Натрия Гидрокарбонат Mr
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mr natriy bikarbonat eritmasi D / inf. 4% 100 ml (shisha)»
фаол модда: натрий гидрокарбонати - 4 г;
ёрдамчи модда: этилендиаминтетрауксус кислотасининг динатрий тузи (Трилон Б). инъекция учун сув 100 мл гача.
Тиниқ, рангсиз суюклик.
Инфузия учун эритма.
Тизли эритма. АТХ коди: B05CB02.
Қоннинг кислота-ишкор ҳолатини тиклаш ва метаболик ацидозни тўғрилаш учун восита. Натрий бикарбонатининг диссоциацияси натижасида карбонат кислотасини ҳосил бўлиши билан водород ионини богловчи бикарбонат аниони ажралиб чиқади, у сўнгра сув ва нафас билан чикариладиган карбонат ангидрид газига парчаланади. Натижада қоннинг рН ишкорий томонга силжийди, коннинг буфер сигими ошади.
Препарат шунингдек организмда натрий ва хлор нонларининг чикарилишини оширади, осмотик диурезни оширади, сийдик чикариш тизимида сийдик кислотасининг тузларини чўкишини олдини олиб, сийдикни ишкорийлаштиради. Бикарбонат аниони хужайра ичига кирмайди.
Турли этиологияли интоксикациялар, кучли куйишлар, шок, диабетик кома, давомли диарея, тўхтовсиз қусиш, ўткир массив кон йўкотишлар, жигар ва буйракларнинг огир шикастланишлари, узоқ муддатли иситмали холатларда, операциядан кейинги давр. янги туғилган чакалокларнинг огир гипоксияси каби турли касалликлардаги компенсацияланмаган метаболик ацидоз.
Қоннинг рН ни 7,2 дан пасайиши (норма 7,37-7,42) препаратни кўллашга мутлоқ кўрсатма ҳисобланади.
Вена ичига томчилаб. Ацидознинг яққоллик даражасига қараб, суюлтирилмаган ёки 0,9% натрий хлориди эритмасида ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилган холда қўлланади.
Катталарга 4% ли эритма 50-100 мл дан.
Болаларга ёши ва тана вазнига караб 3 дан 8 мл/кг гача (2-5 мЭкв/кг), доза 4-8 соат давомида юборилади. 2 ёшгача болалар учун максимал доза суткада 1 кг тана вазнига 13 мл (8 мЭкв)ни ташкил қилади.
Қоннинг кислота-ишқор холатини назорат қилиш керак.
Кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қорин оғриғи, бош огриги, безовталик, қон босимини ошиши.
Метаболик алкалоз, ўта юқори сезувчанлик, гипокалиемия, гипернатриемияда щялаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация.
Чўкма тушиши, ёки органик бирикмаларнинг гидролизи юз бериши туфайли MR Нартий гидрокарбонат эритмасида нордон моддаларни (аскорбин, никотин ва бошка кислоталар), алкалоидлар (атропин, апоморфин, кофеин, теобромин, папаверин ва бошк.), юрак гликозидлари, кальций, магний, оғир металларнинг (темир, мис, рух) тузларини эритиш мумкин эмас. Фосфат-сақловчи эритмалар билан аралаштирилмаслик лозим. Гипотензив дори воситаларининг самарасини кучайтириши мумкин.
Препарат қўлланганида кислота-ишкор ҳолатини назорат килиш керак. Юрак ва буйракларнинг ёндош касалликлари бўлган беморларда юрак етишмовчилиги ва шишлар ривожланиши мумкин.
Доза ошириб юборилганида декомпенсацияланган алкалоз, тетаник тиришишлар ривожланиши мумкин.
Алкалоз ривожланганида препаратни юбориш тўхтатилади, тиришишларни ривожланиш хавфида кальций глюконати вена ичига юборилади.
Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл. 400 мл, 500 мл дан флаконлар ёки бутилкаларда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.
Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«MERRYMED FARM» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси, 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Mr natriy bikarbonat eritmasi D / inf. 4% 100 ml (shisha) | 10000 so'm |