Facebook Pixel Code

Noofen 500

Tovarlar: 1
Noofen  og'iz eritmasi uchun kukun 500 mg №5 (paketlar)
Olaynfarm (Latviya)
dan 64000 so'm
Retsept bo'yicha
в 81 dorixonada
dagi narxlar
dan 64000 so'm (81 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Noofen og'iz eritmasi uchun kukun 500 mg №5 (paketlar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Noofen og'iz eritmasi uchun kukun 500 mg №5 (paketlar)»

Ҳар бир пакетча 100 мг g-амино-b-фенилмой кислотаси гидрохлоридини сақлайди.

Ҳар бир пакетча 500 мг g-амино-b-фенилмой кислотаси гидрохлоридини сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: маннитол, аспартам, “Orange Durarome” ҳушбўйи.

Оқдан оч-крем ранглигача бўлган кукун. Сариқ рангли киритмалар бўлишига йўл қўйилади.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Бошқа психостимуляторлар ва ноотроп воситалар. АТХ коди: N06BХ22.

Ноофен бош миянинг нерв хужайраларидаги метаболик жараёнларга ижобий таъсир қилувчи психометаболик стимуляторларга киради. Ноофеннинг таъсир қилувчи моддасини - γ-амино-мой кислотасининг (ГАМК) ҳосиласи сифатида ёки β-фенилэтиламиннинг ҳосиласи сифатида қараш мумкин. Ноофен ноотроп фаолликка эга, ГАМКнинг ҳосиласи сифатида эса, анксиолитик (транквилизаторлик) таъсирига эга.

Препарат хавотирлик, безовталик, қўрқувни камайтиради; уйқуни яхшилайди, шунинг учун препаратни неврозларни даволаш учун ва операциялардан олдин қўллаш мумкин. препарат ухлатувчи, наркотик, нейролептик ва паркинсонизмга қарши воситаларнинг таъсирини узайтиради ва кучайтиради. Ноофен тиришишга қарши таъсирга эга эмас. Ноофен нистагмнинг латент даврини узайтиради ва унинг яққоллиги ва давомийлигини қисқартиради. Препарат астениянинг кўринишларини ва вазовегетатив симптомларини, шу жумладан бош оғриғини, бошда оғирлик ҳиссини, уйқуни бузилишини, таъсирчанлик, эмоционал ўзгарувчанликни камайтиради ва ақлий иш қобилиятини оширади. Психологик кўрсаткичлар (диққат, хотира, сенсор-мотор реакцияларнинг тезлиги ва аниқлиги) Ноофен препаратининг таъсирида яхшиланади. Астенияси бўлган пациентларда ва эмоционал лабиллиги бўлган пациентларда даволашнинг биринчи куниданоқ субъектив кайфият яхшиланади, кераксиз седация ёки қўзғалишни чақирмай, қизиқиш ва жонбозлик, фаолият мотивацияси ошади.

Препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва организмнинг ҳамма тўқималарига киради, гемато-энцефалик тўсиқдан осон ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди ва нофаол метаболитларни ҳосил қилади. Препаратнинг тахминан 5% ўзгармаган холда буйрак орқали чиқарилади. Препарат организмда тўпланмайди.

  • Астеник ва хавотирлик-невротик ҳолатлар: безовталик, қўрқув, хавотирлик, васвасали невроз ҳолатлари, психопатия; кексаларда уйқусизлик, тунги безовталик.
  • Операция ёки оғриқли диагностик текширувлар олдидан стресс ҳолатларини олдини олиш.
  • Меньер касаллиги, вестибуляр анализаторнинг турли генезли дисфункцияси билан боғлиқ бош айланишларини олдини олиш.
  • Кинетозларни олдини олиш.
  • Болаларда дудуқланиш ва тикларни даволаш.
  • Алкоголли абстиненция синдромини (психопотологик ва соматовегетатив бузилишларни) бартараф этиш учун комплекс даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Пакетчанинг ичидагиси ярим стакан қайнаган сувда эритилади ва овқатдан олдин ичга қабул қилинади.

Астеник ва хавотирли-невротик ҳолатлар: катталарга - 500 мг (Ноофен 500 1 пакетчаси) дан кунига 1-3 марта. Зарурати бўлганида суткалик дозани 2,5 г (5 пакетча) гача ошириш мумкин. Даволаш курси - 2-3 ҳафта. Зарурати бўлганида курсини 4-6 ҳафтагача узайтириш мумкин.

Меньер касаллиги ва вестибуляр анализаторнинг дисфункцияси билан боғлиқ турли генезли бош айланиши:

  • вестибуляр анализаторнинг фаолиятини инфекцион генезга эга бузилишлари ва Меньер касаллигининг зўрайиш даврида 500 мг дан кунига 4 марта 5-7 кун давомида, вестибуляр бузилишларнинг яққоллиги камайганида 5-7 кун давомида препаратнинг 500 мг дан кунига 2-3 марта, сўнгра 500 мг дан кунига 1 марта яна 5 кун давомида. Касалликни нисбатан енгил кечишида 500 мг дан суткада 1 марта 5-7 кун давомида қабул қилиш, сўнгра даволашни Ноофен 100 мг пакетчасини 7-10 кун давомида суткада 2-3 марта қабул қилиш билан давом эттириш керак;
  • вестибуляр анализаторнинг фаолиятини томирли ва травматик генезли бузилишлари 500 мг дан кунига 1-2 марта 12 кун давомида.

Кинетозларни (чайқалишлар) олдини олиш учун тахмин қилинаётган чайқалиш бошланишидан бир соат олдин ёки денгиз касаллигининг биринчи симптомлари пайдо бўлганида 500 мг дан бир марта буюрилади. Яққол симптомлар (қусиш ва ҳоказо) пайдо бўлганида препаратни қабул қилиш кам самарали.

Алкоголли абстинент синдромни бартараф этишда ёрдамчи восита: биринчи кунлари 500 мг дан куни давомида 2-3 марта ва кечқурунга 500 мг, суткалик дозани одатдаги дозагача аста-секин пасайтириб, қабул қилинади.

Климактерик бузилишлар фонидаги яққол вертебрал оғриқли синдромни комплекс даволашда: 500 мг дан суткада 2 марта биринчи икки ҳафта давомида, кейинги икки ҳафтада - 500 мг дан ҳар куни буюрилади. Оғриқли синдром ва климактерик бузилишлар ўртача даражада намоён бўлганида Ноофен 500 ни 500 мг дозада ҳар куни 4 ҳафта давомида қўллаш тавсия қилинади.

Препаратга қарамлик ва ўрганиб қолиш кузатилмайди, “бекор қилиш синдроми” йўқ.

Ноофен 100 ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Пакетчанинг ичидагисини ярим стакан қайнаган сувда эритилади ва овқатдан олдин қабул қилинади.

3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга 100 мг (1 пакетча) дан кунига 2 марта буюрилади, 5 ёшдан 6 ёшгача - 100 мг дан кунига 2-3 марта, 7 ёшдан 10 ёшгача - 100 мг дан кунига 3-4 марта, 11 ёшдан 14 ёшгача - 200 мг (2 пакетча) дан кунига 2-3 марта буюрилади.

14 ёшдан ошган болаларга - катталарнинг дозаси буюрилади. (Ноофен 500 кукунини ёки Ноофен препаратининг бошқа дори шаклларини қўллаш тавсия этилган).

Болалар учун юқори бир марталик дозалар: 3 ёшдан 6 ёшгача - 100 мг, 7 ёшдан 10 ёшгача - 200 мг, 11 ёшдан 14 ёшгача - 300 мг.

Препаратга қарамлик ва ўрганиб қолиш кузатилмайди, “бекор қилиш синдроми” йўқ.

Бошқа дори воситалари каби, Ноофен хам, гарчи улар барча пациентларда намоён бўлмасада, ножўя таъсирларни чақириши мумкин. Ноофен одатда яхши ўзлаштирилади.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: уйқучанлик* (даволашни бошида).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши* (даволашни бошида).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: кам - аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш).

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида - гепатотоксиклик*.

*намоён бўлиш тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича тез-тезлигини аниқлашнинг иложи йўқ).

Агар Сизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсирлар намоён бўлса ёки кўрсатилган ножўя таъсирлардан биронтаси айниқса кучли намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

  • Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
  • 3 ёшгача бўлган болалар.

Ноофен 100 ва Ноофен 500 кукуни таркибига шакарнинг ўринбосари аспартам киради. Уни фенилкетонурияси бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Ноофенни психотроп препаратлар билан мажмуада, Ноофен препаратининг ва у билан бирга қўлланиладиган дори воситаларининг дозаларини камайтирилган холда бирга қўллаш мумкин. Ноофен ухлатувчи, наркотик, нейролептик ва паркинсонизмга қарши воситаларнинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради.

Меъда ва/ёки ўн икки бармоқ ичакнинг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Шиллиқ қаватни препаратнинг таъсирловчи таъсиридан ҳимоя қилиш учун, бу пациентларга препаратнинг кичикроқ дозалари буюрилади. Узоқ муддат қўлланганида периферик қон манзараси ва жигар фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш керак. Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда узоқ муддат қўлланганда жигар ва/ёки буйрак фаолияти кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат қўлланганида уйқучанлик ёки марказий нерв тизими томонидан бошқа бузилишлар кузатиладиган пациентлар, даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқаришда ёки механизмларга хизмат кўрсатишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган. Препарат кам заҳарли.

Симптомлари: уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида эозинофилия, артериал гипотензия, жигарнинг ёғли дистрофияси (7 г дан ортиқ қабул қилинганда), буйрак фаолиятини бузилиши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, тутиб турувчи ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. Специк антидоти маълум эмас.

Ноофен 500 ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Бирламчи ўрам: ламинат пакетчада кукун.

Иккиламчи ўрам: 5 ламинат пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ноофен 100 ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Бирламчи ўрам: ламинат пакетчада кукун.

Иккинчи ўрам: 15 ламинат пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

”Олайнфарм” АЖ

Манзили: Рупницу кўч. 5, Олайне, LV-2114, Латвия.

Noofen 500 narxi dan boshlanadi 64000.00
Nomi Narxi so'm
Noofen og'iz eritmasi uchun kukun 500 mg №5 (paketlar) 64000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish