Facebook Pixel Code

Leflotsin

Tovarlar: 2
Leflotsin (Leflocinum) infuzion eritmasi 5 mg/ml 100 ml (shisha)
Yuriy Farm (Ukraina)
dan 41500 so'm
Retsept bo'yicha
в 47 dorixonalarda
Leflotsin (Leflocinum) infuzion eritmasi 5 mg/ml 150 ml (shisha)
Yuriy Farm (Ukraina)
dan 76000 so'm
Retsept bo'yicha
в 20 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 41500 so'm gacha 76000 so'm (47 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Leflotsin (Leflocinum) infuzion eritmasi 5 mg/ml 100 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Leflotsin (Leflocinum) infuzion eritmasi 5 mg/ml 100 ml (shisha)»

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 5 мг левофлоксацин полугидрати;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, динатрий эдетати, инъекция учун сув.

Тиниқ, сариқ ёки яшил-сарғиш рангли суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Хинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал восита. Фторхинолонлар. Левофлоксацин. АТХ коди: J01МА12.

Фармакодинамикаси. Левофлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб синтетик антибактериал воситадир ва офлоксацин дори воситаси рацемик аралашмасининг S- энантиомери ҳисобланади.

Таъсир механизми

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган антибактериал препарат сифатида левофлоксацин ДНК-ДНК гираза ва топоизомераза IV комплексига таъсир қилади.

Фармакокинетика/фармакодинамика нисбати

Левофлоксациннинг бактериал фаоллик даражаси қон зардобидаги максимал концентрацияси (Сmах) ёки фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдони (АUC) ва минимал ингибиция қилувчи концентрацияси (МИК (МБК)) нисбатига боғлиқ.

Резистентлик механизми

Резистентлик ривожланишининг асосий механизми gyr-А генлардаги мутацияси натижаси ҳисобланади. In vitro шароитда левофлоксацин ва бошқа фторхинолонлар орасида кесишган резистентлик мавжуд. Таъсир механизми туфайли одатда левофлоксацин ва антибактериал дори воситаларнинг бошқа синфлари орасида кесишган резистентлик мавжуд эмас.

Чегара қийматлари.

Сезгир микроорганизмларни оралиқ сезгир организмлардан (ўртача резистент) ва оралиқ сезгир микроорганизмдан чидамли организмлардан ажратувчи левофлоксацин учун МИК нинг Европа антимикроб сезувчанликни тестлаш бўйича қўмитаси (EUCAST) томонидан тавсия этилган МИК нинг чегара қийматлари (мл/л) тест ўтказишнинг қуйидаги жадвалида келтирилган.

Левофлоксацин учун МИК EUCAST чегара қийматлар (20.06.2006):

Левофлоксацин учун СLSІ (Клиник ва лаборатор стандартлар институти, аввал - NCCLS) тавсия этган сезгир организмларни оралиқ сезгир организмлардан ва оралиқ сезгирларни резистент организмлардан ажратиб турувчи МИК нинг чегара қийматлари, МИК (мкг/мл) ни тест ўтказиш учун ёки диск-диффуз усули (левофлоксацин 5 мкг ли дискини ишлатиш билан зона диаметри [мм]) қуйида келтирилган жадвалда ёритилган.

Левофлоксацин учун CLSI тавсия этган диск-диффуз усули ва МИКнинг чегара қийматлари (М100 - С17, 2007):

Антибактериал таъсир доираси

Танланган турлар учун резистентликни тарқалиши географик ва вақт бўйича ўзгариши мумкин ва айниқса оғир инфекцияларни даволаганда резистентлик ҳақида маҳаллий маълумотларни олиш мақсадга мувофиқдир. Маҳаллий резистентлик даражаси препаратнинг фойдалилиги ҳеч бўлмаганда баъзи инфекция турларига гумонли бўлганида зарурати бўлганида маслаҳат учун мутахассисга мурожаат қилиш лозим.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Левофлоксацинни вена ичига юборилгандан ва перорал қабул қилингандан кейин фармакокинетикасида аҳамиятли фарқи йўқ.

Вена ичига юборилгандан сўнг препарат бронхлар шиллиқ қавати ва ўпка тўқимасининг бронхиал секретида (ўпкадаги концентрацияси қон плазмасидагидан ошади), сийдикда тўпланади. Левофлоксацин орқа мия суюқлигига ёмон ўтади.

