Midokalm
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Midokalm (Mydocalm) in'ektsiya uchun eritma, 1 ml №5 (ampulalar)»
ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100 мг толперизон гидрохлориди ва 2,5 мг лидокаин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, диэтиленгликол моноэтилэфири, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз яшил рангли, ўзига ҳос ҳидли эритма.
Инъекция учун эритма.
Марказий таъсирга эга миорелаксант. АТХ коди: М03ВХ04.
Фармакодинамикаси
Толперизон марказий таъсир этувчи миорелаксант ҳисобланади. Толперизоннинг таъсир механизми тўлиқ аниқланмаган.
У нерв тўқимасига юқори аффинликка эга бўлиб, бош мия ўзагида, орқа мияда ва периферик нерв тизимида анча юқори концентрацияларга эришади.
Толперизоннинг асосий самараси спинал рефлектор ёйларнинг тормозланиши билан боғлиқ. Эҳтимол, ушбу самараси, пастга йўналган йўллар бўйлаб қўзғалувчанликни ўтишига тўсқинлик қилиши билан бирга, толперизоннинг терапевтик таъсирини таъминлайди.
Толперизоннинг кимёвий структураси лидокаиннинг структурасига ўхшаш. Лидокаин каби, у мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирга эга ва ҳаракат нейронлари ва бирламчи афферент толаларнинг электрик қўзғалишини пасайтиради. Толперизон таъсир потенциалига боғлиқ натрий каналларининг фаоллигини дозасига боғлиқ равишда тормозлайди. Шунга мувофиқ таъсир потенциалининг амплитудаси ва учраш тезлигини пасайтиради.
Кальций каналларига потенциал-боғлиқ сусайтирувчи самараси испотланган.
Унинг мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирига қўшимча сифатида, толперизон медиаторни ажралиб чиқишини тормозлаши ҳам мумкин деб таҳмин қилинади.
Шу билан бирга толперизон альфа-адренергик антагонистлар ва антимускарин таъсирларнинг бироз кучсиз хусусиятларига эга.
Фармакокинетикаси
Толперизон жигарда ва буйракларда жадал метаболизмга учрайди. Метаболитлар кўринишида буйраклар орқали деярли бутунлай (99% дан ортиқ) чиқарилади, метаболитларнинг фармакологик фаоллиги номаълум. Вена ичига юборилгандан сўнг ярим чиқарилиш даври таҳминан 1,5 соатни ташкил этади.
- органик неврологик касалликлар натижасида (пирамида йўлларини шикастланиши, тарқалган склероз, церебоваскуляр инсульт, миелопатия, энцефаломиелит ва бошқалар) спастик ва қўндаланг тарғил мушак гипертонусини патологик ошишини даволаш;
- таянч-ҳаракат аппаратининг касалликларидаги (масалан, спондилёз, спондилоартроз, бўйин ва люмбал синдромлари, йирик бўғимларнинг артрози) мушак спазмлари ва гипертонусни даволаш;
- ортопедия ва травматологияда оператив аралашувлардан кейинги тикланиш;
- артерияларнинг вазоспазми, қон-томирларнинг иннервациясини бузилиши билан кечадиган касалликларни (масалан, акроцианоз, вақти-вақти билан авж олувчи ангионевротик дисбазия) даволаш учун қўлланилади.
Фақат парентерал юбориш учун мўлжалланган.
Катталарга ҳар куни мушак ичига 100 мг дан суткада 2 марта буюрилади.
Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Ушбу пациентлар гуруҳида ножўя реакцияларни ривожланиш тезлигини янада ошиши кузатилган. Буйрак функциясини ўртача даражада бузилиши пациентлар учун дозани титрлаш ва синчиклаб кузатиш керак. Буйрак функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.
Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентлар
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Ушбу пациентлар гуруҳида ножўя реакцияларини ривожланиш тезлигини ошиши кузатилган. Жигар функциясини ўртача даражада бузилиши бўлган пациентлар учун дозани титрлаш ва синчиклаб кузатиш керак. Жигар функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.
Болаларда қўлланиши
Дори воситаси болаларда қўлланилмайди.
Таркибида толперизон сақловчи дори воситаларнинг хавфсизлик профили 12 000 дан ортиқ пациентга қўллаш маълумотлари билан тасдиқланади. Мазкур маълумотларга мувофиқ, энг кўп ҳолатларда тери ва териости тўқималар томонидан бузилишлар, умумий, неврологик ва меъда-ичак бузилишлари таърифланган.
Қайд этилгандан кейинги даврда толперизонни қўллаш билан боғлиқ бўлган ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши ҳақида олинган хабарларнинг миқдори барча олинган хабарларнинг тахминан 50-60% ташкил қилган. Кўпчилик ҳолларда бу жиддий бўлмаган ножўя реакциялар бўлган. Ҳаёт учун хавф туғдирувчи аллергик таъсирлар ҳақида жуда кам хабар берилган.
Ножўя реакциялар тез-тезлиги қуйидаги тоифалар бўйича аниқланади: тез-тез (≥1/100, <1/10), тез эмас (≥1/1000 гача <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 гача <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (бор бўлган маълумотларга асосланиб баҳолаб бўлмайди).
Қуйидаги келтирилган жадвалда МеdDRA бўйича тизим-аъзолар бўйича гуруҳларга бўлинган тасниф бўйича ножўя таъсирлар кўрсатилган ва уларнинг учраш тезлиги келтирилган.
MedDRA бўйича тизим аъзолар | Тез-тез (≥1/100, <1/10) | Тез эмас (≥1/1000 <1/100 гача) | Кам ҳолларда (≥1/10000 <1/1000 гача) | Жуда кам ҳолларда (<1/10000) |
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар | - | - | - | Анемия лимфаденопатия |
Иммун тизими томонидан бузилишлар | - | - | Ўта юқори сезувчанлик реакциялари* Анафилактик реакция | Анафилактик шок |
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш бузилишлари | - | Анорексия | - | Полидипсия |
Руҳий бузилишлар | - | Уйқусизлик уйқуни бузилишлри | Фаолликнинг пасайиши депрессия | Онгни чалкашиши |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | - | Бош оғриши, бош айланиши, уйқучанлик | Диққатни жамлашни бузилиши, тремор, тиришишлар, сезувчанликни пасайиши, патологик қотиб қолиш, летаргия | - |
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар | - | - | Кўришни туманлашуви | - |
Эшитиш аъзолари томонидан ва мувозанат бузилишлари | - | - | Қулоқда шовқин, вертиго | - |
Кардиологик бузилишлар | - | - | Стенокардия, тахикардия, юрак уриб кетиши ҳисси | Брадикардия |
Қон томирлар томонидан бузилишлар | Артериал гипотензия | Патологик юз қизариши | ||
Респиратор, торакал ва медиастинал бузилишлар | - | - | Диспноэ, бурундан қон кетиши, тахипноэ | - |
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар | - | Қоринда дискомфорт, диарея, оғизни қуриши, диспепсия кўнгил айниши | Эпигастрийда оғриқ, кабзият, метеоризм, кусиш | - |
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар | - | - | Жигар томонидан енгил бузилишлар | - |
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар | - | - | Аллергик дерматит, кучли терлаш қичишиш, эшакеми тошмалар | - |
Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар | - | - | Энурез, протенурия | - |
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар | - | Мушак кучсизлиг, миалгия, кўл-оёқларда оғриқ | Қўл-оёқларда дискомфорт | Остеопения |
Тизимли бузилишлар ва юбориш жойидаги асоратлар | Юборилган жойда қизариш ва иссиқлик ҳисси | Астения лохаслик, толиқиш | Маст бўлиш қизиб кетиш хисси таъсирчанлик чанқоқлик | Кўкрак қафасида дискомфорт |
Лаборатор текширишларда аниқланган нормага нисбатан оғишлар | - | - | Артериал қон босимни пасайиши, конда билирубин концентрациясини ошиши, жигар ферментлари фаоллигини ўзгариши, тромбоцитлар сонининг камайиши, лейкоцитлар сонини ошиши | Қон креатинин миқдорининг ошиши |
* Постмаркетингдан қўллаш тажрибаси қуйидаги реакциялар ҳақида маълумотларни ўз ичига олади (тез-тезлиги номаълум): ангионевротик шиш (шу жумладан юз шиши, лабларни шиши).
- толперизонга ёки бошқа ўхшаш кимёвий моддаларга (эперизон), ҳамда препаратнинг ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик реакциялари;
- оғир миастения;
- лактацияда даври;
- болаларда қўллаш мумкин эмас.
Нисбий қарши кўрсатмалар: ҳомиладорлик даври, асосан биринчи уч ойлиги (Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимга қаранг).
CYP2D6 декстрометорфан маркер субстрати билан дори воситаларининг фармакокинетик ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, толперизонни бир вақтнинг ўзида қўллаш асосан CYP2D6 (тиоридазон, толтеродин, венлафаксин, атомоксетин, дезипрамин, декстрометорфан, метопролол, небивалол, перфеназин) уларнинг қондаги дори воситаларини даражасини ошириш мумкинлигини кўрсатган.
Одам жигари микросомаларида ва одам гепатоцитларида ўтказилган лаборатор экспериментлар бошқа CYP изоферментларни (CYP2B6, CYP2C8, CYP2C9, CYP2C19, CYP1A2, CYP3A4) аҳамиятли ингибицияси ёки индукциясини кўрсатмаган.
Толперазон CYP2D6 нинг субстратлари ва/ёки бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида толперизоннинг метаболик йўллари турлича бўлганлиги сабабли таъсирини ортиши тахмин қилинмайди.
Гарчи толперизон марказий таъсирга эга препарат ҳисоблансада, унинг седатив самараси жуда паст. Марказий таъсирга эга бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда буюрилганда толперизоннинг дозасини пасайтириш лозим.
Толперизон нифлумат кислотасининг таъсирини кучайтиради, шунинг учун бир вақтда қўлланганида нифлумат кислотаси ёки бошқа НЯҚВ ларнинг дозасини пасайтиришни кўриб чиқиш лозим.
Алоҳида огоҳлантиришлар ва чора тадбирлар
Ушбу дори воситаси болаларда қўлланилмайди.
Инъекция учун эритма метилпарагидроксибензоат сақлайди. У аллергик реакциялар (секинлашган тури ни) ва истисно ҳолатларда бронхоспазм чақириши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари
Қайд этилган кейинги даврда ўта юқори сезувчанлик реакциялар ривожланганлиги ҳақида жуда кўп хабар берилган. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари енгил тери реакцияларидан оғир тизимли реакцияларгача, шу билан анафилактик шокгача кузатилган. Аллергик реакцияларнинг симптомлари: эритема, тошма, қизариш, эшакеми, қичишиш, ангионевротик ишиш (Квинке шиши), тахикардия, гипотензия ва хансираш.
Анамнезида аллергик реакциялари ёки бошқа дори воситаларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари таъсирларга эга бўлган аёл пациентларда ривожланиши хафви юқори бўлади.
Пациентларга юқори сезувчанликни хар қандай симптомларига нисбатан эътиборли бўлиш кераклиги ҳақида тавсиялар бериш лозим. Агар симптомлар ривожланган бўлса, толперизонни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Толперизонга ўта юқори сезувчанлик эпизодлари кузатилганда толперизонни қўлланилмасин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш
Ўтказилган клиник олди тадқиқотларда толперизоннинг тератоген таъсири аниқланмаган. Аҳамиятга эга бўлган клиник маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли Мидокалм®ни ҳомиладорликда айниқса биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас, агар кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Толперизонни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги туфайли ушбу препаратни лактация вақтида қўллаш мумкин эмас.
Транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирлари
Мидокалм автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни қабул қилиш вақтида бош айланиши, уйқучанлик, диққатни бузилиши, кўришни бузилиши ёки мушакларни заифлиги кузатилган пациентлар шифокорга мурожаат қилишлари керак!
Симптомлар: дозани ошириб юборилишини симптомлари уйқучанлик, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқ), тахикардия, артериал қон босимни ошиши, брадикинезия ва бош айланиши бўлиши мумкин. Оғир ҳолатларда тиришишлар, нафас олишни сиқилиши, апноэ ва кома бўлиши мумкин.
Даволаш: толпиразонни махсус антидоти мавжуд эмас, симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади.
Инъекция учун эритма.
Инъекция учун 1 мл эритма оқ рангли синдириш нуқтаси бўлган, қўнғир рангли шиша ампулада.
Пластик шаклдаги 5 та ампула, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
+8 °С дан +15 °С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«Гедеон Рихтер» ОАЖ
1103 Будапешт, Дёмрёи кўч., 19-21, Венгрия.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Midokalm (Mydocalm) plyonka bilan qoplangan tabletkalar 50 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) | 52600 so'm |
Midokalm (Mydocalm) in'ektsiya uchun eritma, 1 ml №5 (ampulalar) | 104900 so'm |
Midokalm (Mydocalm) plyonka bilan qoplangan planshetlar 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) | 149500 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent