Facebook Pixel Code

Kaptopril

Tovarlar: 1
Kaptopril (Captopril) Borisovskiy ZTP tabletkalari 25 mg №40 (4 blister x 10 tabletka)
Borisov ZMP (Belarus)
dan 3800 so'm
Без рецепта
в 154 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 3800 so'm (154 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Kaptopril (Captopril) Borisovskiy ZTP tabletkalari 25 mg №40 (4 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Kaptopril (Captopril) Borisovskiy ZTP tabletkalari 25 mg №40 (4 blister x 10 tabletka)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 25 мг каптоприл;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, стеарин кислотаси.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ясси цилиндрик, фаскали, ўзига хос хидли таблеткалар.

Таблеткалар.

Ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари. АТХ коди: С09АА01.

Гипертония: препарат артериал гипертонияни даволаш учун кўрсатилган.

Юрак етишмовчилиги: препарат юракнинг чап қоринчасининг систолик функциясини пасайиши билан кечувчи сурункали юрак етишмовчилигини даволаш учун кўрсатилган.

Миокард инфаркти:

  • биринчи 24 соат давомида клиник барқарор пациентлар учун қўлланади;
  • симптоматик юрак етишмовчилигининг узоқ муддатли профилактикаси: чап қоринчанинг симптомсиз дисфункцияси бўлган клиник барқарор пациентлар учун қўлланади.

1 тур диабетик нефропатия: препарат инсулинга қарам қандли диабетда диабетик нефропатияни даволаш учун кўрсатилган.

Дозалаш тартиби пациентнинг хусусиятлари ва артериал босим томонидан реакцияларни ҳисобга олган ҳолда индивидуал равишда белгиланади. Тавсия этиладиган максимал суткалик доза 150 мг ни ташкил қилади. Препарат овқатдан олдин, овқатланиш вақтида ва овқатдан кейин қўлланиши мумкин. 25 мг ли Каптоприл ДВ, таблеткалари бўлинмайди. Каптоприл ДВ ни камроқ дозада буюриш зарурати бўлганида, бошқа дори воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Артериал гипертензия: тавсия этиладиган бошланғич доза суткада икки марта қабул қилишга 25-50 мг ни ташкил қилади. Зарурати бўлганида артериал босимнинг керакли даражасига эришиш учун, доза аста-секин камида 2 ҳафталик интервал билан суткада икки қабулда 100-150 мг гача оширилади. Каптоприл ДВ мустақил ёки бошқа антигипертензив препаратлар, кўпроқ тиазид диуретиклар билан мажмуада ишлатилади. Тиазид диуретиклари билан бирга антигипертензив даволашда, суткада бир марта қабул қилиш етарли бўлади.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг (РААТ) яққол фаоллиги (реноваскуляр гипертензия, гиповолемия, юрак етишмовчилиги) бўлган пациентлар учун тавсия этиладиган доза бир марта қабул қилишга 6,25 мг ёки 12,5 мг ни ташкил қилади. Даволашни шифокорнинг қатъий кузатуви остида бошлаш керак. Аста-секин, энг камида 2 ҳафта интервал билан, доза суткада бир марта ёки икки марта қабул қилиш учун 50 мг гача, зарурати бўлганида эса, суткада бир ёки икки марта қабул қилиш учун 100 мг гача оширилиши мумкин.

Юрак етишмовчилиги: Юрак етишмовчилигини Каптоприл ДВ билан даволашни шифокорнинг синчков кузатуви остида бошлаш керак. Бошланғич доза суткада икки-уч марта 6,25 мг - 12,5 мг ни ташкил қилади. Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозани (кунига 75-150 мг) титрлаш, пациентнинг даволашга реакцияси, клиник ҳолати ва ўзлаштираолишига асосланган бўлиши керак. Максимал суткадик доза бир неча марта қабул қилиш учун 150 мг ни ташкил қилади. Пациентнинг даволашга бўлган реакциясини баҳолаш имкониятига эга бўлиш учун доза аста-секи, ҳеч бўлмагандан 2 ҳафталик интервал билан оширилиши керак.

Миокард инфаркти:

  • қисқа муддатли даволаш: Каптоприл ДВ билан стационарда даволаш барқарор гемодинамикаси бўлган пациентларда белгилари ва/ёки симптомлари пайдо бўлганидан кейин иложи борича тезроқ бошланиши керак. 6,25 мг синама дозани, сўнгра 2 соат ўтгач - 12,5 мг ва 12 соат ўтгач - 25 мг ни қабул қилиш керак. Кейинги кундан бошлаб, нохуш гемодинамик реакциялар кафолатли равишда мавжуд бўлмаганда, 4 ҳафта давомида кунига икки марта қабул қилиш учун 100 мг дан Каптоприл қабул қилиш керак. 4 ҳафта даволашдан кейин пациентнинг ҳолати қайта баҳоланиши ва инфарктдан кейинги даврда касалликни даволашни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилиниши керак;
  • узоқ муддатли даволаш: агар ўткир миокард инфарктидан кейин Каптоприл ДВ билан даволаш биринчи 24 соат давомида бошланмаган бўлса, клиник барқарор пациентларни даволаш, инфарктдан кейинги 3-нчи ва 16-нчи кунлар орасида бошланади деб тахмин қилинади. Даволаш стационарда артериал босимни синчков назорати остида 75 мг дозага эришилгунича бошланиши керак. Бошланғич доза, айниқса пациентда артериал босим нормал ёки паст бўлганида паст бўлиши керак. Даволашни 6,25 мг дозадан бошлаш, сўнгра икки кун давомида 12,5 мг, сўнгра, агар бу нохуш гемодинамик реакцияларни келтириб чиқармаса, кунига 3 марта 25 мг га ўтиш керак. Узоқ муддатли даволашда самарали кардиопротекция учун тавсия қилинган доза икки-уч марта қабул қилиш учун суткада 75-150 мг ни ташкил этади. Симптоматик гипотензияда диуретиклар ва/ёки бир вақтда қўлланаётган вазодилататорларнинг дозаси, каптоприлнинг барқарор дозасига эришиш мақсадида камайтирилиши мумкин. Зарурати бўлганида, даволаш схемаси пациентнинг клиник реакциясига қараб мувофиқлаштирилади. Препаратни миокард инфарктини даволаш учун бошқа воситалар, хусусан тромболитик воситалар, бета-адреноблокаторлар ва ацетилсалицил кислотаси билан бирга қўллаш мумкин.

1 тур диабетик нефропатияси: 1 тур диабетик нефропатияси бўлган пациентларда каптоприлнинг тавсия этиладиган суткалик дозаси, бир неча марта қабул қилиш учун суткада 75-100 мг ни ташкил қилади.

Буйрак функциясини бузилиши: каптоприл асосан буйрак орқали чиқарилиши туфайли, доза камайтирилиши, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун эса, дозалар орасидаги интервал оширилиши керак.

Креатинин клиренси (мл/мин/1,73м2) Бошланғич суткалик доза (мг) Максимал суткалик доза (мг)
>40 25-50 150
21-40 25 100
10-20 12,5 75
<10 6,25 37,5

Агар оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун диуретиклар билан ёндош даволаш талаб этилса, унда халқали диуретиклар (масалан, фуросемид), тиазид диуретикларга нисбатан, улардан сақланиш керак, авзалроқ хисобланади.

Кекса пациентлар: Бошқа антигипертензив препаратлар билан бўлгани каби, кекса ёшдаги пациентлар учун, каптоприл билан даволашни энг кичик дозадан (суткада икки марта 6,25 мг) бошлаш тавсия этилади, чунки бу гуруҳ пациентларида буйрак функциясини пасайиши ёки бошқа ёндош касалликлар кузатилиши мумкин.

Болалар ва ўсмирлар: болаларда каптоприлни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги етарлича ўрганилмаган. Болаларга каптоприлни фақат ўта зарур бўлган ҳолларда шифокорнинг тавсияси ва синчков назорати остида буюриш мумкин. Бу дори шакли 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган ва дозани танлаш учун ишлатилиши мумкин.

Агар Сиз Каптоприл ДВ қабул қилишни унутган бўлсангиз, иложи борича тезроқ, навбатдаги қабул қилиш вақти яқинлашмагунича қабул қилинг. Агар дорининг навбатдаги дозасини қабул қилиш вақти етган бўлса, ўтказиб юборилган дозани қабул қилманг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун дори воситасининг дозасини икки баробар ошириш мумкин эмас. Кейинчалик препарат тавсия этилган дозалаш тартиби бўйича қабул қилинади.

Нохуш реакцияларни баҳолаш пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича қуйидаги маълумотларга асосланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000 гача), номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: нейтропения/агранулоцитоз, панцитопения (айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда), анемия (апластик ёки гемолитик), тромбоцитопения, лимфаденопатия, эозинофилия.

Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар:

Кам: анорексия.

Жуда кам ҳолларда: гиперкалиемия, гипогликемия.

Рухий бузилишлар:

Тез-тез: уйқуни бузилиши.

Жуда кам ҳолларда: онгни чалкашиши, депрессия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез: таъмни бузилиши, бош айланиши.

Кам ҳолларда: уйқучанлик, бош оғриқлари ва парестезиялар.

Жуда кам ҳолларда: цереброваскуляр асоратлар, шу жумладан инсульт ва хушдан кетишлар.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: кўришни бузилиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: тахикардия, тахиаритмия, стенокардия, юрак уриши.

Жуда кам ҳолларда: юракни тўхтаб қолиши, кардиоген шок.

Томирлар тизими томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: гипотензия, Рейно синдроми, эритема, оқариш.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:

Тез-тез: қуруқ, таъсирловчи йўтал ва ҳансираш.

Жуда кам ҳолларда: бронхит, ринит, аллергик альвеолит/эозинофиль пневмония.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Тез-тез: кўнгил айниши, қусиш, меъдани таъсирланиши, қоринда оғриқ, диарея, қабзиятлар, оғизни қуриши.

Кам ҳолларда: стоматит/афтоз яралар.

Жуда кам ҳолларда: глоссит, меъда яра касаллиги, панкреатит.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: жигар функциясини бузилиши ва холестаз (шу жумладан сариқлик), гепатит, шу жумладан некроз, жигар ферментлари ва билирубин даражасини ошиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

Тез-тез: тошмали ёки тошмасиз қичишиш, тошма ва кал бўлиб қолиш.

Тез-тез эмас: ангионевротик шиш.

Жуда кам ҳолларда: эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, фотосенсибилизация, пемфигоид реакция ва эксфолиатив дерматит.

Скелет-мушак, бириктирувчи ва суяк тўқималар томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: миалгия, артралгия.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: буйрак етишмовчилиги, шу жумладан полиурия, олигурия ва тез-тез сийиш.

Жуда кам ҳолларда: нефротик синдром.

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: импотенция, гинекомастия.

Умумий бузилишлар:

Кам: кўкракда оғриқ, чарчоқ, лоҳаслик.

Жуда кам ҳолларда: иситма.

Лаборатория кўрсаткичлари

Жуда кам: протеинурия, эозинофилия, зардобда калий даражасини ошиши, зардобда натрий даражасини камайиши, қон зардобида мочевина, креатинин ва билирубинни ошиши, гемоглобин, гематокрит, лейкоцитлар, тромбоцитлар сонини пасайиши, ANA-титрини ошиши, эритроцитлар чўкиш тезлиги (ЭЧТ) ни ошиши.

  • квинке шиши (наслий ёки анамнездаги ангиотензинга-айлантирувчи фермент ингибиторларини қўллаш билан боғлиқ бўлган);
  • буйрак функциясини яққол бузилишлари;
  • гиперкалиемия;
  • буйрак артерияларининг икки томонлама стенози ёки ривожланиб борувчи азотемия билан кечувчи якка буйрак артериясининг стенози;
  • буйрак трансплантациясидан кейинги ҳолат;
  • аорта оғзининг стенози ва чап қоринчадан қонни оқиб чиқишини қийинлаштирувчи шунга ўхшаш обструктив ўзгаришлар;
  • ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликлари;
  • лактация (эмизиш) даври;
  • каптоприлга ва ангиотензинга-айлантирувчи ферментнинг бошқа ингибиторларига, ёки таблетканинг бошқа ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Қандли диабети ёки ўртача/оғир буйрак етишмовчилиги (СКФ<60 мл/мин/1,73м2) бўлган пациентларда ангиотензин-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари ёки АТII рецепторларининг блокатори Алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Калийни-тежовчи диуретиклар ва калий: ААФ ингибиторлари калийнинг йўқотилишини пасайтиради. Калийни-тежовчи диуретиклар (масалан, спиринолактон, триамтерен ва амилорид) зардобдаги калий даражасини аҳамиятли ошишига олиб келиши мумкин. Агар бу препаратларни бирга қўллаш тайинланган бўлса, масалан, гипокалиемияда, уларни эҳтиёткорлик билан қўллаш ва доимо зардобда калийнинг даражасини назорат қилиш керак.

Диуретиклар (тиазидли ёки халқали диуретиклар): диуретикларнинг юқори дозаларини буюриш айланаётган қон ҳажмини пасайишига ва Каптоприл ДВ кейинчалик буюрилганида гипотонияни ривожланиши хавфига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга гидрохлортиазид ва фуросемид билан дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.

Бошқа антигипертензив препаратлар: Каптоприл бошқа антигипертензив препаратлар (бета-блокаторлар ва кальций каналларининг узоқ муддатли блокаторлари) билин бирга юборилганида хавфсизлик намойиш қилган. Нитроглицерин ва бошқа вазодилататорлар билан қўшилганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Альфа-блокаторлар: альфа-адренорецепторларни блокловчи дори воситалари билан ёндош қўллаш, каптоприлнинг антигипертензив самарасини ошириши ва ортостатик гипотензияни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Ўткир миокард инфарктини даволаш: миокард инфаркти бўлган пациентларда каптоприл ацетилсалицил кислотаси (кардиологик дозаларда), тромболитиклар, бета-блокаторлар ва/ёки нитратлар билан бир вақтда ишлатилиши мумкин.

Литий: литий ва ААФ ингибиторлари бир вақтда қўлланганида, литийнинг зардобдаги концентрациясини ва унинг токсиклигини қайтувчан ошиши қайд этилган. Тиазид диуретикларни бир вақтда қўллаш литийнинг токсиклик хавфини ошириши ва усиз хам, ошган хавфини ААФ ингибиторлари билан қўшилганда литий токсиклигини янада кучайтириши мумкин. Каптоприлни литий билан ишлатиш тавсия этилмайди, лекин бирга қўллаш зарур бўлса, унда литийнинг зардобдаги даражасини синчиклаб мониторинг қилиш керак.

Трициклик антидепрессантлар/антипсихотик препаратлар: ААФ ингибиторлари айрим трициклик антидепрессантлар ва нейролептикларнинг гипотензив таъсирини кучайтириши мумкин. Постурал гипотензия кузатилиши мумкин.

Аллопуринол, прокаинамид, цитостатик ва иммуносупрессив препаратлар: ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш, айниқса охиргилар тавсия этилгандан юқори дозаларда ишлатилаётган бўлса, лейкопения хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари: ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари (НЯҚВ) ва ААФ ингибиторларининг зардобдаги калий даражасини ошишига аддитив таъсир кўрсатиш ҳоллари таърифланган, бунда буйрак функциясини пасайиши кузатилиши мумкин. Бу самаралар қайтувчан бўлади. Кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилиги, айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган кекса одамларда, ёки сувсизланиши бўлган пациентларда ривожланиши мумкин. НЯҚП давомли қабул қилинганда ААФ ингибиторларининг антигипертензив самарасини пасайтириши мумкин.

Симпатомиметиклар: ААФ ингибиторларининг антигипертензив самарасини пасайиши мумкин. Пациентларнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш талаб этилади.

Диабетга қарши воситалар: фармакологик тадқиқотлар қандли диабети бўлган пациентларда ААФ ингибиторлари, шу жумладан каптоприл ҳам, инсулин ва сульфонилмочевина каби перорал диабетга қарши воситаларнинг глюкозани пасайтириш самарасини кучайтириши мумкинлигини кўрсатади.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тисимини (РААТ) икки томонлама блокадиси: мавжул бўлган маълумотлар асосида ААФ ингибиторлари, БРАII ёки Алискиренни қўллаш билан эришиладиган РААТ икки томонлама блокадаси, айниқса диабетик нефропатияси бўлган пациентларда тавсия этилмайди. Қандли диабети ёки ўртача/оғир буйрак етишмовчилиги (СКФ <60 мл/мин/1,73м2) бўлган пациентларда Алискиренни ААФ ингибиторлари ёки БРАII биноан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Алоҳида ҳолларда, ААФ ингибиторлари ва БРАII ни бирга қўллашга мутлақ кўрсатма бўлган ҳолларда, мутахассисни синчиков кузатуви ва буйрак функциясини, сув-электролит балансини, артериал босимни албатта мониторинг қилиш шарт бўлади.

Гипотония: кам ҳолларда асоратланмаган гипертонияси бўлган пациентларда кузатилади. Қон ҳажми кам бўлган ва/ёки жадал диуретик даволаш, тузни кам истеъмол қилиш, диарея, қусиш ва гемодиализ натижасидаги гипонатриемияси бўлган гипертониклар учун симптоматик гипотония типикроқ хисобланади. Қон хажми ва натрийнинг пасайишини Каптоприл ДВ ни қўллаш олдидан мувофиқлаштириш керак, айни пайтда бошланғич кичик дозалар афзалроқ ҳисобланади. Антигипертензив препаратларни қўллашнинг ҳамма ҳолларидаги каби, юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларда юқори босимни пасайиши, миокард инфаркти ва инсульт хавфини ошиши билан боғлиқлигини унутмаслик керак. Гипотония ривожланганида, пациентни горизонтал ҳолатда ётқизиш керак. Қон ҳажмини тўлдириш учун физиологик эритмани вена ичига юбориш талаб қилиниши мумкин.

Реноваскуляр гипертензия: буйракни шикастланиши ҳолларида (креатинин клиренси минутига 40 мл бўлганида) каптоприлнинг бошланғич дозаси креатинин клиренсига қараб белгиланади.

Квинке шиши: ААФ ингибиторлари билан даволашда, айниқса қабул қилишни биринчи хафталарида, ангионевротик шиш ривожланиши мумкин. Кам ҳолларда ангионевротик шиши ААФ ингибиторлари билан даволашдан кейин даволаш жараёнида ривожланади. Бундай ҳолларда ДВ қабул қилиш дархол тўхтатилиши керак. Тил, томоқ ва халқумнинг шиши хавфини хисобга олиб, даволашни жадал даволаш бўлимлари шароитида ўтказиш афзалроқ. Госпитализация ва кузатиш шиш симптомлари бутунлай йўқолгунича, энг камида 1,2-2,4 соат давомида амалга оширилиши керак.

Йўтал: йўтал ААФ ингибиторлари қабул қилинганида тез-тез кузатилади. Бу йўтал балғамсиз бўлиб, ААФ ингибиторларини қўллаш тўхтатилганида йўқолиб кетади.

Жигар етишмовчилиги: кам учрайдиган асорат. ААФ ингибиторларини қабул қилишдаги бу асорат холестатик сариқлик ва ривожланиб борувчи яшин тезлигидаги гепатит (баъзида ўлим билан якунланувчи) билан бирга кузатилган. Сариқлик ривожланганида ва жигар ферментларининг фаоллигини аҳамиятли ошишида, ААФ ингибиторларини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Гиперкалиемия: ААФ ингибиторларини қабул қилаётган айрим пациентларда, зардобдаги калийининг даражасини ошиши кузатилади. Гиперкалиемия буйрак етишмовчилиги, қандли диабети бўлган пациентларда, калийни-тежовчи диуретиклар ва бошқа калийни оширувчи ДВ (масалан, гепарин) қўлланганида ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда қон зардобидаги калийнинг даражасини назорат қилиш тавсия этилади.

Литий: каптоприл ва литийни бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Аортал ва митрал стеноз/обструктив кардиомиопатия: ААФ ингибиторлари эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Нейтропения/агранулоцитоз: ААФ ингибиторлари, шу жумладан каптоприл, қабул қилинганда нейтропения/агранулоцитоз, тромбоцитопения ва анемия ҳоллари қайд этилган. Буйрак функцияси нормал ва бошқа асоратловчи омиллари бўлган пациентларда нейтропения жуда кам учрайди. Коллагенозлари, қон томир касалликлари бўлган пациентларда, иммунодепрессантлар билан даволашда, аллопуринол ёки прокаинамид билан даволашда, ёки бу асоратловчи омиллар қўшилганида, айниқса агар буйрак функциясини аҳамиятли даражада бузилишлари мавжуд бўлганида Каптоприл ДВ ни алоҳида эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Бу пациентлардан айримларида жиддий инфекциялар ривожланган, улар қатор ҳолларда жадал антибактериал даволашга резистент бўлганлар.

Агар каптоприл бундай пациентларда ишлатилаётган бўлса, даволашни бошлашдан олдин ва сўнгра каптоприл билан даволашнинг биринчи 3 ойлари давомида хар 2 ҳафтада ва бундан кейин лейкоцитлар сонини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Даволаш вақтида барча пациентлар инфекциянинг хар қандай белгилари (масалан, томоқ оғриғи, ҳароратни ошиши) тўғрисида хабар беришлари ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Агар нейтропения (нейтрофиллар сони 1000/мм2 дан кам) бўлса Каптоприлни бекор қилиш керак. Кўпчилик пациентларда Каптоприл ДВ ни қабул қилиш тўхтатилганида нейтрофиллар сони тезда нормага қайтади.

Протеинурия: протеинурия буйрак функциясини етишмовчилиги бўлган пациентларда ёки ААФ ингибиторларининг юқори дозалариша (кунига ≥150 мг) жавоб сифатида пайдо бўлиши мумкин. Протеинурияси бўлган пациентларнинг 1/5 да нефротик синдром пайдо бўлади. Кўпчилик ҳолларда протеинурия каптоприлни қабул қилишдан қатъий назар, камаяди ёки 6 ой ўтгач йўқолиб кетади.

Десенсибилизация вақтидаги анафилактоид реакциялар: каптоприлни қабул қилиш фонида десенсибилизация ўтказилаётган пацинтларда кам ҳолларда ҳаёт учун хавфли анафилактик реакциялар аниқланади. Агар десенсибилизация вақтида каптоприл вақтинча бекор қилинса, бу реакцияларни ривожланишидан сақланишга эришилади. Шунинг учун Каптоприл ДВ ни қабул қилиш фонида десенсибилизация ўтказишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Хирургия/анастезия: катта хирургик аралашувларда анастетиклар қўлланганида гипотония пайдо бўлиши мумкин. Гипотония айланаётган қон ҳажмини мувофиқлаштириш билан бартараф қилиниши мумкин.

Қандли диабети бўлган пациентлар: ААФ ингибиторларини қабул қилишни биринчи ойларида қандли диабети бўлган беморларда қондаги қандни синчиклаб назорат қилиш керак.

Ирққа мансублик: ААФ бошқа ингибиторлари каби, каптоприл ҳам қора танли пациентларда ренин фракциясини паст бўлиши кўпроқлиги туфайли, европа ирқига мансуб беморларига нисбатан қора танли пациентларда артериал босимни пасайтиришда камроқ самаралидир.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини (РААТ) икки томонлама блокадаси: РААТ ни икки томонлама блокадаси монотерапияга нисбатан, гипотония, гиперкалиемия ва буйрак функциясини бузилишлари (шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги) билан ассоциацияланади. ААФ ингибиторлари, БРАII, ёки Алискиренни қўллаш билан РААТ ни икки томонлама блокадаси, ҳар қандай пациентга, айниқса диабетик нейропатияси бўлган пациентларга тавсия қилиниши мумкин эмас. Алоҳида ҳолларда, ААФ ингибиторлари ва БРАII ни бирга қўллаш мутлақо зарур бўлганида, мутахассиснинг синчков кузатуви ва албатта буйрак функциясини, сув-электролит балансини, артериал босимни мониторинг қилиш керак. Бу, сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ААФ ингибиторларига қўшимча даволаш сифатида Кандесартан ёки Валсартанни буюрилишига ҳам тааллуқли ҳисобланади. РААТ икки томонлама блокадасини ўтказиш, мутахассиснинг синчков кузатуви остида ва албатта буйрак функциясини, сув-электролит балансини ва артериал босимни мониторинги остида, альдостерон антагонистларини (спиронолактонни) ўзлаштираолмасликда, уларда бошқа адекват даволашни ўтказилишига қарамай, сурункали юрак етишмовчилигининг симптомларини вақти-вақти билан авж олиши, сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кузатилиши мумкин.

Лаборатория текширишлари: Каптоприл ДВ сийдикни ацетонга сохтамусбат реакциясини чақириши мумкин.

Ёрдамчи моддалар: препарат лактоза сақлайди. Кам учрайдиган лактозани наслий ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентларда дори воситасини қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик: Каптоприл ДВ ни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги вақтида қўллаш тавсия этилмайди. Агар ҳомиладорлик режалаштирилаётган ёки тасдиқланган бўлса, иложи борича тезроқ муқобил даволашга ўтиш керак. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ААФ ингибиторларини қабул қилишдаги тератогенликнинг кўринишлари ҳақидаги маълумотлар, аниқ хулоса қилиш имкониятини бермайди, лекин хавфни бироз ошиши истисно қилинмайди.

Каптоприл ДВ ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида қўллаш мумкин эмас. Каптоприлни ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида давомли таъсири ҳомилада токсиклик (буйрак функциясини пасайиши, камсувлик, бош суякларининг суякланишини кечикиши), шунингдек янги туғилган чақалоқларда токсиклик (неонатал буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперкалиемия) чақиради.

Эмизиш: эмизиш даврида Кпатоприл ДВ ни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда ишлатилиши

Болалар ва ўсмирлар: каптоприлни болаларда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги етарлича ўрганилмаган (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Бошқа гипотензив препаратларни қабул қилинганда бўлгани каби, автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилияти, айниқса даволашни бошида ёки доза ўзгартирилганида пасайиши мумкин. Кўрсатилган самаралар пациентнинг шахсий сезувчанлигига боғлиқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари оғир артериал гипотензия, шок, ступор, брадикардия, электрлолит бузилишлар ва буйрак етишмовчилиги ҳисобланади.

Даволаш. Катта миқдорда таблеткалар қабул қилинганида, таблеткалар қабул қилинганидан кейин 30 минут давомида меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ва натрий сульфатини қабул қилиш тавсия этилади. Пациентларда артериал босим, нафас тез-тезлиги, мочевина ва калий, зардобдаги креатинин даражаси, диурез текширилиши керак. Пациент горизонтал ҳолатга келтирилиши (оёқлари кўтарилган бўлиши керак), зарурати бўлганида вена ичига натрий хлоридининг 9 мг/мл эритмаси ёки ангиотензин II юборилиши керак. Оғир ҳолларда каптоприл гемодиализ ёрдамида йўқотилиши мумкин.

10 таблетка контур уяли ўрамда. 4 контур уяли ўрам илова-варақаси билан картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецепт бўйича берилади.

“Борисовский завод медицинских препаратов” Очиқ акционерлик жамияти,

Беларусь Республикаси, Минск вилояти, Борисов ш., Чапаев кўч., 64,

тел/факс. +375(177)735612.

Kaptopril narxi dan boshlanadi 3800.00
Nomi Narxi so'm
Kaptopril (Captopril) Borisovskiy ZTP tabletkalari 25 mg №40 (4 blister x 10 tabletka) 3800 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish