Stigmalar bilan makkajo'xori ustunlari
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Stigmali makkajo'xori ustunlari (Styli cum stigmatis zeae maydis) Gerbofarm dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 30 g (quti)»
Ситостерол, стигмастерол, ёғли мойлар, эфир мойлари, сапонинлар, аччиқ гликозидли модда, С, К витаминлари, камедга ўхшаш ва бошқа моддаларни сақлайди.
Доривор ўсимлик хом ашёси.
Сафро хайдовчи воситалар. АТХ коди: A16AX.
Препарат сафрони ишлаб чиқарилишини ошишини, унинг қовушқоқлиги ва нисбий зичлигини камайишини, билирубин миқдорини пасайишини, қонда протромбинни ошишини, уни ивишини тезлашишини чақиради.
Препарат холециститларда, холангитларда, сафрони ажралиб чиқарилишини секинлаштиришда, гепатитларда, сафро хайдовчи ва сийдик хайдовчи воситаси сифатида, шунингдек К витамини препаратлари билан бир қаторда қонни тўхтатувчи восита каби (асосан гипопротромбинемияда) қўлланади.
Ичга қайнатма кўринишида қўлланилади.
Қайнатмани тайёрлаш учун 10 г майдаланган маккажўхори гулларининг устунчаси ва оғизчасини сирланган идишга солинади, устидан 1/2 стакан (300 мл) совуқ сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва 30 минут давомида унча баланд бўлмаган оловда қайнатилади, кейин совутилади ва дока ёрдамида сузиб ўтказилади, қолган хом-ашё сиқилади. Тайёрланган қайнатмани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Хар 3-4 соатда 1-3 қошиқдан қабул қилинади.
Аниқланмаган.
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
30 г, 50 г, 100 г дан картон ёки полиэтилен ўрамларда ёки 10 кг, 15 кг, 20 кг дан қопларда, тойларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
“Гербофарм” ХК,
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиобод қ.ф.й, Мухтор маҳалласи 8 уй.
Тел: 264-86-07, факс: 264-85-77
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Stigmali makkajo'xori ustunlari (Styli cum stigmatis zeae maydis) Gerbofarm dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 30 g (quti) | 4 500 so'm |
Stigmali makkajo'xori ustunlari (Styli cum stigmatis zeae maydis) Sukok-Gilosi dorivor o'simlik xom ashyosi 2 g №15 | 5 000 so'm |