Тақсимланиши

Левофлоксациннинг тахминан 30-40% ни қон зардоби оқсилари билан боғланади. Левофлоксацинни суткада 1 марта 500 мг дан кўп марта қўлланганда тўпланиш самараси деярли йўқ.

Бир кунда икки марта 500 мг дозадан қўлланилганда аҳамиятсиз, олдиндан айтиш мумкин бўлган тўпланиш самараси бор. Турғун ҳолатига 3 кун давомида эришилади.

Организмнинг тўқима ва суюқликларига ўтиши

Бронхлар шиллиқ қавати, ўпка тўқимасининг бронхиал суюқлигига (ЎТБС) ўтиши

500 мг левофлоксацин перорал қўлланилгандан кейин, бронхлар шиллиқ қавати ва ўпка тўқимасининг бронхиал суюқлигидаги максимал концентрацияси, мувофиқ равишда 8,3 мкг/г ва 10,8 мкг/г ни ташкил қилади. Бу кўрсаткичларга препарат қўллангандан кейин бир соат давомида эришилди.

Ўпка тўқимасига ўтиши

500 мг левофлоксацин перорал қабул қилгандан сўнг, ўпка тўқималаридаги максимал концентрацияси 11,3 мкг/г ни ташкил қилди ва препарат қўллангандан кейин 4-6 соат ўтгач эришилди. Ўпкадаги концентрацияси қон плазмасидаги концентрациясидан ошади.

Ўт пуфаги ичидагисига ўтиши

Ўт пуфаги ичидагисига ўтиши препарат қўллангандан сўнг, суткада 500 мг дозада бир ёки икки марта қўллашга қараб мувофиқ равишда 2-4 соатдан сўнг ва 3 кундан сўнг левофлоксациннинг максимал концентрацияси 4,0-6,7 мкг/мл га эришилди.

Орқа мия суюқлигига ўтиши

Левофлоксацин орқа мия суюқлигига ёмон ўтади.

Простата тўқимасига ўтиши

500 мг левофлоксацинни суткада 1 марта 3 кун давомида қўллангандан сўнг, простата тўқимасидаги ўртача концентрацияси 2 соат, 6 соат ва 24 соатда мувофиқ равишда 8,7 мкг/г, 8,2 мкг/г ва 2,0 мкг/г ни ташкил қилади; простата/плазма концентрациясининг ўртача коэффициенти 1,84 ни ташкил қилади.

Сийдикдаги концентрацияси

Левофлоксациннинг 150 мг, 300 мг ва 500 мг дозасини бир марта қабул қилгандан сўнг 8-12 соатдан сўнг сийдикдаги ўртача концентрацияси, мувофиқ равишда 44 мг/л, 91 мг/л ва 200 мг/л ни ташкил қилади.

Биотрансформацияси

Левофлоксацин жуда кам миқдорда метаболизмга учрайди, дисметил- левофлоксацин ва левофлоксацин N-оксид метаболитлари ҳисобланади. Бу метаболитлар сийдик билан чиқариладиган препаратнинг 5% дан камроғини ташкил қилади. Левофлоксацин стереокимёвий турғун ҳисобланади ва хирал тузилиши инверсияга учрамайди.

Чиқарилиши

Левофлоксацин перорал ва вена ичига юборилгандан сўнг, қон плазмасидан нисбатан секин чиқарилади (ярим чиқарилиш даври 6-8 соатни ташкил қилади). Одатда буйрак орқали чиқарилади (юборилган дозанинг 85% дан кўпроғи).

Левофлоксацин вена ичига юборилганидан ва перорал қабул қилингандан кейинги фармакокинетикасида нисбатан аҳамиятли фарқи йўқ, бу иккала йўл (перорал ва вена ичига) бир-бирининг ўрнини босиши мумкинлигидан далолат беради.

Тўғри пропорционал

Левофлоксацин 50-600 мг диапазонда тўғри чизиқли фармакокинетикага эга.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар пропорционал

Буйрак етишмовчилиги левофлоксациннинг фармакокинетикасига таъсир қилади. Буйрак фаолияти пасайганда қуйида келтирилган жадвалда кўрсатилганидек буйрак орқали чиқарилиши ва клиренси камаяди, ярим чиқарилиш даври эса узаяди:

Кекса ёшдаги пациентлар

Ёш пациентлар ва кекса ёшдаги пациентлар орасида левофлоксациннинг фармакокинетикасида креатинин клиренси билан боғлиқ фарқдан бошқа фарқлар йўқ.

Жинсга оид фарқлар

Эркак ва аёл жинсли пациентларга нисбатан алоҳида таҳлили, левофлоксациннинг фармакокинетикасини жинсга боғлиқ аҳамиятсиз фарқланишини кўрсатади. Бу жинсга оид фарқлар клиник аҳамиятга эга эканлигининг исботи йўқ.

Вена ичига юбориш учун Лефлоцин® катталарда бактериал яллиғланиш жараёнларни даволаш учун, агар улар левофлоксацинга сезгир бактериялар томонидан чақирилган бўлса буюрилади: ўпка яллиғланиши, сийдик чиқарув йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан, пиелонефрит), тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, сурункали бактериал простатитда қўлланади.

Вена ичига юбориш учун Лефлоцин ни резина тиқини тешилгандан кейин дарҳол (3 соат давомида) қўллаш керак. Инфузия вақтида ёруғликдан ҳимоя қилиш керак эмас.

Вена ичига юбориш учун эртимани ёруғликдан ҳимояланмаган ҳолда хона ёруғлигида максимум 3 сутка давомида сақлаш мумкин.

Перорал ва парентерал шаклларининг биологик эквивалентлигини ҳисобга олиб, бир хил дозалаш мумкин.

Дозалаш инфекциянинг тури ва оғирлигига боғлиқ.

Левофлоксацин асосан буйраклар орқали чиқарилиши туфайли, буйрак фаолияти сусайган пациентларда доза камайтирилиши керак.

Креатинин клиренси минутига 50 мл дан камроқни ташкил этувчи буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун дозалаш:

Креатинин клиренси Дозалаш тартиби (инфекциянинг оғирлик даражаси ва нозологик шаклига кўра)
250 мг/24 соат 500 мг/24 соат 500 мг/12 соат
Минутига 50-20 мл биринчи доза: 250 мг кейингиси: 125 мг/24 соатда биринчи доза: 500 мг кейингиси: 250мг/24 соатда биринчи доза: 500 мг кейингиси: 250 мг/12 соатда
Минутига 19-10 мл биринчи доза: 250 мг кейингиси: 125 мг/48 соатда биринчи доза: 500 мг кейингиси: 125 мг/48 соатда биринчи доза: 500 мг кейингиси: 125 мг/12 соатда
<10 мл/минут (шу жумладан гемодиализда ва САПД1) биринчи доза: 250 мг кейингиси: 125 мг/48 соатда биринчи доза: 500 мг кейингиси 125 мг/48 соатда биринчи доза: 500 мг кейингиси 125 мг/24 соатда

1-гемодиализдан ёки сурункали амбулатор перитонеал диализдан (САПД) сўнг қўшимча дозалар керак эмас.

Жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда дозалаш. Левофлоксацин жигарда аҳамиятсиз даражада метаболизмга учраши сабабли дозага тузатиш киритиш керак эмас.

Кекса ёшдаги пациентлар учун дозалаш. Агар буйрак фаолиятини бузилиши бўлмаса дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Лефлоцин® вена ичига юбориш учун эритмаси вена ичига секин томчи инфузия йўли билан юборилади. Бир флакон Лефлоцин® ни юбориш давомийлиги (вена ичига юбориш учун 500 мг левофлоксацинли 100 мл эритма) 60 минутдан кам бўлмаган вақтни ташкил қилиши керак. Пациентнинг ҳолатига қараб, бир неча кундан кейин вена ичига юбориш худди шу дозада перорал қабул қилишга ўтиш мумкин.

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Бошқа антибактериал воситаларни қўллагандаги каби, тана ҳарорати меъёрлашгандан кейин ёки микробиологик тестлар билан қўзғатувчиларнинг йўқолганлигини тасдиқланган кейин Лефлоцин® билан даволашда, камида 48-72 соат давомида давом эттириш тавсия этилади.

Инфекция ва инвазиялар: микозлар (ва бошқа резистент микроорганизмларнинг пролиферацияси)

Қон яратиш тизими ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз, панцитопения, гемолитик анемия.

Иммун тизимини бузилишлари: анафилактик шок (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), анафилактик ва анафилактоид реакциялар баъзида хатто биринчи дозани қабул қилгандан сўнг пайдо бўлиши мумкин, юқори сезувчанлик (ўта юқори сезувчанлик) (“Махсус кўрсатмалар”бўлимига қаранг).

Метаболизм ва озиқланишни бузилишлари: анорексия, гипогликемия, асосан қандли диабети бўлган пациентларда (“Махсус кўрсатмалар”бўлимига қаранг).

Руҳий ўзгаришлар: уйқусизлик, асабийлик, психотик бузилишлар, депрессия, онгни чалкашиши, безовталик, ажитация, ташвишга тушиш, суицидал йуналишга эга бўлган фикрашни ёки ҳаракатни ўз ичига олган ўз-ўзини бузувчи хатти-ҳаракатли психотик реакциялар Махсус кўрсатмалар”бўлимига қаранг), галлюцинациялар.

Нерв тизимини бузилишлари: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик. Кам ҳолларда: конвульсиялар, тремор, парестезия, сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия, дисгевзия (таъм билишни субъектив бузилиши), шу жумладан агевзия (таъм билишни йўқолиши), паросмиядан (ҳид билишни бузилиши), шу жумладан аносмия (ҳид билишни йўқолиши).

Кўришни бузилиши: кўришни бузилишлари.

Эшитиш ва қулоқ лабиринтини бузилиши: вертиго, эшитишни бузилиши, қулоқларда шовқин.

Юрак томонидан бузилишлар: тахикардия, электрокардиограммада QT интервалини узайиши (“Махсус кўрсатмалар” (QT интервалини узайиши) ва “Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

Васкуляр бузилишлар: гипотензия.

Нафас, кўкрак қафаси ва медиастинал бузилишлар: бронхоспазмлар, диспноэ, аллергик пневмонит.

Меъда-ичак йўлларини бузилишлари: диарея, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диспепсия, қоринни дам бўлиши, геморрагик диарея, бу кам ҳолларда сохта мембраноз колитни ўз ичига олган энтероколит ҳақида далолат бериш мумкин.

Гепатобилиар бузилишлар: жигар энзимлари кўрсаткичларини ошиши (АЛТ/АСТ, ишқорий фосфотза, ГГТП). Тез-тез эмас: асосан оғир даражадаги асосий касаллиги бўлган пациентларда левофлоксацин қабул қилганда қонда билирубинни ошиши, гепатит, сариқлик ва ўткир жигар етишмовчилиги ҳолларини ўз ичига олган жигарнинг оғир шикастланиш ҳоллари қайд этилган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тошма, қичишиш, уртикария, ангионевротик шиш, қуёш ва ультрабинафша нурларига юқори сезувчанлик, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли экссудатив эритема, гипергидроз. Баъзида ҳатто биринчи доза қабул қилинганидаёқ тери-шиллиқ қаватлар реакциялари пайдо бўлиши мумкин.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: пайларни шикастланиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), шу жумладан уларни яллиғланиши (масалан, ахилл пайларини), артралгия, миалгия, пайларни узилиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Бу нохуш ножўя таъсирлар даволаш бошлангандан кейин 48 соат давомида пайдо бўлиши ва иккала оёқнинг ахилл пайларини шикастлаши мумкин. Мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз), айниқса оғир миастения gravis бўлган беморда бўлиши мумкин бўлган мушакларнинг кучсизлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: қон зардобида креатинин кўрсаткичларини ошиши, ўткир буйрак етишмовчилиги (масалан, интерстициал нефрит оқибатида).

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги ҳолат: инфузия жойида оғриқ ва қизариш, веналарни яллиғланиши (флебит), астения, пирексия, оғриқ (шу жумладан, белда, кўкракда ва қўл-оёқлардаги оғриқ).

Фторхинолонларни қабул қилиш билан ассоциацияланган бошқа ножўя таъсирлар орасида, қуйидагилар:

  • экстрапирамид симптомлар ва ҳаракат координациясининг бошқа бузилишлари;
  • гиперсенситив васкулит;
  • порфирияси бўлган пациентларда порфирия хуружлари.

Левофлоксацин ёки бошқа хинолонларга юқори сезувчанлик, тутқаноқ, хинолонларни аввалги қўллангандан кейин пайлар томонидан ножўя реакцияларга шикоятлар бўлса қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситаларини Лефлоцин препаратига таъсири.

Теофиллин, фенбуфен ёки шунга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши дори воситалар

Левофлоксацинни теофиллин билан ўзаро фармакокинетик таъсири аниқланмаган. Лекин хинолонларни тиришиш бўсағасини пасайтириши мумкин бўлган теофиллин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва бошқа агентлар билан бир вақтда қўллаганда, тиришиш бўсағаси аҳамиятли даражада пасайиши мумкин. Левофлоксациннинг фақат ўзини қабул қилгандагига қараганда, фенбуфен мавжудлигида левофлоксациннинг концентрацияси тахминан 13% юқори.

Пробенецид ва циметидин

Пробенецид ва циметидин левофлоксацинни чиқарилишига статистик ишончли таъсир кўрсатади. Левофлоксациннинг буйрак клиренси циметидин мавжудлигида 24% га, пробенецид мавжудлигида эса 34% га пасаяди. Чунки иккала препаратлар левофлоксациннинг найчалардаги секрециясини блоклаш каби хусусиятига эга.

Аммо тадқиқотларда синалган дозаларда, статистик аҳамиятли кинетик фарқларни клиник аҳамиятга эга бўлиш эҳтимоли йўқ. Айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда левофлоксацинни пробенецид ва циметидин каби найчалар секрециясига таъсир қилувчи дори воситалари билан қўллаганда эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак.

Бошқа маълумотлар.

Фармакологиянинг клиник тадқиқотларида, левофлоксацин қуйидаги дори воситалари: кальций карбонати, дигоксин, глибенкламид, ранитидин билан бирга қўлланилганда, левофлоксациннинг фармакокинетикасига ҳеч қандай клиник аҳамиятли таъсир қилмаслиги намойиш қилинган.

Лефлоцин препаратининг бошқа дори воситаларига таъсири

Циклоспорин

Левофлоксацин билан бирга қўлланилганда циклоспориннинг ярим чиқарилиш даври 33% га ошади.

К витамини антагонистлари

К витамини антагонистлари (масалан, варфарин) билан бир вақтда қўлланилганда коагуляцион тестларни (ПВ/халқаро меъёрлаштирилган нисбатлар) ошганлиги ва/ёки яққол ривожланган қон кетишлари юзага келганлиги ҳақида маълумотлар бор. К витамини антагонистларини паралелл қабул қилаётган пациентларда, коагуляция кўрсаткичларини назорат қилиб туриш тавсия этилади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

QТ интервалини узайтирувчи дори воситалари

QТ интервалини узайтирувчи таъсирга эга бўлган дори воситаларини (масалан; ІА и III синфи аритмияга қарши воситалар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) қабул қилувчи пациентларда, бошқа фторхинолонлар каби левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (“Махсус кўрсатмалар” (QT интервалининг узайиши) бўлимига қаранг).

Номутаносиблик.

Лефлоцин 5 мг/мл инфузия учун эритмасини гепарин ёки ишқорий эритмалар (масалан натрий гидрокарбонати) билан, “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган дори воситаларидан бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Инфузия учун бошқа эритмалар билан аралаштириш

Лефлоцин 5 мг/мл инфузия учун эритмаси қуйидаги инфузия учун эритмалар билан мутаносиб: 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза моногидрати, Рингер эритмасидаги 2,5% ли декстроза, парентерал озиқлантириш учун кўпкомпонентли эритмалар (аминокислоталар, углеводлар, электролитлар).

Пневмококклар чақирган ўпка яллиғланишини жуда оғир кечишида, Лефлоцин® препарати оптимал терапевтик самара бермаслиги мумкин.aeruginosa чақирган госпитал инфекциялар мажмуавий даволашда талаб қилиши мумкин.

Юбориш давомийлиги

Лефлоцин препаратининг инфузия учун эритмасини тавсия этилган юбориш давомийлиги 500 мг учун 60 минутдан кам бўлмаслиги керак. Маълумки, офлоксацинни тегишли, инфузияси вақтида тахикардия ва қон босимининг вақтинчалик ошиши кузатилиши мумкин. Кам ҳолларда қон босимини бирдан тушиб кетишини оқибати сифатида циркулятор коллапс кузатилиши мумкин. Агар левофлоксацинни юбориш вақтида (офлоксациннинг l-изомери) қон босимини яққол пасайиши кузатилса, юборишни дарҳол тўхтатиш керак.

Тендинит ва пайларни узилиши

Кам ҳолларда тендинит ҳоллари юзага келиши мумкин. Кўпинча бу ахилл пайига тегишли бўлади ва пайни узилишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги пациентларда ва кортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда тендинит ва пайларни узилиш хавфи ошади. Шунинг учун, агар уларга Лефлоцин препарати буюрилса, бундай пациентларни синчковлик билан кузатиш керак. Агар пациентлар тендинит симптомлари пайдо бўлганини кузатишса, улар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Тенденитга шубҳа қилинганда Лефлоцин препарати билан даволашни зудлик билан тўхтатиш ва тегишли даволашни бошлаш керак (масалан, пайларнинг иммобилизациясини таъминлаш).

Clostridium difficile томонидан чақирилган касалликлар

Лефлоцин препарати билан даволаганда ва даволагандан кейин юзага келган, асосан оғир ҳоллардаги доимий давом этувчи ва/ёки геморрагик диарея Clostridium difficile чақирган касалликнинг симптомлари бўлиб, унинг оғирроқ шакли сохтамембраноз колит ҳисобланади.

Сохтамембраноз колитга шубҳа туғилганда Лефлоцин® препаратининг инфузиясини дарҳол тўхтатиш зарур ва пациентларни дарҳол самарани бир маромда сақлаб турувчи воситалар билан даволашни ± махсус даволашни (масалан, ванкомицинни перорал қабул қилиш) бошлаш керак. Бундай клиник вазиятда ичак моторикасини сусайтирувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас.

Тиришишларга мойиллиги бўлган пациентлар

Анамнезида тутқаноғи бўлган беморларда Лефлоцин® инфузия учун эритмасини қўллаш мумкин эмас. Фенбуфен ёки унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари ёки теофиллин каби тиришишга тайёрликни оширувчи (тиришиш бўсағасини пасайтирувчи) ўхшаган дори воситалари билан бир вақтда даволаганда, марказий нерв тизимининг олдинги шикастланишлар бўлган пациентлар каби тиришишга мойиллиги бўлган пациентларда бошқа хинолонлар холидаги каби, ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Конвульсиялар пайдо бўлган холларда левофлоксацин билан даволашни тўхтатиш керак.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентлар

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа фаоллигини яширин ёки мавжуд нуқсонлари бўлган пациентларда хинолон гуруҳи антибактериал воситалар билан даволанганда гемолитик реакцияларга мойиллик бўлиши мумкин, шунинг учун уларга левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Левофлоксацинни асосан буйраклар орқали чиқарилиши туфайли, буйрак фаолияти сусайган беморлар учун дозага тузатиш киритиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Юқори сезувчанлик (ўта юқори сезувчанлик) реакциялари

Левофлоксацин бошланғич дозада қўллангандан кейин вақти-вақти билан юқори сезувчанликнинг жиддий потенциал фатал реакцияларини (масалан, хатто анафилактик шоккача бўлган ангионевротик шиш) чақириши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Бундай ҳолларда дарҳол даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Гипогликемия

Барча хинолонлар холидаги каби, гипогликемия ҳоллари кузатилганлиги ҳақида маълумотлар бор, айниқса инсулин ёки перорал гипогликемик воситалар (масалан, глибенкламид) билан ёндош даволанувчи қандли диабети бўлган пациентларда. Қандли диабети бўлган пациентларда қонда глюкоза миқдорини синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Фотосенсибилизацияни олдини олиш

Гарчи левофлоксацин қўлланилганда фотосенсибилизация жуда кам ҳолларда пайдо бўлса ҳам, ундан сақланиш мақсадида, пациентларга алоҳида заруратсиз кучли қуёш нурлари ёки сунъий ультрабинафша нурлари (масалан, солярийларда бўлиш, сунъий ультрабинафша лампалари) таъсирига дучор бўлмаслик тавсия этилади.

К витамини антагонистларини қабул қилган пациентлар

К витамини антагонисти (масалан, варфарин) билан бирга Лефлоцин® қабул қилган пациентларда коагуляцион тестлар кўрсаткичларининг мумкин бўлган ошиши (ПВ/ҳалқаро меъёрлаштирувчи нисбат) ва/ёки қон кетиши натижасида, агар бу дори воситалари бир вақтда қўлланса, коагуляцион тестларини кузатиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Психотик реакциялар

Хинолонлар, шу жумладан левофлоксацин қабул қилаётган пациентларда психотик реакциялар ҳақида хабар берилган. Кам ҳолларда, баъзан левофлоксациннинг фақат биргина дозасини қабул қилгандан кейин, улар суицидал фикрлар ва ўз-ўзини бузувчи хатти-ҳаракатли психотик реакцияларгача ривожланган (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Агар пациентда бу реакциялар пайдо бўлса, левофлоксацинни қабул қилишни тўхтатиш ва тегишли чора-тадбирларни қўриш керак. Анамнезида руҳий бузилишлари ва психотик касалликлари бўлган пациентларда левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

Периферик нейропатия

Фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацин қабул қилган пациентларда тез юз бериши мумкин бўлган сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия ҳақида хабар берилган.

Агар пациентларда нейропатия симптомлари пайдо бўлса, қайтмас холатлар юзага келишини олдини олиш учун левофлоксацин қабул қилишни тўхтатиш керак.

Опиатлар

Левофлокасацин қабул қилган пациентлар, сийдикда опиатларни аниқлаш сохта мусбат натижа бериши мумкин. Опиатларга мусбат натижаларни махсус усуллар ёрдамида тасдиқлаш зарурати туғилиши мумкин.

Гепатобилиар бузилишлар

Асосан оғир даражадаги асосий касаллиги масалан, сепсис бўлган пациентларда левофлоксацин қабул қилганда, ҳатто жигар етишмовчилигигача бўлган ҳаётга хавф солувчи некротик гепатитлар ҳақида хабар берилган (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Агар анорексия, сариқлик, сийдик рангини тўқлашиши, қорин соҳасида қичишиш ва оғриқ каби жигар касаллигининг кўринишлари ва белгилари пайдо бўлса, пациентларга даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилишни тавсия этиш керак.

Автотранспорт воситаларини бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Транспорт воситаларини бошқарувчи, машина ва механизмлар билан ишловчи пациентлар, нерв тизимига нохуш таъсирини (бош айланиши, қўл-оёқларнинг қотиб қолиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, кўриш ва эшитишни бузилиши, юриш вақтида ҳаракат жараёнларини бузилишини) ҳисобга олишлари керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Тадқиқотлар йўқлиги ва ўсувчи организмда бўғим тоғайларини хинолонли шикастланиши мумкин бўлганлиги туфайли, Лефлоцин® ни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас. Агар Лефлоцин® билан даволаш вақтида ҳомиладорлик аниқланса, шифокорга хабар бериш керак.

Лефлоцин препаратини болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда, бўғим тоғайини шикастланиши инкор этилмаслиги сабабли, қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Лефлоцин препаратининг дозасини ошириб юборилишини мухим олдиндан айтиш мумкин бўлган симптомлари марказий нерв тизимига тегишли (бош айланиши, онгни бузилиши ва тиришиш хуружлари). Терапевтик дозадан юқори дозалар қўллагандаги текширув натижаларига кўра, QT-интервалининг узайиши кузатилган. Доза ошириб юборилган ҳолларда пациентни диққат билан, шу жумладан ЭКГ ни кузатиш керак.

Даволаш симптоматик.

Гемодиализ, шу жумладан перитонеал диализ ёки САПД, организмдан левофлоксацинни чиқариш учун самарали ҳисобланмайди. Ҳеч қандай специфик антидотлари йўқ.

50 мл, 100 мл, 150 мл, 200 мл дан бутилкаларда; 1 бутилкадан қутида. 100 мл, 150 мл, 200 мл дан контейнерларда; 1 контейнер дан қутида.

Оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ҳимояланмаган эритмани 3 суткадан ортиқ сақлаш мумкин эмас.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Юрия-Фарм» МЧЖ.

Leflotsin narxi dan boshlanadi 41500.00
Nomi Narxi so'm
Leflotsin (Leflocinum) infuzion eritmasi 5 mg/ml 100 ml (shisha) 41500 so'm
Leflotsin (Leflocinum) infuzion eritmasi 5 mg/ml 150 ml (shisha) 76000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish