Facebook Pixel Code

Izikar

Tovarlar: 1
Isikar eritmasi d / VNUT. jiddiy. 1000 mg / 10 ml boshiga 50 ml (flakon)
Remedy Group (O`zbekiston)
dan 108200 so'm
Без рецепта
в 2 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 108200 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Isikar eritmasi d / VNUT. jiddiy. 1000 mg / 10 ml boshiga 50 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Isikar eritmasi d / VNUT. jiddiy. 1000 mg / 10 ml boshiga 50 ml (flakon)»

10 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: левокарнитин - 1 г.

Ёрдамчи моддалар: 70% сорбитол эритмаси, метилпарабен Е218, сахарин натрий, сувсиз натрий цитрати, апельсин ҳушбўйи, хлорид кислотаси (керакли рН даражасини ҳосил қилиш учун), тозаланган сув.

Тиниқ, рангсиздан оч-сариқ ранглигача бўлган, апельсин ҳидли эритма.

Ичга қабул қилиш учун эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита. АТХ коди: А16АА01.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун препарат. L-карнитин - В гуруҳи витаминларига яқин бўлган табиий модда. Моддалар алмашинуви жараёнларида, цитоплазмадан ҳужайра мембраналари орқали митохондрияга узун занжирли ёғ кислоталарни (шу жумладан, пальмитин) ташувчиси сифатида иштирок этади, у ерда бу кислоталар оксидланади (бета-оксидланиш) ва катта миқдордаги метаболик энергияни (АТФ шаклида) ҳосил қилади. Қонниннг ишқорий заҳирасини тўлдиради, гемодинамиканинг церебрал ауторегуляциясини тикланишига ва шикастланган соҳани қон билан таъминланишини ошишига ёрдам беради, шикастланган ўчоқда репаратив жараёнларни тезлаштиради ва анаболик таъсир кўрсатади. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптознинг ривожланишини тормозлайди, шикастланиш соҳасини чеклайди ва нерв тўқимасининг структурасини тиклайди. Оқсил ва ёғ алмашинувини меъёрлаштиради, тананинг ортиқча вазни, ҳамда мушаклардаги ёғларнинг миқдорини камайтиради, жисмоний юкламаларга чидамлиликни ва ҳаракат фаоллигини оширади. Меъда ва ичак ширасининг секрециясини ва ферментатив фаоллигини оширади, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Тироксиннинг қисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда ошган асосий алмашинувни меъёрлайди.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганида барча тўқималарга киради, скелет мушакларида ва миокардда юқори концентрациялари ҳосил бўлади. Буйраклар орқали (24 соатда 80% дан кўпроғи) асосан ацил эфирлари кўринишида чиқарилади, эркин карнитин қайта сўрилади.

Препарат карнитин танқислигида катталар, болалар ва чақалоқларда қўлланади:

  • карнитинни иккиламчи танқислигида (гемодиализ ўтказган буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида бўлган, унинг сарфланиши кескин ошиши билан бўлган гипоксияда, дифтерияда, скелет мушакларининг кучсизлиги ва миопатияли пациентларда);
  • тўлиқ парентерал овқатланишда бўлган чала туғилган болаларда;
  • анорексияда, болаларда, тана вазни етарли даражада ошмаганида ва ўсишни кечикишида;
  • ўткир миокард инфаркти фонидаги миокарднинг метаболизмини бузилиши;
  • кардиоген шоки оқибатидаги гипоперфузия ҳолатида қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади. Қўллашдан олдин 100 мл совутилган қайнатилган сувда суюлтирилади.

Адекват дозани аниқлаш учун плазмада ва сийдикда эркин ва ацил левокарнитинни концентрациясини аниқлаб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Карнитиннинг плазмадаги концентрацияси 35-60 мкмоль/л ни ташкил этади. Плазмада ацил ва эркин левокарнитиннинг нисбати нормада 0,35 ни ташкил этади.

Суткалик доза пациентнинг ёши ва тана вазнига боғлиқ.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат суткада 2-3 г дозада буюрилади.

6-12 ёшдаги болаларга суткада 75 мг/кг.

2-6 ёшдаги болаларга суткада 100 мг/кг.

2 ёшгача бўлган болаларга суткада 150 мг/кг дозада буюрилади.

Бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигида доза моддалар алшмашинувининг туғма бузилиши даражаси ва даволаш даврида яққоллик даражасига боғлиқ. Кўпгина ҳолларда ичга қабул қилиш учун тавсия этилган дозаси 2-4 қабулда суткада 100-200 мг/кг ни ташкил этади. Агар клиник ва биокимёвий кўрсаткичлар яхшиланмаса, доза қисқа муддатга оширилиши мумкин.

Ўткир метаболик декомпенсацияда препарат юқори дозаларда суткада 400 мг/кг дозада буюрилади.

Буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларда карнитинни иккиламчи танқислигида препаратини суткада 1 г дозада самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш буюрилади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал соҳада оғриқ ҳисси, диспептик симптомлар.

Суяк-мушак тизими томонидан: мушак кучсизлиги.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни қандли диабетда, ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида жуда зарур бўлган ҳолларда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препаратни буюришдан олдин, бемор қандай дори воситаларни қабул қилаётганини аниқлаш керак. Препаратни турли анаболик воситалари, антиоксидант ва/ёки антигипоксант фаолликка эга бўлган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.

Холиннинг жуда юқори дозалари левокарнитин синтезини ва фаоллигини тормозлайди. Глюкокортикоидлар левокарнитинни тўқималарда (жигардан ташқари) тўпланишига олиб келади. Анаболик воситалар карнитинини самарасини кучайтиради.

Препаратни адекват дозасини аниқлаш учун қон плазмасида ва сийдикда эркин ва ацил левокарнитининг концентрациясини текшириб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Левокарнитин ўрганиб қолишни чақирмайди, чунки одам организмининг эндоген моддаси ҳисобланади. Инсулин ёки перорал гипогликемик препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларга препаратни юбориш, гипогликемияни чақириши мумкин. Шунинг учун, бу тоифа пациентларни препарат билан даволаш вақтида, гипогликемик препаратларнинг дозалаш тартибини дарҳол мувофиқлаштириш учун қонда глюкоза миқдорини доимий назорат қилиш лозим.

Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларига таъсир қилмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари: диарея.

Даволаш: симптоматик даволаш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш.

Ичга қабул қилиш учун эритма 1000 мг/10 мл, 10 мл ва 50 мл дан флаконларда.

Қуруқ, ёруғлиқдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

"REMEDY GROUP" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. Тел/факс: (99871) 248 02 05

Izikar narxi dan boshlanadi 108200.00
Nomi Narxi so'm
Isikar eritmasi d / VNUT. jiddiy. 1000 mg / 10 ml boshiga 50 ml (flakon) 108200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish