Facebook Pixel Code

Mastodinon

Tovarlar: 2
Mastodinon  og'iz tomchilari 50 ml (shisha)
Biorica (Germaniya)
dan 94000 so'm
Без рецепта
в 117 dorixonalarda
Mastodinon  gomeopatik tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka)
Biorica (Germaniya)
dan 114800 so'm
Без рецепта
в 119 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 94000 so'm gacha 114800 so'm (117 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Mastodinon og'iz tomchilari 50 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mastodinon og'iz tomchilari 50 ml (shisha)»

100 г томчи қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Agnus castus (Авраам дарахти) - 20 г, Caulophyllum thalictroides D4 (василисткали Стеблелист) - 10 г, Cyclamen D4 (Алп бинафшаси) - 10 г, Ignatia D6 (Кучала игнация дарахти) - 10 г, Iris D2 (турли хил рангли Гулсапсар) - 20 г, Lilium tigrinum D3 (йўл-йўл Лилия) - 10 г.

Ёрдамчи моддалар: этанол.

Этанол миқдори: 47,0-53,0% (ҳажм нисбати).

Тиниқ, бироз сарғиш, ҳушбўй ҳидли ва ширин, кейин бироз қиздирадиган таъмли суюқлик.

Сақлаш жараёнида хиралашиши ёки аҳамиятсиз бўлган чўкма тушиши мумкин.

Ичга қабул қилиш учун томчи.

Гинекологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар. АТХ код: G02CX.

In vitro тадқиқотларда Agnus castus дан тайёрланган экстракт, пролактин ажралиб чиқарилишини камайтириши тасдиқланган. Пролактин ажралишига ингибирловчи таъсири ҳайвонларда ўтказилган текширувларда ҳам тасдиқланган. Agnus castus экстрактини қўлланганида аёлларда пролактин миқдори бироз ошган, шунингдек стресс оқибатидаги ошган пролактин миқдорининг (“яширин гиперпролактинемия” деб номланади) камайишини бир қанча клиник текширувлар кўрсатди.

Дофаминэргик таъсирини намоён бўлиш жойи гипофизнинг лактотроф ҳужайралари ҳисобланишини in vitro тадқиқотлари кўрсатди. Agnus castus экстрактида бициклик дитерпенлар пролактин миқдорини камайтирувчи таъсир кўрсатадиган воситалар гуруҳи эканлиги деб белгиланган. Ушбу моддалар одам дофаминнинг 2-кичик гуруҳи рецепторлари билан боғланади ва каламушлар гипофизининг ҳужайра культурасида дозага боғлиқ ҳолда пролактин ажралишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Таърифланмаган.

Қуйидаги ҳолатларни мажмуавий даволашда симптоматик восита сифатида:

  • ҳайз олди синдроми (мастодиниялар, сут безларининг таранглашиши, руҳий лабиллик, қабзиятлар, шишлар, бош оғриғи/мигрен);
  • мастопатиялар;
  • ҳайз циклини бузилиши ва/ёки сариқ тана етишмовчилиги чақирган бепуштликда қўлланади.

Дозалаш

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга: бир марталик доза - 30 томчи, кундузги доза - 60 томчи.

Қўллаш усули

30 томчидан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун), уларни бироз сув билан суюлтириб қабул қилиш лозим.

Препаратни бошқа суюқликлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Даволашнинг оптимал самарасига эришиш учун, Мастодинон® ни камида 3 ой шу жумладан ҳайз кўриш вақтида қўллаш тавсия этилади. Агар 3 ой қўллангандан кейин симптомлар сақланса, у ҳолда шифокор билан мастлаҳашиш керак.

Аллергик реакциялар: юзни шиши, ҳансираш, ютишни қийинлашиши қайд қилинган.

Аллергик тери реакциялари (тошма ва эшакеми), бош оғриғи, бош айланиши, акне, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, меъдада оғриқ) каби пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.

Эслатма: гомеопатик препаратни қўллаш мавжуд бўлган шикоятларни вақтинчалик ёмонлашишига олиб келиши мумкин (дастлабки ёмонлашиш). Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур!

  • Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.
  • Препаратни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Vitex agnus-cactus допамин ва аёллар жинсий гормонларининг ишлаб чиқарилишига стимулловчи таъсир этиш эҳтимоли мумкинлиги сабабли, шу таъсирга эга препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг терапевтик таъсир самарасини тўлиқ истисно қилиб бўлмайди.

Умумий эслатма: носоғлом турмуш тарзи, шунингдек таъсирловчи моддалар ва стимуляторларни (масалан кофе) истеъмол қилиш, гомеопатик воситаларни таъсирига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қўшимча дори препаратларини қабул қилишда, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Эстрогенга-боғлиқ хавфли ўсмалар билан касалланган пациентлар, препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Допамин ёки аёллар жинсий гормонларини ишлаб чиқарилишига таъсир қиладиган дори воситаларини қабул қилаётган пациентлар Мастодинон® томчини қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Препаратни қабул қилиш вақтида симптомлар кучайса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Мастодинон® томчининг таъсир механизми гормонал мувозанатни гармонизациясини ўз ичига олади, бунга 3 ойгача муддат талаб этилади. Бу даврда ҳайз кўриш циклини бузилишлари бўлиши мумкин. Гипофизар бузилишлари бўлган пациентлар, препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиши лозим. Этанол сақлаганлиги туфайли (ҳажм нисбатида 47-53%) алкоголизм билан хасталанган пациентларда ва алкоголизмдан муваффақиятли даволангандан сўнг ушбу воситани қабул қилиш мумкин эмас.

Юқори хавф гуруҳи пациентларда: жигар касаллиги, тутқаноқ, бош мия касалликларида таркибида алкогол борлигини эътиборга олиш зарур.

Тавсия этилган дозаларда препарат транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини камайтирмайди.

Сақлаш жараёнида хиралашиши ёки аҳамиятсиз бўлган чўкма тушиши мумкин. Бу препаратнинг самарасига таъсир қилмайди.

Қўллашдан олдин чайқатилсин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги кунгача дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Даволаш: симптоматик.

Ичга қабул қилиш учун томчи, 50 мл ва 100 мл.

50 ёки 100 мл препарат биринчи очиш назорати бўлган бураладиган қопқоқли дозаловчи томчилагич мослама билан жиҳозланган тўқ рангли шиша флаконларда .

1 флакондан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Очилган флаконларни 6 ой давомида ишлатиш мумкин.

Шифокор рецептисиз

«БИОНОРИКА СЕ»

Кершенштайнерштрассе11-15, 92318 НОЙМАРКТ.

Телефон: 09181 231-90, телефакс: 09181 2312-65.

Mastodinon narxi dan boshlanadi 94000.00
Nomi Narxi so'm
Mastodinon og'iz tomchilari 50 ml (shisha) 94000 so'm
Mastodinon gomeopatik tabletkalari №60 (3 blister x 20 tabletka) 114800 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish