Kataksol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Kataksol ko'z tomchilari 0,015%, 15 ml (flakon)»
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: натрий азапентацен полисульфонати 0,15 мг;
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, динатрий тетраборатдекагидрати, калий хлориди, метилпарагидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоати, тиомерсал, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Тўқ қизил рангли тиниқ эритма.
Кўз томчилари 0,015%.
Катарактани даволаш учун қўлланадиган восита. АТХ коди: S01XA.
Фармакодинамикаси
Катаксол катарактада қўлланадиган офтальмологик препаратдир. Азапентацен кўз гавҳаридаги сульфгидрил гуруҳларини оксидланишдан ҳимоя қилади ва гавҳарни тиниқ бўлмаган оқсилларини сўрилишига ёрдам беради. Кўзнинг олдинги камерасидаги суюқликда мавжуд бўлган протеолитик ферментларга фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади. Препарат зўрайиб борувчи катарактага қарши нафақат профилактик восита сифатида, балки тиниқ бўлмаган протеинларни эритувчи восита сифатида қўлланади.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
- қариликдаги катаракта;
- туғма катаракта;
- жароҳатдан кейинги катаракта;
- иккиламчи катарактада қўлланади.
Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.
Катаксол препарати шикастланган кўзнинг конъюнктивасига 2 томчидан суткада 3-5 марта томизилади.
Томизилгандан сўнг қовоқларни ёпиш ва кўз ёши каналини босиш тавсия этилади, бу дори воситасини тизимли сўрилишини пасайтиради, бунинг натижасида унинг ножўя самаралари пасаяди.
Препарат узоқ муддат даволаш учун мўлжалланган. Пациентнинг аҳволи ҳатто тез яхшиланганида ҳам даволашни тўхтатиш тавсия этилмайди.
Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (учраш тезлиги кўрсаткичлари мавжуд бўлган маълумотлар бўйича баҳоланиши мумкин эмас).
Кўриш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда кўзларни таъсирланиши, кўз ёшини оқишини ошиши, кўзларни қизариши; учраш тезлиги номаълум кўзларда оғриқ бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Катаксол препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Контакт линзалардан фойдаланганда Катаксол препаратини қўллаш тавсия этилмайди. препаратни қўллашдан олдин контакт линзаларни ечиш ва препарат томизилгандан сўнг камида 15 минутдан кейин тақиш тавсия этилади.
Тиқин-томчилагичнинг учини кўзларга ёки ҳар қандай бошқа юзаларга текказиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларга Катаксол препарати фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ва қатъий назорати остида қўлланиши мумкин.
Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда Катаксол препаратини қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат томизилгандан сўнг кўриш аниқлигини вақтинчалик йўқотадиган пациентлар диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланишлари керак
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Кўз томчилари дори шаклидаги препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.
Кўз томчилари 15 мл дан пластик флаконда, тиқин-томчилагич ва бураладиган ҳимоя қопқоқчаси билан беркитилган, ҳимоя халқаси билан таъминланган. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.
3 йил.
Рецепт бўйича берилади.
«Уорлд Медицин Илач Сан.веТидж. А.Ш.», Туркия.
(БагджыларИлчеси, Гюнешли, ЭвренМахаллеси,
ДжамиЙолуДжад. №50 К. 1ВЗемин 4-5-6, Истамбул).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Kataksol ko'z tomchilari 0,015%, 15 ml (flakon) | 56600 so'm |
da mavjud emas Toshkent