Facebook Pixel Code

Gopantomid

Tovarlar: 2
Gopantomid tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)
Usolye-Sibir kimyo farmatsevtika zavodi (Rossiya)
dan 121200 so'm
Retsept bo'yicha
в 2 dorixonalarda
Gopantomide 250 mg planshetlar No. 50 (5 pufakchalar x 10 planshetlar)
Usolye-Sibir kimyo farmatsevtika zavodi (Rossiya)
dan 76800 so'm
Без рецепта
в 4 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 76800 so'm gacha 121200 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Gopantomid tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Gopantomid tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)»

Бир таблетка қуйидагиларни саклайди:

фаол модда: кальций гопантенати - 250,0 мг/500,0 мг;

ёрдамчи моддалар: магний гидроксикарбонати - 93,54 мг/46,77 мг, кальций стеарати - 3,1 мг/6,2 мг, тальк - 6,2 мг/12,4 мг, картошка крахмали - 3,93 мг/7,86 мг.

Думалок шаклли, ясси цилиндрик, оқ рангли, фаскали ва рискали таблеткалар.

Таблеткалар.

Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX.

Фармакодинамикаси

Гопантен кислотасининг таъсир доираси унинг структураси гамма-аминомой кислотасини (ГАМК) борлиги билан боглик. Таъсир механизми препаратни ГАМКА-рецептор-канал комплексига бевосита таъсири билан боғлиқ.

Препарат ноотроп ва тиришишга карши таъсирларга эга. Бош мияни гипоксияга ва токсик моддалар таъсирига чидамлилигини оширади, нейронларда анаболик жараёнларни рағбатлантиради, юмшоқ рағбатлантирувчи таъсир билан ўртача седатив таъсирни уйғунлаштиради, мотор қўзғалувчанликни камайтиради, ақлий ва жисмоний иш кобилиятини фаоллаштиради. Сурункали алкоголли интоксикацияда ва этанол бекор қилингандан кейин ГАМК метаболизмини яхшилайди.

Прокаин (новокаин) ва сульфаниламидларнинг фаолсизланиши механизмларида иштирок этувчи ацетилизация реакцияларини ингибиция килиш кобилиятига эга, бунинг окибатида уларнинг таъсирини узайишига эришилади. Патологик ошган ковук рефлекси ва детрузор тонусини тормозланишини чакиради.

Фармакокинетикаси

Гопантен кислотаси меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, энг юқори концентрациялари жигарда, буйракларда, меъда деворида ва терида ҳосил қилинади. Препарат метаболизмга учрамайди ва 48 соат давомида ўзгармаган кўринишда: қабул қилинган дозанинг 67,5% сийдик билан, 28,5% чиқарилади. ахлат билан

  • Экстрапирамид бузилишлар (миоклонус-тутқаноқ, гепатолентикуляр дегенерация, Паркинсон касаллиги ва бошқалар).
  • Гентингтон хореяси.
  • Бош миянинг органик шикастланишларидаги, шу жумладан нейроинфекция, бош мия жароҳатлари ва невротик шикастланишлар оқибатларидаги когнитив бузилишлар.
  • Экстрапирамидал гиперкинезларда, ўтказилаётган даволаш билан мажмуада нерв тизимининг наслий касалликлари бўлган беморларда.
  • Шизофренияси бўлган беморларда церебрал органик етишмовчиликда мажмуавий даволаш таркибида нейролептик экстрапирамид синдромда (гиперкинетик ва акинетик) нейролептик воситаларнинг ножўя таъсирларида корректор сифатида.
  • Тиришишга қарши воситалар билан мажмуада руҳий жараёнларни секинлашиши билан кечувчи тутқаноқ.
  • Психоэмоционал зўриқишлар, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши, диққатни жамлаш ва ёдлаб қолишни яхшилаш учун.
  • Сийишнинг нейроген бузилишлари (поллакиурия, императив қистовлар, императив сийдикни тутиб туролмаслик, энурез).
  • Ривожланишни орқали қолиши бўлган болалар (руҳий, нутк, мотор ёки уларни бирга келиши), шу жумладан ўтказилган перинатал энцефалопатия фонида ва болалар церебрал фалажининг турли шакллари бўлган болаларда.
  • Болаларда гиперкинетик бузилишларда (диққатни жамлашни етишмовчилиги билан кечувчи гиперфаоллик синдроми).
  • Болаларда неврозсимон холатларда (тиклар; дудуқланишлар, асосан клоник шаклда) қўлланади.

Овқатдан 15-30 минутдан кейин ичга қабул қилинади.

Катталар учун бир марталик доза 250-1000 мг, болалар учун суткалик доза 1500 мг дан 3000 мг гача; болалар учун ташкил қилади. 250-500 мг, катталар учун 750 мг дан 3000 мг гачани.

Бош миянинг органик шикастланишларидаги, шу жумладан нейроинфекция, бош мия жароҳатлари ва невротик шикастланишлар оқибатларидаги когнитив бузилишларда: 250 мг суткада 3-4 марта.

Ўтказилаётган даволаш билан мажмуада нерв тизимининг наслий касалликлари бўлган беморларда экстрапирамидал гиперкинезларда: суткада 500 мг дан 3000 мг гача дозада. Даволаш курси 4 ой ва ундан кўпроқ.

Шизофренияси яси бўлган беморларда церебрал органик етишмовчиликда мажмуавий даволаш таркибида нейролептик экстрапирамид синдромда (гиперкинетик ва акинетик) нейролептик воситаларнинг ножўя таъсирларида корректор сифатида: катталарга -500 мг дан 1000 мг гача дозада суткада 3 марта; болаларга 250 мг дан 500 мг гача дозада суткада 3-4 марта. Даволаш курси 1-3 ой.

Тиришишга карши воситалар билан мажмуада руҳий жараёнларни секинлашиши билан кечувчи тутқаноқда: катталарга 500 мг дан 1000 мг гача дозада суткада 3 марта; болаларга 250 мг дан 500 мг гача дозада суткада 3-4 марта. Даволаш курси 6 ойгача.

Психоэмоционал зўриқишлар, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши, диққатни жамлаш ва ёдлаб қолишни яхшилаш учун: 250 мг дан суткада 3 марта.

Сийплининг нейроген бузилишларида: катталарга 500 мг дан 1000 мг гача дозада суткада 2-3 марта; болаларда 250 мг дан 500 мг гача дозада суткада 3 марта (суткалик доза 25-50 мг/кг ни ташкил қилади). Даволаш курси 1-3 ой.

Нерв тизимининг турли касаликлари бўлган болаларга ёшига қараб препарат суткада 1000-3000 мг дозада буюрилади. Препаратни буюриш тактикаси: 7-12 кун давомида дозани ошириб бориш, 15-40 кун давомида максимал дозада қабул қилиш на 7-8 кун давомида Гопантен кислотасини бекор килгунча дозани аста-секин пасайтириш. Гопантен кислотасини қабул қилиш курслари орасидаги танаффус, хар қандай бошка ноотроп восита учун бўлгани каби 1 дан 3 ойгачани ташкил қилади.

Ривожланишни орқали қолиши бўлган болалар: 500 мг дан суткада 3-4 марта. Даволаш курси 2-3 ой.

Диққатни жамлашни етишмовчилиги билан кечувчи гиперфаоллик синдроми бўлган болалар: тана вазнига қараб препарат суткада 30 мг/кг ўртача терапевтик дозада эрталаб ва кундузи буюрилади. Ҳар бир пациент учун оптимал доза биринчи 5-7 кун давомида дозани аста-секин ошириш йўли билан индивидуал равишда танланади. Даволаш курси - 3-4 ой.

Болаларда неврозсимон ҳолатларда (тиклар; дудуқланишда, асосан клоник шаклда): 250 мг дан 500 мг гача дозада суткада 3-6 марта.

Даволаш курси - 1 дан 4 ойгача, айрим ҳолатларда 6 ойгача. 3-6 ойдан кейин такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

Препаратнинг ноотроп таъсирини ҳисобга олиб, уни эрталаб ва кундузги вақтларда (соат 17 гача) қабул қилган афзал. Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади. Эртароқ ёшда препаратни сироп дори шаклида қабул қилиш тавсия этилади.

Қуйида келтирилган нохуш реакциялар аъзолар ва тизимларни шикастланиши ва учраш тез-тезлиги бўйича санаб ўтилган. Учраш тез-тезлиги қуйидагича аникланади: жуда тез- тез: (21/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000, шу жумладан алоҳида ҳолатлар).

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: аллергик реакциялар (ринит, конъюнктивит , тери аллергик реакциялари).

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: ўта юқори қўзғалувчанлик, бош оғриғи, бош айланиши, бошда шовкин.

Руҳиятни бузилиши

Жуда кам холларда: холсизлик, тормозланиш, уйкуни бузилиши, уйқучанлик.

Иммун тизими томонидан бузилишлар юзага келганда препарат бекор қилинади.

Қолган ҳолатларда препаратнинг дозаси пасайтирилади.

Ўткир юкори сезувчанлик, буйракнинг оғир даражадаги касалликлари, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Симптомлари: уйқуни бузилиши ёки уйқучанлик, бошда шовқин.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Барбитуратларнинг таъсирини узайтиради, тиришишга қарши воситаларнинг таъсирини кучайтиради, фенобарбитал, карбамазепин, нейролептикларнинг ножўя кўринишларини олдини олади.

Глицин, этидрон кислотаси билан бирга қўлланилганда гопантен кислотасининг самараси кучаяди. Маҳаллий анестетиклар (проками) нинг таъсирини кучайтиради.

Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Узоқ вақт даволаш шароитида препаратни бошқа ноотроп ва рағбатлантирувчи воситалар билан бир вақтда буюриш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маьлумотларни йўқлиги туфайли, хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Уйкучанликни юзага келиши эҳтимолини эътиборга олиб, кабул килишнинг биринчи кунлари транспорт воситаларини ва механизмларни бошқарганда эҳтиёткорликка риоя килиш керак ("Ножўя таъсири" бўлимига қаранг).

Таблеткалар 250 мг ва 500 мг.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва лакланган босма алюмин фольгали контур уяли Ўрамларда.

5 контур уяли ўрамдан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида. 50 таблеткадан 100 дан 600 ўрамгача картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ононмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.

Рецент бўйича.

«Усолье-Сибирский химфармзавод» АЖ.

Россия, 665462, Иркутск вил., Усолье-Сибирское ш., шаҳарнинг шимолий-ғарбий қисми, шимол-шарқ томонидан, Прибайкал автойўлидан 115 м.

Gopantomid narxi dan boshlanadi 76800.00
Nomi Narxi so'm
Gopantomide 250 mg planshetlar No. 50 (5 pufakchalar x 10 planshetlar) 76800 so'm
Gopantomid tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) 121200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish