Mannitol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mannit Radiks infuzion eritmasi 15%, 200 ml (flakon)»
1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: маннит (маннитол) - 150 г;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.
Рангсиз, тиниқ суюқлик.
Диуретик восита. Код АТХ: B05BС01.
Фармакодинамика
Осмотик диуретик восита. Плазманинг осмотик босимини ошириб, тўқималардан томирларга суюқликни ўтишини ва тўқималарнинг дегидратациясини чақиради. Буйрак найчаларида сувнинг қайта сўрилишини камайтиради. Натижада яққол диуретик самара чақиради, бунда катта миқдорда сув, ҳамда натрий ва хлорнинг ажралиб чиқиши кузатилади. Препаратнинг концентрацияси қанчалик юқори бўлса, диуретикни самараси ҳам шунчалик юқори бўлади. Препарат калава фильтрацияга таъсир қилмайди. Калийнинг чиқарилишига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Буйракнинг фаолияти бузилганида, шунингдек жигар циррози ва асцити бўлган беморлардаги азотемияда ҳам самарасиз. Айланиб юрувчи қон ҳажмининг ошишини чақиради.
Фармакокинетикаси
Тақсимланиш ҳажми (Vd) экстрацеллюлар суюқликнинг ҳажмига мос келади. Маннит метаболизмга учрамайди ва унинг чиқарилиши найчаларда аҳамиятли сўрилишисиз ёки секрециясисиз калава фильтрацияси орқали бошқарилади.
Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 100 мин ни ташкил қилади. 80% буйраклар орқали 3 соат давомида чиқарилади. Т1/2 буйрак етишмовчилигида узайиши мумкин.
Миянинг шиши, кўз ички босимининг ошиши, буйракнинг фильтрацион фаолияти сақланган ҳолдаги ўткир буйрак ёки буйрак-жигар етишмовчилигидаги олигурияни (мажмуавий даволаш таркибида) даволаш; барбитуратлар ва салицилатлар билан заҳарланишда жадал диурез ўтказиш учун; простата безининг трансуретрал резекциясида чайиш ва ювиш учун эритма сифатида; буйрак ишемиясини ва у билан боғлиқ бўлган ўткир буйрак етишмовчилигини олдини олиш мақсадида, экстракорпорал қон айланиши операцияларда гемолизнинг олдини олиш учун қўлланади.
Вена ичига (в/и) (секин оқим билан ёки томчилаб), олдиндан 38 °C гача иситиб юборилади. Профилактик доза 0,5 г/кг тана вазнига ташкил қилади, даволовчи - 1-1,5 г/кг. Суткалик доза 140-180 г дан ошмаслиги керак. Экстракорпорал қон айланиши операцияларда препарат 20-40 г дозада перфузияни бошлаш олдидан бевосита аппаратга киритилади. Олигурияли пациентларга олдиндан в/и томчилаб синама дозасини (200 мг/кг) 3-5 минут давомида юбориш лозим. Агарда бундан кейин 2-3 соат давомида диурезнинг тезлиги 30-50 мл/с гача ошмаса, препарат юборишни давом эттиришни тўхтатиш лозим.
Сув-электролит мувозанатининг бузилиши (айланиб юрувчи қон ҳажмининг ошиши, гипонатрийемия, кам-гиперкалиемия), тўқималарнинг сувсизланиши ва унинг кўринишлари: мушаклар кучсизлиги, тиришишлар, оғизни қуриши, чанқоқлик, диспептик ҳолатлар, галлюцинациялар, артериал босимни (АБ) пасайиши; онгни бузилиши, тахикардия, тўш орқасида оғриқлар. Кам - юборилган жойда тромбофлебит, тери тошмаси кузатилиши мумкин.
Буйракнинг оғир шикастланишидаги найчаларнинг ўткир некрози фонидаги анурия, дегидратациянинг оғир шакллари, бош мия ички қон кетиши, қон айланишининг оғир етишмовчилиги (ўпка шиши, кичик қон айланиш доирасидаги яққол димланиш кўринишлари), препаратга юқори сезувчанлик.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат агар она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Юрак гликозидларининг токсик таъсирини ошиши (гипокалиемия билан боғлиқ) мумкин.
Чап қоринча етишмовчилигида Маннитолни тез таъсир қилувчи «ҳалқали» диуретиклар (ўпка шишининг хавфи билан боғлиқ) билан бирга қўллаш керак.
АБ, диурез, қон зардобида электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак.
Препарат юборилаётганида бош оғриғи, қайт қилиш, бош айланиши, кўришнинг бузилиши каби белгилар пайдо бўлган холда, юборишни тўхтатиш ва субдурал ва субарахноидал қон кетиши каби асоратларнинг ривожланишини истисно қилиш керак. Сувсизланиш белгилари пайдо бўлганида организмга суюқлик юбориш керак.
Юрак етишмовчилигида (фақат «ҳалқали» диуретиклар билан мажмуада) ва энцефалопатияли гипертоник кризда қўллаш мумкин.
Маннитолни қайта юбориш сув-электролит мувозанатининг назорати остида ўтказилиши керак.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Инфузия учун 15% эритма 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан бутилкаларда (флаконларда).
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Изоҳ: 1. Кристаллар чўкиши ҳолатида препарат сув ҳаммомида 50 °C дан 70 °C гача ҳароратда кристаллар йўқолгунича иситилади. 36 °C гача ҳароратда совутилганда кристаллар чўкмага тушмай, эритма тиниқ бўлса препарат қўллаш учун яроқли. 2. Музлатишга йўл қўйилади.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“RADIKS” ХИИЧК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.
тел: 273-92-31, факс: 273-80-58
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Mannit Radiks infuzion eritmasi 15%, 200 ml (flakon) | 13400 so'm |
da mavjud emas Toshkent