Facebook Pixel Code

Neyromultivit

Tovarlar: 2
Neyromultivit (Neuromultivit) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar)
G.l. Farma (Avstriya)
dan 68000 so'm
Retsept bo'yicha
в 86 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 60000 so'm gacha 68000 so'm (78 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Neyromultivit (Neuromultivit) plyonka bilan qoplangan planshetlar №20 (2 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Neyromultivit (Neuromultivit) plyonka bilan qoplangan planshetlar №20 (2 blister x 10 tabletka)»

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: тиамин гидрохлориди (В1 витамини) - 100 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) - 200 мг, цианокобаламин (В12 витамини) - 0,24* мг.

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, повидон.

қобиқ таркиби: макрогол 6000, титан диоксиди (Е171), тальк, гипромеллоза, полиакрилат 30% ли дисперсияси**.

* Миқдори 20% ортиқчасини ўз ичига олади:

**2,25 мг қуруқ модда 7,5 мг суспензияга мос келади.

Оқдан ёки деярли оқ ранглигача бўлган, икки томони қавариқ юзали, думалоқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

В1 витаминининг В6 ва В12 витаминлари билан мажмуаси. АТХ коди: А11DB.

Фармакодинамикаси

Фармакологик хусусиятлари препаратнинг таркибига кирувчи витаминларнинг ҳусусиятлари билан белгиланади.

Тиамин (В1 витамини) одам организмида фосфорланиш жараёнлари натижасида кокарбоксилазага айланади, у кўпчилик фермент реакцияларининг коферментидир. Тиамин углевод, оқсил ва ёғ алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Синапсларда нерв қўзғалишларини ўтказиш жараёнларида фаол қатнашади.

Пиридоксин (В6 витамини) марказий ва периферик нерв тизимини нормал фаолият кўрсатиши учун зарурдир. Фосфорланган ҳолда аминокислоталар метаболизмининг (декарбоксилланиш, переаминланиш ва бошқаларда) коферменти ҳисобланади Нерв тўқималарида фаолият кўрсатувчи муҳим ферментларнинг коферменти сифатида намоён бўлади. Допамин, норадреналин, адреналин, гистамин ва ГАМК каби кўпчилик нейромедиаторларнинг биосинтезида иштирок этади, глутамин кислотаси алмашинувида иштирок этади.

Цианокобаламин (В12 витамини) нормал қон ҳосил бўлиши ва эритроцитларни етилиши учун зарур, шунингдек организмнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи қатор биокимёвий реакцияларда: метил гуруҳларини ташиб ўтилишида, нуклеин кислоталар, оқсиллар синтезида, аминокислоталар, углеводлар, липидлар алмашинувида иштирок этади. Нерв тизимидаги жараёнларга (нуклеин кислоталарини синтезида ва цереброзидлар ва фосфолипидларни липид таркибига) ижобий таъсир кўрсатади. Цианокобаламиннинг кофермент шакллари - метилкобаламин ва аденозилкобаламин хужайраларни репликацияси ва ўсиши учун зарур.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг компонентлари сувда эрувчан витаминлар ҳисобланади, бу уларни организмга тўпланиб қолиш эҳтимолини истисно қилади.

Тиамин ва пиридоксин ичакнинг юқори қисмида сўрилади, сўрилиш даражаси дозага боғлиқ. Цианокобаламинни сўрилиши меъдадан бошланади, цианокобаламинни тўқималарга етказиб берилиши транскобаламин II транспорт оқсили ёрдамида амалга оширилади. Препаратнинг таркибига кирувчи ҳамма витаминлар жигарда метаболизмга учрайди.

Тиамин ва пиридоксинни организмдан чиқарилиши буйрак орқали амалга оширилади (тахминан 8-10% ўзгармаган кўринишда чиқарилади).

Цианокобаламин асосан сафро билан чиқарилади, унинг буйраклар орқали чиқарилиши 6% дан 30% гачани ташкил қилади.

  • турли этиологияли (диабетик, алкоголь ва бошқа) полинейропатиялар;
  • невритлар ва невралгиялар;
  • умуртқа поғонасининг дегенератив ўзагаришлари фонидаги радикулитлар;
  • бел синдроми;
  • бўйин синдроми;
  • ишиас, люмбаго;
  • плекситлар;
  • қовурғалараро невралгия;
  • учламчи нерв невралгияси;
  • юз нервининг фалажида қўлланилади.

Таблеткаларни овқатдан кейин, чайнамасдан ва кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш лозим.

Одатда 1 таблеткадан суткада 1-3 марта буюрилади.

6 ёшдан катта болаларга шифокор тавсиясига кўра, 1 таблеткадан суткада 1-3 мартадан буюрилади.

Курс давомийлиги одатда 2-3 ҳафтани (шифокор тавсияси бўйича) ташкил қилади.

Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади.

Кам ҳолларда:

  • бош оғриғи, бош айланиши;
  • кўнгил айниши.

Жуда кам ҳолларда:

  • В6 витаминини жуда катта дозаларда нотўғри қўлланганда сезувчанликни бузилиши;
  • қичишиш ва уртикар тошма кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилади.
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
  • леводопа билан бирга қўлланганда нейромультивит леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини пасайтиради;
  • этанол билан тиаминни сўрилишини кескин пасайтиради.

Нейромультивитни қабул қилиш вақтида таркибида В гуруҳи витаминлари бўлган поливитамин комплексларини қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Неврологик симптомларни бошланиши мумкинлиги сабабли, препаратнинг юқори дозалари билан 4 ҳафтадан ортиқ вақт давомида даволаш тавсия қилинмайди. В12 витаминини сақлайдиган препаратлар фуникуляр миелоз ва хафвли анемиянинг клиник манзарасини ва лаборатория текширишлари натижаларини яшириши мумкин.

Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилияти таъсирининг ўзига хослиги.

Таъсири аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: атаксия ва сезувчанликни бузилишлари билан кечувчи невропатия, ЭЭГ даги ўзгаришлар билан кечувчи церебрал тиришишлар, аллергик реакциялар.

Даволаш: дозани ошириб юборилишини кўринишларини оғирлигига боғлиқ ҳолда ўтказилади. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, кейинчалик симптоматик даволаш.

20 таблеткадан поливинилхлорид/поливинилденхлорид плёнкали ва лакланган, чоп этилган алюмин фолга контуруяли ўрамда тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

1 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тииётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

G.L.Pharma GmbH,

Industriestrasse 1, A-8502 Lannach, Австрия

Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси

“ВАЛЕАНТ” МЧЖ, Россия

Маҳсулотни сифати бўйича истеъмолчилардан эътирозларни қабул қилувчи ташкилот манзили

“ВАЛЕАНТ” МЧЖ, Россия

115162, Москва, Шаболовка кўч. 31 уй., стр.5.

Телефон/факс: +7-495-510-28-79

Электрон почта: Office.RU@valent.com

Neyromultivit narxi dan boshlanadi 60000.00
Nomi Narxi so'm
Neyromultivit (Neuromultivit) plyonka bilan qoplangan planshetlar №20 (2 blister x 10 tabletka) 60000 so'm
Neyromultivit (Neuromultivit) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar) 68000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish