Facebook Pixel Code

Oksiten

Tovarlar: 1
Oksiten  bilan qoplangan planshetlar 20 mg №10 (1 blister)
Anfarm Ellas (Gretsiya)
dan 41400 so'm
Retsept bo'yicha
в 33 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 41400 so'm (33 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Oksiten bilan qoplangan planshetlar 20 mg №10 (1 blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Oksiten bilan qoplangan planshetlar 20 mg №10 (1 blister)»

қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: теноксикам - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати - 90,0 мг, крахмал - 84,0 мг, тальк - 40 мг, магний стеарати - 2,0 мг, гипромеллоза - 2,0 мг, тальк - 1,4 мг, титан диоксиди Е171 - 1,2 мг, темир II оксиди Е172 - 0,4 мг.

Тўқ сариқ ранг қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар. АТХ коди: М01АС02.

Окситен яққол ва давомли оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши, шунингдек иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми циклооксигеназа ферментини сусайтириши билан боғлиқ (циклооксигеназа 1 ва циклооксигеназа 2 фаоллигини сусайтиради), бу арахидон кислотасининг метаболизмини бузилишига ва яллиғланиш ўчоғида, шунингдек организмнинг бошқа тўқималарида простагландинларнинг синтезини бузилишига олиб келади.

Бундан ташқари Окситен, яллиғланиш ўчоғида лейкоцитларни йиғилишини камайтиради.

Ревматик касалликлардаги бўғимларда тинч ҳолат ва ҳаракатдаги оғриқларни сусайтиради, эрталабки танглик ва шишни камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат МИЙ да тез ва тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги 100%. Сmax га 2 соат ўтгач эришилади. Плазма оқсиллари билан 99% га боғланади. Тақсимланиш ҳажми - 0,15 л/кг. Препаратнинг ўзига хос фарқланувчи хусусияти таъсирининг катта давомийлигидир. Унинг яримчиқарилиш даври Т1/2 60-75 соатга тенг. Жигарда гидроксил гуруҳини қўшилиши юз беради. Гистогематик тўсиқлардан осон ўтади. Асосий қисми сийдик билан фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида, қолгани - сафро билан чиқарилади.

Таянч-ҳаракат аппаратининг қуйидаги яллиғланишли ва дегенератив касалликларини симптоматик даволаш учун кўрсатилган: остеоартроз, ревматоид артрит, анкилозловчи спондилоартрит. Оғриқ синдроми: тендинит, бурсит, радикулит, периартрит. Ўткир подагрик артритда, бирламчи дисменореяда оғриқни бартараф қилиш.

Таблеткалар: 1 таблеткадан кунига 1 марта овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилиш яхшироқ.

Подагранинг ўткир хуружларида: суткада 1-2 инъекция 2-3 кун давомида, сўнгра 1 таблеткадан кунига 1 марта 5 кун давомида.

Бўғимларнинг ревматик касалликларида: кунига 1 марта инъекция 2 кун давомида, сўнгра кунига 1 таблеткадан бир ой давомида.

Оғриқ синдромида: 20-40 мг (инъекциялар ёки таблеткалар) суткада 1 марта оғриқлар тўхтагунича.

Альгодисменореяда: 1 таблеткадан кунига 1 марта ҳайз кўриш цикли бошлангунича ёки ҳайз кўриш цикли вақтида.

Кекса пациентлар: эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки ёндош даволаш ёки буйраклар, жигар ёки юрак-қон томир тизимининг фаолиятини бузилишлари фонида, ёшроқ пациентлар билан солиштирганда, ножўя самараларининг пайдо бўлишини эҳтимоли ошади.

