Niperten
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Niperten plyonka bilan qoplangan 2,5 mg №30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka)»
Нипертен нималарни ўзида сақлайди
Фаол модда бисопролол фумарати.
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка таркибида 2,5 мг, 5 мг ёки 10 мг бисопролол фумаратини сақланади.
Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти (А типи), повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди ва магний стеарати таблетка ядросида, гипромеллоза, макрогол, титан диоксид, тальк, темир (II) оксиди Е172 фақат плёнка қобиқ билан қопланган 5 мг ли ва 10 мг ли таблеткаларда ва темир (III) оксиди Е172 фақат плёнка қобиқ билан қопланган 5 мг ли ва 10 мг ли таблеткаларда.
Нипертен® қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 2,5 мг: овал, бироз икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг: овал, бироз икки томонлама қавариқ, оч жигаррангроқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг: думалоқ, бироз икки томонлама қавариқ, қия чеккали, оч жигаррангроқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.
10 таблеткадан ОПА/Ал/ПВХ ва алюмин фольгали блистерда. 3, 6 ёки 9 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.
Бисопролол Нипертен® препаратининг таъсир этувчи моддасидир. Бисопролол бета-блокаторлар деб аталадиган дори препаратлари гуруҳига мансуб бўлиб, ушбу препаратлар айрим нерв импульсларига, айниқса юракда, организмнинг жавобига таъсир кўрсатган ҳолда ишлайди. Натижада бисопролол юрак қисқаришлари тез-тезлигини секинлаштиради ва қонни тана бўйлаб самарали ҳайдашга юракни мажбур қилади. Айни вақтда бисопролол кислородга бўлган эҳтиёжни ва қонни юракка оқиб келишини камайтиради. Юрак мушаги кучсиз бўлганда ва организм эҳтиёжлари учун етарлича қон миқдорини ҳайдаб беришга қодир бўлмаганида юрак етишмовчилиги юзага келади.
Нипертен қуйидагиларни даволаш учун:
- юқори артериал босим (артериал гипертензия);
- стенокардия;
- стабил сурункали юрак етишмовчилиги. Нипертен® ни ушбу касалликни даволаш учун тўғри келадиган бошқа препаратлар (ААФ ингибиторлари, сийдик ҳайдовчи препаратлар ва юрак гликозидлари каби препаратлар) билан мажмуада қўлланилади.
Қуйидаги ҳолларда Нипертен® қабул қилинмасин
Сизда қуйидаги касалликлардан бири мавжуд бўлганида Нипертен® препарати қабул қилинмаслиги керак:
- ушбу препаратнинг фаол моддаси ёки ҳар қандай бошқа компонентларига (6-бўлимда санаб ўтилган) аллергия бўлса;
- оғир бронхиал астма ёки ўпканинг оғир сурункали касаллиги;
- қўл-оёқларингизда оғир даражада қон айланишини бузилиши (масалан, Рейно синдроми), у қўл ва оёқ бармоқларида оғриқ ҳисларини ёки уларни очариши ёки кўкариб кетишини келтириб чиқариши мумкин;
- буйрак усти безларининг кам учрайдиган ўсмаси бўлган даволанмаган феохромоцитома;
- қонда кислота миқдорининг ошиб кетадиган ҳолати бўлган метаболик ацидоз.
Сизда қуйидаги юрак касалликлардан бири мавжуд бўлганида Нипертен® препарати қабул қилиш мумкин эмас:
- ўткир юрак етишмовчилиги;
- юрак етишмовчилигини авж олиши, у юрак мушаги қисқариши кучини кўпайтирадиган препаратларни вена ичига юборишни талаб қилади;
- паст артериал босим;
- юрак қисқаришларини жуда паст тез-тезлигига ёки Сизда ўрнатилган кардиостимулятор мавжуд бўлмаганида юракнинг номунтазам қисқаришларига олиб келувчи юракнинг айрим касалликлари;
- паст артериал босимга ва қон айланишининг етишмовчилигига олиб келадиган, юракнинг ўткир жиддий патологияси бўлган кардиоген шок.
Нипертен ни қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Сизда қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлса, бу ҳақда ўз шифокорингизни Нипертен таблеткалари қабул қилингунига қадар хабардор қилинг; эҳтимол у бунга алоҳида эътибор қаратиши (масалан, қўшимча даволашни буюриши ёки кўпроқ назорат ўлчашларини ўтказиши) мумкин:
- қандли диабет;
- рўза тутиш;
- юрак ритмини бузилиши ёки тинч ҳолатда кўкракда кучли оғриқ (Принцметал стенокардияси) каби юракнинг айрим касалликлари;
- буйрак ёки жигар касалликлари;
- оғирлик даражаси камроқ бўлган қўл-оёқларда қон айланишини бузилиши;
- оғирлик даражаси камроқ бўлган бронхиал астма ёки сурункали ўпка асаллиги;
- анамнезда тангачали тери тошмаси (псориаз);
- буйрак усти бези ўсмаси (феохромоцитома);
- қалқонсимон без фаолиятини бузилиши;
- биринчи даражали юрак блокадаси (юракка нерв сигналлари ўтиши бузиладиган ҳолат, бу юрак қисқаришларини даврий ўтказиб юборилишларига ёки номунтазам юрак қисқаришларига олиб келиши мумкин).
Бундан ташқари, агар Сиз қуйидагиларни қабул қилмоқчи бўлсангиз шифокорингизга хабар қилинг:
- десенсибилизация қилувчи даволаш (масалан, поллинозни профилактика қилиш учун), чунки Нипертен таблеткалари аллергик реакция ривожланиши эҳтимолини ошириши мумкин ёки бундай реакция оғир кечиши мумкин;
- анестезия (масалан, жарроҳлик аралашувида), чунки Нипертен® таблеткалари ушбу вазиятга нисбатан Сизнинг организмингиз реакциясига таъсир этиши мумкин.
Бошқа дори препаратлари ва Нипертен
Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, яқин орада қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга маълум қилинг.
Шифокорингиз тавсиясисиз қуйидаги препаратларни Нипертен® билан қабул қилманг:
- номунтазам ёки ноодатий юрак уришини даволаш учун қўлланиладиган айрим препаратлар (хинидин, дизопирамид, лидокаин, фенитоин, флекаинид, пропафенон каби I синф антиаритмик препаратлар);
- юқори артериал босимни, стенокардияни ёки номунтазам юрак уришини даволаш учун қўлланиладиган айрим препаратлар (верапамил ва дилтиазем каби кальций антагонистлари);
- юқори артериал босимни даволаш учун қўлланиладиган клонидин, метилдопа, моксонидин, рилменидин каби айрим препаратлар. Бироқ ушбу препаратларни қўллашни шифокорингиз билан маслаҳатлашмай туриб тўхтатманг.
Қуйидаги препаратларни Нипертен® таблеткалари билан бирга қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг; эҳтимол шифокорингиз Сизнинг саломатлигингиз ҳолатини тез-тез назорат қилишига тўғри келади:
- юқори артериал босимни, стенокардияни ёки номунтазам юрак уришини даволаш учун қўлланиладиган айрим препаратлар (нифедипин, фелодипин ва амлодипин каби дигидропиридин қаторидаги кальций антагонистлари);
- номунтазам ёки ноодатий юрак уришини даволаш учун қўлланиладиган айрим препаратлар (амиодарон каби III синф антиаритмик препаратлар);
- маҳаллий қўлланиладиган бета-блокаторлар (глаукомани даволаш учун тимолол кўзга томчилар каби);
- масалан, Альцгеймер касаллиги ёки глаукомани даволаш учун қўлланиладиган айрим препаратлар (такрин ёки карбахол каби парасимпатомиметиклар) ёки ўткир юрак патологиясини даволаш учун қўлланиладиган препаратлар (изопреналин ва добутамин каби симпатомиметиклар);
- қанд миқдорини пасайтирувчи препаратлар, шу жумладан инсулин;
- оғриқсизлантирувчи препаратлар (масалан, жарроҳлик аралашуви вақтида);
- юрак етишмовчилигини даволаш учун қўлланиладиган ангишвонагул препаратлари;
- артрит, оғриқлар ёки яллиғланишни даволаш учун қўлланиладиган ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚВ) (масалан, ибупрофен ёки диклофенак);
- гипотензив препаратлар каби кутилган ёки нохуш самара сифатида артериал босимни пасайтириши мумкин бўлган ҳар қандай препаратлар, депрессияни даволаш учун айрим препаратлар (имипрамин ёки амитриптилин каби трициклик антидепрессантлар), тутқаноқни даволаш учун ёки анестезия вақтида қўлланиладиган айрим препаратлар (барбитуратлар, масалан фенобарбитал) ёки ҳаққоний ҳолат билан алоқани йўқотган ҳолда тавсифланадиган руҳий касалликларни даволаш учун қўлланиладиган айрим препаратлар (левомепромазин каби фенотиазинлар);
- безгакни олдини олиш ёки даволаш учун қўлланиладиган мефлохин;
- депрессияни даволаш учун моклобемид каби моноаминоксидаза ингибиторлари (МАО-В ингибиторлари бундан мустасно) деб аталадиган препаратлар;
- Рейно синдроми каби қон айланишини бузилишларини даволаш учун қўлланиладиган моксисилит.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик даврида Нипертен® препарати қўлланилганида болага салбий таъсир кўрсатиш хавфи мавжуд. Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёхуд эмизикли бўлсангиз, ўзингизни ҳомиладор деб эҳтимол қилсангиз ёхуд ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, мазкур дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Нипертен® препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкинлигини у ҳал этади.
Инсонда кўкрак сутига бисопрололни ўтиши номаълум. Шунинг учун Нипертен® препарати билан даволаш вақтида эмизиш тавсия этилмайди.
Болалар ва ўсмирларда қўлланилиши
Нипертен® препарати болаларда ёки ўсмирларда қўлланилиши учун тавсия этилмайди.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Препаратнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашга таъсири Сиз Нипертен® препаратини қандай ўзлаштиришингизга боғлиқ. Даволаш бошланиши вақтида, дозаси оширилганида ёки препарат ўзгартирилганида, шунингдек препаратни алкоголь билан мажмуада қўлланганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилинг.
Препарат шифокор ёки фармацевт буюрилгандек доимо аниқ қабул қилиниши лозим. Агар Сизда иккиланишлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Таблеткани овқат қабул қилинишидан қатъий назар эрталаб сув билан ичинг. Таблеткани синдирманг ва чайнаманг.
Нипертен® препарати билан даволашда шифокорингиз томонидан мунтазам мониторинг олиб борилиши зарур. Даволаш бошланиши вақтида, дозаси оширилганида ёки препарат билан даволаш тўхтатилганида бу айниқса зарурдир.
Нипертен® препарати билан даволаш одатда узоқ давом этади.
Артериал гипертензия ва стенокардия
Катта ёшдаги, шу жумладан кекса ёшдаги пациентлар
Дозани танлаш шахсий равишда амалга оширилиши керак. Одатда суткалик доза 10 мг бисопрололни ташкил этади.
Препаратга нисбатан организмнинг жавобига боғлиқ равишда шифокорингиз дозани 5 мг гача камайтиришга ёки дозани 20 мг гача кўпайтиришни ҳал этиши мумкин. Доза суткада 20 мг дан ошмаслиги керак.
Стабил сурункали юрак етишмовчилиги
Катта ёшдаги, шу жумладан кекса ёшдаги пациентлар
Бисопролол билан даволаш паст дозадан, дозани босқичма-босқич оширган ҳолда бошланиши керак.
Шифокорингиз дозани қандай ошиишни ҳал этиши лозим; одатда у қуйидаги тарзда ўтади:
- 1,25 мг бисопролол суткада бир марта бир ҳафта давомида;
- 2,5 мг бисопролол суткада бир марта бир ҳафта давомида;
- 3,75 мг бисопролол суткада бир марта бир ҳафта давомида;
- 5 мг бисопролол суткада бир марта бир ҳафта давомида;
- 7,5 мг бисопролол суткада бир марта бир ҳафта давомида;
- 10 мг бисопролол суткада бир марта бир ҳафта давомида самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида.
Максимал тавсия этиладиган суткалик доза 10 мг бисопрололни ташкил этади.
Препаратга нисбатан ўзлаштираолишингизга боғлиқ равишда шифокорингиз шунингдек дозаларни ошириш оралиғидаги интервални узайтириши мумкин. Ҳолат ёмонлашганида ёки препаратни ўзлаштира олмаган ҳолатларда дозани яна камайтириш ёки даволаш вақтинча тўхтатиб туриш талаб этилиши мумкин. Айрим пациентларда бисопрололнинг 10 мг дан кам бўлган самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаси етарлича бўлиши мумкин. Шифокорингиз бу ҳолатда қандай йўл тутиш мумкинлигини Сизга хабар қилади. Даволашни тўлиқ тўхтатиш зарурати бўлганида шифокор, одатда дозани босқичма-босқич камайтиришни тавсия этади, чунки акс ҳолда Сизнинг ҳолатингиз ёмонлашиши мумкин.
Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўлланилиши
Енгил ва ўрта даражали жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда одатда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Оғир даражадаги буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда (креатинин клиренси <20 мл/мин) ва оғир даражали жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда бисопрололнинг суткалик дозаси 10 мг дан оширилмаслик тавсия қилинади.
Болалар ва ўсмирларда қўлланилиши
Нипертен® болаларда қўллаш учун тавсия этилмайди.
Агар Сиз Нипертен® ни керагидан ортиқ кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз
Агар Сиз Нипертен® препаратини керагидан ортиқ кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга дарҳол хабар қилинг. Шифокорингиз қандай чоралар лозимлиги ҳақида қарор қабул қилади.
Дозани ошириб юборилганлиги симптомлари юрак қисқаришлари тез-тезлигини секинлашишини, оғир даражали нафас сиқилишини, бош айланишини ёки қалтирашни (қонда қанд миқдорининг пасайиши муносабати билан) ўз ичига олиши мумкин.
Нипертен® Комби дозасини ўтказиб юборилиши
Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнига икки баробар дозани қабул қилиш мумкин эмас. Эртаси куни эрталаб одатдаги дозангизни қабул қилинг.
Агар Сиз Нипертен® препаратини қабул қилишни тўхтатиб қўйсангиз
Нипертен® препаратини қабул қилишни шифокорингиз тавсиясисиз ҳеч қачон тўхтатиб қўйманг. Акс ҳолда Сизнинг ҳолатингиз сезиларли равишда ёмонлашиши мумкин. Даволанишни айниқса юракнинг ишемик касаллиги бўлган пациентларда бирдан тўхтатиб қўймаслик лозим. Агар Сиз даволанишни тўхтатиб қўйишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингиз дозани аста-секин камайтиришни тавсия этиши мумкин.
Агар Сизда мазкур препаратни қабул қилишга нисбатан қўшимча саволлар юзага келса, шифокирингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Барча дори воситалари каби мазкур препарат ножўя самараларни келтириб чиқариши мумкин, гарчи улар ҳаммада ҳам пайдо бўлмаса ҳам.
Агар ножўя самаралар оғир бўлса, тўсатдан юзага келган бўлса ёки Сиз уларни тез ёмонлашишини қайд этган бўлсангиз, жиддий реакцияларни олдини олиш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Энг жиддий ножўя самаралар юрак фаолиятига алоқадор бўлиб, улар қуйидагичадир:
- юрак қисқаришлари тез-тезлигини пасайиши (10 нафар инсондан 1 тасидан кўп бўлмаган ҳолатда пайдо бўлиши мумкин);
- юрак етишмовчилигини авж олиши (10 нафар инсондан 1 тасидан кўп бўлмаган ҳолатда пайдо бўлиши мумкин);
- секин ёки номунтазам юрак уриши (100 нафар инсондан 1 тасидан кўп бўлмаган ҳолатда пайдо бўлиши мумкин).
Агар Сиз бош айланиши, ҳолсизлик ёки нафас олишни қийинлашишини сезсангиз шифокорингизга иложи борича тезроқ мурожаат қилинг.
Қуйидаги ножўя таъсирлар улар тез-тез учрашига қараб санаб ўтилган:
Тез-тез (10 нафар инсондан 1 тасидан камроқ ҳолатда пайдо бўлиши мумкин):
- толиқиш, ҳолсизлик ҳисси, бош айланиши, бош оғриғи;
- қўллар ёки оёқларни музлаши ёки увишиши;
- паст артериал босим;
- кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият каби меъда ёки ичак томонидан бузилишлар.
Кам ҳолларда (1000 нафар инсондан 1 тасидан камроқ ҳолатда пайдо бўлиши мумкин):
- эшитишни бузилиши;
- аллергик ринорея;
- ёш ажралишини пасайиши (қуруқ кўзлар);
- кўз ёки кўз оқини сарғайишига олиб келиши мумкин бўлган жигар яллиғланиши;
- жигар фаолияти ёки липидлар концентрациясини белгиловчи қон таҳлилининг айрим натижалари нормадан фарқланади;
- қичишиш, гиперемия, тошма каби аллергик типдаги реакциялар;
- эрекцияни бузилиши;
- тунги ваҳимали тушлар, галлюцинациялар;
- ҳушдан кетиш.
Жуда кам ҳолларда (10 000 нафар инсондан 1 тасидан камроқ ҳолатда пайдо бўлиши мумкин):
- кўзларни ачишиши ва қизариши (конъюнктивит);
- соч тўкилиши;
- пўстлоқли тери тошмаси (псориаз) пайдо бўлиши ёки авж олиши; псориазсимон тошма.
Ушбу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш лозим.
Ушбу препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.
30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бошқа қўлламаётган дори препаратларини қандай қилиб утилизация қилиш ҳақида фармацевтдан сўранг. Мазкур чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
КРКА, д.д., Ново место, Шмарьешка цеста 6, 8501 Ново место, Словения.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Niperten plyonka bilan qoplangan 2,5 mg №30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) | 31400 so'm |
Niperten plyonka bilan qoplangan planshetlar 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) | 44000 so'm |
Niperten plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) | 54900 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent