар жойидан қон кетиши, бурун, меъда-ичак, геморроидал, бачадон қон кетишлари, мияга қон қуйилиши, сийдик йўлларидан, операцион жароҳатлардан ва бошқа қон кетишлари) ҳар қандай, шу жумладан қон ивишининг гиперкоагуляцион ҳолатида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Геморрагик асоратларни олдини олиш чораларига қуйидагилар киради: гепаринни фақат стационар шароитларда қўллаш; гепариннинг ўзини инъекциясидан ташқари, инъекцияларнинг умумий миқдорини чеклаш; қон ивиш ҳолатини синчиклаб назорат қилиш; хавф солувчи гипокоагуляция аниқланганида - инъекциялар орасидаги интервалларни оширишсиз дарҳол гепариннинг дозасини пасайтириш. Инъекция жойларида гематомалар ҳосил бўлишидан сақланиш учун, яхшиси гепаринни вена ичига юбориш усулини ишлатиш.
Қон кетишини ривожланиш хавфи билан боғлиқ бўлган ҳолатларда гепарин натрийни алоҳида эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак:
Юрак-қон томир - нимўткир бактериал эндокардит, оғир артериал гипертензия
Хирургик - орқа мия пункцияси ёки спинал анестезия, бош мия, орқа мия ёки кўзлардаги хирургик аралашувлар вақтида ва бевосита улардан кейин.
Гематологик - гемофилия, тромбоцитопения, пурпура.
Меъда-ичак йўллари - ярали шикастланишлар, меъда ёки ингичка ичакда жойлашган дренаж трубка.
Бошқалар - ҳайз кўриш, гемостазни бузилиши билан бўлган жигар касалликлари.
Гепаринга чидамлилик иситмада, тромбозда, тромбофлебитда, миокард инфарктида, рак ва операциядан кейинги даврда кузатилиши мумкин.
Кекса аёлларда (60 ёшдан катта) қон кетишларни ривожланишининг юқори хавфи бор.
Гепарин билан ҳамма даволаш курси давомида аҳлатда яширин қонга синамаларни ўтказиш тавсия этилади.
Гепаринни қўллаш фонида гепарин-индукцияланган тромбоцитопения (ГИТ) ривожланиши мумкин. Гепарин-индукцияланган тромбоцитопения - кам учрайдиган, ҳатто катастрофик тромботик синдромгача бўлган артериал ёки веноз тромбозлар ривожланишига олиб келувчи, гепарин билан даволашнинг оғир асорати ҳисобланади. ГИТ ни икки тури фарқланади: ГИТ-1 - ноиммун ва ГИТ-2 - иммун. ГИТ-1, ГИТ-2 га қараганда кўпроқ кузатилади, гепарин қўлланганидан кейинги биринчи кунларда пайдо бўлади ва тромбоцитларнинг миқдорини ўртача пасайиши (дастлабки даражасидан 10-30% га) билан характерланади. ГИТ-1 даги тромбоцитопения транзитор характерга эга ва гепарин билан даволаш давом эттирилганида мустақил йўқолиши мумкин. ГИТ-2 иммунобоғлиқ бўлиб, одатда гепарин билан даволаш бошланганидан кейинги 3-15 кунларида кузатилади, лекин агарда беморда илгари гепарин қўлланган ва сенсибилизация бўлса, бир неча соатдан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунда тромбоцитларнинг миқдори 40 дан 60х109/л, кам ҳолларда - 30х109/л дан камроқни ташкил қилиши мумкин. ГИТ-2 нинг оғир клиник асорати антикоагулянтни қўллаш фонида 35-70% ҳолларда пайдо бўлувчи, улардан 30% - ўлим билан якунланувчи тромбозларни пародоксал ривожланиши ҳисобланади. Энг кўп болдирларнинг чуқур веналарини тромбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси ва коронар томирларнинг тромбозлари кузатилади. ГИТ нинг характерли белгилари, кўпроқ майда артерияларнинг тромбозлари билан боғлиқ бўлган, гепаринни тери остига инъекциялари жойларидаги тўқималарнинг некрози ҳисобланади. Гепарин оқим билан вена ичига юборилганидан кейин (юборилганидан кейин 5-30 минут ўтгач) ҳароратни кўтарилиши, этни увишиши, тахикардия, артериал босимни ошиши, тахипноэ, хатто нафас ва/ёки қон айланишини тўхташигача бўлган диспноэ, бош оғриғи, қисқа муддатли тўлиқ амнезия, диарея, қоринда ўткир оғриқни ўз ичига олувчи умумий тизимли реакциялар аниқланади. Ўта оғир кўриниши бўлиб, буйрак усти безларининг некрозига олиб келувчи буйрак усти безларини икки томонлама инфаркти ёки буйрак усти безлари веналарининг тромбози ҳисобланади, унда ўлим билан якунланиш хавфи ўта юқори бўлади.
ГИТ ривожланишини хавфи борлиги туфайли, терапевтик кўрсатмалар ва қўлланаётган гепариннинг дозасидан қатъий назар тромбоцитларнинг миқдорини аниқлаш керак. Тромбоцитларнинг миқдорини препаратни юборишдан олдин ёки даволаш бошланганидан кейин 24 соат ичида, сўнгра эса даволашни хамма даври давомида ҳафтада 2 марта аниқлаш керак.
Агар тромбоцитларнинг миқдори 100 000/мм дан кўп бўлмаса ва/ёки агар қоннинг олдинги таҳлили билан солиштирганда тромбоцитларнинг миқдорини 30-50% га пасайиши кузатилса, гепарин-индукциялаган тромбоцитопения пайдо бўлишини тахмин қилиш керак. Гепарин-индукциялаган тромбоцитопения асосан гепарин билан даволаш бошланганидан кейинги 5-нчи кундан 21-нчи кунгача ривожланади (ҳаммадан кўпроқ - 10-нчи куни). Лекин анамнезида гепарин-индукциялаган тромбоцитопенияси бўлган пациентларда, бу асорат аҳамиятли даражада олдинроқ ҳам пайдо бўлиши мумкин. Якка ҳоллар шунингдек даволашни 21-нчи кунидан кейин ҳам аниқланган. Даволашни бошлашдан олдин батафсил сўров йўли билан бундай анамнезли пациентларни аниқлаш керак. Бундан ташқари, гепарин такрорий қўлланганида қайталанишнинг пайдо бўлишини хавфи кўп йиллар давомида кузатилади, баъзида эса чекланмаган давр давом этади.
Барча ҳолларда гепарин-индукциялаган тромбоцитопения шошилинч ҳолат бўлиб, унда мутахассиснинг маслаҳати талаб қилинади.
Тромбоцитлар миқдорини ҳар қандай аҳамиятли даражада камайиши (дастлабки кўрсатгичлари билан солиштирганда 30-50% га), хатто агар кўрсатгич критик даражага етмаган бўлса ҳам, огоҳлантирувчи белги ҳисобланади. Агар тромбоцитларнинг миқдорини пасайиши аниқланса, қуйидаги тадбирларни ўтказиш керак:
Тасдиғини олиш учун дарҳол такрор тромбоцитларнинг миқдорини санашни ўтказиш.
Агар олинган натижалар тромбоцитлар миқдорини пасайишини тасдиқланса ёки уларнинг ошишини кўрсатса, агар бунинг бошқа аниқ сабаби аниқланмаган бўлса, гепарин билан даволашни тўхтатиш.
Гепарин-индукциялаган тромбоцитопения билан боғлиқ бўлган тромбоэмболик асоратларни олдини олиш ёки даволаш.
Агар антикоагулянт даволашни давом эттириш жуда муҳим бўлса, гепаринни бошқа гуруҳга кирувчи антитромботик восита, масалан, ҳар бир пациент учун шахсий даволовчи ёки профилактик дозаларда буюрилган натрий данапарид ёки гирудин билан алмаштириш керак.
Фақат тромбоцитларнинг миқдори нормага қайтганидан кейин перорал антикоагулянтларга ўтишни ўтказиш мумкин, чунки перорал антикоагулянтлар қўлланганида тромбознинг кечишини ёмонлашиш хавфи бор.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Гепарин қўлланганида ҳомиладор аёллар учун нохуш асоратларнинг хавфи 10,4% дан 21% гача тебранади. Ҳомиладорликни нормал кечишида у 3,6% ни ташкил қилади. Гепарин қўлланганида ўлим билан якунланиш ва муддатидан олдин туғруқнинг хавфи 2,5% ва 6,8% ни ташкил қилади ва табиий популяциядаги хавф билан ўхшаш. Ҳомиладорлик вақтида гепаринни қўллашнинг асоратлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: қон кетиши, тромбоцитопения, остеопороз. Ҳомиладорликдаги тромбоэмболик асоратларни ривожланиш хавфи, гепарин қўлланганида минималлаштирилувчи, ҳаёт учун хавфлироқ, шунинг учун ҳомиладорликда гепаринни қўллаш мумкин, лекин қатъий кўрсатмалар бўйича синчков шифокор кузатуви остида. Гепарин йўлдош тўсиғи орқали ўтмайди ва ҳомилага ножўя таъсирини эҳтимоли кам. Лактация даврида (эмизиш) ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: турли оғирлик даражасидаги қон кетишлар.
Даволаш: аҳамиятсиз қон кетишида дозани камайтириш ёки препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Агар гепарин бекор қилинганидан кейин қон кетиши давом этса, вена ичига гепариннинг антагонисти протамин сульфати (ёки хлориди) юборилади (1 мл протамин сульфати 100 ТБ гепаринни нейтраллайди). Гепарин юборилганидан кейин 90 минут давомида протамин сульфатининг ҳисобланган дозасини 50%, кейинги 3 соатда 50% юборилади. Протамин сульфати қоннинг ивишини назорати остида, 2 минутда 1 мл тезлик билан 1% ли эритмаси, секин оқим билан ёки томчилаб юборилади. Протамин сульфатининг максимал дозаси 50 мг (5 мл 1% ли эритма) ни ташкил қилади.
5 мл дан 5 мл сиғимли флаконларда, 5 мл ёки 10 мл дан 10 мл сиғимли флаконлардан.
1 флакон ёки 5 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
“Белмедпрепараты” РУП
Беларусь Республикаси, 220007, Минск,
Фабрициус кўч., 30, т/ф:(+375 17) 220 37 16,
e-mail: medic@belmedpreparaty.com
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Vena ichiga va teri ostiga yuborish uchun Geparin-Belmed (Heparin-Belmed) eritmasi 5000 IU / ml, 5 ml № 5 (flakon) | 160000 so'm |
da mavjud emas Toshkent