Болалар: теноксикамни болаларда ишлатиш бўйича етарли маълумот бўлмаганлиги туфайли, препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Теноксикамни плазма оқсилларига юқори яқинлиги туфайли, қон плазмасида альбуминнинг концентрациясини пастлигида (масалан, нефротик синдром) ёки билирубиннинг юқори концентрацияларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Буйрак етишмовчилигида креатинин клиренси минутига 25 мл дан кўпроқ бўлганида дозалаш тартибини ўзгаришсиз синчиков шифокор назорати керак. Креатинин клиренси минутига 25 мл дан кўпроқ бўлган пациентларда, бундай пациентларда теноксикамни ишлатиш бўйича етарли маълумотларни йўқлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бундай пациентларда теноксикамни ишлатиш бўйича етарли маълумот йўқ.

Даволашнинг давомийлиги: таянч-ҳаракат аппаратининг ўткир бузилишларини даволаш одатда 7 кундан ошмайди. Алоҳида ҳолларда даволашнинг давомийлиги 14 кунгача узайтирилиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез - МИЙ эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан меъда шиллиқ қаватида простагландинлар синтезини бузилиши билан боғлиқ бўлган ульцероген таъсири), диарея, қорин оғриқлари, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, гастрит, эзофагит, эрозиялар, яралардан қон кетиши, шунингдек ректал ва геморроидал қон кетишлар.

МНТ томонидан: кузатилиши мумкин - бош оғриғи, бош айланиши, тремор, қўзғалиш, уйқусизлик ёки уйқучанлик.

Кўриш аъзоси томонидан: кўзларни таъсирланиши ва шиши.

Аллергик реакциялар: эшакеми, қичишиш, Лайелл синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми.

Дерматологик реакциялар: алопеция, фотосенсибилизация, тирноқларни ўзгариши.

Ўта юқори сезувчанлик, МИЙ эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан анамнездаги), меъда-ичак қон кетишлари (шу жумладан анамнездаги), оғир кечувчи гастрит; бронхиал астма, буруннинг ва бурун олди бўшлиқларининг қайталанувчи полипози ва АСК ёки бошқа НЯҚВ тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган ўзлаштираолмасликни қўшилиши (шу жумладан анамнездаги); гемофилия, гипокоагуляция, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, МИЙ яллиғланиш касалликлари, буйракларнинг ривожланиб борувчи касалликлари, жигарнинг фаол касаллиги, АКШ ўтказилганидан кейинги ҳолат; тасдиқланган гиперкальциемия, эшитишни пасайиши, вестибуляр аппаратининг патологияси, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; қон касалликлари, ҳомиладорлик, лактация даври.

Антацидлар теноксикамнинг сўрилиш тезлигини пасайтиради, лекин унинг ютилиш даражасига таъсир қилмайди.

Циметидин, қуйимолекуляр гепарин, парентерал пенициллинлар ва олтин препаратлари билан бир вақтда қўлланганида клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Теноксикам зардоб альбумини билан яхши боғланади ва бошқа НЯҚВ каби варфарин ва бошқа антикоагулянтларнинг самарасини кучайтириши мумкин. Теноксикам билан даволаш антикоагулянтлар ва перорал гипогликемик препаратлар билан бирга ўтказилганида, айниқса бошланғич даврида, пациентларни синчиклаб кузатиш тавсия қилинади. Дигоксин билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Теноксикам бошқа НЯҚП каби антигипертензив препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради. Юрак гликозидлари билан бирга қўлланганида НЯҚП юрак етишмовчилигини ёмонлаштириши, калава фильтрацияси тезлигини пасайтириши, плазмада юрак гликозидларининг даражасини ошириши мумкин.

Қуйидагилар билан бирга эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак:

  • циклоспорин билан (нефротоксиклик хавфи ошади);
  • фторхинолонлар билан (тиришишлар ривожланишини хавфи ошади);
  • литий препаратлари билан (литий билан интоксикация хавфи ошади); агар теноксикамни бундай биргаликда қабул қилиш кўзда тутилган бўлса, унда организмда литий концентрациясини назорати тез-тезлигини ошириш ва пациентни организмга етарли миқдорда суюқлик киритилиши кераклиги ва интоксикация симптомлари ҳақида огоҳлантириш керак;
  • диуретиклар билан (диуретикларнинг самараси пасаяди, НЯҚП нефротоксиклик хавфи ошади);
  • метотрексат билан (интоксикация хавфи ошади, чунки НЯҚП метотрексатнинг элиминациясини пасайтиради);
  • кортикостероидлар билан (меъда-ичак қон кетишларининг хавфи ошади).

Ножўя реакциялари (айниқса МИЙ томонидан) хавфини ошиши туфайли, бир вақтда икки ва кўпроқ НЯҚП қўллашдан сақланиш керак.

Окситенни салицилатлар билан қўллаш, уларни оқсиллар билан боғланишда теноксикамнинг ўрнини босиш қобилиятига эга эканликлари ва шу билан теноксикамнинг клиренси ва тақсимланиш ҳажмини оширишлари, шунингдек ножўя реакцияларининг хавфини юқорилиги туфайли (айниқса МИЙ томонидан) мақсадга мувофиқ эмас.

Мифепристон қабул қилгандан кейин 8-12 кун давомида НЯҚПлар ишлатилмаслиги керак, чунки улар мифепристоннинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Окситен қўлланганида МИЙ фаолиятини синчиклаб кузатиш керак.

Ульцерогенезнинг ёки меъда-ичак қон кетишининг биринчи белгилари аниқланганида, препаратни дарҳол бекор қилиш керак. Буйраклар (шу жумладан қандли диабет билан боғлиқ бўлган) ва жигар фаолиятини бузилишлари, нефротик синдроми, димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, диуретиклар ёки потенциал нефротоксик препаратлар қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Буйрак етишмовчилигида креатинин клиренси минутига 25 мл дан кўпроқ пациентларда дозалаш тартибини тўғрилашсиз синчиков шифокор назорати керак. Креатинин клиренси минутига 25 мл дан камроқ пациентларда, бундай пациентларда теноксикамни ишлатиш бўйича етарли маълумот бўлмаганлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан қўлланади. Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда теноксикам эҳтиёткорлик билан қўлланади. Окситен организмда калий, натрий, литий ионларини, шунингдек сувни тутиб қолиш қобилиятига эга, бу шиш чақиради. Шунинг учун артериал гипертензияли ёки юрак етишмовчилиги бўлган шахсларда, Окситен кўрсатилган касалликларнинг кечишини ёмонлаштириши мумкин.

Назорат қилинмайдиган гипертензияли, юрак етишмовчилиги, ЮИК, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларга, шунингдек гипертония, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш каби кардиоваскуляр касалликларнинг хавф омиллари бўлган беморларни узоқ муддатли даволашни бошлаш олдидан, теноксикамни буюришда алоҳида эътибор бериш керак.

Окситен тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради ва қон кетиши вақтини оширади, буни ўтказилмоқчи бўлган оператив аралашувларда кўзда тутиш керак.

Окситенни айниқса кекса ёшли шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки ёндош даволаш ёки буйраклар, жигар ёки юрак-қон томир тизимининг фаолиятини бузилишлари фонида, ёшроқ пациентлар билан солиштирганда, ножўя самараларининг пайдо бўлишини хавфи ошади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиладорлик муддатини узайиши, туғишни кечикиши ва кучсиз туғруқ фаолияти (миометрийнинг ритмик қисқарувчанлик фаоллигини рағбатлантирувчи простагландинларнинг синтезини пасайиши натижасида) бўлиши мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Окситен таблеткалари препарати дозасини ошириб юборилиши бўйича клиник тажриба йўқ.

20 мг дан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар №10 контур-уяли ўрамларда.

3 йил.

15-25 °C ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Рецепт бўйича.

Гранд Медикал Групп АГ маркетинг авторизацияси эгаси, Швейцария, Анфарм Эллас А.О., заводида, Греция.

Oksiten narxi dan boshlanadi 41400.00
Nomi Narxi so'm
Oksiten bilan qoplangan planshetlar 20 mg №10 (1 blister) 41400 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish